“Ilm fan muammolari yosh tadqiqotchilar talqinida” mavzusidagi 9
“Ilm-fan muammolari yosh tadqiqotchilar talqinida” mavzusidagi 9-sonli respublika ilmiy konferensiyasi 223
барқарорлик ва инклюзив иқтисодий ўсишга қаратилади. Бунда асосий эътибор
пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш, инфляция даражасини 2024 йил
сўнгига қадар 5 фоизлик таргетига пасайтириш, консолидациялашган бюджет
тақчиллигини ЯИМга нисбатан 2023 йилда 3 фоиз ва 2024 йилда 2 фоиздан
оширмаслик, хом-ашё бўлмаган тайёр маҳсулотлар экспортини реал ўсиши
камида 20-25 фоиз бўлишини таъминлашга қаратилишини тақозо этади. [1].
Таъкидлаш зарурки, биргина пул-кредит сиёсатининг ўзи мамлакат
иқтисодий салоҳиятини барқарор оширишнинг асосий манбаи бўла олмайди.
Узоқ муддатли истиқболда иқтисодиётда рақобат муҳитини яхшилаш, меҳнат
унумдорлиги
ва
энергия
истеъмоли
самарадорлигини
ошириш,
инфратузилмани ривожлантириш орқали иқтисодиётнинг ички ва ташқи
рақобатбардошлигини кучайтириш, бизнесни ташкил этиш ва юритишни
енгиллаштиришга қаратилган давомли таркибий ислоҳотларни амалга ошириш
иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий омиллар ҳисобланади [2].
Мазкур омилларни ҳисобга олиб, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон
банки томонидан жаҳон иқтисодиётининг ва асосий савдо ҳамкорларимиз
иқтисодиётининг ўсиш суръатлари қайта кўриб чиқилди ва 2023 йил учун
ўсишнинг прогноз кўрсаткичлари пасайтирилди.
Мамлакатимизда инфляция
даражаси ва унинг омиллари борасида қайд этиш лозимки, 2022 йил бошида
инфляциянинг йил якунида 8-9 фоизгача пасайиши кутилган эди.
Юзага келган ташқи геосиёсий вазият ва унинг таъминот занжирларига
таъсири, жаҳон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, хом-ашёлар
ва энергия ресурслари нархининг юқори ўсиши ҳамда ички талабни қўллаб-
қувватловчи омиллар таъсирида инфляция даражасида кутилгандан юқори
ўсиш кузатилди. Натижада, 2022 йил якуни бўйича йиллик умумий инфляция
12,3 фоизга тенг бўлди. Бу эса, Ҳукумат ва Марказий банкдан 2023 йил
давомида ҳам инфляцияни пасайтириш бўйича янада таъсирчан чоралар
кўришни тақозо этади [3].
2022 йил давомида юқорида қайд этилган инфляцион босимлар таъсирини
пасайтириш мақсадида “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитлари сақлаб