Labview dasturining imkoniyatlari


ХОТИРА ҚУРИЛМАЛАРИНИ MULTISIM 11 ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ҚУРИШ



Yüklə 1,39 Mb.
səhifə3/3
tarix26.04.2020
ölçüsü1,39 Mb.
#30996
1   2   3
Mirzayev Sarvar maqola


ХОТИРА ҚУРИЛМАЛАРИНИ MULTISIM 11 ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ҚУРИШ
Очилов М.Р (ТАТУ Қарши филиали)

Хужақулов М.Қ.,Қобилов Ж.Б .,Мирзаев С.С (ТАТУ Қарши филиали, талабалари)

Ахборот ва коммуникация технологиялари мураккаб тизим синфига мансуб бўлиб, улар турли мураккабликдаги рақамли интеграл схемалардан ташкил топган. Шунинг учун ушбу тизимларни шакллантирувчи рақамли қурилмаларни ўрганиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу фан ахборот ва коммуникация технологияларида ишлатиладиган рақамли қурилмалар турларини, характеристикаларини, уларнинг тузилиши, ишлаш механизимлари ва улар ёрдамида яратиладиган мураккаб қурилмаларнинг технологик ва схемотехник хусусиятларини ўрганиш масалаларини ўз ичига олади.

Ҳозирги вақтда жаҳонда кўплаб компютерда моделлаш дастурлари қўлланилмоқда. Улар ичида энг кўп қўлланиладиган дастурлардан бири Interactive Image Technologies фирмасининг Electronics Workbench Multisim дастуридир.

Ахборотни сақлаш учун ҳар хил физик мухитлардан фойдаланилади. Ахборот бирлигини сақлашга мўлжалланган физик муҳит элементи хотира элементи (ХЭ) деб юритилади. Хотира элементлари маълум узунликдаги машина сўзини сақловчи хотира ячейкасига (ХЯ) бирлаштирилади. Хотира ячейкасига жойлаштириш мумкин бўлган битлар сони хотира хоналилигини белгилайди. Хотира ячейкалари хотира блокига (ХБ) бирлаштирилади. Мурожаат берилган адрес бўйича хотира блокидаги керакли ячейкани қидириб топиб, унга ахборотни ёзишни ёки ундан ахборотни ўқишни бажара оладиган бошқарувчи схемалар ёрдамида амалга оширилади. Битта ёки бир нечта бир хил хотира блоки ҳамда адресни қабул қилувчи битта умумий каналдан ҳамда машина сўзларини қабул қилувчи ва узатувчи бир хил каналлардан иборат бошқарувчи схемалар хотира қурилмасини ташкил этади. Хотира ячейкалари статик ва динамик усулда қурилади.

Статик хотира ячейкалари n ва p-каналли майдоний транзисторлардан фойдаланиб қурилади. n-каналли майдоний транзистордан йиғилган хотира ячейкасини схемаси



1-расм. Статик хотира ячейкаси схемаси.



Статик хотира ячейкасини чиқишни эса етти сегментли дисплейдан ҳам фойдаланиб занжирни қуриш мумкин. Киришга берилаётган кириш сигналларини яни ток манбаини 5В га келтириш керак бўлади, чунки мантиқий 0 бериш учун 0-2.4 волт кучланиш ва мантиқий 1 сигналини бериш учун 2.5-5 волт кучланиш қабул қилинилган.

2-расм. Динамик хотира ячейкаси схемаси.



Multisim 11 дастурининг имкониятларидан фойдаланилиб хотира ячейкаларини киришларини ҳақиқий калит ёрдамида ва чиқишларини ёруғлик диодини 3 улчамли (3D) кўринишда қуриш мумкин. Бунинг учун дастурни ишчи ойнасидан виртуал асбоблар кутубхонасидан (3D) калит ва ёруғлик диодини устига курсорни олиб келиб сичқончани чап тугмаси босилади.

3-расм. Хотира ячейкасини 2D ва 3D улчамли жараёни



4-расм. Хотира ячейкасини 2D ва 3D улчамли жараёни



Multisim 11 дастурий таминоти ёрдамида ушбу фанни ўрганиш талабаларга осонроқ бўлади, чунки дастурда барча турдаги микросхемаларнинг русумлари ва ўлчов асбоб ускуналари мавжуд. Талаба фақатгина лаборатория ишини дарс мобайнида бажармай балким уйда ҳам ўзлари мустақил равишда бажаришлари ҳам мумкин, дастур ёрдамида проффесор ўқитувчилар томонидан бериладиган мустақил ишлар, уй ишлари, курс ишлари ва талабаларнинг шахсий ишланмалари яратиш имконига эга бўладилар.

Yüklə 1,39 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin