Санаш орқали тўлиқсиз индукция ёки оммабоп индукция (энумератив индукция) индуктив йўл билан умумлаштиришнинг шундай турики, унда бир синфга мансуб предметларнинг бир қанчасида бирорта белгининг такрорланишини кузатиш асосида, унинг шу синфга кирувчи барча предметларга хослиги хақида эхтиомолий тарздаги хулоса чиқарилади.
Санаш орқали тўлиқсиз индукциянинг объектив асосини инсонларнинг кўп йиллик хаётий фаолияти, авлоддан авлодга ўтиб келаётган турмуш тажрибалари натижалари ташкил этади. Масалан, ёз жуда иссиқ келганда, қишда қаттиқ совуқ бўлиши мумкинлиги, қалдирғочларнинг учиб кетаётгани хавонинг совий бошлаганини билдириши ва шу каби хулосалар инсонларнинг оби-хавони узоқ йиллар давомида кузатишининг натижасидан иборат.
Кишиларнинг кундалик хаётий тажрибасига асослангани, соғлом ақл юритишга хос хусусиятларни ўзида мужассамлантиргани учун хам хулоса чиқаришнинг бу усулини оммабоп индукция деб аташади.
Оммабоп индукциянинг мухим хислатларидан бири кузатилаётган холларга зид бўлган холнинг йўқлигига ишонч хосил қилишдир. Яъни, бунда бирорта белгининг берилган синф предметларининг бир нечтасида такрорланишини қайд этиш билан чекланмасдан, уларга зид бўлган холнинг йўқлиги хам аниқланади. Бу, одатда оммабоп индукция асосида қатъий хулосага келишдан олдин «Шошмай тур-чи, қани, яна бир текшириб кўрайлик!», деган фикрга суяниб иш қилишга ундайди, «Етти ўлчаб, бир кесиш»га чақиради. Ана шунинг учун хам оммабоп индукцияни халқ донишмандлигининг намоён бўлиши турларидан бири, деб айтиш мумкин.
Оммабоп индукция асосланадиган белгиларнинг такрорланиши хақиқатан хам кўп холларда, индуктив хулоса чиқаришнинг бошқа турларида бўлгани сингари, ходисаларнинг умумий хусусиятларини акс эттиради. Ана шунинг учун хам бу усул билан олинган хулосанинг чин бўлиши эхтимоли нисбатан юқорироқ хисобланади ва унга таяниб кишилар ўз фаолияти йўналишларини, амалга ошириш механизмларини белгилайдилар.
Оммабоп индукциянинг энг оддий умулашмаларисиз дехқончилик, халқ хунармандчилиги, оддий хўжалик ишларини ва шу кабиларини амалга ошириб бўлмайди. Масалан, Мирзо Улуғбек номидаги ўзМУ кутубхонасидаги китобларнинг қандай ахволда эканлигини билиш учун (хулосавий билим хосил қилиш учун), ундаги китобларнинг бир қисмини-турли қаватлардаги, турли бўлимлардаги, турли жовонлардаги китоблардан бир қанчасини олиб текшириб кўриш кифоя. Худди шунингдек, ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар олдидан округлардаги депутатликка номзодлар, сиёсий партияларнинг мавқеалари хақида сайловчиларнинг бир қисмининг фикрини билиш (масалан, сўроқ ўтказиш йўли билан) асосида муайян хулосаларга келиш мумкин. Бу мисолларда мухокама оммабоп индукция схемаси бўйича қурилган.
Кундалик хаётий тажриба, соғлом ақл илмий билишнинг бошланғич асоси сифатида унинг қўядиган дастлабки қадамларини, харакат йўналишларини аниқлашга ёрдам беради. Хусусан, фан ўз тараққиётининг дастлабки босқичида эмпирик тадқиқотлар ўтказади: объект устида ўтказаётган тажриба, кузатиш давомида тўпланган фактларни тасвирлайди, классификация қилади, такрорланиб турувчи хусусиятларни аниқлайди, индуктив умумлашмалар шаклидаги эмпирик қонуниятларни шакллантиради. Бу эса, ўз навбатида ўрганилаётган объект хақида турли хил гипотезалар қуришга, ходисаларни олдиндан кўришга, илмий башоратлар қилишга ёрдам беради.
Шуни айтиш керакки, оммабоп индукциянинг хулосаси билиш субъекти учун қулай фактларни санаб кўрсатишга асосланганлиги боис, эхтимолий, тахминий фикр бўлишдан юқорига ўта олмайди. У қўшимча текширишлар ўтказишни, мавжуд холатлар ва холларда предмет табиатининг ўзгаришини аниқлаштиришни тақозо этади. Чунки қулай холларни, фактларни санаб кўрсатиш дастлаби индуктив умумлашмалар хосил қилишнинг зарурий шарти бўлса-да, ўз холича етарли эмас.
Хусусан, бирорта белгининг бир туркум предметларда такрорланиши воқеанинг кечиши билан боғлиқ тасодифий холат хам бўлиши мумкин. Албатта, зарурият билан боғланманган, уни у ёки бу даражада ифода қилмайдиган тасодиф йўқ. Масалан, тажриба олиб борилаётган итга ёнида турган лампочка ёнгандан кейин овқат бериш бир неча марта такрорланса, бу итда шартли рефлекс хосил бўлишига олиб келади. Бунда лампочка билан овқат бериш ўртасидаги алоқа ўз холича тасодифий деб олиб қаралиши мумкин. Лекин у итда шартли рефлекснинг хосил бўлиши билан бир системада олинганда заруриятни ифода этадиган такрорланиб турувчи ходисага айланади.
Бу ходиса, ва, умуман, бир жинсли предметларда такрорланиб турувчи барча ходисалар, инсоннинг билиши жараёнида ақл ёрдамида талқин қилинади, «қайта ишланади» хамда «Бу такрорланиш зарурият, қонуниятнинг ифодаси бўлиши мумкин», деган тахминнинг яратилишига олиб келади. Умумий холда ифодаланган бу тахмин билишнинг кейинги босқичида тўлиқсиз индукция хосил қилувчи умумлашманинг асосли бўлишини таъминлайдиган миқдорий ва сифатий омилларнинг ўзаро таъсирининг кучайишига, ва, демак, хулосанинг ишончлилик даражасининг ортишига олиб келади. Бунда сифатий омил белги такрорланиб турувчи ходисалар мавжуд бўлган шароитнинг ўзгариб туришини тақоза этади. ўзгариб турган шароитларда ходиса белгисининг такрорланиши унинг зарурий характерга эга эканлиги хақидаги ишончни орттиради. Ана шундай сифатий омил амал қилган шароитда миқдорий омил хам-бир типдаги холларнинг кўп бўлиши (улар қанча кўп бўлса, умумлаштириши эхтимоли ва натижаси шунча яхши бўлади) холати хам мавжуд бўлса, хулосанинг чин бўлиши эхтимоли ортади.
Юқоридаги сайлов хақидаги мисолга қайтадиган бўлсак, сўроқ натижаларининг чин бўлиш эхтимоли сифатий (респондентлар тасодифан эмас, балки ахолининг қайси қатламига мансублиги, ёши, жинси ва шу кабилар хисобга олинган холда ажратиб олинса) ва миқдорий (сифатий холат билан боғлиқ равишда респондентлар сони кўп бўлса) кўрсатгичлар хисобга олинган холда ортади, деган хулосага келиш мумкин. «Кузатиш шароитнинг турли-туман бўлиши» (белги такрорланиб турувчи ходисалар шароитининг ўзгариб туриши) тушунчаси кузатиш объектининг характерига қараб турли хил нарсаларни: фазодаги, вақтдаги, функциясидаги ва уларнинг аралашган холатидаги хилма-хилликни ифода этиши мумкин. Турли хил вариантларни хисобга олмаслик кўпинча оммабоп индукция хулосасининг хато бўлишига олиб келади: масалан, утопик социалист Роберт Оуэннинг у кишиларнинг социал гурухларнинг эхтиёжлари, уларнинг яшаш шароитлари, фаолият турларининг хусусиятларини ва бошқа қатор ижтимоий омилларни хисобга олмагани учун унинг Нью-Ланарк колониясида ўтказган социал эксперименти, кузатишлари натижаларини умумлаштириш асосида хосил қилган жамиятни социалистик асосда қайта қуриш хақидаги хулосаси хато бўлган.
Оммабоп индукция бўйича хато хулоса кузатилаётган холларга зид бўлган холни хисобга олмаслик натижасида хам келиб чиқиши мумкин. Бу кўп учраган фактларни тахлил қилишга берилиб кетиб, бошқа холатларнинг мавжуд бўлишини унутган холларда тез-тез учраб туради.
Шунингдек, оммабоп индукция зид холатлар хақидаги фактларни қасддан яширган ёки фактларни аввалдан ўйлаб топиб қўйган хулоса учун тўплаган холларда хато натижаларни беради.
Турли хил ғаройиб нарсаларга ишониш оқибатида хосил қилинадиган индуктив умумлашмалар, масалан «кўз тегиш», «йўлни мушук кесиб ўтса, ишнинг юришмаслиги», «тушда гўшт кўринса, яқин кишилардан бириниг касал бўлиб қолганлиги» хақидаги хулосалар хам кўпинча хақиқатга мос келмайди.
Шундай қилиб, оммабоп индукция бўйича олинадиган хулоса эхтимолий характерга эга бўлади. Унинг чинлик даражасини ошириш учун юқорида кўрсатиб ўтилган қатор методологик талабларга риоя этиш зарур, ана шундагина у тўғри мухокама юритишнинг самарали воситасига айланади.
Илмий индукция эхтимолий хулоса чиқаришнинг шундай турики, унинг асосларида бирорта белгининг бир синфга мансуб предметларнинг бир қанчасида такрорланиши қайд этилиши билан бир қаторда, у белгининг сабабий алоқаси хақида хам маълумот мужассамлашган бўлади ва улар хулосада берилган предметлар синфига нисбатан хосил қилинган фикрда ўз аксини топади.
Оммабоп индукциядан фарқли улароқ, илмий индукцияда бир синфга мансуб предметларда такрорланувчи белги шунчаки қайд этилиб қолмасдан, балки у хақида тўлароқ маълумотга эга бўлиш, унинг мавжуд бўлиши сабабини аниқлаш учун предметнинг бошқа белгилари билан бўлган алоқалари, хусусан, сабабий боғланишлари ўрганилади. Ана шунинг учун хам, яъни ходисаларнинг сабабини аниқлашга, уларни ифода этувчи қонунларни очишга қаратилгани учун хам тўлиқсиз индукциянинг бу турини илмий индукция деб аташади.
Маълумки, илмий билиш, фаннинг бош мақсади ўрганилаётган объектни характерлайдиган қонунларни очиш орқали унинг (объектнинг) табиатини, мохиятини тушунтиришидан иборат. Бу эса, биринчи навбатда, ходисанинг (ёки унинг белгисининг) мавжуд бўлиш сабабини аниқлашни тақозо этади.
Шуни айтиш керакки, сабабий алоқадорлик ходисалар ўртасидаги умумий боғланишларнинг бошқа турлари (масалан, структуравий, функционал, генетик боғланишлар) каби ходисаларнинг табиатини белгилайди. Ана шунинг учун хам сабабий алоқадорликни ўрганиш ходисаларнинг мохиятини тушуниш, турли жараёнларни олдиндан кўриш, янгиликлар яратиш имконини беради.
Сабабий алоқадорликни аниқлаш анча мураккаб иш, чунки у борлиқда юқорида қайд этиб ўтилган ходисалар ўртасидаги умумий алоқадорликнинг бошқа турлари билан биргаликда мавжуд. Уни илмий билишда «тоза» холда ажратишга хамма вақт хам осонликча эришиб бўлмайди. Бунинг учун сабабий алоқадорликнинг табиатини, хусусиятларини яхши билиш керак.
Сабабият (каузаллик) икки ходиса ўртасидаги зарурий алоқа бўлиб, муайян шароитда улардан бири (сабаб ходиса) иккинчисини (оқибатни) келтириб чиқаради. Унинг мухим хусусиятлари қуйидагилар: 1) алоқанинг умумийлиги; 2) вақтдаги изчиллиги, бирин-кетинлиги; 3) алоқанинг зарурий характери; 4) сабаб ва оқибатнинг бир маъноли боғланишда бўлиши.
1. Сабабий алоқаларнинг умумийлиги деганда, оламда хеч бир ходисанинг сабабсиз мавжуд бўла олмаслиги тушунилади. У хар қандай ходисанинг ўз холича, бошқа ходисалардан мустақил холда вужудга кела олмаслигини, бошқа ходисалар билан бевосита ёки билвосита боғланиб кетганини, турли хил ходисалар таъсирида пайдо бўлиши, ўзгариши, йўқ бўлиши хамда, ўз навбатида, бошқа ходисаларга таъсир ўтказишини билдиради. Борлиқдаги хар бир ходиса ўз сабабига эга бўлиб, уни эртами ёки кечми билиб олиш мумкин.
Турли хил алоқалар, мавжуд холатлар орасида номаълум бўлиб қолаётган сабаб ходисани топиш учун бошқа омиллар, хусусан, сабабий алоқада бўлган ходисаларнинг вақтдаги кетма-кетлиги, изчиллиги хисобга олиниши зарур.
2. Сабабий алоқадорликда бўлган ходисаларнинг вақтдаги бирин-кетинлиги деганда, сабаб ходисанинг оқибат (натижа) ходисадан доимо олдин келиши назарда тутилади. Сабаб ходиса билан оқибат ходисанинг рўй бериши орасида турли муддат ўтиши мумкин. Баъзан оқибат (натижа) сабаб ходисадан бир зумдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Масалан, ўқнинг отилиши билан у теккан объектнинг зарарланиши ўртасида ўтадиган вақт жуда қисқа, организмга тушган микроб билан у қўзғайдиган касалликнинг вужудга келиши ўртасида ўтадиган вақт узоқроқ (бир қанча дақиқа, соат, кун) бўлади. Сабабий алоқадорлик ижтимоий хаётда (масалан, кишиларнинг хуқуқий онги билан уни шакллантиришга йўналтирилган хатти-харакатлар), геологияда (масалан, маълум бир жараёнлар таъсирида тоғларнинг пайдо бўлиши) ва бошқа шу каби сохаларда анча кўп вақт давомида амалга ошади.
Сабаб ходиса оқибат ходисадан аввал келадиган бўлгани учун, у билишда доимо оқибатдан олдин келадиган ходисалар орасидан қидирилади. Бунда оқибат билан бир вақтда ёки ундан кейин келадиган ходисалар истисно (элиминация) қилинади, яъни чиқариб ташланади.
Сабаб ва оқибатнинг вақтдаги изчиллиги, бирин кетинлиги ходисалар ўртасидаги сабабий алоқадорликни аниқлашнинг зарурий шарти, лекин ўз холича кўзланган мақсадга эришиш учун етарли эмас. Олдинма-кетин келган ходисалрнинг хаммаси хам сабабий алоқадорликда бўлавермайди. Бу холат хисобга олинмаса «ундан кейин, демак, шу сабабга кўра» деб аталадиган хато (лотинча post noc, ergo propter noc) рўй беради. Масалан, чақмоқ чақиш ходисаси момақалдириқдан аввал келади. Аввал кишилар чақмоқ чақишни момақалдироқнинг сабаби деб тушунганлар, вахоланки хақиқатда бундай эмас. Момақалдироқнинг чақмоқдан кейин келишига сабаб товуш тезлигининг ёруғлик тезлигидан камроқ бўлишидир. Аслида эса улар бир вақтда вужудга келади. Худди шу сингари, жиноят содир бўлишидан аввал у содир этилган жойда бўлган кишиларнинг хаммаси хам жиноятчи бўлавермайди.
3. Сабабий алоқадорликнинг зарурийлиги оқибатнинг фақат уни вужудга келтирадиган сабабнинг мавжуд бўлганидагина пайдо бўлишини англатади. Сабаб ходисанинг йўқлиги оқибат ходисанинг хам юзага чиқмаслигини билдиради. Ана шунинг учун хам сабабий алоқадорликни аниқлашда оқибатдан аввал келадиган ходисалардан оқибат ходисани келтириб чиқармайдиганлари олиб ташланади, яъни элиминация қилинади.
4. Сабабиятнинг бир маъноли алоқадирлик эканлиги муайян сабабнинг ўзига мувофиқ келадиган муайян оқибатни келтириб чиқаришини ифода этади. Буни сабаб ва оқибат ўртасидаги алоқадорликдаги симметриянинг мавжудлиги, яъни сабаб ходисанинг ўзгаришининг оқибат ходисанинг ўзгаришига олиб келишини тасдиқлайди. Сабабиятнинг бу хусусияти уни аниқлаш жараёнида фақат ўзаро биргаликда ўзгарувчи ходисаларни олиб қолиб, қолганларини чиқариб юборишга ундайди.
Сабабий алоқадорликнинг биз кўриб чиққан хусусиятларини хисобга олиш уни аниқлашни осонлаштиради.
Сабабий алоқадорлик мураккаб структурага эга. Хусусан, сабаб ходиса турли хил шароитларда турли оқибатларни келтириб чиқариши (масалан, хавонинг намлигининг юқори бўлиши турли хил касалликларнинг сабаби бўлиши) ёки аксинча бир оқибат турли шароитларда хар хил сабаблар таъсирида пайдо бўлиши (бадан хароратининг кўтарилиши тумовнинг, буйрак касаллигининг, ичак касаллигининг ва шу кабиларнинг оқибати бўлиши) мумкин.
Ана шунинг учун хам сабабий алоқадорликни аниқлаш эмпирик тадқиқотлар натижаларини самарали тахлил қилишга имкон берувчи принципларни қўллашни тақазо этади. Улар сабабий алоқадорликда бўлган ходисаларни уларнинг борлиқдаги табиий мавжуд бўлиш шароитидан «ажратиб олиб», махсус билиш шароитларида ўрганишга имкон беради. Хусусан:
1. Оқибатдан аввал келган ходиса мураккаб структурага эга, у a, b, c, d, ва хоказо холатлардан ташкил топган деб хисобланади
2. Мазкур холатларнинг хар бири мустақил холда мавжуд ва бошқалари билан ўзаро таъсирда бўлмайди деб қаралади.
3. қайд этилган холатлар мавжуд бўлиши мумкин бўлган холатларнинг тугал тўплами деб олинади.
Бу принциплар билан бир қаторда сабабий алоқадирликни аниқлашнинг бошқа бир қанча методлари хам мавжуд. Улар мантиқда илмий индукция методлари деб юритилади.
Илмий индукция методлари
ўхшашлик методи. Унда ўрганилаётган ходисанинг сабаби хақидаги хулоса шу ходисанинг бир қанча кузатилаётган холларини солиштириш, уларнинг ўхшаш томонини аниқлаш асосида хосил қилинади. Масалан, кимёвий таркиби, зичлиги, оғирлиги, катталиги турлича бўлган маятниклар узунлиги бир хил стерженларга-илгакларга илинтирилиб, харакатга келтирилганда, бир хил тебраниш даврига эга бўлган. Бунда ходисанинг вужудга келиши кузатилаётган барча холларида ундан аввал келаётган холатларнинг фақат биттасигина такрорланади. Ана шунга таяниб, мазкур такрорланувчи холат кузатилаётган ходисанинг вужудга келишининг сабаби бўлса керак, деган тарзда эхтимолий хулоса чиқарилади.
ўхшашлик методи бўйича мухокама юритиш схемаси қуйидаги кўринишга эга:
холлар
|
ходиса вужудга келишдан аввал мавжуд бўлган холатлар
|
ходиса
|
1
2
3
|
АВС
ДЕВ
ВСД
|
d
d
d
|
Эхтимол, В холат d ходисанинг сабабидир.
Демак, ўхшашлик методининг мохиятини қуйидагича ифодаласа бўлади:
Агар ходисанинг кузатилаётган холлари учун фақат битта холатгина умумий бўлса, ана шу холат мазкур ходисанинг сабабидир.
ўхшашлик методининг амалга ошиш механизми қуйидаги мантиқий амалларни ишлатишни ўз ичига олади.
Биринчидан, ўрганилаётган ходисанинг тахминий сабаблари хақида маълумотлар тўпланади. Бизнинг схемада бу А, В, С, Д, Е холатлари d ходисасидан аввал келиб, унинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи холатлар сифатида олиб қаралган. Уни «А, ёки В, ёки С, ёки Д, ёки Е d ходисасини келтириб чиқаради», шаклидаги дизъюнктив хукм деб қабул қилсак бўлади.
Иккинчидан, мавжуд холатлар ичидан кузатилаётган ходиса билан зарурий равишда боғланмаган, сабабий алоқадорликка хос белгиларга эга бўлмаган холатлар чиқариб юборилади. Юқоридаги схемада d ходисаси биринчи холда Д ва Е холатлари, иккинчи холда А ва С холатлари, учинчи холда А ва Е холатлари бўлмаганда хам вужудга келаяпти. Ана шунинг учун улар зарурий равишда боғланмаган, ва, демак унинг сабаби бўла олмайдиган холатлар сифатида мухокамадан чиқариб юборилиши керак. Уни, «А хам, С хам, Д хам, Е хам d ходисасининг сабаби эмас», деган кўринишдаги инкор хукмдан иборат деб олишимиз мумкин.
Бу амалдан кейин ходисанинг асл сабаби бўлиши мумкин бўлган холатлар доираси қисқаради.
Учинчидан, барча холлар учун ўхшаш бўлган, хаммасида турғун равишда такрорланадиган холат ажратиб олинади. Бизнинг схемада у В холатидан иборат.
Айнан ана шу холат, кузатилган холларда бошқа ўхшаш холатлар бўлмагани учун, ходисанинг сабаби бўлса керак, деб тусмол қилинади.
Юқорида содир этилган мантиқий амаллар натижаларини тўплаб, тартибга солсак, юритилган мухокаманинг умумий схемаси айирувчи-қатъий силлогизмнинг тасдиқ-инкор (tollendo ponens) модуси шаклида эканлигини кўрамиз:
А, ёки В, ёки С, ёки Д, ёки Е, ходисасини келтириб чиқаради.
А хам, С хам, Д хам, Е хам d ходисасининг сабаби эмас.
Эхтимол, В холат d ходисанинг сабабидир.
Бунинг символик ифодаси қуйидагича бўлади:
р q r s t, p, r, s, t
q
Шуни айтиш керакки, ўхшашлик методидан фойдаланиб хосил қилинган хулосанинг асосланганлик даражаси кўп омилларга, хусусан, кузатиш ва эксперимент ўтказилаётган шароитларнинг хилма-хиллиги, кўриб чиқилаётган холларнинг миқдори ва шу кабиларга боғлиқ. Агар ўхшаш холат кузатилаётган холлар сони қанчалик кўп бўлса, у холат турли хил шароитларда хар хил бошқа холатлар билан турлича комплексларда олинса, унинг вужудга келаётган ходисанинг сабаби бўлиши эхтимоли ортади.
Лекин, шунга қарамасдан бу метод воситасида олинган хулосанинг чинлиги эхтимолий характерга эгалигича қолаверади. Тўлиқсиз индукция учун характерли бўлган тажрибанинг тугал бўла олмаслиги мана шунда намоён бўлади. Хусусан, ходисадан аввал келадиган холатларнинг барчасини аниқлаш имконияти бўлмагани учун, ходисанинг асл сабаби бўлган холат ана шу номаълум холатлар ичида қолиб кетган бўлиши мумкин. Ана шунинг учун хам бизнинг мисолимиздаги барча кузатилган холларда такрорланувчи В холати бошқа холатлар билан бир комплексда келадиган ёки ходисанинг асл сабаби бўлган номаълум Х холатига эргашиб юрадиган холат бўлиши мумкин.
ўхшашлик методини қўллаш натижасида олинган хулоса ходисадан аввал келадиган барча холатлар аниқланганда, яъни сабаб бўлиши эхтимол қилинган холатлар ёпиқ системани ташкил этганда, шунингдек, бу холатлар ўзаро бир-бирига таъсир ўтказмайди, деб олиб қаралгандагина чин бўлиши ва аргументлаш жараёнида ишончли асос сифатида қўлланилиши мумкин.
Шунга қарамасдан ўхшашлик методи ходисанинг сабабини у хақда турли гипотезалар қуриш орқали аниқлашда мухим ахамиятга эга. Ундан илмий билишда жуда хам самарали фойдаланиш мумкин.
Тафовут методи. Бу метод фақат иккита хол-ходисанинг вужудга келган ва келмаган холларини таққослаш асосида ходисанинг сабабини аниқлаш усули бґлиб, унда мавжуд холлар бир-биридан фақат битта холат билан фарқ қилади
холлар
|
ходиса вужудга келишдан аввал мавжуд бўлган холатлар
|
ходиса
|
1
2
|
АСД
АВСД
|
-
d
|
холлар
|
ходиса вужудга келишдан аввал мавжуд бўлган холатлар
|
ходиса
|
1
2
...
n
|
АВС1
АВС2
.........
АВСn
|
d1
d2
...
dn
|
Эхтимол, с холат d ходиса сабабидир.
Йўлдош ўзгаришлар тўғри ва тескари йўналишларга (пропорционалликка) эга бўлиши мумкин.
Тўғри йўналишдаги (пропорционалликдаги) боғланиш деганда, ходисадан аввал келадиган холатнинг ўзгариш интенсивлигининг ортиши ходисанинг ўзгариши интенсивилигининг ортишига олиб келадиган алоқадорлик назарда тутилади. Масалан, қуёшдаги доғнинг катталашиши магнит бўронининг кучайишига олиб келади.
Тескари йўналишдаги (пропорционаликкдаги) боғланиш деганда эса, ходисадан аввал келаётган холатнинг интенсивилигининг ортиши ходисанинг ўзгариш интенсивлигининг камайишига олиб келадиган алоқадорлик тушунилади. Масалан, тушунчанинг хажми кенгайтирилганда, унинг мазмуни тораяди.
Йўлдош ўзгаришлар методи бўйича индуктив хулоса чиқаришнинг мантиқий шакли айирувчи-қатъий силлогизмнинг тасдиқ-инкор (tollendo polens) модуси кўринишида бўлади, яъни:
А, ёки В, ёки С холат d ни келтириб чиқаради.
А хам, В хам d нинг сабаби эмас
Эхтимол, С холат d ходиса сабабидир.
Символик ифодаси:
Йўлдош ўзгаришлар методи бўйича олинадиган хулосанинг чин бўлиши эхтимолини, ишончлилик даражасини орттириш учун бир қанча талабларга риоя этиш зарур. Хусусан, ходисанинг сабаби бўлиши мумкин деб хисобланган холатлар сони иложи борича кўпроқ бўлиши, улар хақида тўпланган билимларнинг аниқлиги етарли даражада юқори бўлиши, ходисанинг ўзгариши билан ундан аввалги келаётган холат ўртасидаги алоқадорлик доимий, зарурий ва бир маъноли бўлиши керак.
Йўлдош ўзгаришлар методи ходисалар ўртасидаги сабабий алоқадорлик билан бир қаторда, функционал боғланишларни, масалан, ходисаларнинг миқдорий кўрсаткичларининг ўзгаришлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга хам имкон беради. Бунда хар бир ходисанинг сифати ўзгармайдиган оралиқда унинг учун характерли бўлган ўзгаришлар интенсивлиги шкаласини хисобга олиш, яъни миқдорий ўзгаришларнинг берилган сифат холати доирасидаги юқори ва қуйи чегараларини назарда тутган холда иш юритиш мухим ахамият касб этади. Чунки, чегаралар зонасида ва ундан ташқарида миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига ўтади. Масалан, овқат керагича ейилганда, организм учун фойдали бўлади. Нормадан озгина ошгани унчалк сезилмайди. Лекин жуда кўп овқат еб қўйилганда, организмга зарар етади, хатто унинг халок бўлишига олиб келади. Нормадан кам овқат ейиш хам организм учун зарарли. Демак, овқат истеъмол қилишнинг суткалик нормаси сақланиши, яъни ўзгаришлар интенсивлиги шкаласи хисобга олиниши зарур.
Йўлдош ўзгаришлар методи ходисаларнинг сабабий, функционал алоқаларини ўрганишда юқоридаги кўрсатиб ўтилган шартларга амал қилганда яхши самара беради.
қолдиқлар методи. Бу метод ўрганиш объекти мураккаб ходисадан иборат бўлиб, биттасидан бошқа қисмларининг сабаблари аниқ булганда, ана шу қолган қисмни вужудга келтирувчи сабабни топиш мақсадида қўлланилади. Унинг мухокама юритиш жараёнида амал қилиш схемаси қуйидагича:
холлар
|
ходисадан аввал келиб, унинг айрим қисмларини вужудга келтирувчи холатлар
|
ходиса
|
1
2
3
|
АВС
А
В
|
x, y, z
x
y
|
Эхтимол, С холат z нинг сабабидир.
қолдиқлар методини қўллаш натижасида гелий, рубидий каби химиявий элеметлар, Нептун планетаси топилган ва бошқа турли сохага оид кўп ходисалар аниқланган.
Бу методни қўллаганда мухокама юритиш жараёнининг қандай кечишини Нептун планетасининг кашф этилиши мисолида кўриб чиқамиз. Уран планетасининг харататини кузатар эканлар, олимлар унинг хисоблаб чиқилгандан кўпроқ миқдорда оғишган орбита бўйлаб харакат қилишини қайд этганлар. Маълумки, планетанинг оғишиш миқдорининг бир қисми унга шу пайтгача маълум бўлган планеталарнинг таъсир ўтказиши билан боғлиқ. қолган қисмининг эса бошқа бир куч таъсирида бўлаётганини бу ерда тушуниб олиш қийин эмас. Олимлар, шу пайтгача номаълум планета мавжуд бўлиб, ана шунинг таъсирида Уран планетасининг оғишиш миқдори кўпаяётган бўлса керак, деган тахминий фикр билдиришган. Орадан маълум бир вақт ўтгандан кейин, Леверье хисоблаш йўли билан янги планетанинг-Нептуннинг жойлашишини айтиб беради. Нихоят И. Галле 1846 йили янги қурилган телескоп ёрдамида уни осмон сферасидан топади.
Агар Уран планетасига таъсир этувчи планеталарни А, В, С лар, Уран планетасининг умумий оғишиш миқдорини ташкил этувчи қисмларини а, в, с, d билан белгилаган холда, оғишишнинг а миқдорини-А планетаси, в миқдорини-В планетаси, с миқдорини-С планетаси таъсири билан боғласак, унда d миқдори «қандайдир номаълум Х планетаси мавжуд бўлиб, ана шуниинг таъсирида вужудга келса керак», деган хулосани хосил қилувчи мухокаманинг амалга ошаётганини кўрамиз.
Унинг формуласи қуйдагича бўлади:
АВС лар а, в, с, d ларни келтириб чиқаради
А а ни келтириб чиқаради
В в ни келтириб чиқаради
С с ни келтириб чиқаради
Эхтимол, қандайдир Х мавжуд бўлиб, у d ни келтириб чиқараётган бўлса керак.
Демак, қолдиқлар методи мохиятини шундай ифодалаш мумкин: агар ўрганилаётган мураккаб ходисани ташкил этувчи ходисанинг (ёки ходисанинг қисмининг) битта холатдан бошқа холатлар билан алоқаси зарурий характерга эга бўлмаса, ана шу қолдиқ холат мазкур ходисанинг (ходиса қисмининг) сабаби бўлиши мумкин.
Илмий индукциянинг бошқа методлари сингари, қолдиқлар методи хам эхтимолий билим олиш воситаси хисобланади. Чиқарилаётган хулосанинг чин бўлиш эхтимоли, биринчидан, ходисадан аввал келиб, унга таъсир ўтказаётган холатлар хақидаги билимнинг қай даражада бўлиши, иккинчидан, хар бир холат билан вужудга келаётган мураккаб ходиса ўртасидаги алоқадорлик зарурий характерга эга эканлигига аниқ ишоч хосил қилиш, учинчидан, конкрет хар бир холат билан у сабаби бўлиб хисобланаётган ходиса қисми ўртасидаги алоқадорликнинг таъсодифий эмаслигини аниқлаш ва шу каби омилларни хисобга олган холда ортади.
Шундай қилиб, сабабий алоқадорликни аниқлашнинг биз кўриб чиққан индуктив методлари ўз мантиқий структурасига кўра етарли даражадаги мураккаб мухокама юритиш усуллари бўлиб, уларда индуктив умумлаштириш дедуктив хулоса чиқариш иштирокида амалга ошади. Хусусан, дедукция тасодифий холатларни мухокама жараёнидан чиқариб ташлаш (элиминация қилиш) йўли билан (айирувчи-қатъий силлогизмнинг tollendo ponens модуси асосида) индуктив умумлаштириш йўналишини белгилашга, унинг хулосасининг асосланганлик, ишочлилик даражасининг ортишига хизмат қилади.
Dostları ilə paylaş: |