Kokanduni uz



Yüklə 15,42 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə262/1070
tarix20.11.2023
ölçüsü15,42 Mb.
#164100
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   1070
Ilmiy-amaliy konferensiya to‘plami

www.
kokanduni.uz 
имкониятларини кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди. “Ўзбекистон

Туркманистон

Эрон

Ўмон” транспорт йўлагининг
муҳим участкасини амалга 
оширишга старт берилди, Амударё орқали "Туркманобод

Фороб"
темир йўл ва 
автомобиль кўприклари очилди.
Уларнинг ишга туширилиши “Ўзбекистон
-
Туркманистон

Каспий
денгизи

Жанубий Кавказ”
йўналиши бўйича
Боку

Тбилиси
-
Карс
ҳамда Грузия, Туркия, Руминия ва бошқа давлатларнинг Қора денгиз портларига 
чиқиш йўллари билан оралиқ
транспорт
-
коммуникация магистралини яратиш ғоясини 
амалга ошириш имконини берди.
Марказий Осиё давлатлари ўртасида олиб борилган ўзаро музокаралардан сўнг 
Хитой ва Марказий Осиёни Қирғизистон орқали боғловчи темир йўл қурилиши бўйича 
жиддий ривожланишга эришилди. Дастлабки баҳоларга кўра, ушбу лойиҳа амалга 
оширилганида юкларни етказиб бериш
муддатлари 7
-
8 суткага қисқаради, Шарқий 
Осиёдан Яқин Шарқ
ва Жанубий Европа мамлакатларига йўл масофаси 
900 
км.га
қисқаради.
Ҳозирги даврда Марказий Осиё давлатлари ўртасида маданий
-
инсонпарварлик 
соҳасида яқиндан ҳамкорликни, дўстона ва яқин қўшничилик алоқаларини 
мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Марказий Осиё
-
ягона ўтмиш, умумий келажак” шиори остида маданий
-
гуманитар алмашув платформасининг яратилиши барча халқларимиз манфаатларига 
жавоб беради, деб ўйлайман,
-
дейди Президент Шавкат Мирзиёев, 

Сизларнинг қўллаб
-
қувватлашингиз билан илм
-
фан, маданият ва санъат соҳаларида эришган салмоқли 
ютуқлари учун Марказий Осиё мукофотини таъсис этиш,
шунингдек, университетлар 
форумлари ва минтақавий спорт ўйинларини ташкил этиш таклиф
қилинмоқда.
Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш нафақат минтақа 
мамлакатлари манфаатларига жавоб беради, балки унинг қўшни регионлардаги 
хавфсизликка таъсири нуқтаи назаридан бутун Евросиё қитъасининг барқарор 
ривожланишига ҳам кўмаклашади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик 
палатасига Мурожаатномаси Ўзбекистоннинг яқин давр ичида ривожланиш устувор 
йўналишларини яна бир
марта белгилаб берди, бунда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий 
соҳалардаги туб ислоҳотлар билан бир қаторда фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш 
ҳам назарда тутилган. Янгиланган Ўзбекистон Марказий Осиёда жойлашган 
давлатларга ўзининг ўзаро фойдали ҳамкорликка тайёрлигини, миллий манфаатларга 
жавоб берадиган, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат олиб боришини 
амалий ишлар билан кўрсатиб келмоқда. Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлар 
билан барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик 
руҳидаги муносабатларни мазмун ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш 
бугунги кунда Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги энг муҳим масалалардан биридир. 

Yüklə 15,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   1070




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin