Миркарим осим ибн сино қиссаси



Yüklə 469 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə5/7
tarix20.02.2020
ölçüsü469 Kb.
#30498
1   2   3   4   5   6   7
mirkarim osim ibn sino qissasi cyr ziyouz com


                                                      

* * * 

—  Бухородан  чиқиб  келганим  учун  минг  қатла  шукур, — деди 

Маҳмуд  оғасига  нафасини  яқинлаштириб. — Она  юртимиз  биддъат 

тузоғига  илиниб  қолди.  Ҳар  қадамда  муллолар  менинг  исмоилия 

мазҳабида  эканлигимни  юзимга  солиб: "Оғанг  кофир,  сен  шиа 

мазҳабидаги  мурдор  кишидирсан!" — деб  дағдаға  қилур  эдилар. 

Руҳимда  адоват  уруғлари  томир  ёйиб  келаётганида  ғазабимни  ютиб 

Бухородан чиқиб кетдим. Бул ерга келиб эркинликнинг лаззатини ҳис 

этаётирман. 

Дастурхонга  фотиҳа  ўқилиб,  меҳмонлар  чиқиб  кетганларидан 



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

47

кейин ака-ука ёлғиз қолиб, ҳасратлашиб ўтирар эдилар. 



—  Қаерда  бўлсанг  ҳам  тилингни  тийиб  юр,  ҳамма  билан  тотув 

яшаб бўлмайдур, — деди ибн Сино укасига тикилиб. 

—  Мендан  хавотир  олманг  оға,  аччиғ-чучукни  тотиб,  кўзим 

очилиб  қолган.  Тақдирга  тан  бериб,  ҳаётнинг  синовларига  бардош 

бермоққа ўрганиб қолганман. 

Маҳмуд  гапга  чечан  бўлса  ҳам,  илм-фаннинг  ҳеч  бир  соҳасида 

чуқур  маълумоти  йўқ,  ғайратсиз  бўлгани  учун  миясига  қадалган 

билим  уруғлари  ўсиб,  сермаҳсул  дарахтга  айланмаган  эди.  Шундай 

бўлса  ҳам,  ибн  Сино  инисини  севар,  ҳозир  унинг  илиқ  нафаси 

юрагига тўпланган ғам-ғуссаларни учириб кетгандай бўлар эди. 



                                 

ҲАМАДОН САФАРИ 

 

I  

   

Рай  шаҳри  тоғ  ёнбағрига  жойлашган,  иқлими  мўтадил  гўзал 

шаҳар,  лекин  баъзан  боди  сабо  шамол  томондан  эсганда,  Димованд 

чўққисидан  чиқиб  турган  дуд  шаҳарга  тарқалиб  ҳавони  бузиб, 

ҳаммани безовта қилар эди. Худди шунингдек Маҳмуд Ғазнавий ҳукм 

сурган  салтанат  саҳросидан  эса  бошлаган  совуқ  шамол  каттадан-

кичикни саросимага солиб қўйди. 

Бир кун ибн Сино ўз уйида хонтахта ёнида ишлаб ўтирган пайтда 

сарой хизматкори келиб таъзим қилди-да: 

—Маликаий  олийшон  сизни  ўз  ҳузурларига  чорлаётирлар, — 

деди. 

"Нима  ҳодиса  юз  берди  экан?  Нега  бемаҳалда  унга  керак  бўлиб 



қолдим?" — деб  ўйлади  олим  ўрнидан  турар  экан.  Дарҳол 

қимматбаҳо  йў1-йўл  чопонини  кийиб,  бошига  кўк  салласини  ўради-

да,  кўчага  чиқди.  Эшик  олдида  маликанинг  жиловдори  эгарлоғлиқ 

арабий отни кўндаланг қилиб турарди. 

-  Хизматларига  тайёрман,  эй  маликаий  замон,—  деди  Абу  Али 

саломхонага  кириб,  таъзим-тавозе  қоидаларини  бажо  келтиргандан 

сўнг. 

Сайида  гапни  чўзиб  ўтирмай  дарҳол  мақсадга  кўчди.  Султон 



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

48

Маҳмуд Ғазнавий вакилини юбориб ундан ўз номига хутба ўқитишни, 



бож-хирож тўлаб туришни талаб этаётганини баён этиб: 

—  Золимнинг  қўлига  тушмаслик  учун  тинчроқ  бир  ерга  бориб, 

бошпана  топганингиз  маъқул, — деди. — Жанобингиздан  кўп 

яхшиликлар  кўрдим,  шул  сабабдан  сизни  ахтартириб  юрган  султон 

қўлига  тушишингизни  истамайман.  Дарҳол  отланиб,  Ҳамадон  сари 

йўл олинг. Мен ул диёрнинг ҳукмдори — катта ўғлим Шамсуддавлага 

хат ёзиб берай. Аминманки, сизни ул бажону дил қабул қилиб олғай. 

 

II 



 

Тонг пайтида устод билан шогирд юкларини от-ешакларга ортиб 

йўлга тушишди. Рай билан Ҳамадон ораси тоғли йўл, довонлар унча 

баланд эмас, йўл қиш ва эрта баҳор пайтидагина хатарли бўлиб, қор 

кўчкинлари  йўловчиларни  босиб  қолади,  лекин  ёз  ойлари  от  ва 

эшаклар устларидаги юклари билан бу довонлардан қийналмай ошиб 

ўтаверадилар. 

Йўловчилар  уч  кундан  кейин  Кўшкак  довони  остига  бориб 

етишди,  от-ешаклар  устидан  юкларини  тушириб,  уларни  ўтга  қўйиб 

юборишди-да, шарақлаб оқиб ётган сой бўйига, сербарг эман дарахти 

соясига  жой  солишди.  Бир  оз  ўтириб  дам  олганларидан  кейин  Абу 

Убайд  билан  Маҳмуд  овқат  пишириш  учун  эманзорга  ўтин  тергани 

кетишди.  Орадан  ўн-ўн  беш  дақиқа  ўтмай  бир  қучоқ  шох-шабба 

кўтариб келаётганда умрида учратмаган бир нарсани кўрган кишидай 

кўзларини  катта  очиб,  турган  жойида  қотиб  қол-ди.  Ўттиз  беш  ёшга 

қадам  қўйган,  илм-маърифат  чўққисини  эгаллаган  баобрў  устоди 

худди  ёш  боладай  ўз  сояси  билан  олишаётган  эди.  У  орқасини 

офтобга  ўгириб,  бўйи  ўзи  билан  тенг  кўланкасига  бирдан  ташланар, 

ўнг қўли билан унинг бўйнидан бўғиб олишга уринар эди, лекин қўли 

соясининг  бўйинига  эмас,  белига  бориб  тушарди.  Кейин  қоматини 

ростлаб  сўл  қўли  билан  шу  ҳаракатни  такрорлар  эди.  Беш-олти 

маротаба  уриниб,  нафасини  ростлади-да,  сув  бўйидаги  теракни  гоҳ 

ўнг  оёғи  билан,  гоҳ  сўл  оёғи  билан  тепа  бошлади.  Сўнгра  латтага 

ўралган иккита жуволдизни ердан олиб, иккаласини теракка санчди ва 

зудлик билан ўнг томондагисини сўл қўли билан, сўл томондагисини 


Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

49

ўнг  қўли  билан  суғуриб  олди.  Шу  зайлда  жуволдизларнинг  жойини 



тез-тез  алмаштириб  турди.  Бу  машқлардан  сўнг  чуқур-чуқур  нафас 

олди-да, икки оёғини бирлаштириб туриб, олға бир қадам, орқага бир 

қадам ташлаб сакрай бошлади. 

"E,  бадантарбия!  Тез-тез  юриш,  найза  отиш,  кураш,  мушт  уриш 

каби  машқлар  тўғрисида  менга  гапирган  эдилар, — деб  ўйлади  Абу 

Убайд, — лекин соя билан олишиш, жуволдиз санчиш тўғрисида оғиз 

очмаган  эдилар-ку!  Бу  янги  машқ  турларини  кейин  ўйлаб  топган 

бўлсалар керак. 

Абу  Али  эса  нафасини  ростлаб,  эман  дарахти  остидан  шарақлаб 

оқаётган  сойда  ювина  бошлади.  Абу  Убайд  қучоғидаги  ўтинни  ерга 

қўйиб, тошлардан ўчоқ ясадида, устига декча ўрнатди. 

Маҳмуд  эса  шамшод,  қайин,  чинор  дарахтлари  билан  қопланган, 

ўртасидан  сой  оқиб  ўтган  водийнинг  гўзаллигига  маҳлиё  бўлиб, 

чўпчак  теришни  ҳам  унутиб  қўйди.  Ҳаво  муаттар,  офтоб  нурида 

товланаётган ранг-баранг гуллар устида капалаклар айланиб юрар, тоғ 

асаларилари  уларнинг  болини  сўрар,  дарахтлар  эса  бир-бирлари 

билан шивирлашиб, аста бош чайқаб қўяр эдилар. 

Узоқда  тизза  бўйи  ўт  ичида  турган  кийик  атрофини  томоша 

қилаётган  одамга  шубҳа  билан  қараб  бурун  катакларини  керди-да, 

пишқириб  дарахтлар  орасига  кириб  кетди. "Қўлимда  ўқ-ёй  бўлганда 

ҳам отмас эдим бу гўзал жониворни, — деб ўйлади Маҳмуд кийикка 

завқ билан қараб. — Ўзининг қисқа умрини шу хушманзара водийда 

тинчгина ўтказсин, эркинликдан маҳрум бўлмасин". 

У  озроқ  ўтин  териб  ҳамроҳлари  ёнига  келганда  декчада  шўрва 

биқирлаб қайнаётган эди. 

 

III 

 

Ҳамадон  Райга  нисбатан  кичикроқ  шаҳар  бўлса  ҳам, 

карвонсаройлари  кўп,  савдо-сотиқ,  ҳунармандчилик  тараққий  қилган 

шаҳар. У баланд қўрғон билан ўралган бўлиб, ичкарига тўртта темир 

дарвозадан кирилар эди. 

—  Ибн  Сино,  Абу  Убайд,  Маҳмуд  шаҳарнинг  ўртасидан  оқиб 

ўтадиган  Муродбексой  қирғоғидаги.  катта  карвонсаройга  тушишди, 


Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

50

уловларни  сайисга  топшириб,  юкларини  ҳужрага  жойлаганларидан 



кейин сойга тушиб юз-қўлларини ювишди. 

—  Баҳаво,  салқин  шаҳар  экан.  Саратон  ойида  ҳам  одам 

терламайди-я! — деди  Абу  Убайд  белбоғи  билан  қорача,  юмалоқ 

юзини артар экан. 

— Ҳа, — деди устод, белбоғини боғлаб туриб.— Райга нисбатан 

бул шаҳар анча баланд ерга жойлашган, теварак-атрофи тоғ;  иқлими 

мў`тадил. 

—  Шамсуддавла  диний  ва  дунёвий  илмлардан  хабардор,  ўзини 

маърифат  ҳомийси  деб  билган  ҳукмдор  экан,  илойим,  бу  ерда 

омадимиз келсин. 

—  Бахт-саодатнинг  ҳам  вақти-соати  бор.  Уринаверган  киши  бир 

кун эмас, бир кун мақсадига эришгай.. 

—  Омин, — деди  шогирд  жон-дили  билан.  Шамсуддавла 

ёшлигида  хусусий  муаллимлардан  араб  тилини  яхши  ўрганиб  олган, 

илми ҳикматдан хабардор, ғайратли ҳукмдор эди. Лекин иззат-нафси 

ҳаддан ташқари кучли бўлгани учун озгина ўткир гапни кўтара олмас, 

асабийлиги  туфайли  меъда  касалига  йўлиқиб,  овқат  ҳазм 

қилолмайдиган  бўлиб  қолган  эди.  Табиблар  уни  тузата  олмай 

бошлари қотиб турган пайтда ибн Синодек табиби ҳозиқнинг ўз оёғи 

билан келиши яхшилик аломати деб топишди. 

Сарой  вазири  ибн  Синони  саломхонага  бошлаб  олиб  киришидан 

олдин қабул тартиби билан таништириб: 

—  Фуқаро  зоти  олийлари  ҳузурларига  кирганларида  етти  қадам 

берида тўхтаб, ер ўпадурлар, аммо олий мартабали аъёнлар, олимлар 

ерга бош қўйишдан озод қилинганлар, — деди. 

"Eроннинг  бир  парча  ерида  ҳукмрон  бўлган  зот  ўзини 

сомонийлардек  катта  тутар  экан", — деб  ўйлади  ибн  Сино  бу  гапни 

эшитиб ва тап тортмай саломхонага кириб таъзим қилди. Қимматбаҳо 

жавоҳирлар билан безатилган тахт устида қотмадан келган, ранги бир 

оз  синиққан  зарчопонли  ҳукмдор  виқор  билан  ўтирарди.  Хонанинг 

икки  томонида  кимхоб,  шоҳи  атлас  тўнлар  кийиб,  белларига  олтин, 

кумуш камар боғлаган аъёнлар қўл қовуштириб турар эдилар. 

Шамсуддавла  Бухоро  олачасидан  тўн  кийган,  қирра  бурун  Абу 

Алига  бир  тикилиб,  саломга  алик  олдида,  уни  ўз  пойтахтида 



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

51

кўрганлигидан мамнун эканлигини айтди. 



Беш-олти  дақиқали  тантанали  қабул  маросими  тугагандан  кейин 

ўзини кўрсатиш учун уни ўз ҳужрайи хосига таклиф этди. Ибн Сино 

бетакаллуфлик  билан  ҳукмдорни  оддий  бемордек  тўшакка  ётқизиб, 

томирини ушлаб бош чайқади, кейин қорнига қўлини қўйиб, устидан 

уриб кўрди-да, ўрнидан турғизди. 

—  Энг  олдин  аъзойи  баданингиз  чиқитларини  таҳлил  қилиб, 

касалингиз нима эканлигини кейин айтаман, — деди. 

Eртасига  у  Шамсуддавланинг  қуланж  деган  дардга  мубтало 

бўлганлигини,  яъни  ичагида  яра  пайдо  бўлганлигини  айтиб,  шароб 

ичиш ва қалампир билан қовурилган гўшт ейиш мумкин эмаслигини 

уқтирди ва турли гиёҳларнинг уруғидан тайёрланган бир шиша дори 

тайёрлаб келганлигини маълум қилди. 



 

IV 

 

Кундан  кунга  соғайиб,  тетикланиб  бораётган  ҳукмдор  бўш 

вақтларида  аллома  билан  турли  мавзуларда  суҳбатлашиб  ўтирар, 

унинг ҳар томонлама, чуқур маълумот эгаси эканлигини кўриб ҳайрон 

қолар  эди.  Бир  куни  у  гапни  айлантириб,  давлат  арбобларининг 

қандай хусусиятларга эга бўлиши тўғрисида савол берди. 

—  Ҳар  қандай  одам  ҳам  вазир  ёки  ҳоким  бўлолмайдур, — деб 

жавоб қилди ибн Сино. — Ҳукумат арбоблари соғлом, ростгўй, сўзга 

уста,  иродали  бўлишлари  керак.  Ёлғончи,  фирибгар,  пул  йиғиш 

пайида  юрган  порахўр  амалдорларни  ишдан  бўшатиб  юбориб, 

ўринларига  фазилатли,  зулмга  ва  бойлик  орттиришга  нафрат  билан 

қаровчи одамларни топиб қўймоқ лозим. 

Кейин  у  қишлоқ  аҳолисининг  юкини  енгиллатиш,  шаҳарларда 

ҳунармандчилик 

ва 

савдо-сотиқ 



ишларини 

ривожлантириш 

тўғрисидаги фикрларини баён қилди. 

Шамсуддавла  молия  ишларини  тартибга  солиш,  муставфий-

ҳисобчиларнинг  ишларини  тергаб  туриш,  порахўр  амалдорларни 

ишдан четлатиб, ўринларига ҳалол одамларни қўйиш тўғрисида хаёл 

сурарди.  Узоқ  мулоҳазалардан  сўнг  у  ибн  Синодек  илми  ҳисобни 

яхши  биладиган,  ҳалол,  бойлик  орттириш  ниятида  бўлмаган  шахсни 



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

52

хожаий бузрук — вазир қилиб олишга аҳд қилди. 



Абу  Али  ҳам  мамлакатни  идора  қилиш  тўғрисидаги  ғояларини 

ҳаётга  татбиқ  қилмоқчи  эди,  шу  сабабдан  Шамсуддавланинг 

таклифини дарров қабул қилди. 

      


* * * 

Сипоҳсолар  Тожулмулк  шаҳар  ташқарисидаги  боғига  энг  яқин 

дўстлари,  муовинларини,  шайхулислом  ва  ҳоказоларни  таклиф  этган 

эди.  Қуюқ-қуюқ  овқатдан  сўнг  дастурхонга  фотиҳа  ўқилгач,  юз-

кўзини соқол босган от юзли уй эгаси чап кўзини қисиб меҳмон-ларга 

шундай деди: 

—  Токайгача  чидаб  тургаймиз  янги  вазирнинг  зулм  ва 

тааддийларига! Зодагон амалдорларни, бизнинг ёр-биродарларимизни 

ишдан  бўшатиб,  ўринларига  таги  паст  муллабаччалар,  умри  китоб 

устида  ўтган  олимларни  қўймоқда,  уч  ойдан  бери  аскарлар  маош 

олмайдилар,  хазинадаги  пул  ариқ  ва  кориз  қазиш,  кўприк  солишга 

сарфланаётир, саройда бизнинг сўзимиз ўтмай қолди. Зоти олийни ул 

бухоролик жодугарнинг фусунларидан қутқариб олмоқ керак... 

Унинг  узундан-узоқ  нутқига  сабрсизлик  билан  қулоқ  солаётган 

шайхулислом мошбиринч соқолини чимдиб: 

—  Абу  Алининг  қилган  ишлари  шариатга  ҳам  мувофиқ  эмас, — 

деди. — Ул  шиа  мазҳабидаги  қишлоқ  аҳлининг  юкини  енгил  қилиб, 

заминдорларнинг  даромад  манбаларини  қуритмоқда...  Эшитишимча, 

Абу  Алининг  отаси  шиа  ва  қарматларга  яқин  бўлган  исмоилийлар 

мазҳабида экан. 

—  Ана  кўрдингизми! — деб  кўзларини  ўйнатди  муфти, — бас, 

шундоғ  экан,  ани  ишдан  четлатишни  зоти  олийдан  талаб  этмоқ 

керак... 

Шу  мажлисда  ўтирган  ёшгина  бир  зобит — шаҳарнинг  энг 

мў`табар  кишиларидан  бири — Абу  Саиднинг  жияни  ибн  Синони 

огоҳлантириб, уни фалокатдан қутқариш кераклигини кўнглига тугиб 

қўйди.  Бир  неча  ой  отаси  бетоб  бўлиб  қолганда  табиби  ҳозиқ  уни 

даволаб, жонига ора кирган эди. 



                                                       



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

53

 



Eрталабки зиёфат вақтида Шамсуддавла мулозимларига қараб: 

—  Абу  Али  ҳар  куни  биз  билан  нонушта  қилгувчи  эди,  негадир 

шул маҳалгача дараги йўқ, — деди-да, бир мулозимига юзланиб амр 

қилди: — Фаррошни юборинг, табибимизни дарҳол чорлаб келсин. 

Жиякли  олабайроқ  шоҳи  тўн  кийган  кўк  саллали  мулозим  бош 

эгиб кўчага чиқиб кетдию бир оздан сўнг қайтиб келиб: 

—  Саройни  беҳисоб  аскарлар  ўраб  олган,  ҳеч  кимни 

киритмаётирлар, — деди. 

— Ёлғон! — деди ранги қув ўчган ҳукмдор мулозимига қараб. 

—  Рост! — деди  гурс-гурс  қадам  ташлаб  кирган  қуролли 

сипоҳсолар, — мулозимингиз  Мир  Атоулло  ёлғон  айтмади.  Бутун 

лашкар  ва  сипоҳийлар  исён  туғини  кўтариб  ҳузурингизга  келди. 

Жанобларини сохта йўлга бошлаган вазир Абу Алини ишдан бўшатиб 

юбориб, жазосини беришни талаб этурмиз. 

Тўрда зарбоф тўшак устида ўтирган Шамсуддавла бўзариб: 

— Ҳой, нонкўр! — деб бақирди. — Сен бизнинг марҳаматимизга 

сазовор  бўлдинг,  неъматларимизни  единг.  Илтифотимиз  соясида 

беҳисоб давлат ва мулк орттирдинг. Энди итоат ипини узиб, юзимизга 

оёқ қўймоқчимисан? 

—  Э,  зоти  олий, — деди  Тожулмулк  қўл  қовуштириб.—  Мен 

жанобларининг  содиқ  қулидурман,  садоқат  ипларини  узганим  йўқ. 

Биз хожайи бузрук лавозимини эгаллаган фирибгар Абу Алига қарши 

қурол  кўтардик.  Унинг  тааддиси  шул  даражага  етдиким,  биз 

жонимиздан  тўйиб,  исён  туғини  кўтаришга  мажбур  бўлдик.  Ул 

сеҳргарни бизнинг қўлимизга топширинг, жазосини берайлик... 

Зиёфатда  ўтирганлар  худди  тил  бириктиргандай  сипоҳсоларнинг 

гапларини тасдиқлаб, ибн Синони дарҳол ишдан бўшатиб юборишни 

талаб этдилар. Ҳамма акобир ва амалдорлар, лашкарбошиларнинг бир 

ёқадан  бош  чиқарганларини  кўриб  ҳукмдор  шаштидан  тушди.  У 

чуқур  мулоҳазага  ботган  кишидек,  чап  қўли  билан  тиришган 

пешонасини  чангаллаганича  ўйга  толди.  Атрофини  ўраб  олган 

исёнчилар  унинг  оқариб  кетган  чўзинчоқ  юзига  қараб,  нима  ҳукм 

чиқаришини кутиб турдилар. 

"Ҳозирча  исён  туғини  кўтариб  келган  бу  бебошларнинг  гапига 


Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

54

кўнишдан бошқа илож йўқ. Кейин ораларига нифоқ солиб, яна уларни 



жиловлаб оларман", — деб ўйлади у ва ёнидаги котибига юзланиб: 

— Абу Али ибн Синони хожайи бузруклик мансабидан бўшатиб, 

ўрнига  Абу  Жаъфар  Муҳаммадни  тайинлаганимиз  тўғрисида 

фармони олий ҳозирланг! — деб буйруқ берди. Аъёнлар енгил нафас 

олиб, бир-бирларига кулиб қараб қўйдилар. 

                                                   

* * * 

Абу  Убайд  устодининг  қўлёзмаларини  рўмолга  тугиб  турган 

пайтда совут кийган бир зобит кириб: 

— Ҳой Абу Али, яхшиликча таслим бўлинг! — деб дўриллади. 

—  Уйда  йўқлар,  эрта  билан  чиқиб  кетганларича  қайтиб 

келганлари йўқ, — деб жаёб қилди ранги ўчиб кетган Абу Убайд. 

— Ёлғон айтасан, бир ерда яшириниб ётгандир устодинг. 

Унинг  аскарлари  ҳамма  хоналарни  титкилаб  уй  эгасини 

тополмадилар. 

— Қайга кетди, айт, — деб ўдағайлади зобит, ҳамон ўз иши билан 

машғул бўлган содиқ шогирднинг тепасига келиб. 

Шу  пайт  нариги  хонадан  бир-бирлари  билан  оиишаётган 

одамларнинг  шов-шуви: "Мана,  бу  ерда  экан,  ушладик", — деган 

овози  эшитилди.  Хонама-хона  алломани  излаб  юрган  аскарлар 

ўрнидан  тураётган  Маҳмудни  Абу  Али  деб  ўйлаб,  қўлига  кишан 

солмоқчи  бўлдилар.  Хонага  югуриб  кирган  зобит  билан  Абу  Убайд 

кўзлари  қинидан  чиқиб  кетаёзган,  муштини  дўлайтирган  Маҳмудни 

кўрдилар. 

—  Ўзингизни  босинг,  ғазаб  қўзиганда  уни  жиловлаб  олмаган 

кишининг бошига фалокат келадур, — деди Абу Убайд унга ёлвориб. 

Сўнгра  уёқ-буёқларини  титкилаётган  аскарларга  қараб  сўзида  давом 

этди: — Сизлар адашибсизлар, бул киши Шайхурраис эмас, уларнинг 

иниларидир.. 

—  Рост, — деб  унинг  сўзини  тасдиқлади  зобит. — Бу  одам  Абу 

Алининг  иниси  Маҳмуддур,  мен  танимайман,  аммо  шакл-шамоили 

оғасиникига  ўхшайдур.  Шу  сабабдан  адашган  бўлсангиз  керак. — У 

Абу Убайдга юзланиб ўдағайлади: — Шайх қаерда, айт! 

— Билмайман! 



Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

55

— Айтмасангизлар, уйингизни ғорат қилурмиз! Унинг амри билан 



аскарлар  алломанинг  уйидаги  қимматбаҳо  гиламлар,  тилла,  кумуш 

асбоблар, идиш-товоқларни йиғиштириб ола бошладилар. 

Тонг пайтида Ҳамадоннинг энг мў  `табар  уламоларидан  Абу 

Саид  Ноҳийнинг  бир  хизматкори  ибн  Синонинг  уйига  келиб, 

воқеадан  хабардор  қилган  ва  уни  хўжасининг  уйига  бошлаб  келган 

эди. Ёши етмишдан ошган Абу Саид алломани эски қадрдон дўстидек 

қабул қилиб, унга уйидан алоҳида хона ажратиб берди. У ҳукмдорлар 

таъқиби  остидаги  бу  бегуноҳ  улуғ  одамни  ўз  ҳимояси  остига 

олганидан беҳад хурсанд бўлар, бўш вақтларида у билан суҳбатлашиб 

ўтирар эди. 

Ибн  Сино  "Китоби  ашшифо"  номли  буюк  асарини  шу  ерда 

тугатиш  ниятида  эди.  Бир  ҳисобда  шу  мо"табар  одамнинг  уйида 

беркиниб ётганидан, ишлаш учун имконият топганидан у хурсанд, уй 

эгаси эса меҳмоннинг ишлаб чарчамаганига ҳайрон бўлар эди. 

Завқ-шавқ  билан  ишлаган  ҳакими  ҳозиқ  вақтнинг  қандай 

ўтганини  билмас,  касали  кундан-кунга  кучайиб  бораётган 

Шамсуддавлага эса, орадан ўтган бир йил асрдек туюлар эди. У фақат 

улуғ  табиби  ҳозиққа  ишонар,  шу  сабабдан  бошқа  табибларнинг 

берган дори-дармонлари унга кор қилмас эди. 

—  Абу  Алини  топинг,  бўлмаса  бу  дарди  бедаводан  ўламан, — 

деди у қорнини чангаллаб. 

Сарой  амалдорлари  ваҳимага  тушиб,  ибн  Синони  ахтара 

бошладилар.  Абу  Убайд  билан  Маҳмуд  шаҳардан  чиқиб  кетган 

эдилар. 


Бир куни Абу Саид меҳмонини аҳволдан хабардор қилиб: 

— Сизни уйма-уй ахтараётирлар, агар менинг уйимдан топсалар, 

ишим хароб,— деб қолди. 

— Жанобларидан шунча яхшилик кўрдим, энди ёмонлик қилмай, 

ўз оёғим билан ўшал даргоҳга борай, — деди аллома ўрнидан туриб. 

                                                     



VI 

 

Ибн Сино кийиниб, бошига кўк салласини ўради-да, дадил қадам 

ташлаганича  кўчага  чиқиб  сарой  томон  йўл  олди.  Дарвозабон  ҳам, 


Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

56

ичкаридан чиқиб келаётган кимхоб, шойи тўнли мулозимлар ҳам уни 



кўргач,  салом  беришни  унутиб,  турган  жойларида  қотиб  қолдилар. 

Ибн Сино улар билан саломлашиб, ҳол-аҳвол сўрашди. 

—  Бемор  тузалгиси  келса,  табиб  ўз  оёғи  билан  келур, — деди 

ҳужрайи  хосда  зарбоф  тўшак  устида  ўтирган  ҳукмдор,  сарой  вазири 

билан  бирга  кириб  таъзим  қилган  ибн  Синога. — Қани,  ўтирсинлар. 

Аввало  шуни  айтайки,  сизга  нисбатан  адолатсизлик  қилдик.  Мана, 

энди 

йўл 


қўйилган 

хатоларнинг 

фожиасини 

бошимиздан 

кечирмоқдамиз. Шул сабабдан сиздан узр сўраймиз. Сиз тақдирнинг 

синовларига  бардош  бериб  келган  мард  одамсиз.  Келинг,  ўтган 

ишларни  унутинг,  марҳаматимиздан  фойдаланиб  янги  ва  янги 

китоблар ёзинг, маърифат уруғларини сочинг. 

Ибн Сино таъзим қилиб унинг узрини қабул қилганини билдирди-

да, яқинроқ бориб томирини ушлаб кўрди. 

"У  энди  қирқ  ёшга  қадам  қўйган  бўлса  ҳам,  чаккалари  оқариб, 

кўзларининг атрофини ажин босипти, — деб ўйлади Шамсуддавла. — 

Беркиниб  ётган  жойида  жонини  аямай  ишлаган  бўлса  керак,  лекин 

руҳи сўнмаган, кўзларида ғайрат, ақл-заковат нури порлаб турипти". 

Табиби  ҳозиқ  эса  ранги  сарғайиб  кетган  беморга  тикилиб: 

"Арзимаган  нарсага  хуноб  бўлиш,  ичкиликни  меъёридан  ошиқ  ичиш 

натижаси  бу", — деб  ўйлади  ва  ўз  фикрларини  ётиғи  билан  баён 

қилди. 


—  Рост, — деб  унинг  гапини  тасдиқлади  Шамсуддавла. — 

Ўзингизга  маълум,  бошимга  оғир  кунлар  тушди,  дунёнинг 

ташвишларини  унутиш  учун  майга  ёпишиб  олдим.  Сиз  ёнимда 

бўлсангиз, иншоолло, менга шифо эшигини очиб берурсиз. 

Ёнида  қоматини  тик  тутиб  ўтирган  кенг  пешонали  ҳакимнинг 

важоҳатига қараб, унинг қўлидан даво топишига ишонч ҳосил қилди. 

Орадан бир ҳафта ўтмай сарой аҳли ҳукмдорнинг ранги тозариб, 

ўзи  тетиклашиб  қолганини  кўргач,  ёқаларини  ушлаб: "Бул  табибда 

бир гап бор, у жодугар", — дейишарди. 

Бир куни ибн Сино ҳукмдорни кўргани борганда: 

—  Яна  мамлакат  жиловини  қўлга  олинг,  яна  хожайи  бузрук 

бўлинг, — деди у. 

— Киши бир ишни икки маротаба синамаслиги керак,— деди ибн 


Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса) 

 

www.ziyouz.com



 kutubxonasi 

57

Сино сочларига оқ оралаган ҳукмдорга тик қараб. 



—  Қўрқманг.  Мен  нобоп  амалдорларни  ишдан  четлатиб, 

ўринларига  бошқа  бировларни  қўйдим.  Сарой  вазири  ҳам,  бош 

муставфий — хазинадор  ҳам  сизга  хайрихоҳ  одамлар.  Тожулмулкни 

қўлимга  ўргатиб  олдим,  Тожулисломнинг  қишлоғини  олиб 

берганимдан  сўнг,  ул  нафси  бузуқ  мулло  бўлган  айиқдек  қўлимни 

ялайдурган  бўлиб  қолди.  Сиз  ундан  қўрқманг.  Мавқеимни 

мустаҳкамлаб  олганман,  мен  билан  маслаҳатлашиб  эҳтиёткорлик 

билан иш олиб борсангиз, фалокатга йўлиқмагайсиз! 

"Хиёнат  қилмаслигимни,  хизматим  учун  ер-мулк  талаб 

қилмаслигимни  у  яхши  билади.  Шу  сабабдан  менга  қаттиқ  ёпишиб 

олган", — деб ўйлади ибн Сино. 

— Жанобларининг таклифларини қабул этмоқдан бошқа чора йўқ, 

— деди у вазирлик лавозимини қабул қилишга розилик бериб. 

                                                       



Yüklə 469 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin