Замонавий саноат биологик обьект- бу бир қанча хусусиятлари билан табиий штаммдан фарқланган супер продуцент хисобланади. Юқори хосилдорликка эга штаммлар (нотурғун хисобланади) геномидаги кўплаб сунъий ўзгаришлар амалга оширилгани учун бу уларни хаѐт фаолиятига боғлиқ эмас. Шунинг учун улар нотурғун хисобланади.
Мутант штаммларни сақлаш доимий назоратни талаб этади. Хужайралар йиғилмасини қаттиқ озуқа мухитига экиб, улардан олинган алохида колонияларни (хосилдорликка таъсирчанлиги ) текширилади.
Ревертантлар- паст фаолликка эга штаммларни олиб ташланади.
Реверсия ходисасини содир бўлишини сабаби қайта спантан мутация жараѐни хисобланиб бунда, геномдаги кечган ўзгариш қайта табиий олдинги холатига ўтган бўлади.
Бунда геномни ўзида махсус репарацион фермент системалар мавжуд бўлиб, улар реверцияда қатнашиб уни нормал холатга олиб келади.Бу эволюцион механизм хисобланиб,турни доимийлигини сақлаш учун керак бўлади.
Ўсимлик ва хайвонларда мутагенез ва селекция усули билан мукамаллаш маълум даражада чекланган бўлиб, лекин қўлланилиши мумкин.Айниқса иккиламчи метаболитларни хосил қилувчи ўсимликларда.
Хужайра инженерияси усули ёрдамида биообьектларни мукаммаллаштириш
Хужайра инженерлиги –(мажбурий) яъни прокариотларда хромасомани маълум қисми, эукариотларда эса маълум қисми ва хаттоки бутун хромасомалар алмашинуви содир бўлади. Бунинг натижасида нотабиий биообьектлар хосил бўлади,улар орасидан янги,қимматбахо хоссали организмлар ѐки янги модда продуцентларини танлаб олиш мумкин.
Хужайра инженерияси ѐрдамида микроорганизмлар ўзаро турлари аро ва оилалари аро гибрид культураларни олиш мумкин, шунингдек эволюцион томондан ўзаро фарқланадиган кўп хужайрали организмларни гибрид хужайраларини олиш мумкин.
Прокариот микроорганизмларларда хужайрада битта хромасомани алмашинуви.
Бу усулни битта хромасомани прокариот микроорганизмлар мисолида кўрамиз.Ι.Прокариотлар олиниши. Бунда хромасомалар алмашинуви учун прокариот хужайрани девори олиб ташланади.
Маълумки прокариот хужайраларда эубактерияларда, актиномицетларда хужайра девори пептидогликондан иборат. Хужайра девори ташқи мухит билан цитоплазма орасидаги осмотик босимни пасайишидан сақлаб,хужайра шаклини сақлаб туради. Лизоцин моддаси пептидогликонни полисахарид ипларини парчалайди, пенициллин бактериясини хужайра деворида синтезини тўхтатиб, синтетаза ва гидролаза ўртасидагт балансни бузади. Шунда хужайра ичидаги ва ташқи мухит осмотик босимини тенглаштириб,қобиқни олиб ташлаь хам мембрана бутунлигини сақлаб қолиш мумкин. Протопластлаш усули Дж. Леденберг томонидан таклиф қилинган. Бунда хужайрани протопластдаги ―гипертоник‖ мухитда яъни биообьект хусусиятларидан келиб чиқиб, 20% сахароза, маннит ѐки 10 % NaCl иштирокида хужайрага фермент билан ишлов берилади. Хужайрани протопластга айланиши фазани микроскопия усули билан бошқаради. Моғор ва ачитқи замбуруғларида хужайра қобиғи хитиндан, глюкандан, маннопротеиндан таркиб топган. Шунга (уларни хар бирига парчалайдиган фермент керак) уларни парчалашда комплекс фермент препаратидан фойдаланилиб ишлов берилади. Бунда шиллиққурт ферменти ишлатилади. Шиллиққурт ферменти-узум шиллиққурти ошқозонидан олинган ферментлар комплекси хисобланади.
Dostları ilə paylaş: |