Моддий ресурслар ва улардан фойдаланиш таҳлилининг аҳамияти, вазифалари ва манбалари



Yüklə 315 Kb.
səhifə4/14
tarix22.06.2020
ölçüsü315 Kb.
#32121
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
17-90 Мухаммадалиев Х мустакил саноат



Материаллар қайтимининг ўзгаришига биринчи омил – ялпи маҳсулот ҳажми ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун шартли материаллар қайтими коэффициентидан базис давридаги (режадаги) материаллар қайтими коэффициентини чегириб ташлаш керак:

Материаллар қайтимининг ўзгаришига иккинчи омил – моддий харажатлар ҳажми ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун ҳисобот йилидаги материаллар қайтими коэффициентидан шартли материаллар қайтими коэффициентини чегириб ташлаш керак:



Шу икки омил таъсирларининг йиғиндиси материаллар қайтими коэффициентининг умумий ўзгаришига тенг келиши керак:



Энди, қуйида келтирилган ҳисобот материалларидан фойдаланиб, пахта бўйича материаллар қайтимининг таҳлилини кўриб чиқамиз. Ишлаб чиқарилган пахтанинг моддий харажатлари бўлиб, ўғит, уруғ, ёқилғи-мойлаш материаллари ҳисобланади.

жадвал

Пахта етиштириш бўйича моддий ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичларини ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотлар.



Т.р

Кўрсаткичлар

Базис йили

Ҳисобот йили

ўзгариши (+,-)

1.

Пахта ялпи ҳосили (q), ц

3600

3776

+176

2.

1 ц. пахта баҳоси (Р), сўм

17890

19908

+2018

3.

1 ц. пахта учун сарф бўлган материал ресурслар миқдори (Х), кг:

  • ўғит

  • уруғ

  • ёқилғи-мойлаш материаллари

25,78


1,972

3,195


6,359


3,019

7,933


- 19,421


+ 1,047

+ 4,738


4.

Сарф бўлган моддий ресурслар 1 ц.нинг қиймати (Z), сўм:

  • ўғит

  • уруғ

- ёқилғи-мойлаш материаллари

3218,1


11307

16948


22965


28176

16514


+ 19747


+ 16869

- 434


5.

Пахта ялпи маҳсулоти (qP), минг сўм

64404

75311

+10907

6.

Сарф бўлган моддий харажатларнинг жами қиймати (q x Z), минг сўм

Шу жумладан: - ўғит



  • уруғ

  • ЁММ

5738,8


2986,6

802,8


1949,4

13673


5514,3

3212


4946,7

+7934,2


+2527,7

2409,2


+2997,3

7.

Шартли ялпи маҳсулот ҳажми (q1 P0), минг сўм

х

67553

х

Ушбу маълумотлар асосида материаллар қайтими коэффициентларини ҳисоблаб оламиз.



Базис йили учун

Шартли материаллар қайтими

Ҳисобот йили учун

Ушбу маълумотлар асосида материаллар қайтими ўзгаришининг омилли таҳлили амалга оширилди, натижасини 23 жадвалдан кўриш мумкин.

23-жадвал

Материаллар қайтимининг омилли таҳлили.




Т.р

Кўрсаткичлар



Базис йили



Ҳисобот йилидаги ЯМ ҳажми ва базис йили МХ ҳажми бўйича

Ҳисобот йили



ўзгариши (+,-)



Ш.ж. ўзгариши

Ялпи маҳсулот ҳажми ҳисобига

Моддий харажат-лар ҳажми ҳисобига

1.

Ялпи маҳсулот, минг сўм

64404

75311

75311

+10907

х

х

2.

Моддий харажат-лар, минг сўм

5738,8

5738,8

13673

+7934,2

х

х

3.

Материаллар қайтими, сўм

11,2

13,1

5,5

-5,7

+1,9

-7,6

23 – жадвалдан маълумки, материаллар қайтими (1 сўмлик харажат ҳисобига олинган маҳсулот ҳажми) ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 5,7 сўмга ёки 50,9 % га камайган. Демак, моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги 49,1 % га камайган (50,9 – 100 = - 49,1 % )

Ушбу ўзгариш икки омил таъсири остида юзага келган:

1-омил – ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини таъсири:



Демак, ялпи маҳсулот ҳажмининг ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 10907 минг сўмга ошиши натижасида материаллар қайтими даражаси 1,9 сўмга ошган. Бошқача айтганда 1 сўмлик материал харажатлари ҳисобига етиштирилган ялпи маҳсулот ҳажми 1,9 сўмга кўпайган.



2-омил – моддий (материал) харажатлар ҳажмининг ўзгаришини таъсири:

Демак, ҳисобот йилидаги моддий харажатлар ҳажми базис йилидаги моддий харажатлар ҳажмига нисбатан 7934,2 минг сўмга ошиши материаллар қайтими даражасига салбий таъсир қилиб, уни 7,6 сўмга камайишига сабабчи бўлган.

Ушбу маълумотлардан малумки, материаллар қайтими даражасини ошириш учун моддий харажатлар ҳажмини кескин камайтириш чораларни кўриш зарур.


Yüklə 315 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin