КИТОБГА ИХЛОС
Ярим кеча, осмонда чарақлаган юлдузлар маст уйқуда ётган ерга
назар ташлаб, бир-бирларига кўз қисиб қўйишади. Кундузи
бозорчиларнинг ғала-ғовуридан чарчаган Бухоро сукунат қўйнида
ором олмоқда. Аҳён-аҳёнда узоқлардан довул товуши эшитилади: тун
посбонлари уйқудаги шаҳарни қўриқлаб юрадилар.
Шимол томонга қаратиб солинган баланд бир айвоннинг
ўртасида, хонтахта устида милтиллаб ёнган шамнинг сарғиш нури
остида ўн етти-ўн саккиз ёшдаги бир йигитча мутолаа қилиб ўтиради.
Унинг қотмадан келган тиниқ юзида, катта-катта кўзларида заковат
нури порлайди. Назари сатрлар оралаб йўрғаларкан, ер остидан
хазина топган кишидек қўллари аста титрайди, юзига ғалати табассум
югуради, кенг ва ёрқин пешонасида маржондек тер пайдо бўлади. У
бутун коинотни унутган, бутун фикри сатрлар орасига яширинган
сирларни топиш ташвишида.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
12
Айвоннинг чеккасида ётган Ситорабону бир уйқуни олиб,
ўрнидан туриб ўтирди, ўғлининг ҳалигача ётмаганини кўриб:
— Ҳой ўғлим, шу маҳалгача ўтирибсанму? Ёш жонингга мунча
жавр қилмасанг? Ёт ҳозир, — деди.
— Онажон, яна бир оз ўтиришга ижозат беринг. Жуда ажойиб
китоб экан.
— Қўявер, мутолаа қилаверсин, — деган товуш эшитилди
даричалари ланг очиқ хона ичидан. Киши шавқ-завқ билан ишласа,
ҳеч толиқмагай... — Ҳусайннинг отаси шу гапни айтди-ю, йўтали
тутиб қолди. Ўғли тайёрлаб берган доридан ичиб тинчиди-да, бошини
ёстиққа қўйди. Табиби ҳозиқ деб ном чиқарган ўғлидан у хурсанд эди.
Қирқларга бориб қолган бўлса-да, тароватини йўқотмаган
Ситорабону эрининг гапидан қаноат ҳосил қилиб ўғлидан сўради:
— Кеча бир тангага сотиб олган китобингми?
— Ҳа, буни қарангки, шу маҳалгача бошимни қотириб юрган
муаммоларни осонликча ҳал қилиб берди-я, бул китоб.
Онаси унинг гапига яхши тушунмаган бўлса ҳам, риёзат чекиб
илм ўрганаётган ўғлининг юксак мартабага яқинлашиб қолганини
ички ҳис билан англади ва майин жилмайиб, бошини ёстиққа қўйди.
Ҳусайн ҳар куни ярим кечагача ўтириб, юнон ва араб
ҳукамоларининг тиб ва фалсафага доир китобларини ўқир эди.
Уйқуси келиб, кўзига "қум тиқилганда" аллақандай бир ўтни
қайнатиб тайёрланган доридан бир ҳўплам ичар, кўзи яна очилиб,
зеҳни равшанлашарди. Бугун эса онасининг сўзини қолдирмай, ўша
дорисидан ичмади. Келган жойига хатчўп солиб, китобни токчага
олиб қўйди-да, ўрнига кириб ётди.
Ҳусайн шу бугун эрталаб саҳоф бозор
6
ни айланиб. юрганда чодра
ичидан қўлини чиқариб, китоб ушлаб турган бир кампирга кўзи
тушиб қолган эди.
— Онажон, китобингизни сотурмисиз?
— Ҳа, жуда яхши китоб.
Йигитча унинг қўлидан китобни олиб, варақлай бошлади. Бу —
Форобийнинг "Фасуси ал-ҳикам" деган китоби бўлиб, Арастунинг
6
Саҳоф бозори – китоб бозори.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
13
"Мобаъдаттабиа" деган китобига ёзган шарҳи эди. Ҳусайн шу
маҳалгача "Мобаъдаттабиа"ни бир неча маротаба ўқиган бўлса ҳам,
сира тушунмаган эди. Мана энди унинг калитини топди. Форобий
улуғ юнон ҳакимининг жуда чигал фалсафий мулоҳазалари мағзини
чақиб берган эди.
* * *
Сомонийлар шажарасининг сўнгги бутоқларидан бири бўлган
подшо Нуҳ бинни Мансур касалманд одам, Бухоронинг машҳур
табиблари уни даволаш билан овора эдилар. Бироқ ҳеч бирининг
берган дори-дармони тождор беморга кор қилмас, дардини
енгиллатмас эди.
Сарой ўлик чиққан уйга ўхшайди. Аъёнлар, сарой амалдорлари,
соқчилар оёқ учида юрардилар, бир-бирлари билан шивирлашиб
гаплашардилар.
Сарой вазири Ҳусайнни қўлидан ушлаб, қиличларини яланғочлаб
елкаларига қўйиб турган соқчилар орасидан олиб ўтди ва энг
ичкаридаги бир хона олдига олиб бориб тўхтатди. Эшикнинг икки
томонида чиройли икки туркман йигит соқчилик қилиб турарди.
Вазир бармоғи билан шу ерда туришни буюриб, ўзи хона ичига кириб
кетдл. Орадан беш-ўн дақиқа ўтгач, эшик очилиб, ёш ҳакимни
ичкарига таклиф этдилар. Узун, ранг-баранг ойнали дарчадан хира
нур тушиб турган, шифтлари музайян, деворлари ўймакор хонага
кириб, ибн Сино тўрдаги ипак тўшак устида ёстиққа суяниб ўтирган
рангпар кишига таъзим қилди. Сўнгра унинг ишораси билан тўшак
ёнига бориб, чўкка тушди. Ёш ҳакимнинг дадил боқишидан, тип-
тиниқ нурли юзидан, катта-катта кўзларидан камтарлиги ва шу билан
бирга ўзига ишонганлиги билиниб турарди.
Нуҳ бинни Мансур ўз ҳузурида улуғ истеъдўд эгаси бўлган бир
ҳаким ўтирганини пайқади ва унинг шаънига муносиб муомала қилиб
ҳол-аҳвол сўради. Ибн Сино ўзини бардам тутиб, унинг саволларига
шошмай жавоб берди. У подшонинг
касали нима эканлигини
табиблардан эшитган бўлса-да, ўз ҳамкасбларининг одатига мувофиқ,
кескин ҳаракат билан тождор беморнинг томирини ушлаб кўрди. У ўз
олдида Мовароуннаҳрнинг подшоси эмас, балки оддий касал киши
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
14
ётгандек, унинг сарғайган юзига тикилар, тилини кўрсатишини сўрар,
подшонинг шаънига номуносиб саволлар берарди. (Бир неча хил
касали бўлган бинни Мансур "бобосир" касалига ҳам мубтало эди.)
Сарой вазири подшо ҳузурида ўзини сокин ва бетакаллуф тутган
ҳакимни биринчи маротаба кўриши эди.
Абу Али подшонинг жавобини тинглаб, пешонасини ушлаганича
ўйлаб қолди. Кейин аччиқ овқат, ичкиликдан парҳез қилиб, кўпроқ
ширгуруч еб, ҳўл мева истеъмол қилишни тайинлаб ўрнидан турди.
— Зоти олийлари, бандаларига ижозат берсинлар, кечқурун дори
тайёрлаб юборгайман. Кўпроқ тар мева истеъмол қилсинлар, аммо
Бухоро меваси жанобларига зарарлидир. Мевани Самарқанддин
келтириб есинлар. — Зийрак табиб ўзининг хулқ-атвори сарой
вазирида ношойиста таъсир қолдирганини пайқаган эди.— Агар
ҳурмат шартларини жойига келтирмаган бўлсам, афв этгайлар.
Бинни Мансур билинар-билинмас жилмайиш билан ундан хафа
бўлмаганини билдиргандек бўлди. Ёш ҳаким таъзим қилиб, орқаси
билан юриб чиқиб кетди.
Бир ҳафтадан кейин саройга келган ибн Сино дори-дармонлари
беморга яхши таъсир қилганини кўрди. Ранги тозарган Нуҳ бинни
Мансур уни очиқ чеҳра билан қарши олди ва ёш табибдан беҳад
миннатдор бўлиб, нима тиласа беришга тайёр эканини билдирди. Ёш
табиб унинг олдига тиз чўкиб, имкон хорижида бўлган бир нарсани
сўрагандек паст товуш билан:
— Менга сарой китобхонасида мутолаа қилмоққа ижозат берсалар
бас, — деди. — Пул керак эмас.
— Баракалла! Умримда пулдан илм-урфонни юқори қўятурган
одамни биринчи кўришим. — Подшо илжайиб унинг илтимосини
бажону дил қабул қилганини изҳор этди. Сўнгра сарой вазирига қараб
деди: — Китобдорга айтиб қўйинг, Ҳусайнга ҳар кун китобхонада
машғулот ўтказмоққа ижозат бердим.
Вазир индамай бош эгиб қўйди.
* * *
Х асрда бутун Ўрта Осиё, Эрон ва Афғонистонда тенги бўлмаган
Бухоро
кутубхонасида
қадимги
Юнонистон,
Ҳиндистон
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
15
ҳукамоларининг араб тилига таржима қилинган асарлари сақланарди.
Оппоқ соқоли кўксига тушган китобдор ибн Синони мамнунлик
билан қарши олиб, ўз қўл остидаги бойликлар билан уни таништириб
чиқди. Ҳар бир ҳужрада бир фанга доир китоблар сақланар, қатор-
қатор сандиқлар китоб билан лиқ тўла эди, Китобдор,ҳар бир
ҳужранинг қулфини очиб, бунда қандай китоблар борлигини айтар
эди. У сандиқ очиб нодир қўлёзма асарларни кўрсатар экан, ибн
Синонинг кўзлари чақнаб кетар эди.
— Қадрдон ота, мен энди сизга ҳар кун меҳмон бўлғайман, —
деди у ҳаяжонланиб.
— Мамнуният билан, китобхонанинг тўри сизники. Жанобларига
ҳеч бир бухороликнинг қўли тегмаган китобларни топиб бергайман.
* * *
Жоме пештоқи остидаги мармар супа устида икки киши гаплашиб
турарди. Уларнинг бири — мошгуруч соқолли, бошига мисқоли салла
ўраган ўрта ёшли киши. Иккинчиси эса оппоқ соқоли кўкрагига
тушган, қуюқ қошлари қордек оқарган чол. Унинг пешонаси
тиришган, кўзлари ўқрайиб қарайди.
— Тақсир, қариган чоғингизда дунёнинг ғамини еб на қилурсиз?
— деди ўрта ёшли киши. — Ҳамма ишни бизга қўяверинг, ўз
жонингизни роҳатидан бўлак нарсани ўйламанг.
- Хўп гапирасиз-да, мулло Садриддин, дунёнинг бузилиб
кетаётганини кўрганингдан кейин кўнгил қандай тинч бўлсин. Ахир,
кўриб турибсиз, ёшлар қарияларни ҳурмат қилмай қўйди, ўртадан
шарм-ҳаё кўтарилди. — Ҳар бир даврнинг мияси айниб қолган
чолларига хос шикоятдан сўнг Мағоқиатторон мачитининг имоми
чуқур хўрсиниб қўйди.
— Мадрасаларда илми ҳол
7
ўгай ўғил ҳолатига тушиб қолди.
Ёшлар масоил диния эмас, ҳикмат, мантиқ, илм риёзий ва ҳоказоларга
қизиқадурлар. Лавҳалари устида қуръон эмас, машойихларнинг
китоблари эмас, балки мажусий олимларнинг китобларини кўрасиз.
Афсуски, сарой аҳлида ҳам динга рағбат қолмади. Сарой китобхонаси
7
Илми ҳол – диний илмларнинг бир оқими
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
16
ёшларнинг миясини заҳарлайдурган маконга айланди. Кошки эди
унга ўт тушиб, кули кўкка совурилса...
— Сабр қилсинлар, тақсирим, ҳаммаси сиз айтгандек бўлғусидир.
Шарқдан келмоқда бўлган тўфон Нуҳнинг тахт-салтанатини олиб
кетажакдир. Қорабурғохон бошлиқ кўчманчилар ўрдуси ҳозир
Самарқанд бўсағасида. Қорахонийлар яқиндагина дини исломни
қабул
қилганликлари
учун
динга
қаттиқ
берилганлар,
сомонийларнинг эса эътиқоди сусайган. Кўчманчилар гарчи ўз
жинсимиздан бўлмасалар ҳам, эътиқод жиҳатидан бизга яқиндирлар.
— Илоё, уларнинг қўли баланд бўлсин.
Шу пайтда китобхонадан хушнуд бўлиб қайтаётган ибн Сино бу
икки мутаассиб дин пешвосига дуч келиб қолиб, қўнғироқдай товуш
билан:
— Марҳабо, тўтий мулло! — деб салом берди.
— Марҳабо! — деб жавоб қайтарди мулла Садриддин, — ҳа,
мулла, йўл бўлсин?
— Уйга.
— Эшитдик, сизга китобхона эшиги очилибдур.
— Ҳа, илм толиблари учун маърифат эшиги доим очиқ.
— Китобхона — ибодатхонаю мажусий олимлар сиз учун
раҳнамо бўлиб қолди шекилли.
— Илмни Чин Мочинга бориб ўргансанг ҳам жоиздир, деганлар
расули худо. Китобхона мен учун муқаддас жойдур. Китоб ҳақиқатни
ўрганмоқ ва табиат сирларини англамоққа ёрдам берадур.
— Менимча, мажусий олимларнинг ёзган китоблари киши
кўнглида шубҳа илонини уйғотиб, эътиқодни сусайтирса керак...
— Мен учун шубҳадек мустаҳкам қўрғон йўқ, тўтий мулло, чунки
у жоҳиллиги туфайли ўзини доно ҳисоблаган шахслар макридан
сақлайдур, — деди ёш олим мулланинг сўзини бўлиб.
Мулла Садриддин унинг гапига яхши тушунолмай, лабини
буриштириб қўйди.
— Энг олдин илми ҳолни ўрганиб, эътиқодингизни мустаҳкамлаб
олинг, илми қолни кейин ўргансангиз ҳам бўладур, акс ҳолда, кофир
бўлиб кетмоқ ҳеч гап эмас.
— Баъзи нодонлар доно кишиларни кофир деб ҳисоблайдурлар.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
17
— Тавба, бу маҳмадонанинг гапини қаранг. Беш-ўн китобни ўқиб,
ўзини доно деб билур. Илоё, китобхонага ўт тушиб кетсин, сен
жувонмарг бўл! — деди Мағоқиатторон домла имоми.
— Мен ўн-ўн беш китоб эмас, юзлаб китобни ўқиб, мазмунини
миямга жойлаб олдим, — деди ибн Сино бошини ғоз кўтариб. —
Мабодо китобхонага ўт тушиб кетгудек бўлса, ундаги китобларни
қайтадан ёзиб, сандиқларни яна тўлдирмоққа қодирдурман.
Ибн Сино бош эгиб муллалар билан ҳайрлашди-да, яна йўлга
тушди. Нарироқ боргандан кейин жаҳл устида айтган гапларига
пушаймон бўлди: "Ёшлик ғурури ҳали бошимдан кетмаганга
ўхшайди, — деб ғижинди у. — Менга мақтанишни ким қўйибди!
Юзта китоб ўқиган билан олим бўлиб қоладими киши? Тавба,
минбаъд бундай қизиққон бўлмаслик керак. Ҳозирги замонда тилинг
қанчалик ўткир бўлса, шунчалик кескир қилич билан кесилади!"
Мулла Садриддин ёш ҳакимнинг орқасидан қараб сукутга кетди.
Кейин бошини кўтариб, домла имомдан:
— Шумтаканинг: "Мабодо китобхонага ўт тушиб кетса..."
деганини эшитдингиз-а? — деб сўради.
— Ҳа, бир эмас, икки қулоғим билан эшитдим.
— Агар ўшал мажусийлар китоблари йиғилган маконга ўт тушиб
кетсаю
сизни
гувоҳликка
чақиртирсалар,
эшитганингизни
тасдиқлашдан бош тортмайсизми?
— Йўқ.
— Бўлди, қолган ишни менга қўйиб беринг! Орадан кўп ўтмай,
сомонийлар тарихида кетма-кет икки фожиали воқеа рўй берди.
Қорабуғрохон бошчилигида шарқдан босиб келаётган кўчманчилар
Самарқанд яқинида Аяч бошчилигидаги қўшинни тор-мор келтириб,
ўзини асир қилиб олдилар ва Самарқандни ишғол этиб, юришни
давом эттирдилар. Нуҳ бинни Мансур томонидан юборилган
сипоҳсолар
8
Фоиқ хиёнат қилиб, душман томонига ўтди. Шаҳар
аҳолиси Бухоро деворлари остига келиб қолган истилочилар билан
жанг қила бошлади.
Ибн Сино ўқишини йиғиштириб қўйиб, бошқа жарроҳлар
8
Сипоҳсолар – аскарбоши.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
18
қаторида қилич зарбидан, ўқ заҳмидан азоб тортаётган жангчиларга
ёрдам беришга киришди. Аркнинг рўпарасидаги кўҳна сарой
ярадорларга тўлиб кетганди. Ёш ҳаким кечгача қилич ярасига қов
қўйиб, малҳам суртиш, баданга санчилган ўқни олиб, ярасини боғлаб
қўйиш билан овора бўлди. У ҳориб-чарчаб дам олиш учун ўтирмоқчи
бўлганда, сонига ўқ санчилиб қолган бир косиб йигитни олиб
келдилар. Ибн Сино ечиб ташлаган қонли яктагини яна кийиб, қўлида
наштар билан ярадорнинг тепасига келди. Ўқнинг учи чиқиб қолса,
уни суғуриб олиш қийин эмасди, аммо учи чиқмай қолган ўқни олиш
амримаҳол.
Ибн Сино ўйланқираб туриб деди:
— Беҳуш дори бериб, ёриб олишга тўғри келадур.
— Йўқ, — деди ранги сарғайиб кетган бўлса-да, ўзини бардам
тутишга уринган ярадор. .— Қирққа чидаган қирқ бирга ҳам чидагай.
— Баракалла, азамат йигит экансиз. Сизга азоб бермай, чиқариб
олғайман. Мени танирсиз-а?
— Ҳа, амирни даволаган атоқли ҳакимсиз. Сизга ишонадурмен.
— Жуда соз, — деди ибн Сино унинг қаншарига қаттиқ тикилиб
туриб. — Ўқни худди хамирдан қил суғургандек суғуриб олгаймен,
сезмай ҳам қолурсиз.
Ёш ҳаким унинг сон гўштини икки паллага ажратиб ўқни олди,
сўнгра малҳам қўйиб, ёпиштирди-да, тикиб, боғлаб қўйди. Ташриҳ
вақтида тишини тишига босиб ётган йигитдан садо чиқмади.
— Баракалла, азамат экансиз, кошки эди ҳамма сиздек мард
бўлса!
Ёш ҳаким йигитга кулиб боқди-да, қўлининг қонини ювиб, дам
олгани кетди.
* * *
Сипоҳсолар Фоиқнинг хиёнати қимматга тушган эди. Мунтазам
қўшиндан ажраб, заифлашиб қолган Бухоро сонсиз-саноқсиз
кўчманчилар томонидан босиб олинди. Қорабуғрохон шаҳарни ишғол
этиб, саройдаги бойликларни қўлга киритди, ўз аскарларига бозорни
талатди, кўп иморатларга ўт тушиб кетди, 922 йил май ойида аччиқ
тутун шаҳарни ўраб олди. Ўз мол-дунёсини сақлаб қолмоқчи
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
19
бўлганда қилич еб йиқилган кишиларнинг фарёди, асир қилиб олиб
кетилаётган аёлларнинг доди, қутурган душман аскарларининг
сурони қулоқларни қоматга келтирарди. Уч ой аҳвол шу зайлда давом
этди.
Ибн Сино эса аламини китобдан олар, ярим тунгача ўтириб
мутолаа қилар, ёзар эди. Бир кун кечаси ётгиси келиб, кўзига қум
тиқила бошлаганда уйқу қочирадиган дорисини ичиб, ҳовлига тушди.
Одати бўйича, осмонга қараб, Ҳулкар юлдузи қаерга келганини
билмоқчи бўлди, шу пайт Регистон томон қизариб, осмонга учқунлар
сачраб турганини сезди. Ўқтин-ўқтин оловнинг қип-қизил тиллари
қоронғи осмонни ялар, узоқдан қий-чув овозлар эшитиларди. Ёш
ҳакимнинг юраги бир фалокатни сезгандек дукуллаб уриб кетди.
Дарров кавуш-маҳсисини, чопонини кийиб, онасини уйғотди.
— Онажон, Регистон майдони яқинида бир уйга ўт кетганга
ўхшайдур, бориб билиб келай, қўлимдан келганича ўт ўчиришга
ёрдам берай.
— Э, қўйсанг-чи, ўғлим. Сенсиз ҳам ўт ўчирувчилар топилиб
қолар.
— Йўқ, онажон. Бормасам бўлмайдур. Уйқум ҳам ўчиб кетди. —
Ёш йигит кўнглига келган шубҳани онасига айтишдан ҳам қўрқарди;
"Борди-ю, агар... йўқ, йўқ, бу мумкин эмас. Неча юз йиллаб тўпланган
илм-фан хазинасининг кули кўкка совурилиши мумкин эмас".
Ситорабону унинг афтига қараб ижозат бермасликнинг иложи
йўқлигини англади.
— Майли, борсанг бора қол, аммо кечикма... Ибн Сино ҳаллослаб
Регистон майдонига келганда кўнглини эзаётган шубҳа ҳақиқат бўлиб
чиққанини англади. Юзлаб кишилар қўлма-қўл челак узатиб майдон
ўртасидаги ҳовуздан олинган сув билан китобхонага тушган ўтни
ўчиришга уринар эдилар. Мадраса талабаларининг, теварак-
атрофдаги маҳалла аҳлининг жонбозлигига қарамай, ёнғин борган
сари кучаяр, қимматли китобларни аждаҳодек ютаётган аланга
қутуриб, ҳужра эшигидан тутун аралаш чиқиб турарди. Челаклаб
сепилган сув унга кор қилмас, аксинча, мойдек таъсир қилаётгандек
эди. Баъзилар меҳнатлари бекорга кетаётганини кўриб, қўлларини
қўлтиққа урдилар. Одамлар орасида асрлардан бери тўпланган
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
20
бойликнинг тутунга айланиб, осмонга учишидан завқланиб
илжаяётган саллали кишиларни кўриш мумкин эди.
Ибн Сино бошда челаклаб сув ташиб, ўт ўчираётганларга
қарашиб турди. Кейин кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлганини кўриб,
ғазабига чидолмай, олов чиқиб турган бир ҳужрага ўзини урди. Бунда
тибга доир китоблар сақланарди. Одамлар уни тутиб қололмадилар.
Бир неча дақиқадан кейин, этагининг ёнаётганига парво қилмай бир
неча китобни қучоқлаб олиб чиқди. Одамлар югуриб бориб, уни
чопон билан ўраб олдилар, бўлмаса устидаги кийими билан ўзи ҳам
ёниб кетиши турган гап эди. Ибн Сино яна ўзини ўтга урмоқчи эди,
бир неча қўл уни маҳкам ушлаб қолди. Шу орада аллаким: "Ҳой
йигитча, ҳушингизни йиғиб олинг. Ортиқ уринишнинг фойдаси йўқ!"
— деди. Ёш ҳаким аланглаб, товуш эшитилган тарафга қаради, чап
томонида кўзлари чўккан кекса китобдор турарди.
— Бу қандай фалокат, қандай мудҳиш фалокат! — деди ибн Сино
йиғламоқдан бери бўлиб.
Чол хўрсиниб қўйди:
— Ҳа, бахтсизлик, аммо билиб қўйингки, дунёвий илм
душманлари маърифат чироғини ўчиролмайдилар. Улар ота-
боболардан қолган нодир китобларни ёндириб, кулга айлантириб
юборсалар-да, заковат нурини сўндиролмайдилар.
Шунча уриниб ёнғинни сўндиролмаган одамлар бирин-кетин уй-
уйларига жўнашди. Оловнинг озиғи камайган сари ҳовури пасаярди.
Тўда-тўда куллар устини қоплаган тутун куйиб шакли қолган қоғоз
парчалари билан шамолда аста тебранаркан, қурум иси ҳар ёққа
тараларди.
Ибн Сино худди яқин бир кишисини кўмиб, қабристондан қайтган
кишидек бошини қуйи солиб, ярим-ёрти куйган бир неча китобни
қўлтиқлаган ҳолда уйига жўнади...
Орадан икки ойча вақт ўтди. Шу вақтгача ўзини қўярга жой
тополмай юрган ибн Сино бир куни уйига хурсанд бўлиб келди.
— Суюнчи беринг, онажон. Қорабуғрохон қўшини Бухорони
ташлаб чиқиб кетмоқда. Қўлига яроғ олган Бухоро халқи туркманлар
билан бирликда уларни ҳайдаб чиқармоқда, талаб олинган молларини
қайтариб олмоқда.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
21
Кармана томон чекинаётган истилочиларнинг орқада қолган
қисми билан бухороликлар ўртасида бўлаётган жангнинг сурони
узоқдан сал-пал эшитилиб турарди. Ситорабонунинг ранги ўчиб:
— Охири бахайр бўлсин! — деб қўйди.
Бир неча кундан кейин "тайёрга айёр" бўлиб Амулдан
(Чоржўйдан) Нуҳ бинни Мансур Бухорога кириб келди. Ҳаёт яна
аввалги изига тушгандек эди. Яна савдогарлар дўконларини очиб,
косиблар дастгоҳларини юргизиб юбордилар. Бироқ вазирлар
ўртасидаги
нифоқ,
айрим
вилоят
ҳокимларининг
исёни,
кўчманчиларнинг ҳужуми сомонийлар сулоласи қурган иморатни
кундан-кунга емирмоқда эди. Кекса Нуҳ вазирларини бир-бири билан
яраштиролмай, мамлакатда тинчлик ўрнатолмай, доғ-ҳасратда ўлиб
кетди. Унинг ўғли Абдулҳорис Мансур ҳам бебош вазирлар, исёнчи
ҳокимларни жиловлай олмади. Қорабуғрохоннинг ўғли Насрга қарши
юборилган саркарда Янолтакин унинг томонига ўтиб кетди.
Сомонийлар давлати худди ичи қуртлаган олмадек узиллб, яна
истилочилар қўлига тушди
9
.
Бухоро кўчманчииар қўлига ўтгандан кейин мутаассиб
муллоларнинг дасти дароз бўлиб, фалсафа ва дунёвий илм-фан
аҳллари қувғин остига тушди. Ибн Сино қора қузғунлар уясига
айланган шаҳарни тарк этиб, ўзига маърифатпарвар бир ҳоким, ҳомий
излаш тўғрисида ўйлай бошлади. Лекин унинг отаси вафот этиб,
онаси бева қолган, уни ташлаб кетишга кўзи қиймас эди. Сочларига
оқ оралаб, кўзларининг атрофини ажин босган Ситорабону ўғлининг
қандай аҳволга тушиб қолганини, нима учун пешонасини тириштириб
юрганини яхши билар эди. Бир куни кечки овқатдан кейин шарбат
ичиб дам олиб ўтирганларида, ранги бир оз синиққан Ҳусайнга қараб:
— Ўғлим, нима тўғрисида бош қотираётганингни билиб
турибман, — деди хўрсиниб. — Ўз шаҳринг ўзингга торлик қилиб
қолди. Хоразмлик қўшнимиз Абу Бакр бобо хотинига: "Ҳусайн
зудлик билан Бухородан чиқиб кетсин, муллолар уни кофир деб эълон
қилиб бошини ейишлари мумкин, чиқиб айт", — дебдур. Шу гапни
эшитдиму кечаси билан ухлай олмай чиқдим. Абу Бакр Баракий
9
Қўрабуғрохоннинг ўғли 999 йил 23 октябр, душанба куни Бухорога кириб
келди. (Автор.)
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
22
ўқимишли одам, уламоларнинг сирри асроридан бохабар, бир нарсани
билмай гапирмайдур. Жон болам, бошим омон бўлсин десанг,
шаҳардан чиқиб кет, ўзингга тинчгина бир жой топ. Менга хат ёзиб
турсанг шунинг ўзи кифоя, сенинг эсон-омон юрганингни билиб,
тинчгина умр кечираман.
Онасининг гапи қай томонга оғишни билмай турган тарозунинг
бир палласига қўйилган тошдек таъсир кўрсатди. Ҳусайн қатъий
қарорга келиб, қаддини кўтарди-да:
— Майли, сизнинг айтганингиз бўлсин. Бул ерда қолсам, бир кун
мени кофирга чиқариб, оёғимга болта урадурлар. Мен эркин ўйлаб,
эркин яшашга ўрганиб қолганман. Менга оқ фотиҳа беринг, сафар
отини эгарлаб йўлга чиқай! Сиз ҳам тинч бўлинг, мен ҳам.
— Қаерга борсанг ҳам Бирубор сени ўз паноҳида асрасин,
ишларингга ривож бериб, фалокатлардан сени асрасин... Аммо хат
ёзиб туришни унутма!
Ибн Сино онаси билан хайрлашар экан, токчадан бир китобни
олиб ўпди-да, уни пешонасига тегизиб, сўнгра онасининг қўлига
тутқазди. Бу — Форобийнинг "Фасуси ал-ҳикам" деган китоби эди.
— Онажон, шу китобни бирор серижтиҳод толибул илмга совға
қиларсиз.
— Хўп. Сенинг бош-кўзингдан садақа бўлсин бул китоб. Хайр,
қаерда бўлсанг ҳам савдогарлардан хат бериб юбориб, сиҳат-
саломатлигингни билдириб тур.
Ибн Сино орқасига қарашдан қўрқиб, дарвозадан чиқди-да,
Гурганж томон йўл олди.
Dostları ilə paylaş: |