www.
kokanduni.uz
zararlanishlari, ruhiy kasalliklar va boshqalarga uchragan bemorlar reabilitatsiyaga ko
ʻ
proq
muhtoj bo
ʻ
ladilar.
Фойдаланилган
адабиётлар
рўйхати
1.
Вакорина Людмила Юрьевна
Инклюзивное образование в россии: механизмы
управления и повышения эффективности
Диссертatsiя ... кан.
пед. наук. —
Москва,2016.
2.Сурдопедагогика под ред. НикитинойМ.И. М., Просвешенийе, 2002
3. Shomaxmudova Sh.R. Inklyuziv ta'limning nazariy va amaliy asoslari Toshkent 2018 y
4. R.Sh.Shomaxmudova. “Maxsus va inklyuziv ta’lim” uslbuiy qo‘llanma Toshkent 2011y
908
www.
kokanduni.uz
МАХСУС ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Юсупова.М.С.
Низомий номидаги ТДПУ
Логопедия кафедраси 2
-
босқич магистранти
Аннотация:
Ушбу мақолада аолҳида ёрдамга мухтож болалар таълим жараёнида
интерфаол методлардан фойдаланишнинг самарали йўл ва усуллари ёритилган.
Калит сўзлар
: Интефаол, коррекция, таълим, аппарат, индивидуал, нутқ, таълим.
Маълумки, таълим воситалари ҳам ҳар қандай жараённинг сифати ва
натижаларга эришиш имкониятини оширишда муҳим омилдир. Восита–маълум
ўқитиш усулини
муваффақиятли амалга ошириш учун зарур
бўлган ёрдамчи ўқув
материаллари: асбоб, қурол, аппарат ва бошқа шу кабилардан фойдаланишдир.
Хусусан, кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларида овоз кучайтирувчи аппаратлар,
кўзи ожиз болалар мактабларида брайл ёзуви воситалари, нутқи нуқсонлари устида
коррекцион иш олиб боришда логопедик зондлар ва х. воситалар тузатиш ва нуқсонли
анализатор ўрнини босиш воситаларидир. Ўқувчига берилиши лозим бўлган илмий
билимлар кўлами ўргатиш усуллари ва шаклларнинг ранг
-
баранг бўлишини тақозо
этмоқда.
Махсус таълим тизимида интерфаол методлардан фойдаланишда энг аввало
мақсад аниқлаштирилиб, коррекцион
-
ривожлантирувчи вазифалар аниқ
белгиланади.
Интерфаол таълимни ташкил этишда махсус таълим ўқитувчисининг зиммасидаги
вазифалардан яна бири
-
бу таълим жараёнини назорат қилиш, таълимнинг методик ва
технологик қоидаларга мувофиқлигини таъминлаш, ўқувчиларнинг диққатларини
дарсга бевосита жалб килиш, ўқитувчи ва ўқувчилар, шунингдек, ўқувчилар
ўртасидаги ўзаро таъсир мазмуни ва моҳиятини ўрганишдан иборат.
Таълим методларини танлашда қуйидаги умумий шартларга амал қилиш
мақсадга мувофиқдир:
1. Уларнинг етакчи ва умумий таълим тамойилларига мувофиқ
келишига
эришиш.
2. Муайян фан (ўқитилаётган предмет) мазмуни, ўзлаштирилаётган мавзу
хусусиятини инобатга олиш
.
3. Таълим мақсадига эришиш ва педагогик вазифаларнинг ижобий ечимини
таъминлашга хизмат қила олишига ишонч ҳосил қилиш.
4. Ўқувчиларнинг ўқув имкониятлари (ёши, ривожланишидаги муаммонинг
даражаси, ўзига хос индивидуал хусусиятлари ва бошқалар)ни эътиборда тутиш.
5. Педагогик жараён давомида турли хил ташқи омилларнинг таъсири ва
кутилмаган ҳолатлар, вазиятлардан чиқиб кета олишга тайёр бўлиш.
Педагогик технологиянинг таркибий қисмларини бевосита махсус таълим
тизимига татбиқ
этганда айнан шу тамойилларнинг ўрни сезилади. Чунки коррекция
педагогикасининг ҳимояловчи характердалиги боис, унинг ўзига хос тамойиллари
мавжуддир. Демак, энди биз махсус таълим тизимида педагогик технологиянинг
мазмунини шархлашдан олдин меъёрда ривожланаётган болалар таълими
-
педагогика
ва унинг махсус коррекцион педагогикадан фарқли ўзига хос хусусиятларини санаб
ўтмоғимиз лозим.
|