Biotexnologiya kafedrasi



Yüklə 2,63 Mb.
səhifə82/88
tarix24.09.2023
ölçüsü2,63 Mb.
#147945
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   88
biotex

Бирлашиш (фузия жараёни). Бунда протопластлар бирлашиб диплоид хосил қилади. Иккита намуна протопластларини суспензиясини бирлаштирганда улар турли штаммга (тур ва оилага) тегишли бўлади. Турли хил протопластларни қўшилиш тезлиги уларга детерген қўшганда тезлашади. Прокариот микроорганизмлар хосил бўлган протопластлари иккита хромасомалар тузилмасини хосил қилади, бутунлиги гипертоник мухитда сақланади.

  • Олинган диплоид (иккита хромасома тузилмаси) бир неча соат давомида инкубация қилинади, кейин бўлинади ва бутунлиги қайта тикланади, бунда хромасома тузилиши турли хил вариантда бирлашади.

  • Протопластлар суспензияси маълум озуқа мухитга экилади. Бунда диплоидлар гаплоидларга ўзгаради. Гаплоидлар хужайрани кўпайишини таъминлайди, бунда кейинги колониялар хос келади. Кейин колониялар ўрганилади ва биообьектларни қизиқтирган культуралар ажратиб олинади. Бунга мисол тариқасида ―гибрид‖ антибиотикларни келтириш мумкин. Хужайра инженерлиги усули ѐрдамида антибиотикларни шундай продуцентларни яратилдики улар эритромицинни макролид агликон қисми, антроциклинларни углевод қисми билан боғланган бўлади. Бу эса дори препаратини

    таъсир кучини оширилишига олиб келади. Хосил бўлган мутацияларни (рев ерсия) қайта тескари жараѐнга учрамаслиги учун қуйидаги ишлар амалга оширилади:

      1. усул: Реверсияга таъсирчан бўлмаган мутантлар колониясини танлаб олиб ажратиб ўстириш.

      2. усул: Мухандислик энзимологияси: бунда хужайралар иммобилизация қилинади яъни эримайдиган боғловчиларга қўшилиб саноатда қўлланилган. Улар маълум вақтгача бир неча хафтадан бир неча ойгача озуқа мухитига экилмайди.

    Биообьектларни ген мухандислиги усулида такомиллаштириш


    Мақсад: Рекомбенант оқсилларни олиш орқали хомашѐ танқислиги муаммосини ечиш. Ген мухандислиги усулида табиий ва синтетик табиатли ДНК фрагментини бирлаштириб хужайрага киритиш кейинчалик эса уни ривожланишини назорат қилиб натижаларини кузатишга асосланган.
    Ген мухандислигин амалга оширишда қуйидагилар керак:
    А) Генетик ахборот- хужайра
    Б)Транспорт мослама –генетик ахборотни хужайрага кўчириб ўтказадиган вектор. В) Махсус ферментлар йиғилмаси- ген мухандислигида асосий қурол хисобланади.

    Микроорганизм продуцентларини махсус оқсилини танлашда қуйидагиларги эътибор бериш керак:



    • -микроорганизмларни геномини,метаболизмини тўлиқ ўрганиб олишимиз, уни потогенлигини аниқлашимиз керак.

    • -Продуцент ноѐб бўлмаган, иқтисодий арзон озуқа мухитида катта масштабли шароитларда саноатда яхши ўсиши керак.

    Ген мухандислиги қуйидаги имкониятларни намоѐн қилади:
    А) Бегона генлар протеолиз жараѐни кечиши имконини камайтиради
    Б) Бегона и РНК ни гидролиз жараѐнини кечиш имкониятини камайтиради В) ―Геном‖даги бегона генни чиқариб ташлаш имконини беради.

    Yüklə 2,63 Mb.

    Dostları ilə paylaş:
  • 1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   88




    Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
    rəhbərliyinə müraciət

    gir | qeydiyyatdan keç
        Ana səhifə


    yükləyin