Guliston davlat universiteti pedagogika va psixologiya kafedrasi pedagogik diognostika va korrektsiya


-МАВЗУ: КАСБИЙ ФАОЛИЯТНИ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИКБАҲОЛАШ



Yüklə 0,92 Mb.
səhifə66/103
tarix07.01.2024
ölçüsü0,92 Mb.
#211867
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   103
Guliston davlat universiteti pedagogika va psixologiya kafedrasi-fayllar.org (2)

15 -МАВЗУ: КАСБИЙ ФАОЛИЯТНИ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИКБАҲОЛАШ


Асосий саволлар:


1. Ташҳис марказларининг мақсад ва вазифалари
2. Ижро интизоми ва маданияти ҳақида мулоҳазалар
3. Раҳбардаги педагогик қобилиятларни аниқлаш
Ўқувчиларни касб-хунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташҳисмарказлари Республикамиз мустақиллиги йилларида таълимда амалга

оширилаѐтган ислоҳотларнинг ҳосиласи сифатида Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасидаумумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сонли Қарорига асосанташкил этилган.Марказ ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда уларнинг қобилияти вамойилликларини аниқдайди. У болани 6 ѐшидан бошлаб, таълимнинг мактаб


босқичига психологик, жисмоний ва ақлий ривожланганлигини ҳисобга олганҳолда тайѐрлигини белгилайди. Иқтидорли болаларни кашф қилиш, ўқувчиларниҳар йили тиббий-педагогик текширувдан ўтказиш, ота-оналарга болаларни ўқитиш,тарбиялаш, касб-ҳунарга илмий жиҳатдан тўғри йўналишлар беришга ѐрдамлашишкаби муҳим вазифалар ҳам марказ фаолиятига киради. Шу асосда ўқувчиларнингижтимоий мослашувларини тўғри ташкил этиш, 9-синфларни битирган ѐшларниакадемик лицей, касб-ҳунар коллежларига оқилона йўллаш каби масалаларнипсихологик-педагогик ва тиббиѐт нуқатаи назаридан тўғри ҳал қилиб беришишлари амалга оширилади.Мазкур марказ иқтидорли болаларни излаб топиш, уларнинг истеъдодинишакллантириш масаласида Республика Истеъдод маркази билан узвий ҳамкорликқилади, саломатлиги яхши бўлмаган болаларнинг соғлигини тиклаш мақсадидатиббиѐт муассасаларига йуналтиради. Марказлар туман (шаҳар) ҳалк; таълимибўлимлари таркибида фаолият кўрсатади.
Бир сўз билан айтганда, ташҳис марказлари ҳозиргача барча умумий таълиммуассасаларининг орзу-армонига айланган долзарб муаммоларни: болаларнингкелажагини илмий ва таҳлилий асосларда тўғри ташкил этиш, уларнинг қобилият ва имкониятларига, саломатлигига мос ўқув, касб-ҳунар шаклини тўғри белгилашгаѐрдам беради, мактабгача таълим ѐшидаги болаларни мактаб босқичигапсихологик, ижтимоий ва ақлий жиҳатдан нечоғлик тайѐр эканликларинианиқлаштиради. У 9-синф ўқувчиларининг кейинги босқич ҳаѐтини белгилабберади. Айни пайтда, иқтидорли болаларни излаб топиш, уларнинг истеъдодқирраларини ривожлантиришни таъминлайди.
Тўғри, болаларни касбга йўналтириш каби амалиѐт тури илгари ҳам бор эди.Лекин бу соҳа ҳеч қандай низом, меъѐрий ҳужжатларсиз синф раҳбарлари, меҳнаттаълими ўқитувчиларига юклатилган бўлиб, улар ўқувчиларни ижтимоиймослаштириш, касбга йўналтириш ва айниқса, боланинг ақлий, психик ваижтимоий ривожланишига ташҳис қўйиш бўйича ҳеч қандай маълумот, қўлланма,меъѐрий, ҳуқуқий ҳужжатларга, қўлланмаларга эга эмас эдилар. Бундайпсихологик-педагогик амалиѐт бўйича қилинадиган ишларнинг шакл ва услубларипедагогик таълим ўқув шартларида ҳам ўргатилмас эди. Вазирлар Маҳкамасинингэнг дастлабки қароридаѐқ бу долзарб масала ижобий ҳал қилиниб, барча туман(шаҳар) ҳалқ таълими бўлимлари таркибида ташҳис марказларини ташкил этишҳақида қарор қилинди ва мазкур масала билан боғлиқ барча ташкилий тадбирларниамалга оширишга киришилди. Марказ раҳбари, касбга йўналтирувчи мутахассис,психолог, дефектолог врач каби мутахассисларни танлаш, уларни ўқитиш, кераклийўриқномалар, тест бланкалари, қўлланмалар билан таъминлаш ва бошқа ташкилийтадбирлар республика миқѐсида ҳам, вилоятлар миқѐсида ҳам амалга оширилди.Ўқув-маърузалар, семинарлар, анжуманлар, йўриқномаларда берилгантопшириқларнинг бажарилиши қатьий назоратга олинди, ташҳис марказлари
Низомида белгиланган талабларнинг бажарилиши изчиллик билан кузатиб
борилмоқда.Эндиги вазифа ташҳис марказларининг раҳбарлари, унинг ходимларитомонидан марказ Низомида кўрсатилган ҳолатлардан оғишмай, қатьият билан,ошна-оғайнигарчилик, таниш-билишчилик кайфиятларига берилмасдан ўзбурчларини ҳалол, пухта, тўғри адо этишларига борлиқ.
Биз ўтказилган семинарларда берилган йўриқномаларда ташҳис марказлари
мутасаддилар амалга оширган ташкилий-педагогик тадбирларда ишнинг назарий-методик ва амалий жиҳатлари билан бир қаторда, рўй бериши эҳтимол тутилганайрим кўнгилсиз вазиятлар тўғрисида ҳам огоҳлантирдик. Жумладан:
а) болаларни психологик, дефектологик, тиббиѐт нуқтаи назаридан мактаб
таълимига яроқлими ѐки яроқсизлиги ўта юзаки текширилиб айрим болалар ақланзаиф, жисмонан камқувват, турли дефектологик ва бошқа ижтимоий нуқсонларбилан мактабга келса, синфларда ўқув- тарбия ишларини самарали ташкил этишгатўсқинлик қилиши мумкин. Агар шундай ҳолга йўл қўйилса, мактаб таълимигажисмоний, ақлий, психологик жиҳатдан тайѐр бўлмаган болаларда руҳийтушкунлик, изтироб, қўрқув юзага келади ва болага катта маънавий зарар етади;б) таълимда демократик, инсонпарварлик тамойилларини етарли даражадамаърифатли тарзда йўлга қўйилмаганлигидан у ѐки бу фанни ўзлаштиришгалаѐқати ва иқтидори ҳамда соғлиги етишмайдиган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан ўқитувчилар, мактаб жамоаси ўртасида турли ихтилоф ва кўнгилсизтўқнашувлар келиб чиқади. Бу ҳар икки томон манфаатларига ҳам салбий таъсирэтади;в) ўқувчилар ѐшлигиданоқ касб-ҳунарга тўғри йўналтирилмаганлигидан,айрим ўқувчилар ота-оналари, яқинлари хохиши билан ўзлари қизиқмайдиган ѐкиқобилиятлари етмайдиган касб-ҳунар йўналишига тушиб қоладилар;г) коллежларга, айниқса, академик лицейларга, хатто мактабларнинг 1-синфига номуносиб ўқувчилар учун ота-оналар ѐки «юқоридан» кўрсатилгантазйиқ асосида йўлланмалар бериш;
д) ташҳис марказлари йўлланмаси билан у ѐки бу ўқув муассасаларига
боришдан бўйин товлаш каби ҳолатлардан огоҳлантирилди. Чунки агар юқоридагимасалалар холисона ва тўғри бажарилмаса, ташҳис марказлари иш самарасикутилганидек чиқмайди, мактаб ва ўқувчилар олдидаги мавжуд муаммоларечилмай қолаверади.Халқ таълими вазирлиги эса ўз навбатида ташҳис марказларининг умумийтаълим мактабларида, ҳатто мактабгача тарбия муассасаларида ҳам «ўз кишиси»бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинмоқда. Айнан шу мақсадда ҳар бир мактабдапсихолог, олий маълумотли врач тиббиѐт хизматини йўлга қўйиш изиданбормоқда.Эътироф этиш жоизки, ташҳис марказларини ташкил этиш ва уларнингфаолиятини йўлга қўйиш республикамиз шароитида янгилик ҳисобланади. Шубоисдан ҳам, ҳали бизда бу соҳада тажриба, малака етарлича шаклланмаган.Янгиликни жорий қилишда айрим муаммолар, қийинчиликларга дуч келинмоқда.Шуларни ҳисобга олиб, педагогик матбуотда жойларда бу иш қандай йўлгақўйилганлиги, ишлар қандай кегаѐтганлиш ҳақида тез-тез мақола ва хабарларбериб борилмоқда. Республика Истеъдод маркази, ташҳис маркази, педагогикаинститутларининг олимлари бир қатор методик қўлланмаларни нашрдан чиқарди.
Ташҳис марказларига назарий-амалий, илмий-методик ѐрдам беришнинг шакл ва
услублари бундан кейин ҳам ривожлантирилади.
Асосий мақсад – ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-
педагогик ташҳис марказлари иш фаолиятини мунтазам равишда такомиллаштирибборишдан иборатдир.

Yüklə 0,92 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   103




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin