Kokanduni uz



Yüklə 15,42 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə514/1070
tarix20.11.2023
ölçüsü15,42 Mb.
#164100
1   ...   510   511   512   513   514   515   516   517   ...   1070
Ilmiy-amaliy konferensiya to‘plami

www.
kokanduni.uz 
ўртасидаги алоқалар ва ўзаро муносабатлар занжирини кўрсатади: С
30311

С
2031

С
103

Ф
о

Ўқув материалини фреймлар ёрдамида структуралашнинг бундай жараёни 
қуйидагиларни таъминлайди:
1) ўқув материали ичида алоқалар сонини ошириш ҳисобига (“вертикал” ва 
“горизонтал”) билимларни тизимга солишни;
2) ўқув жараёнининг фреймли изчиллиги, алгоритмиклиги (сценарийси) ҳисобига 
ўқув вақтидан фойдаланиш самарадорлигини.
Ҳозирги замон ишлаб чиқариши шароитида техника ва технологиянинг узлуксиз 
янгиланиш жараёни мутахассис тайёрлаш олдида юқори талаблар
қўяди. Замонавий 
мутахассис малакаси даражасининг бош кўрсаткичи унинг касбий омилкорлигидир. 
Сўнгги вақтларда бу атама сўз бойлигимизда тез
-
тез учрайдиган бўлиб бормоқда. 
Касбий педагогика тушунчалари мажмуида у алоҳида мазмун касб этади. Ҳаққоний 
гапирганда, “омилкорлик” атамаси мамлакатимиз касбий педагогикасида ҳозирча 
тўлиқ
ўрнашган эмас ва аксарият ҳолатларда интуитив равишда мутахассис малакаси 
ва касб маҳоратининг етарли даражасини ифодалаш учун қўлланади. Лекин қандай 
бўлмасин, бу атама қатор жиддий устунликларга эга. “Биринчидан, у битта сўз билан 
“билимлар, маҳоратлар, кўникмалар” анъанавий учлигининг маъносини ифодалайди 
ва унинг таркибий қисмлари ўртасида боғлаб турувчи бўғин бўлиб хизмат қилади. 
Иккинчидан –
ва бу энг муҳими, –
у мутахассис –
касбий мактаб битирувчиси 
тайёргарлигининг ҳақиқий даражасини тавсифлаш учун энг мақсадга мувофиғидир” 
[99, 6-
б.].
Фикримизга кўра, танлаган касбини мукаммал эгаллаган юқори малакали 
мутахассисларини тайёрлашни мақсад қилиб белгилаш ўрта ва ҳатто олий касбий 
мактабнинг ҳаётий шароитларида эзгу истакдан ортиқ
нарса эмас.
“Учинчидан, омилкор мутахассис кўп сонли ечимлар орасидан энг мақбулини 
танлай олиш, ёлғон ечимларни далиллар билан рад этиш, эффективларини эмас
эффектлиларини шубҳа остига олиш қобилияти
билан
ажралиб туради, қисқаси, 
танқидий тафаккурга эга бўлади. Тўртинчидан, омилкорлик билимларни доимий 
равишда янгилаб туришни, берилган вақтда ва берилган шароитда касбий 
вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш учун янги маълумотларни эгаллашни кўзда 
тутади

Бошқача айтганда, омилкорлик –
бу фаолиятни долзарб бажариш 
қобилиятидир. Бешинчидан –
ва бу юқоридаги бандлардан келиб чиқади, –
омилкорлик ҳам мазмунга мансуб (билим), ҳам жараёнга мансуб (маҳорат) таркибий 
қисмларни ўз ичига олади” [99, 7
-
б.].

Yüklə 15,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   510   511   512   513   514   515   516   517   ...   1070




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin