Фрейм деб
дидактикада назарий материали “зичлаштириладиган”, яъни
чизмалар, расмлар, йирик блокли таянчлар ва ҳ.к. кўринишида ифодалаш мумкин
бўлган ҳамда ўқув жараёнида асосий ахборот материали сифатида ишлатиладиган ўқув
фанлари учун ўқув материалини (концептни) ва ўқув вақтини ташкил қилиш усулига
айтилади.
Бундай курслар сирасига қитъалар географияси,
биологияда овқат ҳазм қилиш
аъзоларини тизимга солиш ва ҳ.к. киради. Фрейм ўқитувчи томонидан чизмалар,
жадваллар, алгоритм, тузилмалар ва ҳ.к. кўринишида, яъни ўқувчилар ифодали идрок
қилиши учун қулай бўлган шаклда ишлаб чиқилади.
Бу фрейм ўқув материалининг рамка, синч ёки оддий тузилмаси кўринишида
бўлиб, унга кейинги ҳамма мавзуларни, бўлимларни тушириш мумкин (6
-
расм).
459
www.
kokanduni.uz
6-
расм.
Бунда иерархик тузилма ҳосил бўлади. Фрейм одатда таснифловчи иерархик
тузилмаси бўлган умумий тушунча тасаввурига мос келади. Бундай тузилманинг ўзига
хослиги шундаки, юқори даражадаги фрейм эга бўлган аломатлар (атрибутлар)
ҳақидаги ахборот уларга алоқадор қуйи даража фреймларининг ҳаммаси томонидан
биргаликда фойдаланилади. Ушбу тузилма катта ҳажмдаги ахборотни тизимга
солишга имкон бериб, уни инсон учун имкони борича қулай ҳолатда қолдиради. Ҳар
бир фрейм турли хил ахборот билан, масалан, ушбу фреймни ишлатиш усуллари
ахбороти, унда бажариш зарур бўлган ҳаракатлар ва бошқалар билан тўлдирилиши
мумкин. Ҳар қандай фрейм аниқ
мазмун ёки маълумотлар билан тўлдирилиши шарт
бўлган слотлардан (терминаллардан) таркиб топади. Битта тизимда фреймлар бир хил
слотларга эга бўлиши мумкин, бу эса ушбу фреймларда мавжуд бўлган маълумотлар
ўртасида алоқаларни ўрнатиш учун зарур. Фреймлар ёрдамида ўқув ахборотини
структуралашга таққослаш жараёни, яъни слот танланишининг тўғрилиги
текшириладиган жараён хосдир. Бошқача айтганда, фрейм слотнинг аҳамиятини
чекловчи шартларга эга. Ҳар бир фрейм мазкур фреймлар тузилмасида ягона бўлган ўз
номига (идентификаторига) эга бўлиши керак. Слот эса ўз навбатида ўзининг
фреймида ноёб номга эга бўлиши лозим. Слотлар ҳар бир фреймда сероб бўлиши
мумкинлиги сабабли, слотларнинг турли
-
туманлиги ва вариативлигини ҳам тизимга
солиш мумкин (7
-
расм).
7-
расм [36,
32-
б.].
1-
даража; 2
-
даража; 3
-
даража
Ф
о
фрейми, фараз қилайлик, 1
-
даража слотларининг номлари С
101
; С
102
; С
103
бўлган
учта турли хил вариантига эга бўлиши мумкин, бунда:
С –
слот;
1
–
1-
даражали (i=1);
0
–
фрейм рақами;
1; 2; 3
–
слотлар рақами.
Сўнгра 1
-
даража слотини 2
-
нчи, 3
-
нчи ва ҳ.к. даражалар слотларига тарқатиш
мумкин. Бўлиш бошланғич ҳаракатлар, тушунчалар, жараёнлар, ҳодисалар ва ҳ.к.
слотларигача давом этиши мумкин. Рақамлар тўплами, масалан, 0311 фрейм слотлари
|