Мавзу Biotehnologiya sanoatida qo'llaniladigan bioreaktorlar.
Биореакторлар классификацияси
Биотехнологик жараѐнларнинг асосий ускунавий элементини биореакторлар ѐки ферментерлар ташкил қилади. Биореакторларнинг вазифаси микроорганизмларни ўстириш, биомасса йиғиш ва мақсадли махсулотни кўпайтиришдан иборатдир.
Биореакторлар юқори сифатли пўлатдан ѐки баъзида титандан ясалади. Биореакторнинг ички юзаси жуда силлиқлаштирилган бўлиши шарт.
Асосан ишлаб чиқаришда вертикал ферментѐрлар ишлатилиб, улар ҳар хил ҳажмда (кичик ҳаждагиси 1 л дан 10 л гача, ўртача ҳажмдагиси 10 л 1000 л гача ва катта ҳажмдагиси 1000 л дан ортиғи) ишлатилади..
Биореакторлар 3 та асосий турга бўлинади:
Механик аралаштирувчи реакторлар;
Барботажли колонналар, бунда аралаштириш учун ҳаво ўтказилади;
Ташқи ва ишчи циркуляцияланувчи эрлфтли реакторлар
Биосинтез жараѐнида кузатилиши шарт бўлган кўрсатгичлар:
2. Ҳарорат:
Бактериялар − 28°С; Актиномицетлар − 26-28°С; Замбуруғлар − 24°С.
Тебратгични айланиш сони (ҳар хил микроорганизм учун ҳар хил, продуцентни кислородга бўлган муносабатидан келиб чиқади). Тебратгичлар 1, 2, 3, 5 қаватли қилиб ясалади.
Аэрация учун узатиладиган ҳавони сарфи;
Ферментердаги босим;
Муҳитни рН кўрсатгичи;
Озуқа муҳитида эриган кислородни парциаль босими (кислород миқдори);
Ферментѐрдан чиқишда СО2 ганзининг концентрацияси;
Биокимѐвий кўрсатгичлар (озуқа муҳити таркибидаги компонентларни ишлатилиши);
Морфологик (цитологик) кўрсатгичлар: микроорганизмлар ҳужайраларини ривожланиши;
Бегона микроорганизларни бўлмаслиги;
Биосинтез жараѐнида биологик фаолликни аниқлаш;
Кўпикни бўсувчи моддалар.
* Кўпикни босувчи моддалар сифатида, кўпинча ѐғлар (балиқ, мойи, синтетик мойлар) ишлатилади. Ферментация жараѐнида, микроорганизмларни метаболизми натижасида кўпик пайдо бўлади.
Dostları ilə paylaş: |