Jahon adabiyoti tarixi


Mavzu bo‘yicha topshiriq savollari



Yüklə 2,24 Mb.
səhifə82/183
tarix26.10.2023
ölçüsü2,24 Mb.
#161590
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   183
Mavzu bo‘yicha topshiriq savollari:

  1. Uyg‘onish davri tushunchasi.

  2. Sharq va G‘arb Uyg‘onishidagi o‘ziga xosliklar?

  3. Italiya uyg‘onish adabiyotining asosiy bosqichlari?

  4. Dante Aligerining Uyg‘onish adabiyotida tutgan o‘rni?

  5. “Dekameron” asari g‘arb novellachiligi taraqqiyotidagi ahamiyati.

  6. Petrarka she'riyatning qaysi janrini rivojlantirdi?

  7. F.Rable “Gargantyua va Pantagryuel” romani tahlili?

  8. Ispaniya ilk Uyg‘onish davrida she'riyatning qaysi turi rivojlandi?

  9. Servantesning «insoniyat tarixidagi eng buyuk asari» qaysi?

  10. Kristofer Marlo qaysi asarida sohibqiron Temur timsoliga murojaat qilgan?

  11. «Shekspir masalasi» deganda nima tushuniladi?

  12. Shekspir ijodining asosiy davrlari haqida ma'lumot bering.

  13. Shekspir sonetlarining asosiy xususiyatlari.



ТЕСТ ВАРИАНТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
1. Қайси асар қаҳрамонлик эпоси намунаси эмас?
А) «Нибелунглар ҳақида қўшиқ» В) «Игорь жангномаси» С)«Роланд ҳақида қўшиқ» Д) «Венеция маври»
2. «Отелло» трагедияси учун қайси асар мазмуни асос қилиб
олинган?
А) Геродот, «Тарих» В) Юлий Цезарь, «Галлия уруши хотиралари»
С) Эразм Роттердамский, «Нодонликнинг мақтови»
Д) Чинтио, «Венеция маври»
3. Қирол Лир кўзи ожиз бўлса ҳам, қачон доно кишига айланади?
А) ўтказилган катта базмдан сўнг В) оғир азоб-уқубатларни бошидан кечиргандан сўнг С) куёви Эдмунд билан тўқнашувдан сўнг
Д) куёви Глостер хонадонидаги воқеадан сўнг
4. Шекспирнинг қайси қаҳрамони номи асли арабча сўздан олинган?
А) Офелия В) Макбет С) Отелло Д) Кориолан
5. Данте Алигьерининг бир умрлик муҳаббатига сазовор бўлган қизнинг
номини топинг.
А) Анна Керн В) Тўғри жавоб йўқ С) Лаура Д) Шаҳина Е) Шарлотта
6. Сервантеснинг «Дон Кихот» романи қандай асарларга пародия ҳисобланади?
А) қаҳрамонлик эпосларига В) рицарлик романларига С) бульвар романларга Д) тарихий романларга
7. Феодализмнинг ривожланган даври нега «Уйғониш», «Ренессанс» каби номлар билан юритилади?
А) антик маданият қайтадан жонлантирилгани учун В) динга эътибор кучайгани учун С) феодал муносабатларни тиклаш илгари сурилгани учун Д) халқ ўтмишини улуғлаш ғояси биринчи планга чиққани учун
8. Данте Алигьерининг лирик шеърлари қайси тўплами ёки асаридан ўрин олган?
А) «Янги ҳаёт” тўплами В) «Илоҳий комедия» С) «Янги ҳаёт» романи
Д) «Халқ нутқи ҳақида» рисоласи
9. Сонет жанри ривожини бошлаб берган шоирни топинг.
А) Петрарка В) Данте С) Шекспир Д) Гёте
10. Ҳажвий йўналишда «Гаргантюа ва Пантагрюэль» асари муаллифини топинг.
А) Франсуа Рабле В) Жованни Боккаччо С) Сервантес Сааведра
Д) Даниэль Дефо
11. Ф.М.Достоевскийнинг ўзбек тилига таржима қилинмаган асарини
топинг.
А) «Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар» В) Тўғри жавоб йўқ С) «Маъсума» Д) «Телба»
12. Теодор Драйзер қаламига мансуб роман?
А) «Қизил ва қора» В) «Бахтиқаро Керри» С) «Йўқотилган иллюзиялар» Д) «Содиқ фуқаро»
13. Даниэль Дефо асарини аникланг.
А) «Гулливернинг саргузаштлари» В) «Гекльберри Финнинг саргузаштлари» С) «Том Сойернинг саргузаштлари» Д) «Ғаройиб болалар»
14. Л.Толстой «Анна Каренина» романини ўзбек тилига моҳирона
таржима қилган ижодкор ким?
А) Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова В) Миртемир С) Ваҳоб Рўзиматов Д) Мирзакалон Исмоилий
15. Р.Тҳокур ҳақидаги «Улуғ ҳинди» мақоласининг муаллифи ким?
А) А. Фитрат В) А. Саъдий С) А. Чўлпон Д) И. Султон
16. «Жаҳон адабиёти тарихи» фани бўйича ўзбек тилида дарслик ва қўлланмалар яратган адабиётшуносларнинг номлари ва асарларини аникланг.
А) О.Қаюмов, «Чет эл адабиёти тарихи»; А.Алимуҳаммедов, «Антик адабиёт тарихи»
В) А.Алимуҳаммедов, «Антик адабиёт тарихи»; Ф.Сулаймонова, “Шарқ ва Ғарб”
С) О.Қаюмов, «Чет эл адабиёти тарихи»; Т.Солиҳов, «Ғарб адабиёти ҳақида суҳбатлар»
Д) А.Алимуҳаммедов, «Антик адабиёт тарихи»; И.Султон, «Жаҳон адабиёти»
Е) Ф.Бойназаров, “Жаҳон адабиёти; Ф.Сулаймонова, “Шарқ ва Ғарб”.
IKKINCHI MA’RUZA

Yüklə 2,24 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   183




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin