Mavzu: Amir Temur o’gitlarining tarbiyaviy ahamiyati. Reja



Yüklə 26,48 Kb.
səhifə2/2
tarix14.06.2022
ölçüsü26,48 Kb.
#61437
1   2
Mavzu Amir Temur o’gitlarining tarbiyaviy ahamiyati.

Икқинчи сифат: «Мен ҳар доим Исломга қатъий риоя қилдим ва Аллоҳ Таолонинг амри билан улуғланган' шахсларга ҳурмат билан қарадим».
Учинчи сифат: «Мен камбағалларга кўп хайр-эҳсои қилдим. Ҳар можаро ва муаммони диққат билан текширдим ва уни мумкин қадар тўғри ҳал қилишга бутун жаҳдимни сарф қилдим».
Тўртинчи сифат: «Халойиққа раҳм> қилдим, барчага нафъ еткурдим. Бунда бировга нохак озор етказмадим ва мендан ёшшм сўраб кёлганларни кўкрагидан итармадим. Қуръондаги парвардигорнинг Аллоҳнинг амрига бўйсуниш ва халқига шафқат қилиш даркор, деган оятини: ўзвмга фарз билиб, уқиб олдим ва умр бўйи барча юмушларимда унга амал қилдим».
Бешинчи сифат: «Исломга тааллуқли ишларни мен ҳар доим кундалик.ва дунёвйй ишлардан устун қилиб келдим. Аввал тангрига итоатни адо этиб бўлгандан қёййнгина қундалик ишларга қўл урдим».
Олтинчи сифат: «Барча сўзларимда донм ҳақиқатгўйликка амал қилдим. Бу дунё ва у дунё ҳақидагй эшитганларимдаги ҳақиқатни ёлғондан ажрата билдим».
Еттинчи сифат: «Мен ҳар кимгаки, ваъда берсам, унга вафо қилдим. Ҳаргиз ваъдага хилоф иш қялмадим. Мен доимо ваъдаларимни аниқ бажарсам, шундагина одил бўлишимни ва кимсага жабр етказмаслигимни англадим».
Саккизинчи cифат: «Доимо ўзимни Аллоҳнинг ердаги мулкининг посбонй -деб бйлдим ва парвардигорнинг изнисиз уни сарф этмадим. Тангрининг иродасисиз унинг бандаларининг ҳеч бирига зарар етқазмадим. Олий мартабадагиларга ҳам, фуқарога ҳам бирдеқ хайрия қилишга интилдим. Мен ҳеч қачон бировнинг мулкига эга бўлишга интилмадим ва, шунингдек, ҳеч қачон кўпроқ бойлик орттиришга ҳарақат қилмадим. Ҳеч қачон бировга ҳасад билан қарамадим. Бу борада Амир, Ҳусайн билан бўлган воқеа менга ибратли бўлди. Ўз фуқароларининг молмулкига нисбатан очкўзлиги пировардида уни ҳалокатга олиб келди».
Тўққизиичи сифат: «Мен ҳар дойм тангрининг амрини ва унинг пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадисларини тўла адо этишга интилдим. Барча қилмишларимда шариат йўсунларига бутқул амал қилдим ва нопок ишлардан. бутун вужудим
билан ўзимни тийдим. Пайғамбар ва унинг саҳобаларини ўзимнинг ягона ва энг яхши дўстларим деб билдим».
Унинчи сифат: «Мен ҳар доим ннсоф байроғини баланд кўтардим ва иймон тарқатишни ўз буюклигимнинг қудратли замини деб билдим. Мен инсон бир онадан туғилган деб шшонганман. Шунинг учун мустаҳкам қудратга таянгац қудрат, буюк бўлади».
Ун биринчи сифат: «Мен доим саидларга эҳтиром билан қарардим, уламо ва шайхларни эъзозлардим. Бу кишиларнн доимо мажлисларимга чақирардим. Уларни дин масаласи юзасндан айтганларини диққат билан тинглаб олардим ва унга амал қилардим. Шунинг учун менга нисбатан халқнинг меҳрй- баланд эди ва ҳамма мендан миннатдор эди».
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра Соҳибқирон Амир Темур ўгитларини унинг моҳияти ва вазифасига қараб қуйидаги гуруҳларга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир:
а) дин ва шариат;
б) давлат ва унй идора этиш;
в) кенгаш ўтказиш;
г) подшо ва вазкрлар.
Ахлоқ ва одоб ҳақидагиларга қуйидагилар киради:
адолат ва адолатсизлик;
сўз ва ишнинг бирлиги;
дўст ва душманлик;
ботирлик ва қўрқоқлик;
сўз ва ширмнсуханлик.
Амир Темур ўгйт-насиҳатларини юқоридагича тахминий гуруҳларга ажратиш, бу ўгитлар ва насиҳатларни келиб чиқиш сабаблари ва уларни моҳиятини чуқур таҳлил қилиш имкониятини беради.
Ислом дини ва шариат қонунлари ҳақидаги ўгит-насиҳатлар.
Амир Темур ўз фаолиятида Ислом дини ва шариат қонунларига қаттиқ амал қилган. Бунинг асосий сабаби ислом дини ва шариат қонуиларига халқнинг эътиқоди пиҳоятда баланд бўлишидир.
Амир Темур ўзининг ёшлигида Шайх Хўжа Зайниддин Абубакрни авлиё ота деб билган. Аллоҳнинг изни билан у пири Саид Бараканинг дуойи фотиҳаларидан сўнг Мовароуннаҳрнинг амири деб эълон қилинган (771 йил, 10- рамазон. 1369 йил, 8-
апрель).
«Қайси мамлакатда диндан қайтишлик илход ва зиндиқлик кучайса ва у диёрнинг аҳолиси сипоҳу раият турли маслакка кириб иттифоқлари бузилса, у мамлакатнинг ҳалокати яқиндир».
«Авлиёлар, дин пешволарининг мозорлари ва мақбараларига вақфдан маблағ ажратсинлар. У ерларни гилам, таом ва чироқ ^илан таъминласинлар».
Амир Темўр Арслонбоб бобо мозорини (бу зотни Аҳмад Яссавий ўз пири деб ҳисоблаган). Туркистондаги Аҳмад Яссавий қабрини доимо зиёрат қилиб турган. («Туркистон» газетаси,20 октябрь, 1992 йил.)
«Агар ерда ва кўкда икки худо бўлса, жаҳоннинг иши бузилур».
Давлат ва уни идора этиш. Кенгаш ўтказиш.
Амир Темур давлат ишларини идора этиш қоидаларини ўзининг «Тузуклари»да батафсил баён этган. «Тузуклар»нинг ёзилиши ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Баъзилар «Тузукни» Темур ёзган десалар, баъзилар унинг котиблари ёзган дейдилар. «Тузук»лар XVlI асрда форс-тожик тилида бошқа солномачилар томонидан ёзилган деган тахминлар ҳам бор.
Шарофиддин Али Яздийнинг «Зафарнома»сининг 90—91 саҳифаларида «Манзумаи турк» асари турк тилида Темур бош девонида ёзилган ва Темур томонидан таҳрир этилган деб ёзилган (И. Мўминов. «Амир Темурнинг Урта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли».
Амир Темур фикрича, мамлакатни адолатли ва қонунлар асосида бошқариш лозим. Албатта, Темур адолатни ўз синфийсиёсий манфаатлари негизида тушунган. Мулкдор сиифлар ҳокимлигини сақлаш йўлида талқин қилган ҳамда давлат бошқарув шаклларини яна ҳам ихчамлаб, меҳнаткаш косиб ва деҳқонлар фаолиятини бир тизимда туриш чораларини амалга оширган.
Амир Темур салтанат ишларида 4 нарсага амал қилган, яъни; 1) кенгаш; 2) машварату маслаҳат; 3) қатъий қарор, тадбиркорлик, хушёрлик; 4) эҳтиёткорлик.
«Давлат ишларининг тўққиз улуши кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улуши эса қаттиққўллик билан бажо келтирилур».
«Бир ишга киришмай туриб, ундан қутулиш йўлларини мўлжаллаб қуй...»
«Сипоҳни иккилантирадиган (турумсиз) кенгашни эшитишдан сақланардим. Қайси киши ақлга сиққан бир ишни куйиниб гапирса, суйиб эшитар эдим... Лекин, айтилган ҳар бир маслаҳатнинг яхши ва ёмон томонлари ҳақида, ўйлаб кўргач, тўғри ва
савоблироғини танлаб олардим...»
«...Бирон ишни қилмоқчи бўлсам, кенгашиб олиб, кейин Қуръон ҳукми билан иш қилур эдим». («Амир Темур ўгитлари»).
«Ҳар бир табақага адолатли чегара белгила, ўшанда давлат бошқарувйда адолат, ақл ҳукмронлик қилади»,— дер эди Темур.
Подшо ва вазирлар ҳақида ўгит-насиҳатлар Амир Темур «Тузуклари»нинг 2 -бандида давлат ишларини адолатли бошқариш учун вазир сайлаш кераклигй айтилади. У давлат ишларини ўз вазирларига ишониб топширар эди...
«Асли ғанимни имонга киритгин». «Тил қиличдан ўткир». «Бир калима ширин сўз қилични қинга киритар»,— деб таъкидларди Соҳибқирон.
Бу ўгит Соҳибқироннинг ўз тажрибасида.синалган.
Шундай қилиб, Амир Темурнинг панд-насиҳатлари подшолик ва мамлакатларни идора этиш ҳақидаги илмий хулосалар бўлиб, жуда катта маърифий-тарбиявий аҳамиятга эгадир.
Панд-насиҳатлар Соҳибқироннинг кўп йиллик ва машаққатли ҳаётининг мевасидир. Булар мамлакатни бошқариш, кишиларни тарбиялаш, ахлоқ-одобга ўргатишга оид педагогнкадир.
Соҳибқирон ўз панд-насиҳатларини унга Аллоҳ томонидан ҳадя этилган, дейди. У Мовароуннаҳр давлатини ва темурийлар сулоласинн бошқаришнинг асосий қонунидир. Уларга амал қилиш Аллоҳга бўйсуниш, ислом динига итоат этиш, баланд мартабаларга эришишнинг асосидир. Улар Темур ва темурийлар сулоласи давлатларида таълим-тарбия тизимини ҳам илмийназарий асосидир.
«Амир Темур ўгитлари» рисоласида ҳаққоний таъкидланганидек, Амир Темурнинг тарих олдидаги хизмати бениҳоя катта.
Биринчидан, у мамлакатда кучайиб кетган феодал тарқоқликка барҳам бериб, эл-юртни ўз туғи остига бирлаштира олди,
Марказлашган йирик феодал давлатга асос срлди. Бу билан зироатчилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, ва маданият ривожига мустаҳкам замин яратди. Иккинчидан, Амир Темур бир қатор ҳалқлар ва юртларга мустамлакачилар зулмидан озод бўлишда ёрдам берди. Масалан, ўша даврнинг энг қудратли подшоҳларидан ҳисобланган Боязид Илдиримни (1389—1402) тор-мор келтириб (1402), Усмонли туркларнинг истибдодига тушиб қолган Болқон яоим оролидаги халклар ва мамлакатларга озодлиқ бағишлади. Олтин Урда хони. Тўхтамишни (1376-1395) икки
марта (1391—1395) тор-мор келтириб, Урусиянинг мўғуадар ҳукмронлигидан: қутулишини қарийб: 300 йилга тезлаштирди.
Учинчидан, Туркистрн заминини ҳунармандчилик, илм-фан ва маданияти ривожланган илғор мамлакатга айлаитирди. Амир Темурнинг саъй ҳаракати билан обод этилган шаҳарлар, касабалар, қишлоқларни Шаҳрисабз, Бухоро, Ясси (Туркистон)
шаҳарларида қад кўтарган иморатлар.
Axloq va odobga oid o’git-nasihatlar.
,,Buxoro tarixi” kitobining muallifi Narshaxiyning izdoshi- Sharofiddin Ali Yazdiyning ,,Zafarnoma” asarida yozilishicha Amir Temurning o’ziga xos xususiyatlaridan biri davlat va mamlakat fuqarosining g’amxo’ri bo’lganligidir. Uning qoidasi ,,Rosti-durusti” edi. ,,Haqiqat-sihat-salomatlik, haqiqat-tartib, haqiqat-adolat demakdir”.
Yüklə 26,48 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin