Узилиш хизмати ва хатоликлар хақида маълумот беради.
ОТ юкловчиси – бу ОТ ўрнатилган дискнинг биринчи секторида жойлашадиган кичик дастурдир.
У ОТнинг асосий файлларини хотирадан ўқиб, уларни компьютерни кейинги бошқарувини таъминлаш учун узатади.
ОТ ядроси – компьютернинг тезкор хотира қурилмасига юкланади, унда ОТ иши якунлангунига қадар қолиб, компьютерни ишлаши учун асосий юқори даражали хизматларни амалга оширади.
ОТ ядроси қуйидаги қисм тизимларга бўлинади:
файл тизими (сақлаш қурилмаларидаги ахборотларнинг жойлашувини назорат қилади);
хотирани бошқариш тизими (дастурларни хотирага жойлаштиради);
дастурларни бошқариш тизими (дастурни ишга тушириш ва ишлашини таъминлаш)
қурилмалар драйверлари билан боғланиш тизими
хатоликларга ишлов бериш тизими
вақт хизмати (ўрнатилган дастурларни тизим вақтини ҳақидаги ахборот билан таъминлайди)
Драйверлар – ташқи қурилмаларнинг физик даражада ишлашини бошқарувчи дастурлардир.
Улар компьютернинг ташқи қурилмалардан маълумотларни қабул қилади ва уларга узатади ҳамда қурилмалар хоссаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланувчиларга маълумотларни тақдим қиладилар
Буйруқли процессор – бу қуйидагиларни таъминловчи дастурдир:
клавиатурадан ёки буйруқли файлдан олинган буйруқларни қабул қилади ва синтактик таҳлил қилади;
ОТнинг ички буйруқларини бажаради (файллар билан ишловчи асосий буйруқлар – TYPE, DIR, CD …);