122
Молия-хўжалик фаолияти олиб бориш ҳамда таълим жараёнини ташкил этишда
ўқув юртларининг ҳуқуқлари кенгаяди ва мустақиллиги таъминланади.
Таълим
муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади ҳамда аккредитацияланади.
Аккредитация якунларига кўра таълим соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи
берилади.
Муассис ташкилотларнинг, маҳаллий ҳокимият органларининг,
савдо-
саноат доираларининг, жамоат ташкилотларининг, фондларнинг ва ҳомийларнинг
вакилларини ўз ичига олувчи васийлик ва кузатув кенгашлари тузиш орқали таълим
муассасаларининг самарали жамоат бошқаруви тизими жорий этилади.
4.7. КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Таълим бошқаруви органларига боғлиқ бўлмаган, касб-ҳунар таълими
сифатини аттестациядан ўтказувчи давлат хизмати ташкил этилади. Мамлакатни
иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқбол талабларига монанд давлат
таълим стандартлари ишлаб чиқилади, ўқув
юртлари фаолиятини, профессор-
педагог кадрлар сифатини ҳамда таълим олувчиларнинг билимини рейтинг асосида
баҳолаш тизими тадбиқ этилади. Кадрларни тайёрлаш сифатини назорат қилишнинг
давлат ва жамоат шакллари ривожлантирилади. Таълим муассасалари
битирувчиларини якуний аттестациялаш тизими такомиллаштирилади.
4.8. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ МОЛИЯЛАШ
Таълимни ва кадрлар тайёрлашни молиялаш тизими такомиллаштирилади,
унинг кўп вариантли (бюджетдан ажратиладиган ва бюджетдан ташқари
манбалардан) тизими жорий этилади, таълим муассасаларининг ўзини ўзи пул билан
таъминлаши ривожлантирилади, хусусий ҳамда чет эл инвестицияларини таълим
соҳасига жалб этиш рағбатлантирилади.
Республика фуқаролари учун кейинчалик уларни тўлашнинг мослашувчан
тизимига асосланган таълим кредитлари бериш механизми шакллантирилади.
Узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини моддий жиҳатдан қўллаб-
қувватлашда донорлар ва ҳомийларнинг мавқеи кучайиб боради.
Пуллик таълим хизматлари кўрсатиш,
тадбиркорлик, маслаҳат, эксперт,
ноширлик, ишлаб чиқариш, илмий ҳамда уставда белгилаб қўйилган вазифаларга
мувофиқ бошқа тарздаги фаолият ҳисобидан таълим муассасаларининг даромадлари
кўпайиши таъминланади.
Dostları ilə paylaş: