Материаллар қайтимининг омилли таҳлили.
Моддий ресурслардан фойдаланишнинг асосий кўрсаткичи бўлиб, материаллар қайтими коэффициенти ҳисобланади. Унинг таҳлили ҳисобот йилидаги коэффициентини базис йилидаги коэффициентига ёки режа бўйича кўзда тутилган коэффициентига солиштириб ўзгаришини аниқлашдан бошланади. Буни қуйидагича ифодалаш мумкин:
Ушбу формуладан кўриниб турибдики, материаллар қайтимининг ўзгаришига бевосита икки омил таъсир қилади:
Ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгариши;
Моддий (материал) харажатлар ҳажмининг ўзгариши.
Булар бирламчи омиллар бўлиб ҳисобланади.
Ушбу омилларнинг материаллар қайтимининг ўзгаришига таъсирини «Занжирли боғланиш» усулидан фойдаланиб аниқлаш зарур.
Материаллар қайтимининг ўзгаришига омиллар таъсирини аниқлашдан олдин «шартли материаллар қайтими» коэффициентини аниқлаб олиш зарур. Буни аниқлаш учун ҳисобот йилида етиштирилган ялпи маҳсулот ҳажмини (ЯМ1) базис йилидаги (ёки режадаги) харажатлар ҳажмига (МХ0) бўлмоқ керак:
Шундан сўнг омиллар таъсирини аниқлаш мумкин.
Dostları ilə paylaş: |