Mavzu: Applikatsiya va mozaika bilan ishlash darslarini tashkil etish metodikasi Reja



Yüklə 147,4 Kb.
səhifə28/36
tarix13.05.2023
ölçüsü147,4 Kb.
#113225
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   36
Mavzu Applikatsiya va mozaika bilan ishlash darslarini tashkil

ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ ЖАНРЛАРИ
Ҳар бир фан, соҳанинг муҳим назарий масалалари бўлади. Бадиий адабиѐтни
ўрганувчи фан адабиѐтшунослик деб аталади. Халқ оғзаки поэтик ижодини
ўрганиш соҳасини фольклоршунослик деймиз. Фольклоршунослик
адабиѐтшунослик таркибидаги мустақил фан ҳисобланса-да, ўрганиш
объекти бадиий адабиѐт бўлгани сабаб бир қатор умумий ва муштарак
жиҳатлари бор. Хусусан, жанрлар масаласи адабиѐтшунослик учун ҳам,
фольклоршунослик учун ҳам муҳим ҳисобланади. Фақат адабиѐтшуносликда
ѐзма адабиѐт вакиллари қаламига мансуб ғазал, рубоий, достон, нома каби
(мумтоз адабиѐт); шеър, ҳикоя, роман, драма кабилар (замонавий адабиѐт)
нинг жанр хусусиялари ўрганилади. Фольклоршуносликда эса халқ оғзаки
адабиѐтидаги мақол, қўшиқ, эртак, достон каби жанрларнинг ўзига хослик
томонлари тадқиқ этилади. Аммо қайси шаклда яратилган адабиѐт эканидан
қатъи назар ҳар бир йўналишдаги ютуқлар ва кашфиѐтлар адабиѐтшунослик
илми тараққиѐтига қўшилган ҳисса сифатида баҳоланаверади. Аввало,
бадиий асарлар яратилиш жинси ѐки турига кўра уч хил бўлишини эсга
олайлик. Бадиий адабиѐт – сўз санъати экани ҳақида маълумот берганимизда
жинс ва турларни айтиб ўтган эдик. Энди ана шу тушунчаларни
мустаҳкамлаймиз. Умуман олганда, жаҳон адабиѐтида учта жинснинг
мавжудлиги (эпос, лирика, драма) қайд этилган, тан олинган. Жанр деганда,
ана шу учта жинсдаги асарлар таркибини ташкил қилувчи кичик турлар
тушунилади. Масалан, ѐзма адабиѐтда эпик асарлар турини роман, қисса,
ҳикоя жанрлари, оғзаки адабиѐтда эртак, достон, латифалар ташкил этади.
Яъни жинс номи сақланиши, таркиби эса асар яратилиш усулига кўра (оғзаки
ѐки ѐзма) бошқа-бошқа жанрлардан иборат бўлиши мумкин.
Эпос – юнонча “epos” – ривоя, ҳикоя, қўшиқ сўзидан иборат бўлиб, бадиий
адабиѐтда воқеа, ҳодисани баѐн қилиш, ҳаѐтий лавҳанинг тафсилотларини
ифодалаш маъносини англатади. Таърифдаги “қўшиқ” сўзига ажабланиш
керак эмас, чунки қадимги юнонлар назарда тутган қўшиқлар сўзнинг
ҳозирги пайтда тушунилишидан фарқли равишда воқеа-ҳодисани баѐн қилиш
хусусиятига эга эди. Бадиий адабиѐтдаги эпик жинсда бирон воқеа бадиий
сўз воситасида ҳикоя қилинади. Халқ оғзаки ижодида бундай жинсга мансуб
жанрлар афсона, нақл, ривоят, эртак, достон, айрим термалар, латифа,
лофлардан иборатдир. Мазкур назарий масалани илмий асосда ўрганган олим
Баҳодир Саримсоқов аввал қайд этилган уч жинс қаторига тўртинчисини ҳам
қўшган ва “махсус тур” деб атаган. Бу тур таркибини: “оддий ўтириш
олқишлари, қарғиш, сўкиш, мақол, матал, топишмоқ ва бошқа хилдаги юмуқ
иборалар” , - деб белгилаган. Ҳақиқатан ҳам, қайд этилган жанрларда бир
томондан муайян вазият, воқеа-ҳодиса ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун
аниқ маълумот, ахборот мавжуд бўлишига қармай, айтилган матннинг ҳажм
жиҳатдан ўта ихчамлиги алоҳида кўзга ташланади.
Таниқли фольклоршунос олимлардан В.М.Жирмунский ва Ҳ.Т.Зарифов
ўзбек халқ оғзаки ижодидаги достонларни “Қаҳрамонлик эпоси” деб
атаганлар. 1947 йилда Москвада эълон қилинган катта ҳажмдаги китобни
“Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси” деб атаганлар ва унда “Алпомиш”, Гўрўғли
туркумига оид достонлар, “Кунтуғмиш” каби ишқий-романик достонлар
таҳлил этилган.
Лирика – лира деб аталган қадимги юнон мусиқа асбобининг номидан
олинган бўлиб, бадиий адабиѐтда инсон ҳис-туйғусини, ички кечинмаларини
ифодаловчи асарлар назарда тутилади. Маълумки, ҳаѐтда турли воқеаҳодисалар рўй беради. Лирик асарларда ана шу турмуш лаҳзалари таъсирида
шахс қалбида пайдо бўлган кечинмалар ифодаланади. Ана шу хусусияти
билан лирика эпосдан фарқланади. Чунки бундай асарларда бош мақсад
содир бўлган ҳаѐтий воқеани эмас, балки ана шу воқеага нисбатан ички
муносабат тарзида ифодаланувчи руҳий таассуротларнинг намоѐн бўлишини
изоҳлайди. Шунинг учун лирик асарларда акс этган воқеа баѐнини айнан
эмас, нисбий тушуниш лозим. Масалан, “Алпомиш” достони “Бурунги ўтган
замонда, ўн олти уруғ Қўнғирот элида Добонбий деган ўтди. Добонбийдан
Алпинбий деган ўғил фарзанд пайдо бўлди. Алпинбийдан тағин икки ўғил
пайдо бўлди: каттаконининг отини Бойбўри қўйди. Кичкинасининг отини
Бойсари қўйди”, - деб бошланади. Ўз-ўзидан маълумки, Фозил Йўлдош ўғли
достонни тингловчига айтилажак асардаги воқеалар қандай бошлангани
юзасидан маълумот бермоқчи. Матнда бахши Қўнғирот, Добонбий,
Алпинбийлар билан тингловчини таништирмоқда. Аслини олганда,
достоннинг тўлиқ мазмуни ана шундай хабарлар тизимидан иборат. Энди
лирик қўшиқдан бир намуна келтирайлик:

“Толга
Тушолмай
Ўз
Мунча

чиқиб

тол

бўлдим,
бўлдим.
ичида
.

беҳол
тенгимнинг

бетоле

бўлдим”










Қўшиқ айтаѐтган қизми, йигитми толга чиққани, тушгани ҳақида хабар
бераѐтгандек туйилади. Ваҳоланки, унинг мақсади бизга қилган ҳаракатини
айтиш эмас. Балки ўз тенгини топа олмай қалбан изтироб чекаѐтганини изҳор
қилишдир. Тол эса шунчаки бир восита, холос. Одатда, қўшиқларнинг
дастлабки мисралари, кўпинча, тингловчини чалғитиш ѐки ниманидир
ифодалаш мақсадида тўқилади. Асосий мақсад охирги мисрада, баъзан 3-4-
мисраларда ифодаланади.
Шундай қилиб, инсон қайси восита билан бўлмасин, ўзининг ҳис-туғусини,
ички кечинмаларини, руҳий ҳолатини изҳор қилар экан, лирик асар намунаси
вужудга келади. Шунинг учун ҳам айрим иқтидорсиз шахсларнинг маъносиз
қофиялар йиғиндисидан иборат шеърий асарларини лирика намунаси деб
бўлмайди. Ҳақиқий маънодаги лирик асар инсонни лоқайд қолдирмайди,
унга маънавий ҳузур бағишлайди, эстетик роҳат беради.
Халқ оғзаки ижодидаги ҳар бир лирик қўшиқ қачонлардир дил сўзларини
айтиш билан руҳий оламидаги ўзгаришларни билдирмоқчи бўлган йигитқизларнинг қалб дафтаридаги муҳрланган мисралардан иборат. Ҳатто
болалар фольклорига мансуб аллаларни оласизми, “Бойчечак”, “Офтоб чиқди
оламга” қўшиқларини оласизми, лирик асарлар талабига жавоб бериши шарт
деб ҳисоблаш керак.
Хуллас, лирик қўшиқлар асрлар давомида халқ оғзаки ижодидаги қалб
изҳорини ифодаловчи асосий жанр сифатида яшаб келган сўз
дурдоналаридир.
Драма. Юнонча “drama” сўзидан олинган бўлиб, ҳаракат, танглик,
мушкуллик маъноларини билдиради. Бадиий адабиѐтда “драма” сўзидаги
ҳаракат маъноси асос қилиб олинган ва муайян воқеа-ҳодисани саҳнада
ҳаракат орқали ифодалаш тушунчаси назарда тутилади. Шубҳасиз, мазкур
ҳаракат орқали сўз воситасининг етакчилигини инкор қилиш мумкин эмас.
Драматик асарларда вақт, макон чекланган бўлади. Воқеанинг моҳияти драма
иштирокчиларининг нутқлари билан очилади.
Халқ оғзаки ижодида драматик жанрларни, Баҳодир Саримсоқов фикрича,
оғзаки драма, кулки – ҳикоя, қўғирчоқбозлик, аския жанрлари ташкил этади.
Бу асарларни ижро қилувчилар фақат оғзаки нутқлари билангина эмас, товуш
товланиши – интонация, юз, кўз, бош, қўл ҳаракатларини ишга солиб ҳам
образ яратадилар. Оқибатда, томошабин тингловчиларни ўзига жалб
қиладиган театрлашган томоша кўриниши вужудга келади. Мисол учун
Йўлдош Аъзамов режиссѐрлик қилган “Ўткан кунлар” бадиий филмидаги
Худоѐрхон ва Мусулмонқул қиѐфалари билан ўйналган қўғирчоқбозликни
эслашингиз мумкин. Халқ драмаси ҳақида яхшироқ тушунчага эга бўлишни
истасангиз, Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаѐн” романидаги “Хон
кўнгил очмоқчи” ва “Қизиқлар” бобини ўқиб чиқишингизни маслаҳат
берамиз.
Халқ драмаси қатнашчилари асар мазмунини ўзлари ўйлаб топадилар.
Томошага йиғилган одамлар ўртасида қаллоб қози, жиноятчи, жабрланувчи,
шўрпешона она ѐки хотин, бахтсиз ота, ландовур фарзанд каби ролларни
бажарадилар. Узоқ ўтмишдан тортиб ўтган асрнинг ўрталаригача бозорларда,
гузарларда қизиқчиларнинг саҳна кўринишларини уюштиришлари оддий
одат эди.
Аския эса махсус сўз ўйини мусобақаси тарзида тўйларда, сайилларда,
йиғинларда ўтказилган. Аскиябозлар икки, баъзан уч-тўрт гуруҳга бўлиниб
танланган мавзу доирасида сўз асос бўлган беллашувларда куч синашганлар.
Бундай анжуманларда аския иштирокчиларининг турган жойлари ўз-ўзидан
саҳнага айланиб қолар эди. Тингловчилар эса аския жозибасига маст бўлиб,
қаерда ўтирганларини ҳам билмай қолар эдилар. Шунинг учун юқорида қайд
этилган жанрлар драматик тур таркибини ташкил этган.
Шундай қилиб, халқ оғзаки ижодидаги асарларнинг жинс ва турлари,
улардаги жанрлар таркиби ҳақида умумий фикрга эга бўлдик. Энди мазкур
жанрларнинг ўзаро муносабати юзасидан энг муҳим тушунчалар ҳақида
тўхтаб ўтамиз. Аввалроқ қайд этганимиздек, бадиий адабиѐт яратилиш
усулига кўра оғзаки ва ѐзма ижоддан иборат. Оғзаки ижод ѐзув маданияти
шаклланишидан анча олдин вужудга келган. Аммо оғзаки ижоднинг ўзи
пайдо бўлишида қадимги мифларнинг ўрни ва аҳамияти беқиѐсдир.
Филология фанлари доктори, профессор Б.Саримсоқовнинг чуқур илмий
тадқиқотида миф халқ оғзаки ижоди асосини ташкил эташи айтилади . Миф
бадиий ижод турига кирмайди. Чунки унда бадиийлик даражаси ниҳоятда
паст босқичда намоѐн бўлади. Бинобарин, миф халқ оғзаки ижоди
таркибидан ўрин ололмайди. Лекин оғзаки ижод асаларининг шаклланишида
диффузион жараѐн амалга ошган. Диффузия – лотинча “diffusion” – сўзидан
олинган бўлиб, сингиш, тарқалиш маъноларини беради. Молекулалар,
атомлар, ионлар ва коллоид зарраларининг тартибсиз иссиқлик ҳаракати
натижасида бир модданинг иккинчи моддага ўз-ўзидан ўтиши, бирининг
иккинчисига “сингиб кетиши”. Қарангки, аниқ фанлардаги диффузион
жараѐн мифдан халқ оғзаки ижоди жанрларининг пайдо бўлишида бош омил
бўлган экан. Хусусан, Б.Саримсоқов шундай ѐзади: “Фольклористикада
диффузия термини бирор жанр, мотив ѐки образнинг иккинчи бир жанр,
мотив ѐки образга кириб бориши, сингиши натижасида уларнинг табиатида
содир бўладиган структурал, семантик ҳамда функционал ўзгаришларга
нисбатан қўлланилади” . Соддароқ қилиб айтганда, мифдан воқеа тасвири,
яхшилик ва ѐвузлик ўртасидаги муросасиз кураш, образнинг дастлабки
элементлари таркибида аста-секин афсона; афсона таркибида эртак; эртак
ривожи натижасида достон жанрларининг шаклланиши ва алоҳида жанр
сифатида мустақил тараққий этишини оғзаки ижоддаги диффузия жараѐни
билан изоҳлаш мумкин бўлади. Таниқли фольклоршунос олимлар
В.Я.Пропп, Е.М.Мелетинский, З.П.Соколова халқ эртаклари бевосита
мифдан вужудга келганлигини тўлиқ тасдиқлаганлар.
Тахмин қилиш мумкинки, диффузия тизими асосида халқ оғзаки ижодидаги
йирик ҳажмдаги эпик асарлар шаклланган. Лирик жанр қўшиқ, мақол, матал,
топишмоқ ва бошқа кичик жанрлар оғзаки ижоднинг бадиий ижод сифатида
шаклланиши жараѐнида аста-секинлик билан пайдо бўлган. Мақол ва
топишмоқлар жанри юзасидан маълумот берганимизда эртак ва
достонлардан парча келтириш бежиз эмас. Бугунги кунда ҳар бир асар
мустақил жанр намунаси сифатига эга бўлса ҳам, умуман, оғзаки ижодимиз
асарлари матни билан танишганимиз сари жанрлар ўртасидаги алоқалар
қанчалар узвий эканига ишонч ҳосил қилиб борамиз.
З.Ҳусаинова мақол ва топишмоқ ўртасидаги яқинлик ҳақида тўхтаб шундай
дейди: “Топишмоқ маъно ва айтилиши жиҳатдан мақол бўлиб келиши
мумкин. Бундай мақоллар дастлаб топишмоқ тарзида вужудга келиб,
кейинчалик мақолга айланган. Тил ҳақидаги
Бировни суйдирар,
Бировни куйдирар.

Асалдан
Заҳардан

ширин,
аччиқ

топишмоқлари

Суйдирган
Куйдирган

ҳам
ҳам

тил,
тил.



Ширин
Аччиқ

сўз
сўз




шакар,
заҳар

шаклида мақол сифатида қўланилади” . Олима болалар қўшиғи топишмоқ
бўлиб келиши мумкинлигини айтиб мисол келтиради:

Ёмғир
Тарвуз
Жаладан
Лаққа

ѐғалоқ,
юмалоқ,
қўрқмас,
.

бақалоқ

Достон ва эртаклардаги тасвирий муштараклик ҳам алоҳида тадқиқот
юритишга арзийдиган мавзудир. Қаҳрамонларнинг ташқи қиѐфаси, қиз –
маликаларнинг гўзаллиги тавсифи шу қадар ўхшаш тасвирланадики, баъзан
матнни ўқиѐтганимизда асар достон ѐки эртак эканини унутиб қўямиз.
Масалан, “Малика айѐр” достонида Шозаргар вазият тақозоси билан
сичқонга, узукка, тиши олмос каламушга, боши олмос ўқ илонга, ва ниҳоят,
кал қиѐфасидаги қиморбозга айланади. Достоннинг бу саҳифалари кўпроқ
эртаклардаги трансфигурация (бир қиѐфадан бошқа қиѐфага ўтиш) усулини
эслатади.
Бундан ташқари афсона, ривоят, эртак, достон матнларида ўнлаб
мақолларнинг қўлланилишига гувоҳ бўламиз. “Алпомиш” достонининг
ўзида:
Султон суягини хўрламас.
Ғамли қулнинг ўйлайдиган ўйи бор.

Кучук
Эси

босмас
бор

йўлбарс,
билади

шернинг
гапнинг

изини,
тузини.

Ўзингдан чиққан балога, қайга борасан давога.
Дўстга зор айлама, душманларга хор.
Элакка борган хотиннинг эллик оғиз гапи бор
каби бир қатор мақол, матал, ҳикматли сўзлар асар матнини безаб турибди.
Халқ оғзаки ижоди жанрлари, уларнинг таркиби, аввало, уларнинг жинс, тур,
жанрларга бўлинишидан ташқари бир бутун мерос эканини тасдиқлайди.
Жанрлараро яқинлик оғзаки ижоднинг асрлар давомида дунѐқараши
жиҳатидан яқин ижодкорларнинг иқтидори маҳсули натижаси сифатида
баҳоланиши мумкин. Оғзаки асар қайси жанрга тааллуқли эканидан қатъи
назар ѐш авлоднинг баркамол фарзанд бўлиб етишишини таъминлаш
мақсадини амалга оширишда халқ хизматида бўлган.

Yüklə 147,4 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   36




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin