Kokanduni uz



Yüklə 15,42 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə261/1070
tarix20.11.2023
ölçüsü15,42 Mb.
#164100
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   1070
Ilmiy-amaliy konferensiya to‘plami

www.
kokanduni.uz 
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат соҳасидаги муҳим устувор йўналиши дунёнинг 
етакчи давлатлари ва халқаро ташкилотлари билан стратегик шериклик ҳамда 
ҳамкорликнинг
мувозанатланган
тизимини шакллантиришдан иборат бўлиб, бундай
ёндашув иқтисодиётни модернизациялаш, барқарорлик ва хавфсизликни қўллаб
-
қувватлаш, Марказий Осиёда ҳамкорлик учун қулай шарт
-
шароитларни яратиш 
вазифаларининг самарали ҳал қилинишини таъминлашдан иборатдир. 
Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим давлат ҳисобланади ва алоҳида роль 
ўйнайди. Мамлакатнинг региондаги муҳим аҳамияти хорижий эксперт ва сиёсий 
доиралар вакиллари томонидан ҳам эътироф қилиб келинмоқда. Ўзбекистон 
минтақадаги барча қўшни давлатлар билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома 
тузган бўлиб, бу юқори даражада регионал сиёсат тузиш имконини беради. Ушбу 
мақсадларда амалга оширилаётган ишлар мамлакатнинг халқаро муносабатлар 
тизимидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Ўзбекистоннинг ташаббуслари Марказий Осиёдаги барча мамлакатларнинг 
манфаатларини ҳисобга олади ва консенсус тамойилига асосланади. Тошкентнинг 
фаол, 
ташаббускор 
ва 
конструктив 
дипломатияси 
туфайли 
шаклланган 
минтақадаги
янги сиёсий реаллик Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида 
кенг
доирали
масалалар бўйича ўзаро ҳаракатларни кучайтиришга ижобий таъсир 
кўрсатмоқда. Тошкентда 2019 йил ноябрда Марказий Осиё давлатлари ўртасида 
вужудга келадиган масалалар ечимини муҳокамадан ўтказиш тўғрисида келишувга 
эришилди.
Марказий Осиё давлат раҳбарларининг консультатив учрашувларини 
ўтказиш
минтақада янги халқаро ташкилот
ёки ўз уставига эга ва давлат 
органларидан юқори турувчи бирон
-
бир интеграцион тузилма ташкил этилишини 
назарда тутмайди. Ушбу фаолият фақат регионал ривожланишнинг муҳим масалалари 
бўйича ўзаро келишиб олишни кўзда тутади. 
Ўзбекистоннинг минтақа бўйича йўналиши фаоллашуви регионал яқинлашиш, 
ишонч ва ўзаро тушунишни тиклаш, шунингдек, йиғилиб қолган масалаларни оқилона 
муросаларга келиш асосида оператив ҳал қилиш юзасидан аллақачон етилган талабга 
ўз вақтида ва амалий жавоб бўлди. Олий даражада ўрнатилган очиқ
ва ишончли 
мулоқот барча ҳамкорлик йўналишларини кучайтириш учун мустаҳкам асос яратди.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан сиёсий соҳадаги ўзаро 
ҳамкорлиги фаоллашуви билан бир қаторда савдо
-
иқтисодий, транспорт
-
коммуникация, энергетика ва маданий
-
инсонпарварлик соҳаларидаги ўзаро 
манфаатли муносабат ва алоқалари ҳам бир мунча кучайди. 
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо
-
иқтисодий муносабатларнинг 
яхшиланиши минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга ёрдам бериб, 
2017 йил бошидан то ҳозирги вақтгача Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси 
мамлакатлари ўртасида 300 тадан кўпроқ
шартнома, шунингдек тахминан 75
млрд. 
доллар суммада шартномалар ва битимлар имзоланди.
Марказий Осиё давлатлари ўртасида 
экологик,
жумладан, сув
-
энергетикага 
боғлиқ
масалаларни
ҳал қилиш соҳасида олдинга силжишлар кузатилмоқда. 
Ўзбекистон Қамбар
-
Ота ва
Роғун
ГЭСи
қурилиши лойиҳаларида ўз иштироки 


214

Yüklə 15,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   1070




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin