Buxoro davlat universitetining pedagogika instituti pedagogik ta



Yüklə 7,27 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə173/373
tarix24.12.2023
ölçüsü7,27 Mb.
#193675
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   373
innovatsion

Миллий Дутор
катта нок шаклидааги косага эга. Коса билан даста 
“бўғиз” орқали уланади. Сознинг косаси юпқа, текис ёғоч дека билан 
қопланган. Декада кичик товушхоналар (резонаторлар) жойлашган. Даста ўн 
уч ва ундан кўп ичак иплар билан боғланган пардалардан иборат. Дастанинг 
иккинчи учи дуторнинг бош қисми билан туташган. Бош қисмидан торларни 
тортиб турувчи иккита ёғочдан ясалган қулоқлари бор. Ипак торлари коса 


464 
қуйи қисмидаги илгакларга илинган бўлиб, декадаги кичик тахтача – 
харракка уланиб тортилади. Миллий дуторни усталар тут ва ўрик 
дарахтларидан ясашган. 
30-йилларнинг иккинчи ярмига келиб, Ўрта Осиё халқлари орасида 
мусиқа маданияти катта ўзгаришларга ўрин тутади. Туркманистон, 
Қозоғистон, Қирғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда кўп овозли миллий 
чолғулар оркестри ташкил қилина бошланди. Ўзбекистонда А.И.Петросянс 
бир гуруҳ созанда чолғу усталари билан биргаликда, рус чолғушуноси 
В.В.Андреевнинг бу борада яратган ишларидан андоза олиб, Ўзбек халқ 
чолғу созлари устида тинимсиз илмий изланишлар олиб борди. 
ХХ асргача сақланиб, бизгача етиб келган халқ чолғу созлари миллий 
мусиқа асарларимизни ижро этишга мўлжалланган эди. Ўзбекистонда кўп 
товушли ижрочиликни шакллантириш ва композитор асарларни ижро қилиш 
учун халқ созларига маълум даражада ўзгартиришлар киритиш талаб 
қилинди. Чунки ушбу созлар соф ярим тон ташкил қилувчи, ўн икки 
босқичли, равон суръатларга бўлинган товушқаторга эга эмас эди.
Халқ созандалари чолғуcозлик борасида ўзбек халқ чолғу созларини 
такомиллштиришдек долзарб вазифаларни тушуниб етдилар. Шундан келиб 
чиққан ҳолда, халқ чолғуларини такомиллаштириш билан шуғулланувчи 
устахоналар очилди. Таниқли халқ созандалари бу борада турли изланишлар 
қилиб кўрдилар. Аммо уларнинг бу хилдаги уринишлари профессионал 
чолғушунослик қонун қоидаларига асосланмаган эди. Шундай бўлишига 
қарамасдан, такомиллаштириш йўлидаги дастлабки ишларга улар озми-
коъпми ўз ҳиссаларини қўшдилар.30-йилларнинг ўрталарига бориб, ўзбек 
халқ чолғуларини қайта ишлаш борасидаги ишлар давом этди.
Машаққатли меҳнатлар натижасида мусиқани ўқитиш оммалашди. Ёш 
авлодни байналминал руҳда тарбиялаш ва кўп товушли ижрочиликга 
ўргатиш имконияти яратилди. Дутор- қайта ишловга юз тутган биринчи халқ 


465 
чолғусидир. Дуторнинг биринчи такомиллаштириш объекти олиниши 
тасодифий ҳол эмас.
Биринчидан
: дутор халқ орасида энг кенг тарқалган чолғу. 
Иккинчидан
: дуторнинг товушқатори бошқа соз товушқатори билан 
солиштирилганда, дуторнинг товушқатори ўн икки босқичли товушқаторга 
яқин ҳисобланади. 
Ашот Иванович ишни дутор товушқаторининг пастки октавасини 
тўлдириш билан бошлади (Очиқ тордан 6-пардани орттирилган кварта ёки 
камайтирилган квинта). Пастки октавада ўн икки босқичли хроматик 
гаммани ҳосил қилгач, ушу қаторнинг ўзини иккинчи октавага ўтказади. 
Етишмаган пардалар ўрнини янги боғланган пардалар эгаллади. Петросянс 
ҳали ўз олдига соф ярим тон ҳосил қилувчи тенг босқичли равон суръатларга 
бўлинган товушқаторни яратишни мақсад қилиб қўйган эмас эди.
Петросянс 
усталар 
ёрдамида 
дутор 
пардаларини 
шундай 
жойлаштирдики, натижада тенг ярим тонликларга бўлинган ўн икки 
босқичли, равон суръатларга эга бўлган товушқатор юзага келди. 
Чолғушуносликдаги бундай янгилик фақат дутор товушқаторинигина эмас, 
балки 
рубоб, 
танбур, 
чанг, 
афғон 
рубоби 
товушқаторларини 
такомиллаштиришга ҳам сабаб бўлди. Кейинги муаммо очиқ торларнинг 
созланишида эди. Юқорида айтиб ўтилганидек, хонандалар қўшиқ айтиб, 
дуторда жўрнавозлик қилишган. Шунинг учун ҳам дутор торларнинг товуш 
баландлигига тобе бўлган. Яккановозликда дутор торлари ихтиёрий равишда 
созланган. Асосан дутор торининг товуш баландлигида кварта, квинта 
интервали кўп учраган, унисон ҳамда октава интервали эса уларга қараганда 
кам ишлатиладиган товуш баландликлари турига киради.
Ўзбек халқ чолгъу созларини такомиллаштириш боъйича тажриба 
устахонасида оъз оълчами (Мензураси) билан миллий дуторимиздан 
фарқланадиган чолгъу яратилди. Ушбу соз дутор алт деб номланди. Алт 


466 
дутор фақат оълчами билангина фарқланмасдан, балки очиқ торлари 
созланишида, қоъш декалари, ричагли қулоқлари ва тайёрланадиган ёгъоч 
турлари билан фарқланади. 
Ҳар соҳада яратилган янгилик, мусиқашунослар, ижрочилар орасида 
ижобий ва салбий фикрлашга сабаб боълади. Улар ўз мулоҳазаси билан 
Республика роъзномаларида чиқишлар қилдилар. Шуни унутмаслик керакки, 
ҳаёт доимий ҳаракатдан иборат. Бундай ҳаракатнинг давоми дуторнинг паст 
регистридаги турини (бас) турини яратишга олиб келди. Илмй ишлар 
натижаси бутун бошли дутор оиласининг яратилишига асос бўлди. Бу оилага 
кирувчи барча чолғулар (прима, сэкунда, алт, бас, контрабас) миллий 
такомиллаштирилган дутор асосида яратилди.
ХХ асрга келиб 1930-йиллардан дутор сози ҳам чанг, қашқар рубоби, 
ғижжак созлари қаторида халқ чолғу оркестрида умумий бир хил 
созланишни назарга олган ҳолда Професор А.И.Петросянс томонидан 
такомиллаштирилган дутор оиласи гуруҳи келиб чиқди. Бу созларнинг 
яралишида асосий мақсад кўп овозли оркестр, квартет, квинтет 
ансамблларида ижро этилиб, ансамбл ва оркестр овозларини бойитиш 
бўлган. Уларни синаб кўриш мақсадида 1938-йилда Тошкент филармонияси 
қошида ташкил этилган кўптовушлик Ўзбек халқ чолғулар таркибига 
киритилди. Қолган чолғулар оиласини яратиш устида ҳам қизғин иш олиб 
борилди ва бу изланишлар йигирма йил давом этди. 
Дутор ижроcҳилик санъатининг ривожланишида Тошкент Давлат 
Консерваториясининг ўрни беқиёсдир. 1948-йилдан бошлаб консерваторияда 
дутор сози бўйича олий таълим-тарбия бериш бошланди. Шу тариқаТошкент 
Давлат Консерваториясида Халқ чолғулари кафедрасида Дутор прима, дутор 
секунда, дутор алт, дутор тенор (анъанавий дутор) дутор бас, дутор 
контрабас созларида мукаммал синфлар очилиб ўқитила бошланди.


467 
А.И.Петросянс бошчилигида яратилган дуторлар билан танишиб 
чиқамиз. (Дутор тенор бундан мустасно).Дутор транспозиция қилинадиган 
чолғулар сирасига киради. Ижрода ёзилганига нисбатан бир октава паст 
эшитилади. 

Yüklə 7,27 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   373




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin