www. kokanduni.uz юқори
даражалардаги
ташрифлари
давомида
мамлакатларнинг
миллий
манфаатларига жавоб
берадиган фаол, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи
сиёсатни олиб бориш масаласига эътибор кучайтирилмоқда.
Бизнинг қатъий ишончимизга кўра, амалий ҳамкорликка тайёрлик ва унга
астойдил интилиш, шунингдек, барча
Марказий Осиё мамлакатларининг умумий
келажак учун масъулиятни ҳис этиши минтақанинг барқарор ривожланиши ва
фаровонлигининг мустаҳкам пойдевори ва кафолатидир,
-
дейди Президент Шавкат
Мирзиёев,
-
Ўзбекистон баҳсли масалаларни тезроқ
ҳал қилиш ва ўзаро ишончни янада
мустаҳкамлаш тарафдоридир. Давлатларимиз айнан яхши қўшничилик ва ўзаро
манфаатли
ҳамкорлик
тамойиллари
асосида
савдо
-
иқтисодий,
транспорт
-
коммуникация, маданий
-
гуманитар соҳаларда, ҳавфсизлик ва барқарорлик
масалаларида ўз салоҳиятини янада самарали амалга
ошира олади.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ташаббуслари бутун Марказий Осиё учун янги
имкониятларни яратмоқда. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар учун
мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ғоясидан иборат кун тартибини илгари
сурмоқда. Ўзбекистон бугунги кунда Марказий Осиёдаги иқтисодий, ижтимоий
-
сиёсий,
маънавий
-
маданий, мафкуравий жараёнларни барқарорлаштирувчи давлат сифатида
ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Ҳозирги пайтда Марказий Осиёда давлатлараро муносабатларнинг янги тизими
шаклланиб, Ўзбекистон ушбу тизимда турли хил йўналишлар бўйича юқори
фаолликни намоён қилмоқда. Натижада минтақа мамлакатлари ўртасидаги
муносабатларда сезиларли соғломлашиш белгилари яққол кўзга ташланмоқда.
Ўзбекистон Афғонистон билан икки томонлама алоқаларни сезиларли даражада
кенгайтирди, афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича кўп томонлама ҳаракатларга фаол
қўшилди. Ўзбекистон Сурхон
-
Пули
-
Хумри
электр узатиш линияси ва “Термиз
-
Мозори
-
Шариф
-
Пешовар”
темир йўл қурилиши йирик лойиҳаларини амалга оширишда фаол
иштирок этмоқда. Термизда Афғонистон фуқаролари учун Таълим маркази очилиб,
ҳозирги даврда афғонистонлик талабалар ушбу Таълим марказини битириб, улардан
айримлари Афғонистон парламентида, вазирликлари ва муассасаларида ишламоқда,
мамлакат олий таълим муассасаларида муаллимлик қилмоқда, мустақил бизнесни
юритмоқда.
Ўзбекистоннинг Марказий
Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми
сўнгги йилларда 2 баробар, қўшма корхоналар сони 4 марта ўсди. Мамлакатларимиз
Марказий Осиёда радиация хавфсизлигини таъминлаш, “Барқарор ривожланиш учун
сув” ҳаракатлари, Энергетик хартиянинг Ашхобод декларацияси каби халқаро
ҳужжатларни имзоладилар.
Бизнинг минтақадаги ўзаро яқинлашувимиз ва ҳамкорликни кенгайтиришимиз
-
бу замон талаб қилаётган ва орқага қайтмайдиган жараён
эканини таъкидламоқчиман,
-
дейди Президент Шавкат Мирзиёев,
-
У қатъий сиёсий танловга асосланган бўлиб,
чуқур тарихий омилларга эга ва кимнингдир манфаатларига қарши қаратилган эмас.
Бу борада, бирлик ва жипсликни мустаҳкамлаган ҳолда, биз изчил ва барқарор
ривожланиб бораётган минтақамизнинг, демакки, истиқболли ва ишончли халқаро
шерикнинг шаклланишига ҳисса қўшмоқдамиз.