www. kokanduni.uz КИЧИК БИЗНЕС ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ: ҲОЛАТЛАР, УСЛУБЛАР ВА ТАҲЛИЛЛАР Рахмонов Нодиржон Рахмонжон ўғли Қўқон университети таянч докторанти Аннотатсия. Технологик қолоқлик, ресурс ва энергияни тежайдиган
технологиялар, ишлаб чиқариш жараёнини рақамлаштириш, муқобил энергия
манбаларини татбиқ
этишнинг сустлиги иқтисодий тараққиёт йўлида тўсиқ
бўлмоқда.
Мамлакат иқтисодиётида кичик бизнес фаолиятини рақамлаштириш учун аввал
саноат тармоғининг бугунги ҳолити, сўнгра, кичик бизнес фаолиятини
рақамлаштириш учун саноат корхоналари таркибида юқори ва қуйи технологияли
корхоналар улушини таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларига кўра кичик бизнес
фаолиятини рақамлаштиришдаги долзарб муаммолар аниқланган ҳамда муаммоларни
баратараф этиш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: рақамлаштириш, теҳнология, рақамли теҳнологиялар, Саноат 4.0,
кичик бизнес, ишлаб чиқариш.
Бугунги кунда жаҳон ахборот агентликларини хабар беришича, Ўзбекистон
Республикаси кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик
муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган дунёдаги ўнта давлат
қаторидан жой олгани қайд этилмоқда[1]. Ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами саноат
маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи
ишлаб чиқарилмоқда. Иш билан банд жами
аҳолимизнинг 77 фоиздан ортиғи мазкур
тармоқда меҳнат қилаётгани, балки мамлакатимиз бойлигига
бойлик қўшаётгани,
аввало, мустақиллик бизга очиб берган имкониятларнинг яққол исботи, десак бўлади.
Бу борада ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган чора
-
тадбирлар кичик
бизнес ва ишлаб чиқариш фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг
салоҳиятни оширишга хизмат қилмоқда. Натижада кичик бизнес фаолиятининг
барқарор иқтисодий ўсиши, ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишини тавсифловчи
кўрсаткичларининг юқори суръатдаги ўсиши, инновацион маҳсулот ва хизматларни
ишлаб чиқараётган корхона ва ташкилотлар сони, дунё бозорида айирим мааллий
товар ва хизматлар рақобатбардошлиги, шунингдек экспорт салоҳияти ошиши
таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2021 йилдаги ПҚ
-9-
сонли
«Германия тараққиёт банки иштирокида “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб
-
қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида», Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 02.12.2022 йилдаги ПҚ
-436-
сонли “2030
-
йилгача
Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар
самарадорлигини
ошириш
бўйича
чора
-
тадбирлар
тўғрисида”,
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 17.02.2021 йилдаги ПҚ
-4996-
сонли “Сунъий интеллект
технологияларини жадал жорий этиш учун шарт
-
шароитлар яратиш чора
-
тадбирлари
тўғрисида” ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2020
йилдаги
ПФ
-5975-
сонли
иқтисодиётни
ривожлантириш
ва
камбағалликни