Labview dasturining imkoniyatlari


РАҚАМЛИ ҚУРИЛМАЛАРНИ ҚУРИШДА “CROCODILE TECHNOLOGIES” ДАСТУРИ ЁРДАМИДА 3D КЎРИНИШИНИ ЯРАТИШ



Yüklə 1,39 Mb.
səhifə2/3
tarix26.04.2020
ölçüsü1,39 Mb.
#30996
1   2   3
Mirzayev Sarvar maqola


РАҚАМЛИ ҚУРИЛМАЛАРНИ ҚУРИШДА “CROCODILE TECHNOLOGIES” ДАСТУРИ ЁРДАМИДА 3D КЎРИНИШИНИ ЯРАТИШ
Холиқов Райимберди Очилович, (ТАТУ Қарши филиали, ўқитувчи)

Хужақулов М.Қ.,Қобилов Ж.Б .,Мирзаев С.С (ТАТУ Қарши филиали, талабалари)
Компютерларни қўллашдаги янгидан-янги имкониятларни аниқлаш ва уларни изчиллик билан амалиётга татбиқ этиб бориш - таълим жараён-ларини тараққий эттиришнинг замонавий босқичидаги муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Ўз навбатида, компютер технологияларининг жадал тараққий этиб бориши — уларни таълим жараёнларида кенг қўлланиши учун қулай шарт-шароитларни юзага келтирмоқда.

Ҳозирги даврда технологиялар ривожланиши асосида турли виртуал дастурий таъминотлар ёрдамида электрон қурилмаларни лойиҳалаш-тиришда фойдаланилмоқда. улардан бири Сrocodile Technology дастурий таъминотидан фойдаланиб, турли электрон қурилмаларни қуриш мумкин.

Сrocodile Technology дастурий таъминоти электрон конструктор бўлиб, у монитор экранида электр схемаларини йиғиш, йиғилган схемани таҳлил қилиш, тажрибани 3D кўринишида жараёнини худди ҳақиқий тажрибадаги сингари имитатция қилиш, электр катталикларни мултиметрда (3 ўлчовли), ўлчаш имкониятини беради.

Масалан, дастурда:



Микропроцессорларни дастурлаш ва робототехникага оид моделлар-нинг 3D кўринишида симуляциялаштириш мумкин.

  • Конструктор деталларининг тасвири ва ўлчов асбоблари схематик ва ҳақиқий кўринишда берилган.

  • Қаршиликдан оқиб ўтаётган ток қувватининг қиймати берилган номиналдан ортиб кетса, қаршилик (ёниб) куяди, бу эса экранда унинг ранги ўзгариб қорайган деталл кўринишда ўтиши билан кўрсатилади;

  • Лампочка ва электр иситгич асбоблари қувватнинг номинал қийматида яқинлашади, агар улардаги қувват ишчи қийматидан ортиб кетса куяди ва бу асбоб экранда қорайиб қолади.

  • Худди шунингдек, экранда бошқа деталлардаги физикавий катталикларнинг ўзгариши имитатция қилинади;

  • Кўпгина жараёнлар ва уларнинг натижалари товушли эффектлар орқали ифодаланади. Буларнинг барчаси, талаба ўзи йўл қўйган хатоларини кўриши, муваффақиятсиз бажарилган тажрибанинг сабабларини аниқлашни ўрганиши ва электр схемаларини тажрибани ҳақиқий қурилмаларда бажаришдан олдин таҳлил қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини беради.

Дастурни ишга тушириш учун Сrocodile Technology ярликни устига сичқончани чап тугмасини икки марта боссак экранда Сrocodile Technology ишчи ойнаси пайдо бўлади.

1-расм. Сrocodile Technology дастурини ишчи ойнаси



2-расм. Сrocodile Technology дастури



3-расм. Сrocodile Technology дастури

Бу дастур, касби ким бўлишидан қатьий назар фойдаланувчи изла-нувчанликка, ижодий фикр юритишга, иш натижаларини таҳлил қилишга ўргатади.

Дастур имкониятлари жуда кенг бўлиб, унда амалий машғулотларда, (яьни масалалар ечишда) айниқса, виртуал лаборатория ишларини бажаришда кенг фойдаланиш мумкин.



Yüklə 1,39 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin