Kokanduni uz



Yüklə 15,42 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə218/1070
tarix20.11.2023
ölçüsü15,42 Mb.
#164100
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   1070
Ilmiy-amaliy konferensiya to‘plami

www.
kokanduni.uz 
ва инсон ресурслари, маъмурий–
ҳудудий тузилмалар, ижтимоий–
иқтисодий 
ривожланиш кўрсат–
кичлари хал қилувчи аҳамият касб этади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили: 
Бу соҳа олимлари, А. Ўлмасов ва А. 
Вахобовларнинг фикрларича, “Иқтисодий ўсиш –
бу иқтисодиётнинг ривожланиши
яъни ҳаётий
неъматлар бўлган товарлар ва хизматларни ишлаб чиқарилишининг 
кўпайиб боришидир. Иқтисодий ўсиш одатда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ёки 
аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши билан ўлчанади. 
Иқтисодий ўсишнинг самарадорлиги тушунчаси мавжуд, у иқтисодий ўсишнинг 
пировард натижаси бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг қай даражада ўсганини 
ифодалайди. Иқтисодий ўсишнинг самарадорлиги –
бу иқтисодий ўсишга қандай 
харажатлар билан эришилганлиги бўлиб, ялпи ички маҳсулот ўсишининг харажатлар 
ўсишига нисбати орқали аниқланади” [7].
Макроиқтисодий барқарорликка эришиш кўп жиҳатдан ялпи ички маҳсулот 
ўсишини таъминловчи омиллардан самарали фойдаланиш, унинг тармоқ
тузилишини 
такомиллаштириш, ялпи ички маҳсулот таркибий компонентларининг оптимал 
нисбатини таъминлаш, иқтисодий ўсиш моделларидан энг мақбулларини танлаш каби 
муҳим масалаларни ечиш билан боғлиқ
бўлиб, ушбу жараёнларни макроиқтисодий 
таҳлил қилиш ва методологик жиҳатдан такомиллаштириш, бу бўйича амалий 
тадбирларнинг 
амалга 
оширилиши 
мамлакат 
иқтисодиётининг 
ўсишини 
тезлаштиради.
Ялпи ички маҳсулот ҳажми ўзгаришини услубий жиҳатдан ўрганишда унга таъсир 
этувчи асосий омилларнинг боғлиқлигини ўрганиш муҳимдир. Бунда ялпи ички 
маҳсулотни яратишга иштирок этувчи асосий омиллар сифатида меҳнат ва капитал 
олинди ва уларнинг таъсири “акселератор таъсири” усули орқали ўрганилди.
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсишини янада жадаллаштириш 
учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:
–иқтисодиётни таркибий ўзгартириш жараёнларини такомиллаштириш;
–мамлакатда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада 
ривожлантириш;

мамлакатда ишчи кучидан янада самаралироқ
фойдаланиш;
–юқори технологияларга
асосланган янги ишлаб чиқариш корхоналари–
ни 
ривожлантириш ва киритиладиган инвестициялар ҳажмини кўпайтириш;
–фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ҳамда ишлаб 
чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш;
–барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга мавжуд барча резерв ва 
имкониятларни тўлиқ
сафарбар этиш ва бошқалар.
Ҳ. Абдулқосимов фикрича, “Иқтисодий ўсиш” –
бу мамлакат иқтисодиёти муайян 
давр мобайнида (одатда бир йил) миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш ҳажмининг 
аҳоли жон бошига нисбатан ёки умумий иқтисодиётга нисбатан ортишидир.
А. Набихужаев, Ю. Шеров П. Султоновларнинг фикрича “Иқтисодий ўсиш –
аҳоли 
жон бошига мамлакатда яратилган ЯИМ хажмининг олдинги йилга нисбатан ўсиши 
орқали ифодаланади.


172

Yüklə 15,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   1070




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin