ХОРАЗМ БЎСАҒАСИДА
Абу Али Гурганж томон йўл олган карвон билан бирга, кўм-кўк
далалар, қўйлар ўтлаб юрган сарғимтир чўллар, қотиб қолган денгиз
тўлқинларига ўхшаган қумтепалар ошиб, Хоразм пойтахтига етиб
келди, карвонсаройга тушиб, нимқоронғи ҳужрада дам олди. Эртасига
ювиниб-тараниб, эгнига олача ипак тўнни кийиб олди-да, худди
фуқаҳоқонуншунослардек салласининг печини томоғининг тагидан
ўтказиб, ўнг елкасига ташлади.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
23
Хоразмшоҳнинг вазири, қонуншунос олим Абдулҳусайн ас
Сухайлий муқоваланган қалин ва узун дафтарларини кўриб
чиқаётганда мулозими таъзим билан кириб, бухоролик машҳур табиб
Абу Али ибн Сино унинг ҳузурига кирмоқчи эканини билдирди.
Сухайлий дафтарларини йиғиштириб:
— Шундай улуғ одам эшик олдида узоқ кутиб қолмасин, айтинг,
кираверсин, — деди салласининг печини ўнг елкасига ташлаб.
Юзи чўл шамолидан бир оз қорайган, қотма, соғлом гавдали,
қирра бурун Абу Али эшикдан кириб салом берди.
— Ваалайкум ассалом. Фозил ва олим кишилар тўпланган
пойтахтимизга қадам қўйишингиз билан сизни қутлаймиз, — деди
вазир араб тилида. — Байтулҳикмат сандиғидаги жавоҳирларга
қимматбаҳо дуру гавҳарнинг келиб қўшилишидан беҳад мамнунмиз...
Ёш олим унинг тумтарақли нутқига сабр билан қулоқ солиб:
— Сиз каби улуғ одам мендек фақир ва ҳақир мусофирни
мамнунлик билан кутиб олгани учун бошим осмонга етди, — деди
соф араб тилида. — Риёзат бўйича тенги йўқ олим Абу Наср Ироқ,
илми ҳаятда қадимги юнон олимлари даражасига эришган Абу
Райҳон Беруний, машҳур табиб Абулхайр Хаммор, файласуф Абу
Саҳл Масихий ва бошқалар қаторига келиб қўшилганим учун ўзимни
бахтиёр ҳисоблайман...
— Жуда соз. Мен Фармон бераман, шаҳар ҳокими сиз учун яхши
бир уйни жиҳозлаб бергай, — деди вазир суҳбат охирида. — Бугун
дам олинг, эртага жумъа куни олимлар мажлисида учрашурмиз.
Абу Али ҳаммадан бурун христиан динидаги камтар, хушмуомала
Масихий билан дўстлашиб олди. Иккови ҳам Арастунинг
"Мобаъдаттабиа" деган асарини ёд билар, юнон фалсафаси
тўғрисидаги фикрлари бир-бирига мос келар эди. Илми ҳаятда
Батлимус даражасига эришган табиатшунос олим Беруний эса ўз
қадрини биладиган, тўғрисўз мағрур одам эди. Ибн Сино ўзидан етти
ёш катта бўлган бу олимни ҳурмат қилар, баъзан унинг уйига бориб,
ўтказаётган тажрибаларини диққат билан кузатар эди.
Бир куни у қизиқ манзарага дуч келди. Энди ўттизга кирган бўлса
ҳам соқол қўйиб юборган, барваста, кенг пешонали Беруний қўлидаги
шишани офтобга тутиб уни кўздан кечираётган эди. Эшикдан салом
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
24
бериб кирган Абу Алини кўриб хурсанд бўлди-да:
— Кел, кел, рнана буни томоша қил, — деди у алик олишни ҳам
унутиб. — Ичига сув тўлдирилган юмалоқ шишани қуёшга тўғрилаб
бундай айлантирсак, у нурни бир нуқтага тўплайдур, агар сув тўкиб
ташланса, ичига кириб олган ҳаво зиёни бир ерга тўплашга қодир
эмас.
Ибн Сино унинг гапини тасдиқлаб шундай деди:
— Сиз табиат сирларини ўрганмоқ учун тинмай тажриба
ўтказасиз, ҳатто дам олиш вақтида ҳам. Бугун қўлингиздаги шишани
кўриб бир нарса хотирамга келди. Бир рисолангизда сиз, устоди аввал
Арастунинг, ер юзида бўшлиқ йўқ, деган даъвосини рад этгансиз. Шу
фикрингизни тажриба билан исбот этгансиз...
— Биз ҳаммамиз ул зотнинг шогирдларимиз, аммо дунёда
хатодан холи бўлган зот йўқ, мана кўр!
Беруний сувини тўкиб ташлаб, шиша ичидаги ҳавони сўриб олди-
да, дарҳол бош бармоғи билан унинг оғзини беркитди ва сувга
тўнкариб бошмалдоғини тортиб олди, сув аста-секин кўтарилиб
шишани тўлдира бошлади.
— Кўрдингми? Шиша ичида бўшлиқ пайдо бўлгани учунгина сув
кўтарилиб кириб олди. Бундан чиқди, ер юзида ҳам, коинотда ҳам
бўшлиқ бўлишини инкор этиб бўлмас экан...
— Сиз шиша ичидаги ҳавони сўраётганингизда ичидаги ҳаво
ҳаракатга келиб, шишани иситган, қўлингизнинг иссиғи ҳам унга
ўтган. Ҳароратдан шиша кенгайгани учунгина ичига сув кирган
бўлиши мумкин,
— Бу гапингни тажриба билан рад эта олурман, — деди Беруний
қизишиб ва шишадаги сувни тосга тўкиб ташлаб, унинг оғзидан
пуфлай бошлади, кейин тўнкариб сувга тиқди.
— Кўрдингми? Мен пуфлаганимда шиша ичидаги ҳаво ҳаракатга
келиб уни иситган ва кенгайтирган бўлиши керак, аммо ичига сув
кирмади-ку! Беш аср, балки минг йилдан сўнг эҳтимол олимлар
бўшлиқда тажриба ўтказиб, янги нарсалар ихтиро этарлар…
— Ундай бўлса, самовотнинг харитасини чизган Батлимусдан ҳам
хатолар топгандирсиз, — деди Беруний ҳақли эканлигини кўриб
негадир ранжиган ёш олим киноя аралаш.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
25
— Хатога йўл қўймаган олим бўлиши имконият хорижида.
Масалан, сен ўзинг илми тиб соҳасида беназирсан, айтиш мумкинки,
Жолинус даражасига эришдинг, аммо менга ёзган хатларингда аён
бўлдики, Журжон шаҳрининг узунлиги ва кенглигини белгилашда
хатога йўл қўйгансан. — У қўлига қалам ва қоғоз олиб ўзининг ҳақли
эканлигини исбот қилди.
Сомонийлар саройида катта обрў қозонган, иззат-нафси кучли
Абу Али ҳали табиат ва фалакиёт соҳасида эриша олмаган нуқталари
борлигини билиб қизариб кетди. "Бу соҳада Абу Райҳон Беруний каби
алломаларга етиб олиш учун кўп ишлашим керак экан", — деб ўйлади
у.
У байтулҳикмат
10
даги йиғилишларга бориб, мунозараларга
аралашиб турарди.
Хоразмшоҳ Абул Аббос олимлар мажлисларига қатнашиб турар,
у тўрга солинган гилам устида чордана қуриб, алломаларнинг бир-
бирлари билан тортишувларини завқ билан томоша қилар эди. Ювош,
иродасиз, ўз жиловини вазири қўлига бериб қўйган бу ҳукмдор баъзан
байтулҳикматга май ичиб келар, мунозара қизиб кетганда худди
қўчқор уриштираётган ишқибозлардек ҳаяжонланиб кетар эди.
Бир куни олимлар, биз кўриб турган юлдузлардан бошқа олам ва
офтоб борми, тўрт унсур: тупроқ, сув, ҳаво ва оташ ҳамма жойда бир
хилми, деган мавзуда мунозара бошлаган пайтларида девон вазири
келиб шоҳга таъзим қилди-да, паст овоз билан унга бир нима деди,
сўнгра найча қилиб ўралган қоғозни унга узатди. Олимлар гапдан
тўхтаб сергакланиб қолдилар. Абул Аббос номани очиб ўқиди-да,
ранги ўчиб кетди, ўзгарган овоз билан:
— Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳазратларининг элчилари Абул Фазл
Ҳасан бинни Мекоил ҳозир Гурганж остонасига етиб келибдур, —
деди, сўнгра бу совуқ хабарни келтирган вазирга юзланди. — Элчи
жаноблари ҳориб-чарчаб келган бўлсалар керак, бугун дам олсинлар,
эртага қабул қилурмиз. Қўй сўйиб ул кишини яхшилаб зиёфат
қилинглар, кўнглини овланглар!
Вазир таъзим қилиб чиқиб кетгандан кейин олимларга қараб
10
Байтулҳикмат – ҳикматлар уйи, академия
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
26
сўзини давом эттирди:
— Мен гапни чўзиб ўтирмай, хулласини айтиб қўя қолай, — деди
хўрсиниб. — Султон ўз номасида, Гурганжда олим ва фозил
кимсалар, фалон ибн фалонлар тўпланган эканлар, улар ўз ихтиёрлари
билан бизнинг ҳузуримизга етиб келсинлар, биз ҳам улар суҳбатидан
баҳраманд бўлайлик, деб ёзибдур. Ўзларингизга маълум, Хуросон ва
Ҳиндистонни забт этган Маҳмуд Ғазнавийнинг ишлари авжида,
замона подшолари у билан ҳисоблашиб иш тутадурлар, шул сабабдан
мен унинг сўзини ерда қолдиролмайман!
Ёнма-ён ўтирган Абу Али ва Абу Саҳл бир-бирларига қараб,
бошларини сарак-сарак қилишди, кейин ўринларидан туриб
Хоразмшоҳга таъзим қилишди.
— Эй, зоти олий, — деб гап бошлади қалтираган овоз билан кекса
Масиҳий. — Мен сизнинг даргоҳингизга келиб паноҳ топдим, нозу
неъматларингизни еб, иззат-ҳурмат кўрдим, улуғ олимлар билан
суҳбатдош бўлиб, роҳат қилдим. Энди менга рухсат этсалар султон
Маҳмуд ҳузурига бормай, бошим оғган томонга кетсам. Ўзларига
маълум, мен мусулмон эмас, насроний
11
ман.
Абул Аббос унинг гапини тасдиқлагандай бош эгиб қўйди.
— Эй, ҳикмат аҳлининг пушти паноҳи, — деб гап бошлади ибн
Сино таъзим қилиб. — Каминани ҳам Ғазна шаҳрига боришдан озод
этсангиз. Мен илми ҳикмат душманлари бўлган Бухоро муллолари
дастидан қочиб Хоразмга келган эдим, энди мутаассиб уламоларнинг
ҳомийси бўлган Султон Маҳмуд ҳузурига боришни истамайман.
— Аҳволларингиз менга мааълум, узрингиз ўринли,— деди Абул
Аббос сабр билан унинг сўзини охиригача тинглаб, — маслаҳатим
шулки, мен султоннинг элчисини қабул қилмасимдан бурун иккингиз
ҳам яширинсангиз ва тонг қоронғисида сафар отини қам-чиласангиз.
— Илтифотингиз учун мингдан-минг раҳмат. Энди бизга ижозат
берсалар, йўл ҳозирлигини кўрсак, беинсоф овчининг тўрига
илинмасдан бурун қанот қоқиб қолсак, — деди ибн Сино таъзим
қилиб.
11
Христиан.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
27
—Боринглар, асорат ҳалқаси бўйнингизга тушмасдан бурун
парвоз қилинглар, қаерга борсангиз ҳам бошингиз омон, саодат
эшиклари сизларга очиқ бўлсин, — деди Абул Аббос уларга оқ йўл
тилаб.
ХАТАРЛИ ЙЎЛ
Улар сафар анжомларини ҳозирлаб, тун қоронғисида шаҳар
ташқарисидаги бир деҳқоннинг уйига бориб ётдилар, тонг
ёришмасдан бурун Суҳайлий юборган бир йўлбошловчи билан йўлга
тушдилар. Далалар сукунат оғушида, тун шамоли жўхориларнинг
бошларини аста эгиб, йўловчиларга салом беринг, деб шивирлар эди.
Улар отларини ҳайдаб, кун чиқишигача ўн беш фарсаҳ йўл босиб,
бир қудуқ бошига бориб етдилар. Бу ерда нонушта қилиб дам
олганларидан кейин идишларини сувга тўлдириб яна йўлга тушдилар.
Маҳмуд Ғазнавийдек золимнинг тузоғига илинмай парвоз қилган
икки олим тепаларидан учиб ўтаётган қушлардек ўзларини эркин
сезар, бошига катта чўгирма, эгнига қалин чакмон кийган барваста
йўлбошловчи орқасидан отларини тез-тез ҳайдаб борар эдилар. Бир оз
юрганларидан кейин кун кўтарилиб, ҳаммаёқни қиздира бошлади.
Баъзан алдамчи сароб худди сеҳргарлар каби узоқдан тиниқ кўллар,
кўм-кўк дарахтзорларни намоён қилиб, йўловчиларни гангитар эди.
От устида мункиб келаётган Масиҳий қуруқшаган лабларини
ялаб:
— Бундай иссиқда йўл юришга мажолим йўқ, бирор жойда
кечгача дам олайлик, — деди.
— Ҳов анови тепанинг орт томонида ширин қудуқ бор, — деди
йўлбошловчи қамчиси билан узоқларни кўрсатиб.
Бир соатдан ошиқ йўл юриб, у айтган жойга етиб борганларидан
кейин йўловчилар эгардан тушиб отларини тушовлашди, саксовул ва
хашак билан беркитилиб, устига қум тортиб қўйилган қудуқни очиб,
қовғада сув олишди. Саксовуллардан омонат чайла ясаб, устига
чакмонларини ташлашди-да, нонушта қилиб ухлагани ётишди.
Кун ботгандан кейин уфқда чалқанчасига тушиб ётган ойни,
юлдузларнинг ҳолатини кўриб ибн Синонинг ранги оқариб кетди:
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
28
— Самовий жисмларнинг аҳволи яқин орада ҳаво айниб, фалокат
юз беришидан далолат бераётир, — деди у шерикларига.
Сафарларининг тўртинчи куни эрталаб қум саҳросини сукунат
босиб, осмонда пириллаб учиб юрган тўрғайлар ҳам, ерда судралиб
юрган калтакесаклар ҳам ғойиб бўлишди. Кўп ўтмай қаттиқ шамол
туриб, еру осмонни чанг-тўзон қоплади, оламни қоронғилик босди.
Йўловчилар шамолни тўсиб турган қумтепанинг орқасига ўтиб,
отларининг жиловини ушлаган ҳолда, устларига чакмонларини ёпиб,
мукка тушиб ётдилар. Орадан икки соат ўтмай қум бўрони бирдан
тўхтаб, ҳаммаёқни оғир сукунат босди, йўловчилар бош кўтариб,
устларидаги чакмонларини қоқишди. Қум бўрони йўлни кўмиб
юборган, йўлбошчи ҳамроҳларидан баттарроқ йўл билмайдиган
кишига айланиб қолган, у шерикларини қаёққа бошлаб кетаётганини
билмас эди. Кун кўтарилган сари томоқлар қақрар, отлиқлар бўғзи
ингичка чарм идишларини оғизларига тутиб, бир қултум сув ичар,
зўрға қум кечаётган отларини аста қамчилаб қўяр эдилар. Сувлари
тамом бўлгандан кейин улар нима қилишларини билмай гангиб
қолдилар, қудуқларнинг устини қум босган, уларни топиб бўлмас,
ҳаёт манбаи қуриган эди.
— Мени шу ерга... ташлаб кетинглар,— деб ингради эгар устида
ўтиришга мажоли қолмай отнинг бўйнини қучоқлаб олган Масиҳий.
— Қазога рози бўлишдан... бошқа илож йўқ, сизлар... бир илож
қилиб... жонингизни сақлаб қолинглар.
Юзи ориқлаб қорайиб кетган, кўзлари жавдираган Абу Али отдан
зўрға тушди, йўлбошловчининг ёрдами билан чолни отдан кўтариб
олиб, қумга ётқизишди...
* * *
Хуросонга кетаётган карвонбоши йўлдан анча узоқда, қумтепа
тагида чўзилиб ётган уч кишини кўриб тўхтади-да, туякашларига бир
нима деди. Улар югуриб бориб беҳуш одамларнинг иккитаси чала
ўлик, учинчиси жонсиз эканлигини пайқадилар.
- Мана буларнинг юзлари ва кўкракларига сув сепинглар,
оғизларига сув томизинглар, деди улар олдига етиб келган
карвонбоши.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
29
Аввал Абу Али, кейин йўлбошловчи кўзларини очиб,
ўринларидан туриб ўтиришди.
- Манави ҳамроҳингиз қазо қилибдур, — деди қоп-қора юзли,
чўтир туякаш бир чеккада қимир этмай ётган Масиҳийни кўрсатиб.
— А? Кўксига, юзига сув пуркаб, силкитиб кўрмадингизми?
- Ҳаммасини қилдик, жони узилган.
Ибн Сино судралиб бориб, ҳамроҳининг томирини ушлади-да,
туякашнинг гапи тўғри эканлигини билиб, юраги уриб кетди.
Улар Абу Саҳлни кийим-боши билан қумга кўмдилар-да, қабри
устида бир дақиқа қўл қовуштириб турдилар.
Масиҳий ибн Синонинг Хоразмда орттирган энг яқин
дўстларидан бири эди. Икковлари баҳор пайтларида чўлга чиқиб,
доривор гиёҳлар терар, қадимги юнон ҳакимлари тўғрисида
суҳбатлашиб, вақтнинг қандай ўтганини билмай қолар эдилар.
Улуғ олим ва тажрибали табиб бўлган Абу Саҳл мусулмон
бўлмагани учун умрини дарбадарликда ўтказиб, Гурганчдагина
бошпана топган эди. Тақдир буни ҳам кўп кўриб, уни тинчгина уй-
жойидан дашти биёбонга ҳайдади, бир қултум сувга зор қилиб,
ташналикда ўлдирди...
Абивард шаҳрига етиб борганларидан кейин Гурганчдан бирга
келган йўлбошловчи орқага қайтди. Ибн Сино эса карвонсаройда бир
неча кун дам олиб ўзига келгандан сўнг Тус шаҳри томон йўл олди.
ДАРД ВА ДАРМОН
I
Саройбон қотма юзли, қора соқол, кўзлари катта-катта бир
йигитни иккинчи қаватдаги тор бир ҳужрага жойлаштирар экан,
унинг қаерданлигини, исмини, касбини сўради.
— Шу бугун Нишопурдан келдим, отим Ҳусайн,ўзим табибман, -
деб қисқача жавоб қилди меҳмон елкасидан хуржунини олиб.Унинг
офтоб ва шамолдан қорайган юзи, киртайган кўзлари дарбадар ҳаёт
кечирганидан далолат бериб турар эди.
— Яхши касбингиз бор экан, — деди саройбон кулиб, — аммо
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
30
бизнинг шаҳарда табиб кўп, касал оз, зероки Журжон шаҳридек
ҳавоси мусаффо, суви тоза пойтахт тополмайсиз оламда. Шаҳарни
кесиб ўтган Журжонҳаёт дарёсининг суви ва атрофдаги
мевазорларнинг ҳавоси шифобахш. Бул ерга келган касал соғайиб
кетадур.
— Гапингиз рост бўлса керак, — деб тасдиқлади мусофир. —
Тоғларининг чўққисидаги қорлар ярқираб кўзни қамаштирадур,
атрофдаги боғларда эса анжир, хурмо, зайтун, узум пишиб ётмоқда,
ажабки бул ерда совуқ юртлар меваси бўлғон олма, олхўри ҳам яхши
ҳосил берар экан. Журжон каби ажойиб шаҳар кўрмадим оламда.
Ўз юртининг ватанпарвари бўлган саройбон унинг гапидан
хурсанд бўлиб:
— Ақлли, зукко одамга ўхшайсиз, бул ерда хор бўлмайсиз,
бизнинг шаҳри азимга зўр бир табиб кўчиб келди, деб одамларга
дарак соламан, — деди.
Икки кундан кейин қошлари оқариб кетган, кўзлари киртайган
бир нуроний мўйсафид ёш табибнинг ҳужрасига кириб, у билан
саломлашгандан кейин:
— Бизнинг ҳовлига ташриф буюрсалар, ўғлим бемор, — деди.
— Ўғлингиз? Касали нима?
— Ақлдан озган, икки ҳафта бўлди, гап-сўзининг тайини йўқ.
"Мен ҳўкизман, бўғизланг!" — дейдур. Нима қилишимни билмай
қолдим. Дуохонларга ўқитиб ҳам кўрдим, бўлмади, умидларим пучга
чиқди.
— Ноумид бўлманг, ота. Дард бор ерда даво ҳам бор.
— Айтганингиз келсин. Зора қадамингиз қутлуғ бўлиб, соғайиб
кетса.
— Бўлмаса бундай қилсак: ҳозир эшигингизни айтсангиз, мен бир
соатдан сўнг борсам. Аммо мени қандай қиёфада кўрсангиз ҳам
таажжубланманг ва ишимга ҳалал берманг!
— Хўп, нима қилсангиз ҳам ўғлимнинг эс-ҳушини жойига
келтириб қўйсангиз — бас..
Орадан бир соат ўтгандан кейин чол дарвозани очиб, ҳайратда
қолди. Рўпарасида важоҳатидан одам қўрқадиган бир қассоб турар,
кўкрагида чармдан тикилган эски пешбанд, белида қайроқ ўрнида
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
31
ишлатиладиган пўлат мусат-катмон, қўлида ўткир пичоқ. Чол уни
зўрға таниди. Бояги табиб рўпарасида турарди.
— Қани сўйиладурган ҳўкиз? Етаклаб олиб келинг!— деб
шанғиллади "қассоб" ичкарига киргандан кейин.
Чол юзини қоп-қора соқол босган, кўзлари бежо, қотмадан келган
йигитни бошлаб келди. "Қассоб" пичоқни ташлаб, эпчиллик билан
йигитни ерга йиқитди-да, уни ёнбошлатиб, қў1-оёғини арқон билан
боғлади ва пичоқни қайрай бошлади. Кейин чап тиззаси билан ерда
қимир этмай ётган йигитнинг елкасини босиб туриб, семизмикан,
дегандай, ўнг қўли билан унинг сонини, белини пайпаслаб кўрди. Чол
бечора нима бўлаётганини тушунолмай, турган жойида қотиб қолган,
икки кўзи хурсандлигидан оғзи қулоғига етган ўғлида эди.
— Вой-бўй, ҳўкизингиз жуда ориқ экан-ку! — деди "қассоб"
ўрнидан туриб, — мени Ҳусайн қассоб дейдилар. Умримда бундай
ориқ молни сўйган эмасман. Энг олдин ҳўкизингизни икки-уч ҳафта
боқинг, бузоқлигида она сутига тўймаган кўринадур, сут ичиринг,
семиртиринг, кейин келиб бўғизлайман. Ҳозир бундай ориқ молни
сўйишдан ҳазар қиламан, — деб у "ҳўкиз"нинг қўл-оёғини ечди-да,
оёғи билан туртиб, уни турғазиб юборди. "Қассоб"нинг қилиқларидан
қўрқиб, юраги пўкиллаб турган ота шўрлик енгил нафас олиб, ўғлини
етаклаганича уйига олиб кириб кетди.
— Ўғлингизни сигир сути билан, жўжа хўроз шўрваси билан
боқинг. Овқатига мана бу дорини қўшиб бериб туринг, — деди табиб
қайтиб чиққан чол билан хайрлашар экан, қоғозга ўроғлик хаб дорини
қўлига бериб.— Ҳўкизман деса индаманг, девонага эътироз билдириб
бўлмайдур. "Хўп" денгу ишингизни битираверинг.
Орадан икки-уч ҳафта ўтгандан кейин аввалгига қараганда анча
тетиклашиб қолган чол ёш табибнинг ҳужрасига келиб, салом бериб
уни аҳволдан хабардор қилди.
— Минг қатла шукурки, ўғлим соғайиб қолди. Янги соғилган сут
ва сизнинг дориларингиз шарофати билан эс-ҳуши жойига келди.
Иштаҳаси жойида. Эри тузалиб қолганини билиб, келиним ҳам
қайтиб келди. Эртага бизникига боринг, — деди у хурсанд бўлиб.
— Албатта бораман. Илоё, соғайиб кетгани рост бўлсин.
Фаҳмимча, бундан кейин, мен ҳўкизман, деб айтмайдур, қариганда
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
32
айтмаса... — деб мутойиба қилди табиб.
— Қариганларида соппа-соғ одамлар ҳам ўзларининг ҳўкиз
эканликларини пайқаб қоладурлар, — деб ҳазилга ҳазил билан жавоб
қилди чол..
II
Журжон ҳукуматининг ҳукмдори Қобуснинг жияни— ёшгина
йигит номаълурн бир дардга чалиниб қолган, у кечалари мижжа
қоқмас, овқат емас, ҳеч бир табиб унинг нима касал билан оғриганини
аниқлай олмас эди.
Бир куни ҳукмдор сарой вазирини чақириб шундай деди:
— Эшитишимча, Обивардми, Нишопурми, қаердандир номаълурн
бир табиб шаҳримизга кўчиб келиб, дардига илож тополмаган
беморларни даволаётган эмиш. Яқиндагина ҳеч бир табиб тузата
олмаган бир телбани даволабдур. Ўшал табибни топтириб келиб,
жиянимиз Абдулвоҳидни кўрсатинг, шояд мушкули осон бўлса...
— Бош устига, — деди кулоҳига оқ салла ўраган кимхоб чопонли
вазир таъзим қилиб, орқаси билан юриб чиқиб кетар экан.
Ўша куниёқ кимлигини яшириб юрган машҳур табибни
саройнинг бир бурчагидаги ҳужрада ётган йигитнинг ҳузурига
бошлаб келдилар.
— Ассалому... алайкум, — деб пичирлади бемор йигит, ингичка
жиякли банорас тўн кийган, қотма юзли табибни кўриб, бошини аранг
кўтарар экан.
— Ваалайкум... қимирламай ёта беринг, — табиб унинг ёнига тиз
чўкиб, томирини ушлади. Йигитнинг ҳеч бир аъзосида касаллик йўқ
эди. "Кўринишдан жуда ҳассос, териси юпқа, кўнгилчан йигитга
ўхшайдур, — деб ўйлади у қорачадан келган, қуралай кўз, чиройли
йигитга тикилиб. — Унинг аъзойи бадани заиф бўлса ҳам, соғлом.
Эҳтимол, ишқ-муҳаббатнинг ипак толаси унинг нозик қў1-оёғини
кишанлаган, лекин у негадир сирини ҳеч кимга айтмайди". Абу Али
муҳаббат ҳайкалтароши ўзининг пичоқчаси билан йигитнинг қалбига
қайси жононанинг номини ўйиб ёзганини ўқимоқчи бўлди.
Беморнинг мулозимини чақириб, Журжон шаҳрининг ҳамма
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
33
гузарлари ва маҳаллаларининг номини биладиган бир кишини топиб
келишни буюрди. Девонхонада шаҳар бож-хирожига мутасадди
бўлган бир амалдорни топиб келтирдилар. Табиб у билан бош
қимирлатиб саломлашди-да, беморнинг томирини ушлаб туриб:
— Шаҳрингиздаги барча маҳалла ва гузарларнинг номини бирма-
бир санаб чиқинг, — деб илтимос қилди. Ўз иззатини яхши
биладиган, қўнғир соқол, кўк шойи чопонли бу амалдор шошмасдан
бирин-кетин гузар ва маҳаллаларнинг номини тилга ола бошлади.
"Сўзангарон" гузари зикр этилиши билан беморнинг бир маромда
ураётган томири қаттиқ уриб, нафас олиши тезлашди. Табиб унинг
томиридан қўлини олиб, ўрнидан турди, бирор соатлардан кейин
қайтиб келишини айтиб, қўнғир соқол амалдор билан ҳовлига тушди.
— Сўзангарон гузаридаги барча хонадон бошлиқлари ва уларнинг
оила аъзолари номини биладурган бир одам топиб беролмайсизми?
— Сўзангарон оқсоқоли Шамсуддин ўз гузаридагиларнинг етти
яшаридан тортиб етмиш яшаригача ном-баном билур. Мен айтаман,
бирор соат ичида ҳузурингизда бўлғай, — деди амалдор..
Орадан бир соатча вақт ўтгандан кейин соч-соқолига оқ оралаган
бўлса-да, олифта, кўк белбоғли, кичкина оқ саллали, кўзлари
чақчайган бир кишини бошлаб келдилар. Табиб беморнинг томирини
ушлаб туриб: "Маҳалангиздаги оила бошлиқларининг номини бирма-
бир тилга олинг", — деди.
"Алоиддин" деган зотнинг номи тилга олиниши билан йигитнинг
томири тез-тез уриб кетди.
— Энди Алоиддин аканинг оила аъзоларини ном-баном санаб
чиқинг, — деди табиб. Чолу кампир, болаларнинг номларидан кейин
"Роҳила" деган қизнинг оти зикр этилганда бемор йигитнинг томири
санаб бўлмаслик даражада уриб, ўзи ҳушидан кетиб қолди.
Беморнинг юзига сув сепиб, хуши жойига келтирилгандан кейин
номаълум табиб ҳовлига тушди. Уни кутиб турган сарой фарроши:
— Зоти олийлари сизни кутмоқдалар, — деди ва уни бошлаб
саломхона дарвозаси олдига олиб келди. Нақшинкор дарвозанинг
икки ёнида икки қуролли посбон шамдек қотиб турарди. Бир оз туриб
ичкаридан сарой вазири чиқди-да, табибни қўлидан ушлаб ичкарига
олиб кириб кетди.
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
34
Каспий денгизининг жанубидаги кичик бир вилоятнинг ҳукмдори
бўлган Қобус Вушмагир ўзини улуғ бир мамлакатнинг подшоҳидек
тутар, ўнг қўлининг муштини тиззасига тираб, саккиз қиррали олтин
тахт устида гердайиб ўтирарди.
Номаълум табиб ичкари кириб, ўн қадамча берида таъзим
қилгандан сўнг бош кўтарди. Ботаётган қуёш нурида шоҳнинг
тожидаги гавҳар ва жавоҳирлар ярқираб кўзни қамаштирарди.
Қобус саломга алик олиб, табассум-ла ҳол-аҳвол сў
рашиб,жиянининг нима касал билан оғриганини сўради.
— Абдулвоҳиднинг аъзойи баданида касаллик аломатларини
топмадим, ички аъзолари соғ...
— Бўлмаса, унинг дарди нима?
— Муҳаббат! Унинг қў1-оёғи севгининг занжири билан
боғланган, бу кишанни йигитнинг хаёлини ўғирлаб қочган қизгина
еча оладур.
— Кошки эди ул қизнинг ота-онаси кимлигини, отини билсак! Бу
мумкин эмас...
— Мен томирининг уришидан қизнинг кимлигини, отини билиб
олдим...
Ҳайратланиш подшолар учун унча ярашмаса-да, Қобуснинг оғзи
очилиб, кўзлари қинидан чиқиб кетаёзди.
— Жиянингизни Сўзангарон гузаридаги косиб Алоидиннинг қизи
Роҳилага уйлантириб қўйсангиз, соғайиб кетгусидир.
— Наузан билло... Бу каромат-ку, — деди ҳукмор тилга кириб. —
Қайси йўл билан билдингиз шўрлик йигитнинг кўнглидаги махфий
сирини?
Номаълум табиб, қандай қилиб йигитнинг қулфлоғлиқ кўнглига
йўл топганини батафсил гапириб берди.
— Офарин, офарин! Томирнинг уришидан ёлғиз ички касалларни
эмас, балки юрак сирларини ҳам билса бўлар экан. Аммо бунинг учун
сеҳргар табиб, улуғ олим, табиат ва табиат ташқарисидаги сирлардан
воқиф бўлиш керак. Мен сизнинг шартингиз устида ўйлаб кўришим
лозим. Фақир бир косибнинг қизи асилзода йигитга муносибмикан?
Сиз табиби ҳозиқсиз, ишқ-муҳаббат занжирларини эритиб
юборатурган бир дору топиб бера олмайсизми?
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
35
— Йўқ, — деди табиб.— Агар ўшал қизга уйлантирмасангиз,
жиянингиздан айрилгайсиз, касали жигарига ўтса даволаш йўли
беркилгай.
Қобус бош бармоғини тишлаб, чуқур ўйга ботди. "Абдулвоҳидни
кейин асилзодалардан бирининг қизига уйлантириб қўярмиз", — деб
ўйлади.
— Бўлмаса ўшал косибнинг зотини суриштириб кўрайлик.
Ҳалолзодалардан бўлса, қизига совчи юборамиз, — деди у овоз
чиқариб.
Икки кундан кейин саройга келган табиб йигитнинг энагаси
қизникига совчи бўлиб бориб, косиб Алоиддиннинг розилигини олиб
келганини, йигитнинг соғайиб, оёққа босганини эшитиб хурсанд
бўлди.
Журжон ҳукмдори эса номаълум табибга ҳафтада бир-икки кун
саройга келиб, ўз суҳбатидан уни баҳраманд қилишни сўради. Табиб
таъзим қилиб, подшонинг илтифотидан хурсанд эканлигини
билдирди.
Вақт худди Журжон дарёси устидаги кўпикдай шошмай оқиб ўта
борди, номаълум табиб эса бу шаҳарда эркин ҳаёт кечириб, касалманд
одамларнинг дардини даволаб юраверди. Бир куни у одат бўйича
саройга келиб, ҳукмдорнинг қўлида мактуб, юзида ташвиш борлигини
кўриб, ҳайратда қолди.
— Мен кўпдан буён кимлигингизни пайқаган бўлсам ҳам, сир бой
бермай юрар эдим, — деди Қобус хиёл кулимсираб. — Сиз бухоролик
улуғ ҳакими ҳозиқ, олим ва фозил Абу Али ибн Синодурсиз. Энди
буни ҳеч кимдан яширмасангиз ҳам бўладур. Бугун Ғазна шаҳридан
бир хат билан суратингиз келиб етди. Маҳмуд Ғазнавий, ушбу сурат
эгаси, яъни ибн Сино қаерда бўлса, дарҳол бизнинг ҳузуримизга
юборилсин, деган мазмунда бир мактуб йўллабдур. Аммо сиз
қўрқманг, сиздек улуғ ҳакимни Ғазна шаҳрига жўнатадурган одам
йўқ. Журжон шаҳрида табобат ва илми ҳикмат бобидаги
ишларингизни давом эттира беринг.
— Илтифотингиз учун ташаккур. Мен албатта, бегуноҳ
одамларни қўрқувга солишни ўзига ҳунар деб билган подшо ҳузурига
бормоқни истамайман, ҳозирча шу ерда қолиш ниятидаман...
Миркарим Осим. Ибн Сино қиссаси (қисса)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
36
Dostları ilə paylaş: |