Мавзу: Янги ўзбек адабиётининг асосий хусусиятлари. Янги ўзбек адабиёти тараққиётининг асосий босқичлари Режа


Янги ўзбек адабиётининг ўзига хос хусусиятлари



Yüklə 469,72 Kb.
səhifə2/55
tarix12.06.2023
ölçüsü469,72 Kb.
#129098
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Мавзу Янги ўзбек адабиётининг асосий хусусиятлари. Янги ўзбек а

Янги ўзбек адабиётининг ўзига хос хусусиятлари:
1. Ўзбек адабиётида европача ёзиш анъанасининг майдонга келди. Бунда дунё адабиётида мавжуд драматик ва эпик тур жанрларида асарлар ёзиш; биринчи ўзбек драмаси, трагедияси, комедияси, романи, қиссаси, ҳикоясининг яратилганлиги назарда тутилади. ХХ аср ўзбек адабиётининг янгилигини кўрсатувчи асосий белгиларнинг иккинчиси шундаки, унда илгарилари ҳеч бир асрда кўрилмаган жанрлар ва шакллар Европа маданиятидан қабул қилиб олинди. Хусусан, янги ўзбек адабиётида 1911 йилдаёқ Беҳбудийнинг "Падаркуш" асари тимсолида драма жанрининг эмбрионал шакли майдонга келди. Кейинроқ эса Ҳамзанинг "Паранжи сирларидан бир лавҳа" ва Фитратнинг "Абулфайзхон" драмалари сингари бу жанрнинг ғоят мукаммаллашган намуналари, Абдулла Қаҳҳор, Мақсуд Шайхзода ижодида бўлса комедия ҳамда трагедия каби мураккаб шакллари яратилди. Ўзбек адабиётида ХХ асрда вужудга келган роман, повест, ҳикоя сингари жанрлар ҳам унинг учун янгилик ҳисобланади. Минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек шеъриятида ҳам ХХ асрда туб бурилиш юз берди. Унда кўп асрлар давомида қўлланиб келган аруз ўрнини бармоқ ва эркин вазнлар эгаллади.
2. Унда дунёвий мазмуннинг етакчи ўринга чиққанлиги кузатилади. Чинакам ўзбек дунёвий адабиёти фақат ХХ асрда майдонга келди. Бу адабиётнинг дунёвийлиги, даставвал, шу билан белгиланадики, унда олам, инсон ва унинг ҳаёти фақат илоҳиёт билан боғлиқликда эмас, балки илм-фан ютуқлари, борлиқ тўғрисидаги табиатшунослик қонуниятлари асосида талқин қилина бошланди. Янги ўзбек адабиётининг шаклланиш даврида илоҳиётдан дунёвийлик томон бурилиш яна шунда кўринган эдики, унда баъзи эскирган диний урф-одатларга бошқачароқ назар ташлашга, аниқроғи, танқидийроқ нигоҳ билан акс эттиришга уринишлар бўлди. Фикримизнинг далили сифатида Ҳамзанинг "Заҳарли ҳаёт" песасини эслаш кифоя. Унда ота-онанинг маърифатсизлиги оқибатида ёш ва гўзал қиз Марямхон азалий урф-одатларга кўра қари эшонга назира қилинади. Севгилиси Маҳмудхон қанча уринмасин, уни қутқара олмайди. Оқибатда иккала ёш ҳалок бўлади. Шу воқеа ёрдамида драматург илмсизлик ва қизларни назира қилишдек эски расм-русумлар кишиларни бахтсиз қилаётганлиги тўғрисидаги ғояни ифодалайди.

Yüklə 469,72 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin