Mexanizatsiyalash muhandislari instituti



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə73/81
tarix05.12.2023
ölçüsü5,01 Kb.
#173538
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   81
Uc6hstRPzyOQm9SEH7ZrJWAUtCqnrHfz58L5TfXe

4.9. МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ 
Ҳар бир минтақанинг демографик ва жуғрофий хусусиятларидан келиб 
чиқиб, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари тармоғи барпо этилади. Таълим 
олувчиларни оиладан ажралмаган ҳолда ўқишга имкон қадар кўпроқ қамраб 
олинади. 
Мавжуд таълим муассасаларини капитал таъмирлаш ва янги таълим 
муассасалари қуриш, уларни норматив талабларга мувофиқ, замонавий техника ва 
технологияларнинг даражасини ҳисобга олган ҳолда жиҳозланишини таъминлаш 
чоралари кўрилади. 
Ўқув-тарбия муассасаларини зарур ускуналар, инвентарлар, ашёлар, 
таълимнинг техникавий, дастурий ва дидактик воситалари билан жиҳозлаш 
юзасидан ихтисослаштирилган ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш қўллаб-
қувватланади. Барча босқичдаги таълим жараёнларини компьютерлаштириш ва 
ахборотлаштириш амалга оширилади. 


123 
4.10. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЯХЛИТ АХБОРОТ МАКОНИНИ ВУЖУДГА 
КЕЛТИРИШ 
Замонавий ахборот технологиялари, компьютерлаштириш ва компьютерлар 
тармоқлари негизида таълим жараёнини ахборот билан таъминлаш ривожланиб 
боради. Таълим жараёнида оммавий ахборот воситаларининг мавқеи ошиб боради, 
телевидение ва радионинг таълим дастурлари интеллектуаллашуви таъминланади. 
Фан ва таълимнинг нашриёт базаси ривожлантирилади, ўқув, ўқув-услубий, илмий, 
қомусий адабиётлар ва маълумотномалар билан таъминлашнинг барқарор тизими 
шакллантирилади. 
4.11. ТАЪЛИМ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни ривожлантириш йўли 
билан 
таълим 
хизмати 
кўрсатишнинг 
рақобатга 
асосланган 
бозори 
шакллантирилади. Давлат ва нодавлат таълим муассасалари ривожлантирилади, 
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобатга асосланган муҳит вужудга 
келтирилади, таълим хизмати кўрсатиш бозори давлат йўли билан бошқариб 
борилади. Асосий таълим дастурларида назарда тутилмаган консультатив ва 
қўшимча таълим хизматларидан иборат пуллик таълим хизмати кўрсатиш тизими 
ривожлантирилади. 

Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   81




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin