Buxgalteriya hisobi


Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш ва ҳисоб сиёсати



Yüklə 359,05 Kb.
səhifə52/73
tarix20.12.2022
ölçüsü359,05 Kb.
#76576
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73
Bux.his.ish.daftar 1-qism

10.2. Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш ва ҳисоб сиёсати.
Корхоналардаги ҳисоб ахборотларини бозор иқтисодиёти талабларига жавоб беришига, объектив, ҳаммага тушунарли бўлишида амалдаги меъёрий базага боғлиқ.
Ўзбекистон ҳудудида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкилий – услубий асосини 1996 йил 30 августида қабул қилиш қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 февралда тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом», Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартилари ҳамда кархонанинг ҳисоб сиёсати ташкил этади. Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти № 21 - сонли «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий - хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» 2004 йилнинг 1 январидан амалга тадбиқ этилди.Шу билан бирга Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг умумий қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 26 мартда 1781-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 1, 1/2-сон қарори билан тасдиқланган “Корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисида НИЗОМ” тартибга солади.
Бу меъёрий ҳужжатлар Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг умумий қоидаларини белгилайди, шунингдек кимнинг қарамоғида бўлиши, мулк шакллари ҳамда фаолият турларидан қатъий назар барча Корхоналарва ташкилотларга ҳам тегишлидир.
Шу билан бирга Корхоналарбу меъёрий ҳужжатларга асосланиб хўжалик юритишнинг ташкилий - ҳуқуқий шакллари, тармоқ хусусиятлари ва фаолият харакредитерлари, ходимлар малакаси ва бошқа вазифаларни инобатга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ҳамда назоратни ташкил этиш усулларини ўзлари мустақил белгилаш ҳуҳуқига эга.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам ундан ташқарида жойлашган барча Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган давлат ташкилотлари ва бошқармалари, юридик шахслар, уларнинг шўъба фермер хўжаликларилари, филиаллари, вақилликлари ва бошқа ташкилий бўлинмалари бухгалтерия ҳисобининг субъектлари эканлигини белгилайди.
Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни тўлиқ, ишонарли, ўз вақтида тузилган молиявий ва бухгалтерия ҳисобининг бошқа ахборотлари билан таъминлаш бўлиб ҳисобланади.
Бу мақсадга муваффақиятли эришиш учун бухгалтерия ҳисоби қуйидаги вазифаларни ҳал этиши керак:
♦ бухгалтерия ҳисоби счётларида активлар ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳукуқ ва мажбуриятлар ҳолати тўғрисида тўлиқ, ишонарли маълумотларни шакллантириш;
♦самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;
♦ молиявий, солиқ ва бошқа ҳисоботларни тузиш.
Корхоналарда бухгалтерия ҳисоби маълум қоидалар ва тамойиллар бўйича юритилади.
Тамойил ва қоидаларнинг шундай мажмуини ўрнатиш керакки, уни амалда қўллаш ҳисоб юритишининг максимал самарасини таъминласин. Бунда самара деб молиявий ва бошқарув ахборотларни ўз вақтида шакллантириш кенг доирадаги фойдаланувчилар учун ишончлилиги, равонлиги ва фойдалилигини таъминлаш тушунилади.
Назарий жиҳатдан Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларини ўрнатишга уч хил ёндошиш мавжуд:
Марказлаштирилган - бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш ягона марказдан бошқарилади;
Марказлаштирилмаган - ҳар бир хўжалик субъекти учун бухгалтерия ҳисоби қоидаларини индивидуаллаштириш. Бу хил ёндошиш ҳисоб ишларини фаолият харакредитерига айнан мос келишини таъминлагани билан бу бозор иқтисодиёти шароитида тўғри келмайди;
Аралаш - бу биринчи ва иккинчи ёндошишни оқилона бирлаштиришдир.
Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, аралаш усулда марказлаштирилган тартибда қуйидагилар белгиланади.
Молиявий ахборотларнинг ишончлилиги, таққосланувчанлиги ва фойдалилигини таъминлайдиган ҳисоб юритишнинг асосий қоида ҳамда тамойилларини белгилаш.
Ҳисоб юритишнинг умумий қоидалари ва тамойиллари ҳар бир Корхоналарнинг фаолият кўрсатиш шароитлари, ходимлар квалификацияси, мавжуд бошқарув техник базасидан келиб чиққан қолда конкретлаштирилади. Бошқача қилиб айтганда Корхоналарўзининг ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
№1БҲМС”Молиявий ҳисобот ва ҳисоб сиёсати”га асосан Корхоналарҳар бир хўжалик йили учун ўз ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши керак.
Бухгалтерия сиёсатига хўжалик фаолияти фактларини гуруҳлаш ва баҳолаш, активлар қийматини ҳисобдан чиқариш, ҳужжат айланиш ва инвентаризацияни ташкил этиш усуллари, бухгалтерия ҳисоби счётларини қўллаш усуллари, ҳисоб тизими, ахборотларни ишлаб чиқиш ва бошқа тегишли усуллар киради.Шундай қилиб ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари йиғиндисидан иборат.
Бу ҳисоб сиёсатида моддий қийматликларни тайёрлаш, сотиб олиш ва баҳолаш қоидалари ҳамда тартиби, буюмларни асосий воситалар, инвентар ва хўжалик жиҳозларига киритиш мезони, уларнинг эскириши, тайёр маҳсулотларни баҳолаш ва сотиш тартиби, бухгалтерия ҳисобини иш счётлар режасини ишлаб чиқиш белгиланади. Навбатдаги ҳисобот йили учун ишлаб чиқилган ҳисоб сиёсати корхоналар раҳбари томонидан тасдиқлангандан сўнг юридик кучга эга ҳужжат статусига эга бўлади.
Корхоналарнинг ҳисоб сиёсати корхоналар раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳисоб сиёсатининг шакллантиришда субъект томонидан қабул қилинган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари буйруқ чиққан йилдан кейинги йилнинг 1 январидан қўлланилади. Бунда хўжалик субъекти бўлинмаларининг жойлашган жойларидан қатъи назар, барча структуравий бўлинмалари томонидан қўлланилади.
Янги ташкил этилган корхоналар қабул қилган ҳисоб сиёсатини корхоналарнинг молиявий ҳисоботини матбуотда биринчи нашр этилишигача, лекин давлат рўйхатидан ўтган санадан 90 кундан кечикмасдан расмийлаштириши керак. Календар йили ичида ҳисоб сиёсати ўзгартирилмайди.
Фақат қуйидаги ҳолларда корхоналарнинг ҳисоб сиёсати ўзгариши мумкин:
1. Корхоналар қайтадан ташкил этилса (бирлашиш, ажралиш);
2.Мулкдорларнинг алмашиши натижасида;
3.Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ўзгарса ёки Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи норматив тизимида ўзгариш бўлса;
4.Бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилса.
Ҳисоб сиёсати олдига қуйидаги асосий талаблар қўйилади:
♦ Тўлиқлилик (барча фактларни ҳисобда тўлиқ акс эттиришни таъминлаш);
♦ Эҳтиёткорлик - нобудгарчиликларни акс эттиришга тайёр бўлиш;
♦ Мазмуннинг шаклдан устунлиги (операцияларни иқтисодий мазмунига қараб акс эттирилиши);
♦Қарама-қаршиликсиз(синтетик ва аналитик ҳисоблар маълумотларининг тенглиги);
♦Оқилоналилик (ҳисобни тежамкорлик билан юритиш).
Корхоналарда бухгалтерия ҳисоби”Корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисида низом”( Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 1,1/2-сон қарори билан тасдиқланган, Адлия вазирлиги томонидан 26.03.2008 йилда 1781-сон билан рўйхатга олинган) асосида ташкил этилади.Фермер хўжаликлари, ўз хўжалик фаолиятларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб сиёсатини мустақил равишда шакллантиради. Бухгалтерия ҳисоби Корхоналартомонидан қонунчилик билан белгиланган ягона услубий асослар ва тартибга мувофиқ юритилади. Бунда корхоналар қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларини, қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда, мустақил равишда ўз фаолиятининг хусусиятларига мослаштириши мумкин:
а)ягона услубий асос (икки ёқлама ёзув тамойили);
б)аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотларининг ўзаро боғлиқлиги;
в)бошланғич ҳужжатлар асосида барча хўжалик операцияларининг ҳисоб регистрларида ёппасига акс эттириш;
г)бошланғич ҳужжатлар маълумотларини фермер хўжалигини бошқариш, назорат қилиш ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, шунингдек молиявий ҳисоботни тузиш учун зарур бўладиган кўрсаткичлар бўйича жамлаш ва тизимлаш.
Корхоналарда хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун асос бўлиб, операцияларнинг ҳақиқатда амалга оширилганлигини қайд этадиган ва уларни амалга ошириш учун фармойиш берадиган бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ҳисобланади. Корхоналарда бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга ошилган пайтда ёки улар содир этилгандан сўнг дарҳол (кечикредитирмасдан) тузилади.
Корхоналарда тузиладиган бошланғич ҳужжатларнинг мажбурий реквизитлари, уларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби, шунингдек ҳужжатлар айланмасини амалга ошириш тартиби "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 23 декабрдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги низомга мувофиқ тартибга солинади.
Бошланғич ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган намунавий шаклларда ёки корхоналар томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган бланкаларда тузилади.
Корхоналарга келиб тушадиган бошланғич ҳужжатлар албатта текширилиши шарт. Бунда текшириш шакл бўйича (ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши тўлиқлиги ва тўғрилиги, реквизитларнинг тўлдирилиши), мазмун бўйича (ҳужжатлаштирилган операцияларнинг қонунийлиги, алоҳида кўрсаткичларнинг мантиқий боғлиқлиги) амалга оширилади.
Ҳисобни соддалаштирилган шаклда ташкил этиш учун фермер хўжалиги хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар Режасини тузади, бу эса маблағлар ва улар манбаларининг ҳисобини асосий счётлар бўйича юритиш имкониятини яратади ва шу билан мулкнинг мавжудлиги ва сақланиши, мажбуриятларнинг бажарилиши ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг ишончлилиги устидан назоратни таъминлайди.
Корхоналар бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар Режасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 9 сентябр даги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Адлия вазирлигида 2002 йил 23 октябрда рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га ва Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 1, 1/2-сон қарори билан тасдиқланган, Адлия вазирлигида 2008 йил 26 мартда 1781-сон билан рўйхатга олинган “Корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисида Низом”нинг 1-иловасида келтирилган Корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби намунавий Счётлар режасига мувофиқ тузади. Хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасида фермер хўжалигининг ҳисоб сиёсатига асосан қонунчиликда белгиланган тартибда акс эттирилиши лозим.
Корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг шакли қуйидаги шакллар бўйича юритилиши мумкин:
а) бухгалтерия ҳисобининг оддий шакли;
б) бухгалтерия ҳисобининг комбинациялашган шакли.
Фермер хўжалиги ўзининг ишлаб чиқариш ва бошқарув талабларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисоби шаклини мустақил танлайди.



Yüklə 359,05 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin