|
|
səhifə | 203/214 | tarix | 24.10.2022 | ölçüsü | 0,93 Mb. | | #66084 |
| Moliya va soliqlar
18-мавзу. Фойда солиғи
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг иқтисодий моҳияти. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиққа
тортиш тизимининг ривожланиши. Юридик шахслардан олинадиган фойда
солиғининг бюджет даромадларида тутган ўрни. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ундиришда қўлланиладиган меъёрий ҳужжатлар таркиби.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилари таркиби.
Солиққа тортиш мақсадида юридик шахс реквизитлари. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг солиқ солиш объекти ва базаси.
Солиққа тортиладиган даромадни аниқлаш тартиби.
Юридик шахсларнинг жами даромадлари таркиби. Жами даромаддан
чегирмалар. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш муддатлари. Тахмин қилинаётган фойдадан келиб чиққан ҳолда бюджетга
солиқнинг жорий тўловлари тўғрисида маълумотномани тақдим этиш тартиби. Фойда солиғини тўлов манбаида ушлаб қолиш. Фойда солиғини
бўйича ҳисоб-китобларни топшириш.
19-мавзу. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва унинг ўзига
хослиги. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиқ солиш
объекти ва солиққа тортиладиган база. Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад Солиғининг ставкаси. Солиқ ставкаларининг табақаланиши. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш услубиёти. Жисмоний шахсларнинг даромадларини декларациялаш тартиби.
20-мавзу. Ижтимоий солиқ
Ижтимоий солиқни жорий қилиниши ва ўзига хос хусусиятлари. Солиқни тўловчилар. Солиқ солиш объекти. Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга тўланадиган чет эллик
ходимларнинг даромадлари. Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ва (ёки) якка тартибдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш.
Солиқ солиш базаси. Солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ базасининг шаклланиши. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун солиқни ҳисоблаб чиқариш. Солиқ ставкалари. Бюджет ташкилотлари. «SOS – Ўзбекистон Болалар маҳаллалари» уюшмалари. Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар. Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари. Солиқ даври ва ҳисобот даври. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби. Ихтиёрий равишда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари.
Dostları ilə paylaş: |
|
|