Миркарим осим ибн сино қиссаси



Yüklə 469 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə6/7
tarix20.02.2020
ölçüsü469 Kb.
#30498
1   2   3   4   5   6   7
mirkarim osim ibn sino qissasi cyr ziyouz com


VII 

 

Аллома  қурол  кучи  билан  эмас,  савдо-сотиқ,  ҳунармандчилик  ва 

зироатчиликни  ривожлантириш  орқали  мамлакатни  бойитиш  керак, 

деган ақидасига риоя қилар эди. Қўни-қўшниларга ҳужум қилиб, ўлжа 

олиш пайида юрган аскарбошиларга унинг бу сиёсати қўл келмас эди. 

"Бу  ҳолда  аскарларнинг  нима  кераги  бор?  Агар  қилич-қалқон 

ишга  ярамаса,  жангчилар  уларни  ҳужрага  осиб  қўйиб,  қўлларига 

шақилдоқ  ва  довул  олишлари  керак  экан-да!  Бўлмаган  гап!  Агар 

бойиб  кетган  қўшни  амирларга  ҳужум  қилиб  ўлжа  олиб  турилмаса, 

аскарлар ҳам, саркардалар ҳам жанг русумини унутиб қўядурлар-ку", 

—  деб  пўнғиллар  эдилар  саркардалар.  Улар  турли  воситалар  билан 

ҳукмдорни ўз йўлларига солишга урина бошладилар. 

Бир куни Шамсуддавла ибн Синога: 

—  Менга  ҳозирча  эллик  минг  динор  пул  керак  бўлиб  қолди, — 

деди эътирозга йўл қўймайдиган оҳангда. 

— Сизнинг ҳар бир фармонингизни бажо келтирмакка тайёрман, 

—  деди  ҳукмдорга  эътироз  қилишга  ҳадди  сиғмаган  вазир, — ул 

ҳолда шифохона ва мадраса қурилишини тўхтатиб қўймоқ керак. 

—  Майли!  Бекор  ишга  чақирилган  деҳқонлар  ўз  жойларига 


Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

58

жўнатилсин, усталар дам олсинлар. 



"Шунча  маблағ  нимага  керак  бўлиб  қолди?" — дегандек,  ибн 

Сино унинг ажин босган оппоқ юзига қараб қолди. 

Шамсуддавла  алломанинг  кўнглидаги  гапни  топиб,  қовоғини 

солди. 


—  Кўпдан  буён  муҳораба  бўлмагани  учун  қиличлар  занглаб, 

аскарлар 

жанговарлик 

хислатини 

йўқотмоқдалар. 

Олинган 


маълумотларга  кўра  қўшнимиз  Кирмоншоҳ  вилоятидаги  Торим 

шаҳри  амирнинг  хазинаси  тилло  ва  кумуш  билан  тўлган  эмиш.  Бир 

ҳамла  билан  ҳам  бойлик  орттирган,  ҳам  сизнинг  сулҳпарварлик 

сиёсатингизга қарши бўлган сипоҳийларни тобеъ қилган бўлурмиз. 

— Подшоҳнинг амри вожиб, — деди аллома сийқаси чиққан эски 

гапни ишлатишга мажбур бўлиб. 

                                                       

* * * 


Шамсуддавла  тишидан  тирноғигача  қуролланган  қўшин  олдида 

гижинглаб  кетаётган  арабий  отининг  жиловини  тортиб  борар, 

орқасидан  саф  тортиб  келаётган  отларнинг  кишнашини,  ўлжа  талаб 

лашкарнинг ғовурини эшитиб кўнгли кўтарилар эди. 

Тушга яқин этагидан булоқлар қайнаб чиқиб турган сердарахт тоғ 

ёнбағрига лашкаргоҳ қурилди. Ўртага тикилган ипак чодир ичида дам 

олиб  ўтирган  ҳукмдор  бир  товоқ-яҳна  гўшт  келтирган  мулозимига 

илжайиб: 

— Энг аввал юракка қувват, белга мадор бағишлайдурган шароб-

нобдан келтир, — деди. 

Унинг  соғлиғига  посбон  бўлган  табиби  ҳозиқ  пойтахтда  қолган, 

энди  у  кўнглининг  кўчасига  келган  хирслардан  ўзини  тиёлмас  эди. 

Ғалаба  қозонишга  қаттиқ  ишонган  лашкарбошилар  ҳам  унга  таассуб 

қилиб,  хурсандчиликка  берилдилар.  Ҳолбуки,  Торим  амири  ўзининг 

хуфялари  орқали  душманнинг  қўшин  тортиб  келаётганидан  хабар 

топиб,  тайёргарлик  кўриб  қўйган,  тоғ  этагидаги  қулай  бир  жойга 

лашкаргоҳ қуриб ёвнинг келишини кутар эди. 

Eрта билан унинг аскарлари уфқдан бош кўтариб чиққан офтобга 

орқаларини  ўгириб  саф  тортдилар.  Карнай-сурнайлар  аскарларнинг 

руҳларини кўтариб мардлик кўрсатишга даъват этар эдилар. 



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

59

Шовқин-сурон  билан  найзаларини  отларининг  қулоғига  қўйиб, 



оёқларини 

узангиларга 

тираб 

учиб 


келаётган 

Ҳамадон 


сувориларининг  олдинги  сафи  аввалдан  қазиб,  устига  шох-шабба 

ташланган хандақларга қулаб туша бошладилар. Йиқилган отларнинг 

кишнаши, майиб бўлган отлиқларнинг инграши эшитилди. Иккинчи, 

учинчи  қатордаги  суворилар  отларининг  бошларини  ён  томонга 

бурдилар,  уларнинг  сафлари  аралашиб  кетди.  Асосий  кучлар 

тўқнашмасдан  бурун  рўй  берган  бу  ҳодиса  ҳужумчилар  учун  ёмон 

аломат  эди.  Икки  томоннинг  пиёда  аскарлари урушиб  турган  пайтда 

Торим  суворилари  ён  томондан  бостириб  келиб  қолишди.  Ҳамадон 

қўшини пала-партиш чекина бошлади. 

Мағлубият  ханжари  кўксига  санчилган  Шамсуддавланинг  эгар 

устида  ўтиришга  ҳам  қуввати  қолмаган  эди.  У  отини  мулозимига 

топшириб,  шакли  тобутга  ўхшаган  тахтиравонга  чиқиб  олди,  тўрт 

барзанги  йигит  уни  кўтариб  жарлар,  жилғалар,  тепалар  орқали 

пойтахт  томон  йўл  олдилар.  Ёнида  бўлган  табиблар  уни  ўлим 

чангалидан  қутқаришга  ҳаракат  қилиб  кўрдилар,  бироқ  уларнинг 

уринишлари  бекор  кетди.  Шамсуддавла  Ҳамадонга  етмасдан  йўлда 

қазо  қилди.  Уни  дафн  этишдан  олдин  аъён  ва  акобирлар  тўпланиб 

шаҳзода Самоуддавлани тахтга ўтирғизиб, бошига тож кийгиздилар. 

                                          

ҚАМОҚДА                                                

 



 

Тахтда  керилиб  ўтирган,  чертса  бетидан  қон  томадиган  лўппи 

юзли  ёш  ҳукмдор  ибн  Синонинг  қўлидан  аризасини  олиб  ўқиди-да, 

қовоғини солиб: 

. — Истеъфоларини  қабул  этмайман,  бориб  вазифангизни 

бажараверинг, — деди.. 

—  Ялиниб-ёлвориб  сўрайман:  мени  бул  оғир  вазифадан  озод 

этсинлар. "Ал-қонуни  фиттиб"  номли  асаримни  тамомлаш 

ниятидаман. 

—  Яхшиликни  билмас  экансиз, — деди  Самоуддавла  сўзини 

ўтказа  олмагандан  кейин. — Ҳамадон  шаҳрида  истеъдодли  давлат 


Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

60

арбоблари  қуриб  қолгани  йўқ.  Боринг,  чала  қолган  ишингизни 



битиринг! 

Аллома  чиқиб  кетгандан  кейин  ҳукмдор  Тожулмулкни 

чақиртирди. 

— Афсуски, шундай тажрибали одам сизга хизмат қилмоқдан бош 

тортибдур, — деди  мағлубиятдан  кейин  чап  кўзи  юмилиб  қолган 

сипоҳсолар унинг гапини эшитиб. — Рост, ўзи ҳалол, серғайрат одам, 

шул  қадар  зийракки,  муставфий-ҳисобчиларнинг  дафтарларини  бир 

кўздан  кечиришдан  хатоларини  топадур,  аммо  кейинги  вақтларда 

илмига  мағрур  бўлиб  кибру  ҳаво  ҳосил  қилди,  улуғларни  назар-

писанд  қилмай  қўйди.  Лекин  бир  асп  юриш  билан  уни  мот  қилиш 

қийин  эмас.  Подшоҳнинг  амрини  вожиб  деб  билмаган  одамнинг  қай 

аҳволга тушувини ўз кўзи билан кўрсин! 

Орадан  икки  ҳафта  ўтар-ўтмас  у  ҳукмдорнинг  ҳузурига  кириб 

таъзим қилди-да: 

—  Мана  Абу  Алининг  хиёнатини  исботловчи  далил, — деди 

найча қилиб ўралган номани узатиб. 

Зардўз чопони ялтираб турган Самоуддавла уни қўлга олиб: 

—  Мазмунини  айтиб  бера  қолинг,  очиб  ўқиб  ўтиришга  тоқатим 

йўқ, — деди сабрсизлик билан. 

— Абу Алининг уйида айёр бир қул бор, бизнинг хизматимизда, 

—  деб  ҳикоя  қила  кетди  от  юзли  сипоҳсолар  мийиғида  кулиб, — 

ҳожасининг  уйига  ким  келиб,  ким  кетиб  тургани,  нималар  ҳақида 

сўзлашганлари тўғрисида бизга маълумот бериб турадур. У бир куни 

ҳожасининг  номаълум  бир  одамга  нома  топшириб,  кечаси  уни 

Исфахонга жўнатганидан бизни хабардор қилди. Мен дарҳол чапдаст 

сувориларимдан  икки  нафарини  орқасидан  югуртирдим.  Улар  ярим 

тунда  чопарнинг  орқасидан  етиб  бориб,  қўлидан  шул  номани  олиб 

изларига қайтубдирлар... 

Тожулмулк  нафасини  ростлаб  олди-да,  унга  савол  назари  билан 

қараб қолган ҳукмдорга таъзим қилиб, сўзини давом эттирди: 

—  Маълум  бўлдики,  Абу  Али  Ҳамадонда  ишлаш  учун  имкон 

йўқлигидан шикоят қилиб, Алоуддавладан бошпана сўрабдур. 

—  Жиноятни  жазосиз,  қолдириб  бўлмайдур.  Узоқ  муддат  вазир 

бўлиб,  ички  аҳволимиздан  хабардор  бўлган  бир  шахс  душманимиз 



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

61

билан  алоқа  боғламоқчи  бўладур-ку,  биз  қараб  турурмизми?  Абу 



Алини  занжирбанд  қилиб  шаҳар  қалъасига  жўнатинг.  Бир-икки  йил 

зиндонда ётса, шира босган кўзлари очилар... 

—  Бош  устига, — деди  сипоҳсолар  орқаси  билан  юриб  чиқиб 

кетар экан. 

                                                          

II 

 

Ҳамадон шаҳри ташқарисидаги қалъанинг бошлиғи Яқзон — ёши 

қайтган,  сочлари  оқарган  бўлса-да,  бардам,  тетик  чол  эди. 

Алломанинг қўлларига кишан солиб олиб келганларида кўпни кўрган 

бу  иродали  одам  довдираб,  нима  дейишини  билмай  қолди.  Марҳум 

ҳукмдорнинг  вазири,  теварак-атрофга  номи  кетган  улуғ  табиби 

ҳозиқни  бу  аҳволда  кўришини  хаёлига  келтирмаган  эди  у.  Алломага 

беихтиёр  таъзим  қилиб,  уни  бошлаб  келган  қуролли  чокар  қўлидан 

қоғозни олди-да, қовоғини солиб: 

—  Сенга  жавоб, — деди  Яқзон,  сўнгра  олиймақом  маҳбуснинг 

билагидаги кишанни ечиб олиб, унга ҳайрат аралаш қаради. — Сизни 

шул  аҳволда  кўриб  ҳайратда  қолдим.  Подшоларга  яқин  бўлишнинг 

хатарли  эканлиги  тўғрисидаги  мақол  яна  бир  маротаба  тасдиқланди. 

Эртага  бошига  нима  тушишини  ҳеч  ким  билмайдур.  Ҳаммамиз 

тақдирнинг  қўлида  ўйинчоқмиз.  Ҳай,  майли,  бугундан  бошлаб  мен 

сизнинг  хизматингиздаман.  Юринг  мен  билан,  сизга  бир  ҳужра 

кўрсатай. 

У  ибн  Синони  бошлаб,  даричаси  кун  юриши  томонга  қараган 

каттагина бир хонага олиб кирди.  

 

—  Сизга  кўрпа-тўшак  келтириб  берадурлар.  Кундуз  кунлари 



қалъа ҳовлисида истаганингизча истироҳат қилишингиз мумкин. 

—  Менга  бир  хонтахта  ва  пўстак  ҳам  керак.  Шу  хонада  эртадан 

кечгача ўлтириб ишлайман. Асарим "Ал-қонуни фиттиб"ни шул ерда 

тамомламоқ ниятидаман. Эртага шогирдим менга қоғоз, қалам-довот 

келтиргусидур. 

—  Марҳамат,  сиз  шул  қадар  улуғ  бир  ишни  тугалламоқчи 

бўлсангиз, мен ҳеч нарсамни аямайман. 

Занжирбанд  бўлиб  қалъага  жўнатилганда  дунё  кўзига  қоронғи 



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

62

бўлиб кетган Абу Али қалъадорнинг оғзидан бу гапни эшитиб бир оз 



ўзига келди. 

Eртасига  Маҳмуд  билан  бирга  келган  Абу  Убайд  дарвозахонада 

устоди  қўлига  буюмларни  берди-ю,  ўпкаси  тўлиб  кетиб,  йиғлаб 

юборди. 


 —  Нега  хафа  бўлаётирсиз,  Жузжоний, — деди  аллома 

кулимсираб. — Нодон  ҳукмдорга  вазир  бўлгандан  доно  бир 

зиндончининг  қўлида  маҳбус  бўлган  минг  маротаба  аъло.  Ул  ерда 

вақтим иғвогарлар макони бўлган серғавғо саройда ўтар эди, бу ерда 

осуда, ишларимни охирига етказиш учун имконият бор. 

—Бизни  юпатиш  учун  шул  гапларни  айтаётирсиз,  оға, — деди 

Маҳмуд  хўрсиниб. — Ахир  бу  хўрлик-ку!  Буи  мусибатдан 

қутулишнинг ҳеч иложи йўқми? 

— Тақдир билан олишиб бўлмайдур, ука, — деди ибн Сино майин 

овоз  билан. — Мардлик  ҳар  қандай  синовларга  бардош  бериш 

демакдир. Замон доим ўзгариб турадур, ҳатто инсон феъли ҳам. Сен 

мардлик кўрсатмоқчи бўлиб, бошимизга бир фалокат келтирма. Сабр 

қил, тасодиф бўрони бахт келтириши мумкин. 

Маҳмуд  уф  тортиб  қўйди.  Бирпас  уёқ-буёқдан  гаплашиб 

ўтирганларидан кейин хайрлашиб чиқиб кетишди. 

Яқзон ибн Синонинг тинмасдан ишлаганига ҳайрон қолар: "Нега 

мунча  жон  койитмаса,  кечалари  ҳам  шам  ёқиб  меҳнат  қилади-я!" — 

деб  ўйлар  эди.  Аллома  эрта  билан  хонтахта  ёнига  ўтириб  кун  тикка 

келгунча  ишлар,  тушликдан  кейин  ташқарига  чиқиб,  ўрмонзор 

тоғлардан  оқиб  келган  тоза  ҳаводан  тўйиб-тўйиб  нафас  олар  эди. 

Баъзан қалъадор бундай вақтларда унинг ёнига келиб суҳбатлашарди. 

Бир куни у: 

—  Ҳеч  китоб  ўқиб  ўтирганингизни  кўрмадим,  ёзганингиз  ёзган, 

қаердан қайнаб чиқадур шунча гаплар? — деб сўраб қолди. 

— Қадимги юнон ҳакимларининг асарларини ўқийвериб ёд қилиб 

олганман, — деди ибн Сино киртайган кўзлари билан кулимсираб. — 

Дори-дармонлар, гиёҳларнинг номлари хотирамга михланиб қолган. 

—  Кошки  эди  сиздаги  ҳофиза  қувватнинг  ўндан  бири  менда 

бўлса! — деб  хитоб  қилди  қалъадор. — Минг-минглаб  билим 

манбаларидан  дурдоналар  олиб  чиқасиз.  Сиз  одам  боласи  қўлидан 



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

63

келмайдурган  ишларни  қилмоққа  муҳтадирсиз.  Худо  беш  юз  йилда 



бир марта сиздек заковат эгасини яратишга қодир бўлса керак! 

Ибн  Сино  ўз  истеъдоди  олдида  тиз  чўккан  одамларни  кўп 

учратган  эди-ю,  бундай  мутаассиб  мухлисга  дуч  келмаган  эди.  У 

ишлаб  чарчаган  пайтларида  ўзини  чалғитиб  ором  олиш учун  бадиий 

қисса  ва  ҳикоялар  ёзар,  фалсафий  фикрларини  бадиий  воситалар 

билан  ифода  қилишга  уринарди.  Бир  куни  Яқзон  унинг  ҳужрадан 

жилмайиб чиққанини кўриб деди: 

— Ажойиб бир асар ёзиб хурсанд бўлганга ўхшайсиз. 

—  Топдингиз,  сизга  бағишлаб  бир  қисса  ёздим.  Номингиз  мени 

илҳомлантирди. Ўзингиз биласиз. Яқзон — уйғоқ демак. Киши бедор 

маҳалидагина  ўзини  тирик  ҳисоблаши  мумкин,  уйқу  ўлим  билан 

баробардур.  Қиссанинг  номи  "Ҳай,  бинни  Яқзон — Уйғоқ  ўғли — 

тирик". Қулоқ солинг. 

У ҳикояни ўқир экан, қалъадорнинг пешонаси тиришар, ҳеч нима 

тушунмагани кўзга ташланиб турар эди. 

—  Ростини  айтсам,  бул  ҳикоянинг  мағзини  чақа  олмадим.  Ўнг 

томондаги ёмон дўст ким бўлди-ю, сўл томондагиси ким? Нега улар 

кишини  йўлдан  урадурлар?  Саёҳат,  қоронғилик,  чашма  ниманинг 

рамзи? Буларнинг мажозий маъноси бўлса керак? 

—  Топдингиз,  ўнг  томондаги  қабиҳ  ошно — қаҳру  ғазаб,  сўл 

томондагиси — шаҳват,  олд  томондагиси — эзмалик,  бемаъни 

хаёлпарастлик. Уларга йўл қўйилса киши хароб бўладур. Ақл ўзининг 

душманлари  бўлган  бу  ярамас  ошноларни  жиловлаб  туриши,  уларга 

эрк бермаслиги керак. Саёҳат — илм, қутб томондаги қоронғилик — 

нодонлик, чашма эса илмнинг рамзи. 

—  Энди  тушундим.  Ҳикояни  менга  беринг,  уйда  диққат  билан 

ўқиб чиқиб, тубига етай. 

—  Ундай  бўлса,  манави  қиссаларни  ҳам  ўқиб  чиқинг,  кейин  ўз 

мулоҳазаларингизни айтарсиз, — деди аллома, ёнида турган бир даста 

қоғозни  жузвдонга — чармдан  ясалган  жилдга.  жойлаб  унга  узатар 

экан.. 

Қалъадор хурсанд бўлиб жузвдонни қўлтиқлаганича чиқиб кетди. 



 

* * * 

Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

64

Кечаю  кундуз  мия  иши  билан  машғул  бўлган  аллома  вақтнинг 



қандай  тез  ўтаётганини  сезмас  эди.  Офтоб  неча  маротаба  қалъа 

устидан  ўтиб  ғарбга  ботганини,  ой  неча  карра  янги  бўлганини 

ҳисоблаб  ўтиришга  вақти  йўқ,  фикри-зикри  улуғ  асарини  тезроқ 

тамомлаш  билан  банд  эди.  Бир  куни  у  тушликдан  кейин  дам  олгани 

ташқарига чиққанида узоқдан ноғора овози ва ҳайқириқларни эшитиб 

ҳайрон қолди. Қалъадаги аскарларнинг бир қисми ўқ отиш, бир қисми 

найза санчишни машқ қилаётган эдилар. 

— Нима гап? — деб сўради ибн Сино ёнидан шошиб-пишиб ўтиб 

кетаётган аскарбошидан. 

—  Хабарлари  йўқми?  Исфахон  лашкари  устимизга  бостириб 

келган.  Тоғ  ёнбағрида  Жанг  бўлаётир.  Худо  зафар  берса,  ёш 

ҳукмдоримиз Аллоуддавла устидан зафар қозонғайлар. 

Ибн  Сино  бу  воқеанинг  нима  билан  тугашини  фаҳмлаб 

шошганича  ҳужрасига  қайтди-да,  қўлёзмаларини  тартибга  солиб 

рўмолга  боғлади.  Энди  ўтириб  ишлашга  қўли  бормас,  юраги 

озодликдан дарак бериб турар эди. 



* * * 

Қоронғи  тушганида  мағлубиятга  учраган  Самоуддавла  бир  қисм 

аскари билан қалъага кириб беркиниб олди. Унинг ранги ўчган, қони 

қочган, чеҳрасида ғазаб аралаш умидсизлик ифодаси кўзга ташланиб 

турар,  қўли  олтин  камарига  осилган  кумуш  дастали  қиличининг 

қинида, ҳарсиллаб нафас олар эди. 

 —  Юрсинлар,  хонамга  кириб  ором  олсинлар, — деди  қалъадор 

таъзим  қилиб. — Ноумид  бўлманг,  омад  қуши  яна  қайтиб  келиб, 

бошингизга қўнар... 

—  Тожулмулк  қайда  қолди?  Асир  тушдими  ёинки  жуфтагини 

ростладимикан? — деди  кўзларини  жавдиратиб,  мағлуб  бўлган 

ҳукмдор. 

—  Билмадим,  ул  бемаъни  ва  ақли  ноқис  одамдан  ҳар  нарсани 

кутиш  мумкин.  Торим  амири  билан  бўлган  жангда  лаёқатсизлигин 

бир маротаба кўрсатган эди. Бугун қандай саркарда эканлиги маълум 

бўлди. 


— Мен ёшлик қилиб улуғ хатога йўл қўйдим, унга ишондим. Ҳай, 

майли,  отган  ўқни  қайтариб  бўлмайдур,  ҳали  ҳам  бўлса  шул  берк 



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

65

қалъада  душманга  қаршилик  кўрсатиб,  ҳужумга  ўтамиз.  Шояд 



омадимиз ўнгидан келса... 

Яқзон оқарган бошини қуйи солиб: 

—  Бизда  бир  ойга  етар-етмас  озуқа  бор,  холос.  Ўн-ўн  беш  кун 

жанг  қилиб,  кейин  Алоуддавла  билан  музокара  бошласак!  Агар  сиз 

жанобларини  тахтингизда  қолдириб,  маълум  миқдорда  бож-хирож 

билан қаноатланса... — деди. 

Самоуддавла  қалъадорнинг  узундан-узоқ  гапига  диққат  билан 

қулоқ солиб, ниҳоят унинг маслаҳатига киришга мажбур бўлди, кейин 

гапни бошқа ёққа буриб, ташвишларини унутишга уринди: 

—  Шайхурраисга  нисбатан  адолатсизлик  қилдим.  Шундай  улуғ 

одамни  занжирбанд  қилиб  қаматиб  қўйдим-а! — деди  хўрсиниб. — 

Ул  кишини  эрта  билан  озод  қилиб  юборинг,  қилган  ишимдан 

афсусланаётганимни ҳам айтинг.. 

— Бош устига, — деди қалъадор хурсанд бўлиб. 

 

БАХТ ВА МУСИБАТ 

 

Яқзон ибн Синога бир чокарини ҳамроҳ қилиб, қалъадан чиқариб 



юборди. 

Ҳамадон Алоуддавла қўлига ўтган шаҳар осойишта, Самоуддавла 

эса қолган-қутган аскарлари билан қалъада беркиниб ётар эди. 

Аллома  шаҳарга  кириб,  сой  бўйидаги  данғиллама  бир  уй  олдига 

келиб  тўхтади.  Чокарнинг  елкасидаги  хуржунни  олиб,  қўлига  бир 

танга  қистирди-да,  унга  жавоб  бериб  юборди.  У  узоқлашиб  кўздан 

ғойиб  бўлгандан  сўнг  дарвозанинг  ҳалқасини  ушлаб  тақиллатди. 

Ташқарисидаги  гулзори  атрофида  айланиб  юрган  Абу  Саид  Ноҳий 

аста  юриб  келиб,  дарбозанинг  ўнг  табақасидаги  кичкина  эшикни 

очдию оппоқ соқол билан қуршалган юзи ёришиб кетди. 

— Э, келинг, келинг, қадамларига ҳасанот, — деди у саломга алик 

олгандан кейин. — Мен сиздан хавотир олиб юрган эдим. Ҳайтовур, 

соғ-саломат экансиз. 

—  Минг  қатла  шукур.  Баъзан  мусибат  ҳам  кишини  бахт-омад 

эшиги  олдига  олиб  келиб  қўяр  экан.  Озодликда  тўхтаб  қолган  ишим 

қамоқда  юришиб  кетди, — деди  аллома  хуржундаги  қўлёзмаларга 



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

66

ишора қилиб, . 



—  Буни  қаранг-а,  ойнинг  ўн  беши  қоронғи  бўлса,  ўн  беши  ёруғ, 

деб бекорга айтмаган эканлар. Қани, ичкарига! 

Ибн Сино бир неча кун бу меҳмондўст, хушфеъл одамнинг уйида 

ётиб,  яна  қўлига  қалам  олди,  асарининг  чала  қолган  ерларини 

тўлдирди. Бир куни кечқурун уй эгаси янгилик топиб келди. 

—  Иншооллоҳ,  урушдан  қутулдик, — деди  у  кулимсираб. — 

Иккала  ҳукмдор  яраш  битими  тузубдурлар.  Бож-хирож  тўлаб  туриш 

шарти билан Самоуддавла ўз ўрнида қолдирилибдур. 

—  Ундоғ  бўлса,  мен  Ҳамадонда  қолмайман,—  деди  ибн  Сино 

хонтахта устидан қўлёзмасини йиғиштириб жузвдонга солар экан, — 

меҳмондўстлигингиз  учун  раҳмат,  энди  менга  жавоб  берсалар. 

Калхатнинг чангалига тушмаслик учун қанот қоқиб учиб кетсам. 

Абу  Саид  уни  олиб  қололмаслигига  кўзи  етгандан  кейин  ижозат 

берди. Аллома уйига бориб, ҳамма нарса жойида эканлигини кўргач, 

хотиржам  бўлиб  шогирди  ва  укаси  билан  йўл  ҳозирлигини  кўра 

бошлади. 

—  Ишқилиб,  сафаримиз  бехатар,  омадимиз  ўнгидан  келсин, 

худодан сўраганим шул, — деди устоди билан ёнма-ён кетаётган Абу 

Убайд отининг жиловини аста силтаб. 

Улар  паст-баланд  довонлардан  ўтиб,  тезоқар  сойлардан  кечиб, 

Араб Ироқи билан Хуросон ўртасидаги катта қалъа бўлган Исфахонга 

етиб 


келишди. 

Шаҳар 


дарвозасидан 

киришлари 

билан 

Алоуддавланинг  мулозимлари  уларни  тантана  билан  кутиб  олдилар. 



Кимхоб чопон кийган, чамбар соқолли бир аъён баланд овоз билан: 

—  Хуш  келибсиз,  сафо  келибсиз,  э  олимларнинг  сардори! 

Қадамларига  ҳасанот, — деб  алломани  қутлади.  Ҳукмдорнинг  бир 

чокари  ибн  Синога  зар  ёқали  зарбоф  тўн  кийгизиб,  кумуш  юганли 

арабий отни кўндаланг қилди. 

 

* * * 

Қоп-қора  соқолини  қоматига  ярашадиган  қилиб  қирдирган  ўрта 

ёшли,  тўла  юзли  Алоуддавла  тахт  олдида  ёйилган  гилам  устида 

ўтирар, чап томонига тиз чўккан алломага кўз қирини ташлаб қўйиб, 

унга  кетма-кет  савол  берарди,  давлатни  бошқариш  тўғрисидаги 


Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

67

фикрларини 



билмоқчи 

бўлар, 


унинг 

гапларини 

эшитиб 

маъқуллагандай,  бош  ирғатиб  қўяр  эди. — Бизнинг  пойтахтимизга 



қадам ранжида қилганингиз яхши бўлди, — деди у кўксини кўтариб. 

— Сиз саройимизнинг безаги бўласиз, атрофингизга илми ҳикматдан 

хабардор  ёшларни  тўплайсиз.  Ҳафтада  бир  йиғилиб  диний,  илмий 

масалалар юзасидан мубоҳаса ва мунозара ўтказсак, сиз бул ишга бош 

бўлсангиз. 

—  Айни  муддао.  Мунозаралар  вақтида  кўп  мушкул  тугунлар 

ечилиб,  ноаниқ  масалалар  ҳал  этилгай, — деди  аллома  бошини 

кўтариб. 

Шундан кейин саройда ҳар жумъа куни олимлар тўпланиб суҳбат 

ўтказадиган  бўлдилар.  Кўпинча  Абу  Убайд  "Китоби  аш-шифо"дан 

бир  бобни  ўқир,  унга  диққат  билан  қулоқ  солиб  ўтирган  сомеълар 

тушунмаган ерларни сўрар эдилар. Ибн Сино саволларга жавоб бериб, 

қийин  масалаларни  ҳам  осонгина  тушунтирар  эди.  Шундан  кейин 

мунозара бошланар эди. 

Олимларнинг нима тўғрисида мубоҳаса қилаётганларини билишга 

қизиқиб  қолган  муфти  Хожа  Идрис  ҳукмдорнинг  рухсати  билан 

шундай  мажлисларнинг  бирида  иштирок  этди.  Абу  Убайд  китобдан 

бир  бобни  ўқиб,  нафасини  ростлагандан  кейин  ҳар  ёқдан  саволлар 

ёғила бошлади. 

—  Аё,  э,  Шайхурраис, — деб  ибн  Синога  мурожаат  этди  оппоқ 

соқолли, ўнг кўзи қизарган, қорни катта муфти. — Сиз, моддий дунё 

абадий, ул тўрт унсур, яъни тупроқ, сув, ҳаво ва оловдан иборатдур, 

улар  самовий  жисмлар,  офтоб  ва  юлдузлар  таъсири  остида  бир-

бирлари  билан  қўшиладурлар,  ажраладурлар  дебсизу,  лекин  бул 

ишлар худо амри билан бўлишини айтмабсиз. 

Зар  чопонли  Алоуддавланинг  ўнг  томонида  ўтирган  ибн  Сино 

муфтининг  гапларига  қулоқ  солиб: "Мени  кофир  деб  эълон  қилмаса 

эди бу мутаассиб мулло", — деб ўйлади. 

—  Мен  буни  инкор  этмайман, — деди  ўнг  кўзи  ёшланиб  турган 

рақибига тикилиб. — Мен коинот, яъни моддий дунё нури илоҳийдан 

пайдо  бўлган,  ул  азалий  ва  абадийдур,  деб  айтганман.  Моддий  олам 

сабабият қонунига биноан ўзгариб, тараққий этиб бо-раверадур. 

У  қоматини  тик  тутиб,  сомеъларнинг  кўзларига  бир-бир  қараб, 


Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

68

ишонч  билан  гапирар  эди.  Нутқини  тамомлаганда  кўпчилик 



бараварига унинг фикрлари тўғри эканлигини тасдиқлади. 

Ҳукмдор  ҳам  алломага  хайрихоҳлик  билан  қулоқ  солаётганини 

кўриб, муфтининг нафаси ичига тушиб кетди. 

Мажлис тамом бўлиб, ҳамма тарқалгандан кейин кўча томон йўл 

олган Хожа Идрис ёнидаги малла тўнли мулозимига ўгирилиб: 

— Ибн Синонинг таълимоти шариатга хилофдур, — деди негадир 

овозини  пасайтириб. — Бизнинг  ақидамизга  биноан,  худойи  таоло: 

"Кун!" яъни "Пайдо бўл!" —дегандан 

 сўнг коинот вужудга келган. 

Абу  Али  эса,  яратувчи  ҳам,  яратилувчи  ҳам  азалий  ва  абадий  деб, 

иккинчисини  биринчисидан  устун  қўймоқчи  бўладур.  Афсуски, 

ҳукмдор  ҳам  унинг  сўзларини  маъқулламоқда.  Шул  сабабдан  мен 

сукут сақладим. Кейинчалик уламолар Абу Алининг таълимоти дини 

исломга номувофиқ эканлигини исбот қилиб бергусидирлар. Ҳозирча 

жим юрган яхши. 


Yüklə 469 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin