III
Журжон шаҳрида ибн Синонинг мухлислари кўп эди. Улар ҳар
жума куни алломанинг уйига келиб, унинг суҳбатидан баҳраманд
бўлар эдилар. Хусусан, Абу Убайд номли бир йигит Синога ҳаддан
ташқари ихлосманд бўлиб, унинг хизматини қилиб юрар, мантиқ ва
илми ҳикматдан дарс олар эди.
Илм-фан шайдоси бўлган, узоқдан, ҳозирги Афғонистоннинг
шимолидаги Журжон шаҳридан келган бу йигит алломанинг энг
истеъдодли шогирди ва ишончли муҳибларидан бири эди. Шундай
садоқатли илм мухлислари қуршовида яшагани учун ибн Сино бу
шаҳарда ўзининг мусофир эканлигини сезмас эди. Бироқ бу осойишта
— тинч ҳаёт узоқ давом этмади, шодлик қуёшини ғам-ташвиш
булутлари қоплай бошлади.
У Бухорога кетаётган савдогарлардан онасига мактублар йўллаб
соғ-саломатлигини билдириб турар эди. Сўнгги мактуб унинг қалбига
тикандек қадалиб, юрак-бағрини қонга тўлдирди. Иниси Маҳмуд
волидайи меҳрибонларининг вафот этганини билдириб, унинг
таъзиясини батамом ўтказгандан кейин Бухородан чиқиб кетишини
билдирган эди. Бу ҳам етмагандек тақдир унинг юрагига яна ўз
найзасини санчиб олди. Бир куни тонг қоронғисида биров кўча
эшигини қаттиқ тақиллатиб, уни чўчитиб юборди.
Ярим кечагача ишлаб чарчаган ибн Сино чўчиб уйғониб кетди-
да, чопонини кийиб ҳовлига тушди, ичкаридан занжирлаб қўйилган
дарвозани очди. Рўпарасида кўзлари жавдираган шогирди Абу Убайд
турар эди.
У салом беришни ҳам унутиб, ҳарсиллаб:
— Фалокат юз берди... Ичкарига кирайлик... кейин айтиб
бергайман, — деди. У кафшини пойма-пой кийган, устида отасининг
чопони ҳалпиллаб турарди.
Улар меҳмонхонага кириб, тўрдаги кўрпачага ўтирганларидан
кейин нафасини ростлаб олган Абу Убайд шу кеча аъёнлар ўз
одамлари билан саройга бостириб кириб, Қобус Вушмагирни ҳибсга
олганлари, уни зиндонга ташлаб, ўғли Манучеҳрни тахтга
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
37
ўтказганларини бирма-бир сўзлаб берди.
— Ёмон иш бўлибдур, — деди уйқуси қочиб, ранги ўчиб кетган
аллома. — Улар шаҳзода билан тил бириктирган бўлишлари керак.
Ким билур? Манучеҳр отасидек мустақил, ўз айтганида турадиган
одам эмас, султон Маҳмуднинг ноғорасига ўйнағусидур.
— Бас, аҳвол шул экан, тезроқ бул ердан жўнаб қолмоқ керак.
Лекин ҳозир эмас... кейинроқ. Дарҳол шаҳардан чиқиб кетсангиз,
аъёнлар кўнглида шубҳа илонини уйғотурсиз. Ҳозирча менинг уйимга
кўчиб ўтинг, кейин бир гап бўлар.
— Рост айтасиз, бир каттанинг сўзига кир, бир кичикнинг, — деди
устод ўзидан беш-олти ёш кичик бўлган содиқ шогирдига қараб. —
Юринг, бўлмаса. Буюмларим, китобларимни хизматкорим кечқурун
олиб борар... Эҳтиёткорлик қўрқоқлик эмас...
Тонг ёришмасдан бурун ибн Сино шогирдининг уйига кўчиб
келиб кўнгли тинчигандан сўнг содир бўлган ҳодисалар тўғрисида
шошмай фикр юрита бошлади.
— Мана, меъёридан ошган қаттиққўлликнинг оқибати, — деди у
Абу Убайдга қараб. — Қобус олим ва шоирларга ҳомий бўлса-да,
сипоҳ ва аъёнларга нисбатан шафқатсиз эди, кичик бир гуноҳлари
учун уларга қаттиқ жазо берар, авфни ўзига айб
деб билар эди.
Баъзан оқил одамлар ҳам адолатсиз бўлар экан, қизиқ...
— Тўғри, айни замонда Қобус Шамсилмаолий тўғри сўз,
айтганида турадиган жасоратли подшоҳ эди. Маҳмуд Ғазнавийдек
дасти дароз ҳукмдорни ҳам назар-писанд қилмас эди-я! Ул золим, ибн
Синони менинг ҳузуримга юбор, деганида, таклифини рад этиб, сизни
ўз ёнида олиб қолди-ку!
— Албатта, унинг яхшилигини унутмайман. Гурганжда олимлар
доирасида ўзимни бахтиёр сезар эдим. Журжонда эса соғ-
саломатлигим мустаҳкамланди, илми ҳикмат ва тиббиёт билан
шуғулланишга имкон топдим.
— Бухорода-чи?
— Бухорода мутаассиб муллоларнинг дастлари дароз, агар
Хоразмга қараб парвоз қилмасам, қанотларимни кесар эдилар.
Eрталабки нонушта вақтида устод билан шогирд уёқдан-буёқдан
гаплашиб ўтиришди.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
38
Қора соқолли, қирра бурун, хушсурат, энди ўттиз икки ёшга
қадам қўйган алломанинг сўзларига унинг содиқ шогирди завқ билан
қулоқ солиб ўтирар эди.
— Мен учун озодлик, эркин фикр юритиш буюк бахт, подшолар,
аъён ва акобирлар чизиб берган йўлдан четга чиқмаслик улуғ
бахтсизлик. Мен "гаҳ!" деганда қўлга қўнадурган қуш эмасман. Ожиз
одамларгина ўз қисматларига кўникиб кетгайлар. Ёвузликка адолат
тўнин кийгизган Маҳмуд Ғазнавийнинг овчилари етиб келмасдан
бурун бул ердан жўнаб кетмоқ керак.
— Ундай бўлса, мен кечқурун карвонсаройга борай, қофиласолар
бугун-ерта туяларнинг бошларини қай томонга бурмоқчилар, билиб
келай...
— Жуда соз, бу иссиққина уяда ётишим хатарли,— деди ибн Сино
сабрсизлик билан соқолини қашиб. — Сайёдлар овчи қушларни
уяларидан тутиб олиб кетадурлар. Афсуски, Журжон каби
хушманзара, ҳавоси тоза, иқлими мўтадил ерни тарк этмакка
мажбурман. .
Кечқурун маъюс ҳолда карвонсаройдан қайтиб келган Абу Убайд:
— Тонг-ла савдогар Абдулло бинни Жаъфарнинг карвони
Мозандаронга жўнамоқчи. Мен карвонбоши билан келишиб қўйдим.
Сизни ўзи билан олиб кетишга рози бўлди, — деди. — Аммо
Мозандароннинг ҳавоси оғир, рутубатли, билмадим, сизга ёқмас.
— Ёқмаса яна қайтиб келгайман. Балки ул вақтгача замона
тинчиб, ҳаёт яна аввалги изига тушиб кетар.
— Омин! — деди шогирд жон-дили билан.
* * *
Вақт араваси шалдираб, омади келишмаган аҳли меҳнатни
мажақлаб кетаверди. Қиш ўтиб, тиканли гулларни чеккасига таққан
баҳор ҳам етиб келди.
Абу Убайд хат-хабар кутиб безовта бўлар, Ҳазар денгизи
бўйидаги серёмғир, ўрмонлари ваҳший ҳайвонлар билан тўлган
ўлкада устодимнинг ҳоли нима кечди экан, деб ташвиш тортар эди. Ёз
ҳам ўтди, бир куни эл ётар маҳалда Абу Убайднинг кўча эшигига
ўтқазилган мис ҳалқани аллаким қаттиқ тақиллатди. Унинг юраги
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
39
гупиллаб уриб кетиб, югурганича кўча эшигини очди.
Маст аёлдай кўзини сузиб турган кулча юзли, ой ёруғида ранги
ўчган устодини кўриб, шогирднинг тили тутилиб қолди.
— Эсон-омон юрибсизми? — деб сўради ибн Сино заиф овоз
билан.
— Ҳа... худога минг қатла шукур, тинчлик, — деди шогирди
унинг қўлини олиб.
Серёмғир, рутубатли Мозандарон ибн Синонинг сиҳатига футур
етказган, қувватдан кетказган эди. У бир неча кун Журжонда,
шогирдининг уйида ётиб, дам олди, ўзини даволади. Соғлиғи
тиклангандан сўнг кўчага чиқмай "Авсати Журжоний" номли асарини
ёзди. Илмнинг маҳбуси бўлган бу одам меҳнат билан ғамларини
унутар эди.
Агар Журжон ўлкасида яна бир хунук ҳодиса юз бермаса, олим бу
ихтиёрий маҳбусликдан қутулмас эди. Бир куни Абу Убайд
Қобуснинг ўғли Манучеҳр Маҳмуд номига хутба ўқитиб, расман
унинг ҳокимлари қаторига ўтгани тўғрисида хабар олиб келди.
— Энди бул ерда турмоқ мен учун хатарлидир, чунки султонга
итоат этган Манучеҳр унга ёқиш учун мени ушлаб олдига юборадур,
— деди ибн Сино қўлёзмаларини йиғиштириб. — Афсуски, бул
замонда зулм-ваҳшат ривожда, илм аҳиллари ранжу уқубатда.
Сайёдлар етиб келмасдан бурун парвоз қилмоқ керак.
— Қай ерга? — деб сўради шогирди безовталаниб.
— Рай шаҳрига, султон Маҳмудга итоат этмаган тадбиркор
малика Сайиданинг пойтахтига. Манучеҳр каби юзта эркакдан
Сайида каби битта оқила аёл минг маротаба яхшироқ. Унинг қаноти
остидагина жон сақлай оламан.
— Мен сизга ҳамроҳ бўлиб боргайман. Мақсадим сизнинг
ёнингизда юриб, илми мантиқ ўрганишдир.
Устодининг индамаганини кўргач, "сукут аломати ризо", деб
ўйлади шогирди хурсанд бўлиб.
САВДОЙИ ШАҲЗОДА
Рай — тепасидан доим дуд чиқиб турадиган Димованд тоғи
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
40
этагида жойлашган қадимий шаҳар
12
. Одамларнинг эътиқодича, бу
тоғ афсонавий шоҳ Зуҳокнинг қабри эмиш. Устод билан шогирд оҳи
осмонга чиқиб турган тоғ этагидаги бу ажойиб шаҳарга келиб эркин
нафас олдилар, ўртасидан шарқираб сой оқиб турган Руд бозорида
овқатланиб олгач, тоғ этагидаги Таборак қалъасига кўтарилиб, пастда
ясланиб ётган учбурчак шаклидаги шаҳарни томоша қилдилар.
Кечқурун карвонсаройнинг иккинчи қаватидаги ҳужрада дам олиб
ўтирганларида Абу Убайд:
— Малика Сайиданинг ҳузури олияларига қачон борурсиз? — деб
сўраб қолди.
— Ҳеч қачон, — деди ибн Сино бошини баланд кўтариб. — Керак
бўлиб қолсам, ўзи мени чақиртириб олар. Ҳеч вақт ҳукмдорлар
ҳузурига бош эгиб борган банда эмасман. Нуҳи бинни Мансур
Сомоний ҳам, Қобус Шамсилмаолий ҳам, керак бўлиб қолганимда
мулозимларидан бирини юбориб, мени ўз ҳузурларига чорлаган
эдилар...
Жузжоний ҳукмдорлар олдига ялиниб боришни ўзига ор деб
билган устодига завқ билан қараб: "Олим деган шундай мағрур ва
илмининг қадрига етадиган бўлиши керак, лекин у камбағалроқ бир
бетоб одам олдига келса, бош эгиб унинг томирини кўради, ҳақ ҳам
олмайди, қизиқ!" — деб ўйлар эди.
Орадан кўп вақт ўтмай, Бухоройи шарифдан бир табиби ҳозиқ
келибдур, Руд бозордаги карвонсаройда истиқомат қилар эмиш, деган
овоза шаҳарга тарқалди. Беморлар бирин-кетин келиб шифо топа
бошладилар. Бир куни пешонаси тиришган ориқ, ўрта ёшли киши
келиб, ибн Синога таъзим қилди-да:
— Бизнинг кулбаи вайронамизга ташриф этсангиз... Иним бетоб,
— деди.
— Нега етаклаб кела қолмадингиз? Ўзи юра олурми?
— Юриш ҳам гапми? Қорнини чангаллаб уёқдан-буёққа югуриб:
"Ичимга илон кирган, жигар-бағримни емоқда", — деб бақирадур.
Уни кўчага олиб чиқиб бўлурму?
Ибн Сино ўйлаб турди-да:
12
Ўша вақтда кичкина қишлоқ бўлган Теҳроннинг шарқи-жанубидаги бу
шаҳарни кейин мўғуллар бузиб ташладилар
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
41
— Майли, борсам бора қолай, қани юринг,— деди.
Қинғир-қийшиқ уй-айвонлар билан қуршалган супуруқсиз
ҳовлида соч-соқоли ўсиб кетган, кўзлари жавдираган бир йигит
қорнини ушлаб юрарди. У эшикдан дадил қадам ташлаб кирган олача
тўнли, кўзлари ўткир табиби ҳозиқни кўриб тўхтаб қолди. Ибн Сино
беморнинг олдига борди-да, унга тикилиб туриб:
— Уйга кириб, ўрнингизга ётинг, — деб буйруқ берди. Бемор
итоаткорлик билан эшиги ланг очиқ нимқоронғи хонага кириб,
йиғиштириб қўйилмаган тўшак устига чўзилди.
— Рост, ичингизда илон бор экан, — деди табиби ҳозиқ унинг
қорнини ушлаб кўриб. — Жигарингизнинг бир чеккасини кемирган.
Тонг-ла келиб илонни тириклайин туширгайман. Бугун бир коса сут
ичиб ётинг!
Кўчага чиққанларида ибн Сино уй эгасига юзланиб:
— Энг олдин тирик бир илон топинг, тоғорага сут ҳозирланг,
кейин мени бошлаб келасиз, — деди.
Eртасига чошгоҳ пайтида беморнинг акаси келиб, ибн Синони
уйига бошлаб олиб кетди.
Сут тўлдирилган тоғорани уйнинг ўртасига қўйиб, беморни унинг
олдига тиз чўктирдилар, ибн Сино унинг кўзини рўмол билан боғлаб,
бошини эгиб турди-да:
— Бармоғингизни томоғингизга тиқиб, тоғорача-га қайт қилинг,
— деб буюрди.
Бемор табибнинг айтганини қилиб қаттиқ ўқчиган эди, унинг
акаси тўрва ичидаги илонни тоғорадаги сутга қўйиб юборди-да:
"тушди, тушди!" — деб бақирди.
Шу пайт ибн Сино беморнинг кўзига боғланган рўмолини ечиб
олди.
— Ана кўринг, ичингизни кемираётган мори заҳринокни!
Бемор сут ичида сузиб юрган илонни кўргач, қўрқув аралаш
шодлик билан:
— Дарҳол ўлдиринг уни, бўлмаса яна ичимга кириб кетгай, —
деди энтикиб.
Илонни дарҳол қисқич билан қисиб олиб, ҳовлига олиб чиқиб
мажақладилар.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
42
— Қандай ҳийла ишлатиб инингизни даволаганимизни унга
айтманг, — деди ибн Сино уни кўчагача кузатиб чиққач уй эгасига. —
Йўқса, унинг ичида яна илон пайдо бўлиб, жигарини кемира
бошлагай.
— Хўп, мен уйдагиларга пишиқтириб қўяман, бул гап ҳеч қачон
инимнинг қулоғига етмагай.
Орадан кўп вақт ўтмай шаҳарда, бухоролик табиб фалончининг
ичига кириб кетган илонни тириклайин туширган эмиш, деган овоза
тарқалди. Бу гап малика Сайиданинг ҳам қулоғига етиб борди.
* * *
Рай, Ҳамадон, Исфахон ва Кўҳистоннинг ҳукмдори Фахруддавла
йигирма бир йил ҳукм суриб вафот этгандан кейин тахти унинг
балоғатга етмаган ўғли Маждуддавлага қолди. Давлат ишларини
унинг онаси Сайида бошқара бошлади. Фуқаро ҳам ундан рози, аъён
ва кубаролар ҳам хурсанд эдилар. Шу орада кўп мамлакатларни босиб
олган султон Маҳмуд кунлардан бир кун Сайиданинг ҳузурига
элчисини юбориб, унинг номидан хутба ўқитиб, хирож тўлаб
туришни талаб қилди, Сайида унинг элчисига шундай деди: "Eрим
тириклигида мен, Маҳмуд Ғазнавий келиб юртимизни босиб
олмасайди, деб қўрқар эдим, энди қўрқмайман. Ё у енгади, ёки мен.
Мен зафар қозонсам, бутун дунё, илгари юз подшони енгган Маҳмуд
хотин кишидан енгилибдур, дейди, Агар у ғолиб келса, шундай улуғ
подшо хотин кишини енгиб, фатхнома ёздирибдур, деб таъна қилғай.
Бу султон учун шон-шавкат эмас, шу сабабдан ҳукмдорингиз
мен
билан жанг қилмайдур!".
Бу жавоб Маҳмуд Ғазнавийнинг иззат-нафсига қаттиқ тегди ва
Сайида тириклигида унинг юртига даҳл қилмади. Сайида мамлакатни
бехавотир идора қилаверди, бироқ узоққа бормай, бошқа бир ташвиш
уни кемира бошлади. Ўғли Маждуддавла балоғат ёшига етгандан
кейин ҳам эс-ҳушини йиғиштириб олмади. Бўйи чўзилиб мўйлаб сабз
урган бўлса-да, унинг болалиги қолмади.
Маждуддавла овқатни танлаб ер, доимо канизаклар билан
қувлашиб ўйнаб юрар, давлат ишларига қизиқмас эди. Икки-уч
йилдан кейин ўйин-кулги, бемеҳнат ҳаёт, шоҳона маишат кўнглига
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
43
ура бошлади. Созанда-ю навозандаларнинг ҳам савти унга ёқмас,
хушрўй раққосалар ҳам ўйин тушиб уни овута олмас эдилар. Шаҳзода
якка ўзи сарой боғини айланадиган, ўзи билан ўзи гаплашадиган
бўлиб қолди. Онаизор:
"Болам, нега мунча юрасан, ўтириб дам олсангчи", — деди, у:
"Ўтиргандан ётган яхши, ётгандан ўлган яхши демак истайсиз,
ростдан ҳам ҳаётдан ўлим афзал", — деб валдирар эди. Чақирилган
табиблар, шаҳзода молиҳулё
13
касалига йўлиқмиш, деб уни турли-
туман дорилар билан даволай бошладилар. Бироқ ҳеч қандай дори-
дармон унга кор қилмади. Сайида ибн Синонинг дарагини эшитиб,
жиловдорини ясоғлиқ от билан у истиқомат қилган карвонсаройга
юборди. Шаҳзоданинг касалидан хабардор бўлган улуғ ҳаким
саройдан таклифнома келишини кутар эди. Шу сабабдан иккиланмай
ялтироқ тўнли ёш мулозимни яхши қарши олди, эгнига бухороча
олача тўнини, бошига кўк салласини ўраб отга минди ва олдига
тушиб тез-тез юриб кетаётган жиловдор орқасидан отини ҳайдаб кета
берди. Тоғ этагидаги саройнинг нақшинкор катта дар-возасидан
кимхоб ва парча тўнли мулозим, аъён ва акобирлар гердайиб кириб,
чиқиб турар эдилар. Улуғ ҳаким дарвоза олдида эгардан тушиб отни
посбонга берди, шу пайт ялтироқ тўнли бир кибор таъзим қилиб уни
ичкарига бошлади.
Саломхонада фил суягидан ишланган безакли тахтда қимматбаҳо
либосига дуру гавҳар қадалган малика виқор билан ўтирар эди. Етти
қадам берида тўхтаб таъзим қилган ибн Синога кулимсираб:
— Хуш келибсиз, сафо келибсиз, сиздек улуғ ҳакимнинг
пойтахтимизга ташриф буюришидан беҳад хурсандман, — деди.
Тумтароғли гаплардан кейин у ўз дардини изҳор қила бошлади. —
Бизни бул ғамдан қутқаринг, ўзингиз ҳам марҳаматимиздан
баҳраманд бўлғайсиз.
Олтмишга бориб қолган бўлса-да, ҳуснини унча йўқотмаган,
қулоқлари ва томоғини кашмирий рўмол билан ўраб олган йўғон
гавдали маликага қараб:
— Э, саодатли маликаий замон, — деди қўлини кўксига қўйган
13
Молихулё - Меланхолия
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
44
ибн Сино, — ноумид бўлманг. Дард бор ерда даво ҳам бор,
тадорикини қилурмиз, иншоолло, шаҳзода шифо топиб, чироғингиз
аввалгидан ҳам равшанроқ ёна бошлар...
Қабул маросими тугагандан сўнг табиб беморни кўриш истагини
билдирди.
Маждуддавла мўйлаб қўйган, узун бўйли, ориқ, пешонаси
тиришган, сусткаш йигит эди. У шифокор билан истар-истамас
сўрашиб, саволларига тўнғитлаб жавоб берди. Ибн Сино ҳам
такаллуфни йиғиштириб қўйди, уни тўшакка ётқизди-да, томирини
ушлади, бежо кўзларига тикилиб, тилини чиқаришни буюрди,
қорнига панжасини қўйиб уриб кўрди. Кейин уни ўрнидан турғазиб,
қўлига дори берди, эрта билан янги соғилган сут ичиб туришни
тавсия этди.
Бироқ шаҳзода сут ичишни ҳам, дори истеъмол қилишни ҳам
истамас эди. Орадан бир неча кун ўтгандан кейин ибн Сино малика
ҳузурига кириб, шаҳзодани дори-дармонлар билан тузатиб
бўлмаслигини айтди.
— Сиздек ҳокими ҳозиқдан бул гапни кутмаган эдим, наҳотки бир
илож тополмасангиз? — деди малика қовоғини солиб. — Борган сари
сафроси қўзиб, ёбоний одамга ўхшаб кетаётир ул. Ўзини осиб
ўлдирмасайди, деб қўрқаман.
— Молиҳулё касалига дучор бўлган кишини даволашнинг яна бир
усули бор. Унга ажалнинг даҳшатли башарасини узоқдан кўрсатиб
қўймоқ керак, шундагина ул ҳаёт гулшанининг гўзаллигини ҳис эта
бошлар...
— Агар шул гапни сиздан бошқа одамдан эшитсам, омон қўймас
эдим, — деди Сайида кўзларини чақнатиб. — Тезроқ, айтинг, қандай
усул қўлламоқчисиз?
Ибн Сино кечаси билан ўйлаб чиққан нарсаларини гапириб берган
эди, маликанинг ранги ўчиб кетиб:
— Йўқ, — деб юборди, — агар қўрқиб юраги қинидан чиқиб
кетса-я? Оқибатини ўйладингизми?
— Шаҳзода қўрқоқ йигитлардан эмас. Эшитишимча, кураш
тушиш, мушт уришни яхши билар экан. Хавотир олманг, ул
жанобнинг бир туки тўкилса, мен жавобгар.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
45
— Агар бошқа илож тополмаган бўлсангиз, на қилурмиз, —
малика илжайиб қўйди. — Ахир, бул масхарабозлик-ку. Сиз ҳеч
табибнинг ақлига келмайдурган кулгили усулларни ўйлаб топибсиз.
На қилсангиз майли, сизга ижозат.
* * *
Бир куни кеч пайтида Маждуддавла одати бўйича тоғ ёнбағридаги
сарой бағрида якка ўзи сайр қилиб, ҳаётнинг жирканч ва бебақолиги,
ўлимнинг абадийлиги тўғрисида хаёл суриб юрар эди. У юқорига
кўтарилиб, барглари катта-катта, сершох эман дарахти олдида
тўхтади, қайси бир шохига арқон ташлаб, ўзимни оссам экан, деб
ўйлаётган маҳалда қаёқдандир бир йигит орқасидан келиб қўлини
қайирди, унинг шериги — юзи ниқобли пакана йигит рўпарасидан
келиб, шаҳзоданинг бўйнига сиртмоқ ташлади-да, арқоннинг учини
торта бошлади
— Тезроқ бўл... Ўлдириб қўлидаги гавҳар кўзли узугини
олгаймиз, белидаги олтин камарини ҳам... — деди ғўлдираб шериги.
Додлаб ёрдамга чақиришга шаҳзоданинг иззат-нафси йўл қўймас
эди. У бир ижирғаниб қўлини чиқариб олди-да, олдинга ташланиб,
арқон учини тортиб турган йигитни бир тепиб йиқитди, бўйнидаги
сиртмоқни олиб ташлаб, унинг шеригига ташланди.
Бир дақиқалик олишувдан кейин "қароқчилар" аранг қочиб
қутулишди.
Маждуддавла ҳарсиллаб, жияги сўкилган олача ипак тўнини
тўғрилади-да, чангини қоқиб орқага қайтди. Қўрқув аралаш ғазабдан
дағ-дағ титрар, соқчисиз, қуролсиз сайрга чиққанига ўкинар эди.
Кўшкига қайтиб келгандан кейин кийим-бошини алмаштириб,
ювиниб олдию хонайи хосига кириб қарс урди. Икки бук-илиб келган
мулозимига ғалат овоз билан:
— Шаробдорга айт, бир пиёла май келтирсин! — деб буйруқ
берди. Икки қултум шароби нобдан кейин ҳаёт унинг кўзига
камалакдек ранг-баранг ва гўзал кўрина бошлади.
Ўғлининг саргузаштидан хабардор бўлган Сайида унинг
кўзларида ҳаёт шами порлаб, юзи ёришганини кўргач, беҳад хурсанд
бўлди, лекин ҳеч нарса бўлмагандек, сиполикни қўлдан бермай
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
46
бошини баланд кўтариб қовоғи солиғлигича юраверди.
Сайиданинг ўғлини даволаб обрў қозонган ибн Синога илму фан
ишлари билан шуғулланиш учун имконият эшиклари кенг очилди.
Дардига шифо топган одамлар ҳар қадамда унга миннатдорчилик
билдирар, бу эса унинг кучига куч қўшар эди. Шунга қарамай у
мағрурланиб кетмас, камтарликни қўлдан бермас эди.
Бир куни Абу Убайд устодининг хонасига
:
кирганда у ҳар
кундагидек хонтахта ёнида ўтириб, бир нарсаларни ёзаётган эди.
— Э, Жузжоний, яхши келдингиз, — деди у саломга алик олиб,
ишини давом эттирар экан, — ҳозир мен сизни ўйлаб турган эдим.
Иним Маҳмудга мактуб ёзаётирман. Ўзингизга маълум, дунёвий илму
фан билан шуғулланувчи олимлар, жумладан бизнинг қариндош-
уруғлар, таниш-билишлар Бухородан кетиб қолганлар. Иним она
шаҳрида мусофирга ўхшаб қолган бўлса керак. На қилур ул ерда
бўйнини қисиб юриб! Келсин бизнинг ҳузуримизга, роҳат кўрсин!
— Рост айтасиз, сиздек оғаси турган шаҳарга келиб роҳат кўрсин.
Хатни ёзиб бўлиб менга беринг, эртага Бухорога кетаётган таниш бир
савдогардан бериб юборай.
— Худди кўнглимдаги гапни айтдингиз, ниятимиз бир жойдан
чиқди. Мен ҳозир... тамомлаб, тумор қилиб ўрайман-да, қўлингизга
тутқазаман.
Жузжоний устодининг бирданига икки ишни қила олишига, у
билан гаплашиб туриб, хат ёзаётганига таажжубланиб қараб қолди.
Кейин мактубни олиб, хурсанд бўлганича кўчага чиқиб кетди.
Dostları ilə paylaş: |