Buxgalteriya hisobi


Бухгалтерия ҳисобидаги ислоҳотлар



Yüklə 359,05 Kb.
səhifə53/73
tarix20.12.2022
ölçüsü359,05 Kb.
#76576
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   73
Bux.his.ish.daftar 1-qism

10.3. Бухгалтерия ҳисобидаги ислоҳотлар.
Бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилиш режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтганда иқтисодий ислоҳатларининг зарурий элементи ҳисобланади. Хар қандай бошқарув тизими, у маъмурий ёки бозор бошқарув тизими бўлишидан қатьий назар, иқтисодий қарорлар қабул қилишда тегишли ахборотлар керак бўлади. Бухгалтерия ҳисоби бундай иқтисодий ахборотларни тўплаш ва умумлаштириш воситасидар. Бухгалтерия ҳисоби турли тизимларда турли вазифаларни бажаради ва турли мақсадларни назардан тутади, шунинг учун бир иқтисодий тизимдан бошқасига ўтишда бухгалтерия ҳисоби тизими ҳам шунга мувофиқ ўзгартирилди.
Мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби тизимини жаҳон стандартларига мос ва бозор иқтисодиёти талаблариги жавоб беришини таъминлаш мақсадидиа қуйидаги қонун ва меъерий ҳужжатлар қабул қилинди.
1.«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» қонун. 1996 йил 30 – август.
2.«Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом». 1999 йил 5 – февралда Вазирлар Махкамасининг № 54 - сонли қарори билан тасдиқланган.
3.«Фермер хўжаликлариларнинг чоракли ва йиллик молиявий ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида» Молиявий вазирлигининг 2002 йил 27–декабрдаги 140-сонли буйруғи.
4.«Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари» . 1998 – 2009 йилларда Молия вазирлаги томонидан тасдиқланиб, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган. Бунга “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва такдим этишнинг концептуал асоси”ҳамда №1,2,3,4,5,6,7,8,9,10,11,12,14,15,16,17,19,20,21,22, 23,24- Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари киради.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун бухгалтерия ҳисоби юритилишини тартибга солади. Шунингдек,«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуннинг 2- моддасида бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари белгилаб берилди.
Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир.
Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари :

  • Бухгалтерия ҳисоби ҳисоб варақаларида (регистрларида ) активларининг ҳолати ва ҳаракати , мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;

  • Самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;

  • Молиявий , солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 5 февралдаги №54 сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» мамлакатимиздаги хўжалик юритувчи субъектларда маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартибини белгилаб берди. Корхоналарда ҳам молиявий натижалар ҳисоби «Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» ва Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартси №3 «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»га асосан ҳисобга олиб борилади ва Корхоналар харажатлари қуйидаги тўрт гуруҳга бўлинади:
1.Маҳсулот (иш, хизмат) таннархига кирадиган харажатлар.
2.Давр харажатлари.
3.Молиявий фаолият харажатлари.
4.Фавқулодда зарарлар.
Шунингдек, Корхоналар даромадлари ҳам тўрт гуруҳга бўлинади:
1.Маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан тушум.
2.Асосий фаолиятининг бошқа даромадлари.
3.Молиявий фаолият даромадлари.
4.Фавқулодда фойда.
Корхоналарнинг харажатлари ва даромадларининг тўрт гуруҳга бўлинишидан, молиявий натижаларнинг беш кўрсаткичи аниқланади.
1. Маҳсулот (иш, хизмат) сотишнинг ялпи молиявий натижаси.
2. Асосий ишлаб чиқариш фаолиятдан молиявий натижа.
3. Умумхўжалик фаолиятдан молиявий натижа.
4. Солиқ тўлагунча бўлган фойда.
5. Соф фойда.
Молиявий натижа корхоналарда йил охирида аниқланади, чунки, хўжаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳақиқий таннархи йил охирида аниқланиб, сўнгра сотилган маҳсулотларнинг молиявий натижаси аниқланади.
Ҳозирги кунда «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги конуннинг 16-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 27-декабрдаги 140-сонли буйруғига асосан молиявий ҳисоботнинг қуйидаги шакллари мавжуд:

    1. Бухгалтерия баланси (1-шакл)

    2. Молия натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл)

    3. Асосий воситалар тўғрисида ҳисобот (2-3 шакл)

    4. Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот (4-шакл)

    5. Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот (5-шакл)

    6. Дебеторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл)

Ҳозирги кунда мамлакатимизда бухгалтерия ҳисобини бухгалтерия ҳисобининг ҳалқаро стандартларига мос равишда олиб бориш учун тегишли меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган ва ҳуқуқий база яратилган.



Yüklə 359,05 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   73




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin