8-
расм
.
“Омилкорлик формуласи” [99, 7
-
б.].
461
www.
kokanduni.uz
Компетентность –
омилкорлик
Мобильность
знания
–
билимнинг
мобиллиги
Гибкость
метода
–
услубнинг
мослашувчанлиги
Критичность мышления –
тафаккурнинг
танқидийлиги
Уровень минимальной компетентности –
энг кам омилкорлик
даражаси
Уровень медиальной компетентности –
ўртача омилкорлик даражаси
Уровень полной компетентности –
тўлиқ
омилкорлик даражаси
Бошқача айтганда, омилкор одам муаммо моҳиятини нафақат тушуниши, балки
уни амалда ҳал эта олиши, яъни ҳал этиш услубига (“билим қўшув маҳорат”) эга
бўлиши лозим.
Ундан ташқари, муаммони ҳал этишнинг муайян шароитларига боғлиқ
равишда,
омилкор мутахассис ушбу шароитларга энг тўғри келувчи у ёки бошқа услубни
қўллаши мумкин.
2.2. Фреймли технологиянинг вақтга боғлиқ
жиҳати
.
Ўқув
материалини
структуралашда билимларни фреймли тақдим этишни қўллашнинг таклиф этилаётган
технологияси бошқа технологиялардан шуниси билан фарқ
қиладики, дарсларда
ўқитиш жараёнида, ошиб бориш томонга ўзгариш билан, назарий материални баён
қилиш вақти тежалади. 9
-
расмда ўқув материалини ўрганиш жараёнида дарсдан
дарсга қараб ўқувчиларнинг фаолияти қандай ўзгариши кўриниб турибди.
Биринчи мавзунинг назарий материалини ўрганишда ўқувчилар илк бор дарсда
фреймли технология қўлланиши билан танишадилар. Ўқувчилар
эсда
қолган нарсани
тиклаш (репродуктив) фаолиятинигина амалга оширадилар, уларнинг унумли
(продуктив) фаолиятлари нолга тенг. Бироқ
бунда ўқитувчи мавзу ичидаги назарий
материални мувофиқлаштиришни ўқувчиларга кўрсатиб бериши жуда муҳим. Ундан
кейин, иккинчи мавзуни ўрганишда, ўқувчилар таълим жараёнида фреймдан қандай
фойдаланишни биладилар, идрок қилиш жараёни тезроқ
юз беради ва дарсда унумли
фаолият учун вақт қолади. Бу вақт ичида ўқувчи қуйидагиларни бажариши мумкин:
1) эшитган ўқув маълумотларини таҳлил қилиш (пухта ўйлаб кўриш, маъносини
тушуниб етиш, санаб чиқиш, мулоҳаза юритиш, солиштириш);
2) ахборотни синтез қилиш (бирга қўшиш, ўйлаб топиш, тузиш, яратиш);
3)
қиёсий баҳо бериш (баҳолаш, муҳокама қилиш).
Назарий материални баён қилишнинг муайян
босқичида, ўқув материалининг
фреймли сценарийси ўқувчилар онгига тўлиқ
етиб бориб, улар томонидан беихтиёр,
куч сарфламасдан ишлатиладиган бўлганда, ўқувчиларнинг унумли фаолияти
репродуктив фаолиятни тўлиқ
сиқиб чиқаради.
9-
расм Тема –
мавзу
Репродуктивная деятельность учащихся –
ўқувчиларнинг репродуктив фаолияти
Продуктивная деятельность учащихся –
ўқувчиларнинг унумли фаолияти
|