Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
1
Миркарим ОСИМ
ИБН СИНО ҚИССАСИ
МАъРИФАТ ДАРВОЗАСИ
Қисса
I
Боққол Маҳмуд Массоҳ харидор кутиб, оппоқ чўққисоқолини
қашиб ўтиради, кўзлари ўтган-кетганда. Унинг дўконида одамнинг
жонидан бошқа ҳамма нарса топилади. Қанд-новвот дейсизми, ҳолва,
сабзи, пиёз, гуруч дейсизми — ҳаммаси бор. Агар бирор харидорга
атторлик буюмлари ёки игна, ип, мих ва бошқа нарсалар керак бўлиб
қолса, боққол ўрнидан туриб дўкон орқасидаги ҳужрадан уларни
топиб олиб чиқади.
Одатда эрта билан ва кечқурун бозори бир оз қизийди-ю, туш
пайтида савдо-сотиқ ётиб қолади. Бундай пайтларда кўчадан кичик
болалар ўтса, зерикиб ўтирган боққол уларни чақириб, қўлларига
иккитадан ёнғоқ ёки озроқ ширинлик тутқазиб, гапга солади, кейин
чопқиллаганича уйига югурган норасидалар орқасидан жилмайиб
қараб қолади.
Кунлардан бир кун Маҳмуд Массоҳ харидор кутиб ўтирганида
қотмадан келган, қирра бурунли, кўзлари тийрак бир бола келиб
салом берди-да, икки пайса
1
қора мурч ва тўрт пайса долчин
2
сўради.
Оқ кўйлак устидан олача ипак тўн кийган, гавдаси йўғон боққол
кичкинагина тарозисида ёш харидоринг айтган нарсаларини тортиб,
қўлидан майда чақаларни олдию унга тикилиб:
— Сени илгари кўрмас эдим-ку, қаерликсан? — деб сўради.
— Афшоналик. Дадамлар шу маҳалладан ҳовли сотиб олганлар,
1
Пайса – тахминан 50 грамм.
2
Долчин – Бир турли тропик ўсимликнинг қуритилган жигарранг пўстлоғи
(зиравор ва доривор сифатида ишлатилади)
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
2
уч-тўрт йил бурун. Мен онам билан қишлоқда қолган эдим.
— Афшона атрофи қўрғон билан ўралган катта қишлоқ, Қутайба
бинни Муслим ул ерга жомеъ солдирган.
— Яхши билар экансиз, — деди ёш харидор, кўзлари жавдираб.
— Бўлмасам-чи! Теварак-атрофда мен кўрмаган жой йўқ.
Ёшлигимда массоҳ, яъни танобчи бўлиб ишлар эдим. Падаринг ким?
Отлари нима?
— Абдулло ибн Ҳасан, ибн Сино....
— Бўлди, бўлди, танидим. Ул киши саройда байтул-молда хизмат
этадурлар, илгари Ҳурмитанда солиқ йиғувчи эдилар. Обрўли,
бадавлат одам. Ўшал кишининг ўғиллариман дегин.
— Ҳовва.
— Волидайи меҳрибон, ўғлим майда-чуйда харид қилишни ўргансин,
деб сени чиқарган бўлсалар керак, билдим. Хўш, отинг нима?
— Ҳусайн.
— Неча ёшдасан?
— Тўққиз ёшга тўлиб, ўнга қадам қўйдим. Боққол кўзларини
катта очиб:
— Йўғ-е! — деди. — Энди етти ёшга қадам қўйган бўлсанг керак,
деб ўйлаган эдим. Новча, бўлсанг ҳам, ориққина бола экансан.
Мактабга бориб турурмисан?
— Қишлоғимизда Муҳаммад Восе масжидидаги мактабга қатнаб
турардим.
— Ўқиш, ёзишни билурмисан?
— Ҳа, саводим чиққан, қуръонни ёдлаб олганман.
— Жуда соз, аммо илми риёзий ва ҳандасадан бехабардурсан?
— Домламиз бизга бундай илмларни ўқитмаганлар.
— Иқлидус ким?
— Билмайман, ким ул киши?— деб сўради ҳар нарсани билишга
қизиқувчи бола, кўзлари чақнаб.
— Қадимги юнон мулкида ўтган донишманд, ҳандаса илмига асос
солган: ер ўлчашни ўргатган улуғ олим. Агар олдимга келиб турсанг,
хатти мунҳаний, яъни эгри чизиқ, хатти мункасир, яъни синиқ чизиқ
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
3
нима, мусаллас
3
, мураббаъ нима, ўргангайсан.
— Хўп, албатта чиқиб тураман, — деди илмга иштиёқманд бўлган
Ҳусайн.
Савол берганда одамнинг кўзига тик қараб жавоб берадиган бу
бола чолга ўз набирасидек ёқиб қолган эди. У кетгандан кейин кўнгли
юмшаб, анчагача жилмайиб ўтирди.
Шундан сўнг ёш Ҳусайн боққол олдига тез-тез чиқадиган бўлиб
қолди. Уйга қайтиб келгандан кейин у ҳовлининг бир бурчагидаги
нимқоронғи хонага кириб олиб хонтахта ёнига ўтирар, ҳисоб
чиқариш, турли шаклларни чизиш билан машғул бўлар эди.
Ўзидан анча кичик, ювош, оғир укаси ҳам унга тақлид қилиб
қоғоз қораларди.
Девонга эрта билан кетиб кеч қайтадиган отаси ўғлининг нима
билан шуғулланаётганидан бехабар эди. Иттифоқо, бир куни ишдан
эртароқ қайтиб келиб Ҳусайннинг нималарнидир чизиб ўтирганини
пайқаб, қўлидан қоғозни олди-да, уни ёруққа солиб кўрди.
— Ие, ҳандасий шакллар-ку. Мусаллас, мурабба... ҳаммаси тўғри
чизилган.
Ҳусайн отанинг юзи ёришиб кетганини кўриб тилга кирди:
— Дада, Иқлидус, нуқта шудурки, унинг ўлчови йўқ, чизиқ энсиз
узунлик, деган эканлар...
— Кимдан эшитдинг бу гапни?
Ўғли оғзини очмасдан бурун онаси жавоб қилди:
— Ҳусайн уч-тўрт кундан бери маҳалламиздаги боққол олдига
чиқиб ҳинд илми ҳисобини ўрганмоқда. Уйга қайтиб келгач,
алланима балоларнинг сувратини солиб ўлтирадур. Эридан анча ёш
бўлган қора қош, қуралай кўзли хушсурат Ситорабону, "дадаси
уришиб бермасайди", деб ҳайиқиб турар эди. Эрининг мамнун
бўлганини кўриб, у жилмайди-да, орқага сурилган оқ шойи рўмолини
тўғрилаб қўйди.
— Жуда соз, — деди сочига қиров туша бошлаган жиккак,
қиррабурун Абдулло ибн Ҳасан хурсандлигини яширишга уриниб. —
Мен Маҳмуд Массоҳ билан гаплашиб, уни уйимизга таклиф этгайман.
3
Мусаллас – Математик ўлчов: уч қат; уч бурчакли маъносида.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
4
Бўш вақтларида келиб Ҳусайнга илмий риёзий ва ҳандасадан дарс
берсин. Мактабда ул илми динни ўрганди, энди дунёвий илмларни
эгалласин. Болалигида унинг миясига илм уруғи қадалса, кейин
сермева дарахт бўлиб униб чиққай.
Шундан кейин Маҳмуд Массоҳ Абдулло ибн Ҳасаннинг уйига
келиб унинг ўғлига дарс бера бошлади. Баъзан Ҳусайннинг ўзи унинг
дўконига чиқиб сабоқ олар, кекса боққол ёш шогирдининг зеҳнига
қойил қолар, шу сабабдан уни завқ билан ўқитар эди.
Орадан икки йил ўтмай Ҳусайн устодининг билганларини
ўрганиб олди.
Бир куни устодига қараб:
— Эмди доиранинг сатҳини ўлчашни ўргатинг, — деди.
— Қўлингга паргор
4
олиб доира чиз-да, уни тўртга бўл...
Шогирд унинг айтганини қилиб, бош кўтарди.
— Ҳосил бўлган учбурчакларнинг асослари эгри чизиқлар-ку... —
Устод лининг нима демоқчи бўлганини англаб, бош қашиди-да:
— Массоҳлар ер майдонини турли шаклларга бўлиб юзасини
тахминан ўлчайдурлар, аммо доиранинг сатҳини аниқ белгилаш
йўлини билмайдурлар, — деди.
Кечқурун боққол уй эгаси билан ёлғиз қолганида:
— Ўғлингизнинг зеҳни қиличдек ўткир, баъзи саволларга жавоб
тополмай қолаётирман, — деди. — Билганларимни ҳаммасини
ўргатдим. Куни кеча: "Улғайганингда массоҳ бўлмоқ истайсанми?" —
деб сўрасам, "Йўқ, табиб бўлурман, илмий ҳикмат ўрганурман", —
деб айтди. Шул кичик ёшдан нимага интилишини, ким бўлишини
биладур! Илоҳим умри узоқ бўлсин, мақсудига етсин. Ўғли учун
фахрланган отаси хурсандлигини яшириш учун гапни бошқа ёққа
бурмоқчи бўлди.
— Баъзи ёшлар борки, улар бошқалардан қолмаслик учун
мадрасага кириб ўқийдурлар. Таҳсил кўрмоқдан мурод нима
эканлигини, нимага интилаётганларини билмайдурлар. Оқибатда
илмнинг гардини ҳам юқтирмай, мадрасадан қуруқ чиқадурлар.
— Аммо ўғлингиз улар тоифасидан эмас. Ҳусайн менинг
4
Паргор - тсиркул
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
5
ўргатганларим билан чекланиб қолмай, камол топмоғи зарур. Унга
фикри мунаввар бир муаллим топиб қўйдим.
— Ким экан ул?
— Яқинда Бухорога келиб қолган ёш олим Абу Абдулло Нотилий.
Форобийни ўқиб тушунадурган, одобли, билимдон йигит, — деди
Маҳмуд
Массоҳ
кулиб,
тавсия
қилаётган
муаллимнинг
фазилатларидан завқланган кишидек.
— Майли, бошлаб келинг, мен гаплашиб кўрай. Шу пайт кўчада
болалар билан қувлашиб юриб қизариб кетган Ҳусайн меҳмонхонага
кириб отаси билан устодига салом берди.
— Ўғлим жуда шўх, ўйинқароқ, — деди Абдулло ибн Ҳасан тез-
тез нафас олаётган Ҳусайнга қараб. — Бир дақиқа тинч турганини
кўрмайман.
— Тани соғ, серғайрат бола-да! — деди устод завқланиб. Кейин
шогирдига юзланди. — Қани, ўғлим, ёнимга келиб ўлтир, икки оғиз
гапимни эшит. Аввало, шуни айтиб қўяйки, сенга бошқа муаллим
топиб қўйдим, эртага бошлаб келгайман. Уни ҳурмат қилиб, дарсига
диққат билан қулоқ сол. Энди насиҳатирнни эшит. Киши тўғри йўл
топган бўлса, бор кучини сарф қилиб, орқага қайтмаслиги, умид
ипини йўқотмаслиги керак. Сен тўғри йўлга тушиб олгансан, нимани
хоҳлаганингни билурсан, ўз кучингга инонурсан, олға интилсанг,
иншооллоҳ, ўз мақсадингга етгайсан!
— Айтганингиз келсин! — деб юборди ҳаяжонга келган ота
қалтираган овоз билан.
II
Eртасига кечқурун Маҳмуд Массоҳ баланд бўйли, қомати
келишган, кўринишда ёшга ўхшаса ҳам сочларига оқ оралаган,
кўзлари атрофини ажин босган бир одамни бошлаб келди.
— Абу Абдулло Нотилий, — деди у саломлашганларидан кейин
ёнидаги кишини кўрсатиб. — Кеча бу киши тўғрисида гапирган эдим.
— Хуш келибсиз, сафо келибсиз, жуда хурсандман, — деди уй
эгаси улар билан кўришиб. — Қани, ичкарига.
Меҳмонхонага кириб, юзларига фотиҳа тортганларидан кейин оқ
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
6
яктак кийган, қизил белбоғли ёш йигит кириб дастурхон ёзди,
баркашда нон, турли ноз-неъ-матлар ва уч коса шарбат келтириб
қўйди. Мезбон нон ушата туриб ёш хизматкорга:
— Ҳусайнни чақириб юбор, — деди.
Бир оздан кейин тортинчоқликни билмайдиган Ҳусайн
катталардек эшикдан салом бериб келиб, қуйироққа тиз чўкди.
— Ваалайкум ассалом, — Нотилий бошига бахрнал дўппи, эгнига
қисқа адрас тўн кийган, икки бети қипқизил, новчагина, қирра бурун
янги шогирдига синовчан назар ташлаб, уни ўз ёнига чақирди. Сўнгра
Ҳусайннинг отасига юзланиб деди: — Мен бул йигитчанинг
таърифини эшитдим, ўн ёшга тўлмасдан қуръонни ёдлаб олиб, кейин
Иқлидус таълимоти билан танишибдур. Ҳаммасидан хабардорман.
Унинг зеҳни равшан эканлиги кўзларидан акс этиб турадур. Агар
рухсат этсангиз, дарсни ҳозироқ бошлаб юборсам.
Мезбон ҳайронбўлиб, Массоҳ билан кўз уриштириб олди-да,
кейин ўзини қўлга олиб:
— Майли, биз ҳам дарс эшитайлик, — деди. Нотилий чаққонлик
билан дастурхон устидаги бутун нонни синдириб, унинг ёнига қўйди-
да, бурдасини кўрсатиб:
— Қайси бири катта? — деб сўради. Иккиланишни билмайдиган
Ҳусайн дадиллик билан бир
чеккаси ушатилган нонни кўрсатиб:
— Албатта, бу катта, — деди, — буниси кичик.
— Демак, ҳар бир бутун ўз бўлагидан катта бўлар экан. Бошқача
таъбир билан айтсак, ҳар нарсанинг бўлаги ўша нарсадан кичик, —
деди янги устоз қоматини тик тутиб. — Бу чинлигига шубҳа
туғилмайдиган билим. Уни исбот қилиб ўтиришнинг ҳожати йўқ.
Буни илми мантиқда маъқулот деб атайдурлар., Яна бир мисол: ҳар
қандай уч сони тоқ, тўрт сони жуфт, бунинг чинлигига шубҳа йўқ.
Учинчи бир ўлчовга тенг бўлган икки ўлчов бир-бирига тенг ва
ҳоказо.
— Маъқул, маъқул, — деди уй эгаси бош ирғатиб.
— Эртага Ҳусайнни синаб кўргайман. Маъқулот нима эканлигини
тушундими, йўқми, билиб олгайман.
— Тушунди, кўзларидан билиб турибман, — деди Массоҳ кулиб, —
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
7
Мана кўрасиз,
ертага у бутун патирни ушатиб, бир бурдасини ўз олдига қўйганда,
бутуннинг бўлакдан катталигини исбот қилиб бергай.
Даврада енгил кулги кўтарилди.
— Жуда соз, — деди Нотилий ҳазил аралаш. — Сиз ҳам дарсимга
диққат ила қулоқ солганга ўхшайсиз. Эртага келсангиз, "Маъқулот"
нима, "Маҳсулот" нима, билиб олурсиз. Қариганда ҳам киши
мантиққа риоя қилмоғи керак.
— Рост, — деди боққол кулимсираб. — Баъзан шундай чоллар
учрайдурки, на сўзларида мантиқ бор, на ишларида, лекин мен
ўзимни улар қаторига қўшмайман.
— Сиз яхши қаригансиз, эс-ҳушингиз жойида, — деб унинг
гапини тасдиқлади уй эгаси.
Нотилий хотин, бола-чақасини уйда қолдириб, пул топиш учун
шаҳарма-шаҳар кезиб юрувчи жаҳонгашта файласуфлардан эди. У
Бухорода иссиққина жой топиб, тузуккина маошга илинганидан
хурсанд бўлди. Ёшлигиданоқ араб тилини домлалари ва отасидан
ўрганиб олган, зеҳни ўткир шогирдига у ўз билганларини завқ-шавқ
билан ўргата бошлади.
Ҳусайн бўш вақтларида отасининг китобхонасини титкилаб, араб,
форс тилларидаги адабий асарларни ўқиб чиқар, баъзан табобатга
доир китобларни мутолаа қилар эди.
Бир куни Нотилий намоз жумадан қайтаётганда аллаким унинг
ўнг томонидан келиб, аста енгидан тортди. Ўгирилиб қараса,
йилтираб турган олача чопон кийган кўк саллали Маҳмуд Массоҳ
экан. Икковлари ҳол-аҳвол сўрашиб ёнма-ён кетавердилар.
— Қалай, шогирдингиз сизни шошириб қўймаётирми? — деб
сўради боққол сўз орасида.
— Шошириш ҳам гапми! — деди Нотилий ҳазил аралаш. — Одам
боласида бундай хотира ва заковат қуввати бўладур, деб сира ўйламас
эдим. Бир маротаба ўқиган ёки эшитган нарсаси хофизасига михланиб
қолур. Гоҳ табобатга, гоҳ мантиққа доир китобларни мутолаа этадур.
Бир куни.Аристутолиснинг "Мобаъдат-табиа"
5
деган китобини топиб,
5
"М о б а ъ д а т т а б и а" — метафизика.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
8
мутолаа этибдур-да, мағзини чақа олмабдур. Менга мурожаат қилиб,
биринчи бобини тушунтириб беришни сўради. Мен қўлидан китобни
олиб, кечаси авлоқда ўқиб чиқдим, лекин ҳеч нарса англамадим.
Аристутолисни ўқимоққа ҳали ёшлик қилурсан, деб китобни қайтариб
бердим. Натижада менинг устодлик шаънимга доғ тушиб, орадан
самимият кўтарилди. Уларнинг уйидан кетмоқ ниятидаман. Сўраб-
сўроқлаб бошқа бир талаба топдим, ба-давлат одамнинг боласи.
— Ҳай аттанг, сиздек суҳбатдошдан айриладурган бўлибмиз-да,
— деди боққол пешанаси тиришган ёш файласуфга қараб.
— Мен ҳам шунга ачинурман, Абдулло ибн Ҳасан саховатли,
хушмуомала одам эди...
Кечқурун уй эгаси билан ёлғиз қолганларида Нотилий
Ҳусайннинг табобатга доир китобларни ўқиётгани, уни бир табибга
шогирд қилиб бериш зарурлигини гапирди-да, сўзининг охирида:
— Менга жавоб берсангиз, чунки билган нарсаларимнинг
ҳаммасини унга ўргатдим, халтамдаги билимларни қоқиб олди ул, —
деди қизариб-бўзариб.
Уй эгаси Нотилий ўз вазифасини адо этганини, энди уни ушлаб
туриш фойдасиз эканлигини фаҳмлаган эди. Шу сабабдан гапни кўп
айлантирмай ўғлига устодлик қилиб, фикрий ривожланишига ёрдам
бергани учун миннатдорлик ҳилдириб, уни хурсанд қилди.
III
Бир куни Абдулло ибн Ҳасан девондан эртароқ қайтиб келиб
овқатлангандан кейин ўғлига тезроқ кийиниб, кўчага чиқишга тайёр
бўлиб туришни буюрдл.
— Қаерга борурмиз? — деб сўради Ҳусайн.
— Табиб Абу Мансур Қамарийнинг уйига. Сен тўғрингда ул
кишига икки оғиз гап айтиб, ўғлимга устозлик қилинг, ул тиб
назарияси билан бир оз танишган, тибби амалийни ўргансин, деган
эдим, илтимосимни қабул қилиб, сени кўришни истадилар. Ўзимни
ҳам ул кишига кўрсатмоқчиман, мазам қочиб турибдур.
Ҳусайн шошиб-пишиб оёғига маҳсисини, эгнига ҳошияли
калтагина адрас тўнини кийди. Ота бўйи чўзилиб қолган ўғлига қараб,
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
9
юрагида оталик меҳри мавжланаётганини сезса-да, лекин қовоғини
уйиб:
— Юр, кетдик, — деди
Бухоронинг
машҳур
табибларидан
Абу
Мансурнинг
меҳмонхонасига кирган кишининг димоғига қуритилган ўтлар, турли-
туман дориларнинг ҳиди "гуп" этиб уриларди, Оёқ остига пати
тўкилган гилам, тўрга кўрпача эмас, айиқ териси ташлаб қўйилган
эди.
Тарам-тарам қизил юзли хушсурат уй эгаси билан меҳмон пўстак
устига ўтириб, ҳол-аҳвол сўрашар экан, қуйироқдаги гиламга тиз
чўккан Ҳусайн токчаларга терилган ранг-баранг шишалар, қуритиб
қўйилган ўтлар, гиёҳлардан кўзларини узолмас эди.
— Ўғлингиз дори-дармонларга қизиқар экан, — деди бир оздан
кейин уй эгаси кулимсираб. — Кўзлари сизнинг сўзларингизни
тасдиқлаб турадур. Агар ёнимда юриб тибби амалийни ўрганса,
кечалари "Жолинус" китобларини мутолаа қилса, мақсадига етгай.
— Илоё айтганингиз келсин, — деди меҳмон хурсанд бўлиб.
Мезбон Ҳусайнга қараб:
— Ўғлим, токчадаги дори-дармонларни кўздан кечириб чиқ, сенга
рухсат этаман, — деди, кейин ранги синиққан меҳмонга юзланди. —
Тобингиз қочиб турганга ўхшайдур. Қани, ёнбошланг, мен
томирингизни кўрай.
У жиякли олабайроқ ипак тўнининг этакларини тиззалари орасига
олиб, пўстак устига ёнбошлаган меҳмоннинг томирини ушлаб,
шифтга қаради-да, Ҳусайнга эшиттириб, шундай деди:
—Томирингиз бетартиб, нотекис урмоқда, бугун ё овқатни кўп еб
қўйгансиз, ё биров сизни хафа қилган, аммо билурман, таомни оз
ейсиз, иккинчи тахминим тўғри бўлса керак.
— Топдингиз, соҳиби девон бугун менга ноҳақ озор берди. На
қилай, подшонинг муқаррабига эътироз билдириб бўлурми?
Замонанинг зайли, номуносиб, нодон одамлар ҳалол ва тўғри одамлар
устига миниб олиб вақти-вақти билан жиловни қаттиқ тортиб
қўядурлар.
— Кучингиз толиққан, асабларингиз бўшашган, дам олишга
муҳтожсиз. Агар иложини топсангиз, саройдаги ишингизни тарк
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
10
этинг.
— Фарзандларим ёш. Ҳеч бўлмаса мана бу ўғлим сизнинг
ҳунарингизни эгаллаб олсайди. Ҳамма умидим шунда.
— Рост, бул ўғлингиз серғайрат ва зеҳнли эканлиги юриш-
туриши, важоҳатидан билиниб турибдур. Кичиги ҳам шундайми?
Ҳусайннинг дадаси маъюс ҳолда, билинар-билинмас бош чайқаб
қўйди. "Зеҳни пастроқ, ювош бола" демоқчи эди-ю, лекин:
— Бир ота-онадан ҳар хил бола туғилар экан, — деб жавоб қилди.
Қамарий гапни айлантириб ўтирмай мақсадга кўчди.
— Бошингиз омон бўлса, шул ўғлингиздан барака топгайсиз. Мен
уни йўлга солиб юборишни ўз устимга олурман. Эрта, йўқ, индинга
сизни йўқлаб борурман, қолган гапни ўшанда айтгайман.
* * *
Абу Мансур шогирдининг уйига келганда у кўчада ўйнаб юрар
эди.
— Қани ёш Жолинус? — деб сўради табиб, уни ҳурмат билан
қарши олиб, меҳмонхонага таклиф этган уй эгасига.
— Кўча-кўйда ўйнаб юрган чиқар. Ерга урса, осмонга сапчийдур.
Ўн тўртга қадам қўйса-да, шўхлиги қолмаган.
— Шўхлик ғайрат ва шижоат белгиси. Ювош боладан қўрқиш
керак, катта бўлганда ишёқмас бўлиши мумкин, — деди Қамарий
кулимсираб.
Меҳмон билан мезбон овқатланиб, шарбат ичиб, уёқдан-буёқдан
гаплашиб ўтирганларида Ҳусайн салом бериб кириб келди-да,
қуйироққа чўккалаб ўтирди.
— Вааллайкум ассалом, ишларингиз қалай, "Мобаъдаттабиа"ни
мутолаа қилиб турибсизми?
— Йўқ, тақсир. Тушунмагандан кейин на қилайин ўқиб?
— Тўғри, ҳозирча Арастуни қўйиб, Жолинус, асарларини ўқий
бошлаш керак. Энди болалик бўстонидан ҳатлаб ўтиб, ўспиринлик
даврига қадам қўйгансиз, ҳаёт учун керакли касб-ҳунар орттирмоқ
лозим. Тибби амалийни ўрганиб олмоқ керак, илми ҳикмат сиздан
қочиб қутулмас. Хўш, энди менинг ёнимга келингчи, набзингизни
кўрай.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
11
У олдига келиб чўк тушган шогирдининг афтига қараб жилмайди-
да, томирини ушлаб кўриб:
— Совуқ сувда чўмилибсизу, лекин бир-икки шўнғиб,
баданингизни
ишқалаб,
қуруқликка
чиқибсиз-да,
дарҳол
кийимингизни кийиб олибсиз, — деди.
— Ие, қаёқдан билдингиз? Жўйи Мулиёнда чўмилаётганимни
кўрдингизми?
— Келганларига анча вақт бўлди, қаёқдан кўрадурлар сенинг
чўмилаётганингни? — деди отаси ҳайратланганидан кўзлари чақнаб
кетган Ҳусайнга қараб, — ҳаммасини набзингиздан билган бўлсалар
керак.
— Рост, — деди Қамарий унинг гапини тасдиқлаб. — Совуқ сувда
узоқ чўмилган кишининг томир уриши заифлашадур, агар баданга
совуқ ўтмаган бўлса — кучаядур, лекин тезлашмайдур.
Ҳусайн томир уришидан одамнинг ички ҳолатини биладиган янги
устодига ҳурмат аралаш ҳайрат билан қараб, унинг касб-ҳунарини
эгаллаб олишга аҳд қилди. Маърифат дарвозасидан илм-фаннинг
тиканли гуллар билан қопланган чаманзори кўзига ташланиб турарди.
Dostları ilə paylaş: |