* * *
Бир куни ибн Сино уйга кечикиброқкелди, ошпази тайёрлаган
овқатдан икки-уч қошиқ олиб, косани суриб қўйди-да, бир пиёла
шароб келтиришни буюрди. Абу Убайд девондан ҳориб-чарчаб
келган устоди ёнига ўтириб, унга савол назари билан қаради.
— Нимани сўрамоқчи бўлганингизни билиб турибман, — деди
ибн Сино киртайган кўзларини унга тикиб. — Ишларингиз қалай,
ҳукмдорнинг таклифини қабул қилдингизми? — деб сўрамоқчисиз.
Бунга ҳам "ҳа", ҳам "йўқ" деб жавоб беришим мумкин. Алоуддавла
ҳаддан ташқари мағрур ва иззат-нафси кучли ҳукмдор.
Шу сабабдан, ҳозирча маслаҳатчи сифатида иш бошлаб,
вазирингиз билан девон мустафийларининг ишларини текшириб
чиқсак, деб илтимос қилдим. "Майли, энг кераги хазина ишларини
тартибга солишдир, кейин бир гап бўлар", —деб жавоб қилди
Алоуддавла. Шундай қилиб, эҳтиёткорлик билан вазирлик
мансабидан воз кечдим.,
— Яхши қилибсиз. Шу билан бирга ҳасад аҳлининг қўлларидан
қуролларини тортиб олибсиз, — деди Жузжоний хурсанд бўлиб.
Ибн Сино ҳар куни саҳар туриб янги бошлаган асарини тезроқ
тугаллашга уринар, нонуштадан кейин девонга бориб, ҳукумат
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
69
ишлари билан шуғулланарди. У ғаламис мустафий-ҳисобчиларнинг
дафтарларини кўриб, жўрттага йўл қўйган хатоларини дарров топар,
уларга нисбатан қаттиқ чора кўрар эди. Бир-икки йил ичида давлат
ишлари тартибга тушди. Алоуддавла бундан жуда хурсанд эди.
Аллома баъзан ўз ишларига қаттиқ берилиб кетиб, сарой урф-
одатларига риоя қилиш, ҳукмдорга нисбатан иззат-ҳурмат
қоидаларини бажо келтиришни унутиб қўяр эди. Бир куни бутун
диққатини бир ерга тўплаб "Донишнома" деган асарини ёзаётган
вақтда ҳукмдорнинг яқин мулозимларидан бири салом бериб кирди-
да, қўлидаги зарбоф бўғчани кўрсатиб:
— Зоти шоҳоналари жанобларига қимматбаҳо совғалар
юбордилар, — деди.
Аллома ўнг қўлида қалам, боши билан нариги хонага ишора
қилди:
— Хизматкоримга бериб кетинг, кейин очиб кўрарман, ҳозир
вақтим йўқ!
Лаб-даҳани сўлжайиб кетган мулозим: "Шошмай тур,
бу
гапингни газак олдириб олий ҳазратнинг қулоқларига етказмасам, мен
ҳам юрган эканман", — деб онт ичиб чиқиб кетди.
Кун ботгандан кейин ибн Сино умрида ҳеч кўрмаган нотаниш бир
киши унинг уйига пусиб кириб:
— Дарҳол Исфахондан жўнаб кетинг, — деди паст овоз билан. —
Алоуддавла ҳазратлари ғазабга келганлар. "Менинг туҳфамни назар-
писанд қилмаган одам ўлимга лойиқ", — деб айтдилар. Ҳозир
чўбдорлар келиб, сизни олиб кетгусидурлар, дарҳол қочинг!
Подшонинг совғасини очиб кўришга улгурмаган аллома боши
хавф остида қолганини пайқаб, қочишга ҳозирлик кўрди. Эгнига
хизматкорининг тўнини кийиб, қўлига асо олди-да, шаҳардан чиқиб
кетди. Йўлда савдогарлар карвонига қўшилиб шимол томон йўл олди.
ЯНГИ ШОГИРД
У бир вақтлар осуда ҳаёт кечирган Рай шаҳрига етиб келгандан
кейин карвонсаройда дам олиб ўзига келди, нонуштадан сўнг, ул-бул
харид қилгани бозор томон йўл олди. Атторлик растасига
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
70
кираверишда тахта устига дори-дармонларини ёйиб, ўз молларини
мақтаб сотаётган ёш бир йигит унинг диққатини жалб қилди. У:
"Келиб қолинг, Ҳалила, пирпирдароз, табошири аъло дорилари менда
бор, Рай шаҳрида менга тенг келатурган табиб йўқ!"— деб вайсар эди.
Одамлар бирин-кетин келиб, ўзларини кўрсатар, ундан дори олиб
кетар эдилар. Бир оз-дан кейин чодрага ўралган бир жувон ёш
табибнинг олдига келиб бир нима деди.
— Сиз ёш экансиз, мен ҳам. Билагингизни ушлаб томир кўриш
мен учун ножоиз, — деди табиб қора кўзларини сузиб. — Қари-
қартанг бўлганимда ҳам майли эди. Сиз мундоғ қилинг, мана бу
ипнинг учини билак томирингиз устига боғланг, мен унинг бир учини
ушлаб, тебранишидан дардингизни топаман.
Ёш жувон чодра орасидан оппоқ қўлини чиқариб унинг айтганини
қилди. Тахта устида чордана қуриб ўтирган йигит ипнинг учини
ушлаб туриб, қошларини чимирди-да:
— Бугун эрталаб қатиқ ичибсиз, — деди. — Уйингиз ҳам
чуқурликда экан, зах экан. Қорнингизга сув тўпланибдур. Мана бу
дорининг бир қошиғини ярим пиёла сувга эритиб, ҳар куни бир
маротаба ичиб турсангиз, тузалиб кетасиз.
— Рост айтдингиз,— деди ёш аёл йигитнинг қўлидан дорини
олиб. — Бугун эрталаб қатиқ ичган эдим, зах уйда тураман. На қилай,
бошқа уйга кўчиб ўтишнинг иложи йўқ.
Табибнинг "каромати"дан таажжубланган аллома унинг олдига
бориб:
— Беморнинг бугун қатиқ ичгани, унинг сойликда туришини
қандай билдингиз? — деб сўради.
— Уйимга бориб меҳмоним бўлсангиз, шул саволга жавоб
бергайман. Шакли шамоилингиздан жанобларини танидим. Сиз
бухоролик машҳур табиби ҳозиқ Абу Али ибн Синодурсиз. Исфахон
ҳукмдори дастидан қочиб келганингизни эшитган эдим.
Аллома бу йигитнинг ҳар нарсадан хабардорлиги, ҳушёрлигига
қойил қолиб, унинг гапини тасдиқлади ва таклифини қабул қилди. \
— Ёш аёл чодра ичидан қўлини чиқариб, билагига ипнинг учини
боғлаётганда яҳудийларга хос қимматбаҳо матодан кўйлак кийганини
ва этагига қатиқ юққанини кўриб қолдим, — деди йигит дастурхонга
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
71
фотиҳа ўқилгандан кейин, — мусавийлар Рай шаҳрининг четидаги
чуқурликда яшайдурлар. Ипнинг тебранишидан унинг касалини,
албатта, аниқлай олмадим. Мени кечиринг, устоз, бу беморларни
алдаб пулини олиш учун ишлатилган найранг эди.
— Илми тиб алдамчилик ва пул топиш воситаси эмас. Табиб
беморнинг мазҳаби, миллатига қарамай, унинг касалини топиши ва
йўқолган соғлиғини тиклаш устида бош қотириши керак. Ўшал аёлга
нима дори бердингиз?
— Майдаланган оқбўр, унинг меъдага зарари йўқдур.
— Иккинчи бундай қилманг. Энг олдин назарий ва амалий илми
тибни яхшилаб ўрганиб олинг.
— Менинг ҳам мақсадим шул. Сизнинг хизматингизда бўлиб,
дори-дармон тайёрлашда ёрдамлашсам, ҳунарингизни ўргансам...
Алломага худди шундай зеҳнли, чаққон бир ёрдамчи етишмас
эди. У кўзлари ўйнаб турган йигитга қараб: "Бошидан ёшлик ғурури
кетмаган йигитга ўхшайди, — деб ўйлади. — Илму фан уни бамисоли
аравага қўшилган отдек ювош қилиб қўяр. Энг муҳими — фаросатли
экан".
Орадан кўп вақт ўтмай, ибн Синонинг қаердалигидан хабар
топган Алоуддавла унинг ҳузурига бир мулозимни юбориб авф
сўради ва яна пойтахтига қайтиб келишини илтимос қилди. Аллома
янги шогирди билан Исфахон сари равона бўлди.
УМР ДАФТАРИНИНГ СЎНГГИ САҲИФАСИ
Ибн Сино пойтахтга етиб келгач, Алоуддавла уни иззат-ҳурмат
билан қарши олиб, қимматбаҳо совғалар пешкаш қилди. Аллома ҳам
ҳеч гап ўтмагандек, қочиб юрган маҳалда ёзган асари "Донишнома"ни
унга бағишлади ва ҳукмдорнинг яқин маслаҳатчиси сифатида ишини
давом эттирди.
Баъзан баҳор серёмғир келган йиллари тоғлардан ҳайқириб оқиб
туша бошлаган селлар тинч оқиб келган дарёни қутуртириб юборади,
дарё қирғоқдан чиқиб, экинзорларни пайҳон, қишлоқларни вайрон
қила бошлайди.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
72
Малика Сайида вафот этгач
14
, Маҳмуд Ғазнавий Рай шаҳрини
босиб олиб, уни ўғли Масъудга совға қилдию Ҳамадон, Исфахон
шаҳарлари, араб Ироқини фатҳ этишни унинг зиммасига юклади. Шу
вақтдан бошлаб ибн Синонинг ҳам тинчлиги бузилиб, ҳаёти худди
тўлқин устидаги қайиқдек чайқалиб оқиб кетаверди.
Масъуд Исфахонни Жанг билан ишғол қилгандан кейин, бож-
хирож тўлаб туриб, намоз жумъада хутбани отаси номига ўқитиш
шарти билан Алоуддавлани ўз ўрнида қолдирди. Бироқ Маҳмуд
Ғазнавий оламдан ўтгач, Исфахон ҳукмдори бир силкиниб, елкасидан
итоат юкини ирғитиб ташлади-да, куч тўплаб, қўлдан кетган ерларини
қайтариб ола бошлади. Унинг умри сафарларда ўтди, гоҳ ғалаба
қозониб, гоҳ мағлубиятга учради. Ибн Сино ҳам унинг маслаҳатчиси
сифатида кетидан эргашиб юришга мажбур эди. Бу дарбадар нотинч
ҳаёт унинг соғлиғига футур етказди. Алоуддавла Исфахон билан
Ҳузистон ўртасидаги Иззаж шаҳрини олганда пойтахтда қолган
маслаҳатгўйи ибн Синога одам юбориб дарҳол ҳузурига етиб
келишни буюрган эди. Қулунж касали хуруж қилиб, мазаси қочиб
юрган аллома унинг сўзини ерда қолдиролмай сафарга отланди, йўлда
дарди зўрайиб, ошқозонида санчиқ пайдо бўлди. Ҳукмдорнинг
ҳузурига етиб келди-ю, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олди.
Токчалари
ганчкор
қилиб
ишланган
сернақш
уйнинг
даричаларидан илиқ шаббода кириб турар эди. Ранги сарғайиб, бурни
аввалгидан ҳам ингичкалашиб кетган аллома инграб, атрофида
парвона бўлиб айланиб юрган шогирди — ёш табибга қандай қилиб
карафс уруғидан дори тайёрлаш кераклигини уқтирарди.
— Бажону дил, худди айтганингиздек қилиб дори тайёрлаб
бераман, худо хоҳласа тузалиб кетасиз, — деб жавоб қилди ингичка
белини шойи белбоғ билан боғлаб олган эпчил шогирд кўзларини
ўйнатиб, аммо ичида: "Eнди ётган жойингиздан туролмайсиз,
бойлигингиз, соғлиқ учун фойдали олтин, кумуш ва пиёлалар,
гиламлар бизга қолади, — деб оўйлар, эди. Аллома ҳар эҳтимолга
қарши ёнида узукнинг кўзидек гавҳарларни олиб юради, деган гап
унинг қулоғига чалинган эди. — Тезроқ ўлса — ҳаммасига мен эга
14
Бизнинг йил ҳисобимиз бўйича, 1028 йил
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
73
бўламан". У кўзини юмиб мудроққа кетган устодига қўрқа-писа қараб
қўйди-да, унинг айтганига қараганда карафс уруғидан тўрт ҳисса кўп
солиб дори тайёрлади.
— Вой ўлдим... юрак-бағрим ёнаётир... — деб ингради бемор
ичига юборилган ўткир дорининг азобига чидай олмай, — энди менга
мошдек тарякни... илиқ сувга эритиб ичиринг... Зора оғриғи босилса...
— Хизматларига доим тайёрман, — деди ёш табиб нўхотдек
афюнни илиқ сувда эритиб, ичириб юборгандан кейин.
"Еттинчи осмонга чиқиб кетади", — деб ўйлади у устоди сал
кулимсираб уйқуга кетгандан кейин. У бир оз сабр қилиб турди-да,
ҳушидан кетган беморнинг липасига тикилган мошдек-мошдек
гавҳарларни олиб ёнчиғига солди...
Ўз маслаҳатчисининг ҳоли оғирлашиб қолганидан ҳабар топган
Алоуддавла уни Ҳамадон шаҳрига олиб бориб, бирор табиби ҳозиққа
кўрсатишга аҳд қилди. Бу кичик шаҳарда тузукроқ табиб йўқ эди.
Сири очилиб қолишдан қўрққан ёш табиб устодининг қимматбаҳо
буюмлари ва асбобларини Исфахонга олиб бориб Маҳмуд билан Абу
Убайдни аҳволдан хабардор қилиш баҳонаси билан жўнаб қолди ва
изини йўқотиш учун Рай шаҳри томон йўл олди.
Ибн Сино эса Ҳамадонга етиб келгандан кейин ўзини енгил сеза
бошлади. У ётган жойида хаёлан умр дафтарини бир-бир варақлар,
олтин суви билан ёзилган саҳифалар кўз олдидан ўтганда, жилмайиб
қўяр эди. Баъзан мутаассиб муллолар, золим ҳукмдорлар, маърифат
душманларининг тааддиларини эслаб юраги сиқилиб кетар эди-да,
тепасида турган кекса табибга ялиниб: "Менга тарякни эритиб
ичиринг", — дер эди...
У ўзини тетик сеза бошлагани учун ваҳимага тушиб: "Ўлим эшик
орқасида пойлаб турган бўлса керак, шам ўчиш олдидан "лоп" этиб
ёниб, бирдан сўнади-ку", — деб ўйлади ва ётган жойидан судралиб
бориб, хонтахта ёнига ўтирди ва қўлига қалам олиб, васиятнома ёза
бошлади. Охирги тилаги унинг хизматида бўлган барча эркак ва аёл
қулларни озод этиб, уларни бир-икки йиллик маблағ билан
таъминлаш эканлигини билдириб, васиятномага нуқта қўйди-да,
кўнгли кўтарилиб, жойига бориб ётди.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
74
...428-санаий ҳижрия, рамазон ойи биринчи жума куни
15
, кечки
пайт. Ҳамадон шаҳри худди безовта қилинган арининг инидек
ғувиллайди. Кўчалар тиқилинч. Оқ мато билан оъралган тобут кўча
ўртасидан лопиллаб ўтиб бормоқда. Кўзлари қизарган одамлар навбат
билан тобутнинг шотисини елкаларига қўйиб, тез-тез қадам ташлаб
кетмоқдалар. Олдинда ибн Синонинг шогирдлари, хизматкорлари ва
оддий ялангоёқ одамлар қаторида бош эгиб кетаётган зар тўнли
шаҳзодалар, киборлар ҳам бор.
— Бутун шаҳар оёққа қалқибдур. Ким экан ул қазо қилган? — деб
сўради кийим-бошидан қишлоқи эканлиги кўзга ташланган бўз
чопонли бир киши ёнида ҳасса таяниб, қалтираб турган чолдан.
— Шаҳарга ҳозир келган кўринурсиз. Бўлмаса бошимизга қандай
оғир кулфат тушганини билган бўлур эдингиз, — деди мўйсафид. —
Шу бугун эрталаб улуғ табиб Абу Али ибн Сино оламдан ўтдилар.
Қувватим бўлса, мен ҳам шул одамлар қаторида бўлар эдим.
— Ох, шундоқми, — дея бўз чопонли тобут орқасидан югурди...
15
1037 йил, 24-июн
Dostları ilə paylaş: |