Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Фан бўйича лаборатория ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган.
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар
Фан бўйича курс иши ўқув режасида режалаштирилмаган.
Мустақил таълимнинг ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил таълим қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
- фан мавзуларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўқув
адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
- мавзулар бўйича реферат тайёрлаш;
- семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;
- илмий мақола ва тезисларни тайёрлаш;
- фаннинг долзарб мавзу ва муаммоларини қамраб олувчи лойиҳалар
тайёрлаш;
- назарий билимларни амалиётда қўллаш;
- амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш;
- ўрганилаётган мавзу бўйича асосий илмий адабиётларга аннотация
ёзиш ва бошқалар.
345
- Таълим жараёнида инновацион технологияларни, ўқитишнинг
интерфаол усулларини қўллаш талаба томонидан мустақил танланади.
Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш тизимли тарзда, яъни
узлуксиз ва узвий равишда амалга оширилади. Талаба олган назарий
билимини мустаҳкамлаш, шу билан бирга навбатдаги янги мавзуни
пухта ўзлаштириши учун мустақил равишда тайёргарлик кўриши керак.
Тавсия этилаётган мустақил таълимнинг мавзулари
Мустақил таълимнинг мавзулари тегишли кафедра йиғилишида
тасдиқланади ва фаннинг ишчи ўқув дастурида келтирилиб ўтилади.
Дастурнинг информацион-услубий таъминоти
Тавсия этилаётган мавзулар бўйича таълимнинг замонавий, хусусан,
янги педагогик технологиялардан, интерфаол методлар, педагогик ва
информацион-коммуникацион (медиатаълим, амалий дастур пакетлари,
тақ-димот, электрон-дидактик) технологиялари мажмуали тарзда
қўлланилиши назарда тутилган. Жумладан, компютер дастурлари
ёрдамида ижтимоий менежмент фаолиятини юритиш учун талаб
этиладиган манбалар назарий-амалий жиҳатдан шакллантирилади ва
олинган маълумотлар ўрганилади.
Ижтимоий менежмент фаолиятини олиб бориш борасида амалий
дастурий пакетлардан (“Инсон капиталини бошқариш”, “Ходимлар
бўлими 2013” ва ҳоказо), шунингдек, ЕХCЕL жадвал процессори
кабилардан фойдаланилади.
|