458
www.
kokanduni.uz
ФРЕЙМЛИ ЎҚИТИШ МОДЕЛИНИНГ МАЗМУН ЖИҲАТИ, ФРЕЙМЛИ
ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ВАҚТГА БОҒЛИҚ
ЖИҲАТИ
Эшонқулов Ш.У. –
Жиззах политехника институти доцент
Қаршибоев Н.У.
-
Жиззах политехника институти катта ўқитувчиси
Аннотация:
Ҳозирги замон
ишлаб чиқариши шароитида техника ва
технологиянинг узлуксиз янгиланиш жараёни мутахассис тайёрлаш олдида юқори
талаблар
қўяди.
Калит сўзлар:
Слот, белгилар, иерархик,
билимнинг мобиллиги
харфлар,
рақамли
-
сонли, символик, пиктограммалар, кроклар, техник.
Идрок қилиш, ахборотни сақлаш,фикрлаш ва асосий мулоқот шаклларига ишлов
бериш жараёнларини кучайтириш учун пойдеворни
ташкил қилувчи асосий таркибий
қисмлар анча йирикроқ
бўлиши ва янада аниқроқ
тузилмага эга бўлиши лозим; инсон
тафаккурининг кучи ва “тез
ишлаш” феноменини тушунтириш имконига эга бўлиш
учун уларнинг фактик ва амалга оширилиш тартибига оид мазмунини бир
-
бири билан
яқиндан мувофиқлаштириш керак” [52, 6
-7-
б.].
Бу йўналишларни амалга ошириш имкониятларидан бири фреймли педагогик
технологиядир
.
“Инсон ўзи учун янги бўлган вазиятни билиш ёки одатий нарсаларга янгича назар
солишга ҳаракат қилиб, хотирасидан маълумотларнинг фрейм деб аталувчи маълум
тузилмасини (образини) танлаб олиши ушбу назария учун таянч жиҳат бўлиб хизмат
қилади...” [52, 6
-7-
б
.].
Кўпчилик муаллифлар ўзларининг илмий асарларида билимларни фреймли
тақдим этишга нисбатан ҳам, унинг имкониятларига нисбатан ҳам фикрларини баён
қилганлар. Билимларни фреймли тақдим этишнинг дидактик шартлари ва дидактик
имкониятларининг яна бир жиҳатини кўриб чиқишни таклиф этамиз:
1) ўқув ахборотини тизимга солиш ва структуралаш воситаси сифатида;
2) ўқув фаолияти сценарийси сифатида.
Баъзи ўқув фанларидаги ўқув материалининг мавзуларини таҳлил қилиб,
бўлимнинг барча мавзуларида ўрганиладиган ва такрорланадиган ўша бир хил
негизни (функциялар, жараёнлар,
хоссалар, хусусиятлар ва ҳ.к.) ажратиш мумкин. Ушбу
бир хил негизни фрейм ёрдамида ажратиш мумкин.
Dostları ilə paylaş: