Moliya va soliqlar



Yüklə 0,93 Mb.
səhifə112/214
tarix24.10.2022
ölçüsü0,93 Mb.
#66084
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   214
Moliya va soliqlar

Гуруҳлар
тартиб
рақами

Кичик
гуруҳлар
тартиб
рақами

Асосий воситаларнинг номи

Амортизация
нинг йиллик энг юқори нормаси,
фоизларда

I




Бинолар, иморатлар ва иншоотлар







1

Бинолар, иморатлар

3




2

Нефть ва газ қудуқлари

5




3

Нефть-газ омборлари




4

Кема қатнайдиган каналлар, сув каналлари




5

Кўприклар




6

Дамбалар, тўғонлар




7

Дарё ва денгиз причал иншоотлари




8

Корхоналарнинг темир йўллари




9

Қирғоқнимустаҳкамловчи,
қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар




10

Резервуарлар, цистерналар, баклар ва бошқа сиғимлар




11

Ички хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғи




12

Ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи




13

Ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўллари, йўлкалари, тўхташ жойлари




14

Истироҳат боғларининг ва ҳайвонот боғларининг иншоотлари




15

Спорт-соғломлаштириш иншоотлари




16

Иссиқхоналар ва парниклар




17

Бошқа иншоотлар

II




Узатиш қурилмалари







1

Электр узатиш ҳамда алоқа қурилмалари ва линиялари

8




2

Ички газ қувурлари ва қувурлар




3

Водопровод, канализация ва иссиқлик тармоқлари




4

Магистрал қувурлари




5

Бошқалар

III




Куч машиналари ва асбоб-ускуналар







1

Иссиқлик техник асбоб-ускуналари

8




2

Турбина асбоб-ускуналари ва газ турбиналари қурилмалари




3

Электр двигателлари ва дизель-генераторлар




4

Комплекс қурилмалар




5

Бошқа куч машиналари ва асбоб-ускуналари (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)

IV




Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва асбоб-ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)







1

Иқтисодиётнинг барча тармоқларига тегишли машиналар ва асбоб-ускуналар

15




2

Қишлоқ хўжалиги тракторлари, машиналари ва асбоб-ускуналари




3

Коммутациялар ва маълумотларни узатиш рақамли электрон асбоб-ускуналари, рақамли тизимлар узатиш асбоб-ускуналари, рақамли алоқа ўлчов техникаси




4

Йўлдош, уяли алоқа, радиотелефон, пейжинг ва транкинг алоқа асбоб-ускуналари




5

Узатишлар тизимлари коммутацияларининг ўхшаш асбоб-ускуналари




6

Киностудияларнинг махсус асбоб-ускуналари, тиббий ва микробиология саноати асбоб-ускуналари




7

Компрессор машиналари ва асбоб-ускуналари




8

Насослар




9

Юк кўтариш-транспорт, юк ортиш-тушириш машиналари ва ускуналари, тупроқ, карьер ҳамда йўл-қурилиш ишлари учун машиналар ва ускуналар




10

Устун-қозиқ қоқиш машиналари ва ускуналари, майдалаш-янчиш, саралаш, бойитиш ускуналари




11

Технологик жараёнлар учун барча турдаги сиғимлар




12

Нефть қазиб чиқариш ва бурғулаш ускуналари




13

Бошқа машиналар ва ускуналар

V




Ҳаракатланувчи транспорт







1

Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби

4




2

Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари




3

Ҳаво транспорти




4

Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби, ишлаб чиқариш транспорти

20




5

Енгил автомобиллар




6

Саноат тракторлари




7

Коммунал транспорт




8

Махсус вахта вагонлари




9

Бошқа транспорт воситалари

VI




Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари







1

Компьютерлар

20




2

Периферия қурилмалари ва маълумотларга ишлов бериш ускуналари




3

Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси




4

Бошқа компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларга ишлов бериш ускуналари

VII




Бошқа гуруҳларга киритилмаган асосий воситалар

15

Солиқ солиш мақсадлари учун ҳар бир кичик гуруҳ бўйича амортизация ажратмалари амортизация нормасини қўллаш орқали, бироқ ушбу Кодексда белгиланган чекланган нормадан кўп бўлмаган тарзда ҳисобланади.
Солиқ солиш мақсадларида амортизацияни ушбу моддада белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича ҳисоблашга, агар бу солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган бўлса, йўл қўйилади.
Солиқ базасига, ушбу моддада назарда тутилган нормаларга зид равишда, тўлиқ ҳисобланмаган амортизация суммаси миқдорида тузатишлар киритиш амалга оширилмайди.
Фойдаланишда бўлган асосий воситаларни сотиб оладиган солиқ тўловчи ушбу объектлар бўйича амортизация нормасини, мазкур объектдан аввалги мулкдорлар томонидан фойдаланилган йиллар (ойлар) сонига камайтирилган фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда белгилашга ҳақлидир.
Солиқ Кодекси 317-моддасига кўра солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига қуйидагилар киради:
1) қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан белгиланган моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан, улар мавжуд бўлмаганда эса, солиқ тўловчи томонидан белгиланган нормалардан ортиқча товарлар йўқолиши;
2) умумий овқатланиш корхоналарига ёки бошқа ташкилотларга жойларни текин бериш харажатлари, ушбу корхоналар ва ташкилотлар учун коммунал хизматларнинг қийматини тўлаш;
3) солиқ тўловчининг солиқ Кодексида(376-моддасида) назарда тутилган, жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланган харажатлари;
4) дала (сафар) таъминоти, ходимнинг шахсий автотранспортидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўловлар;
5) пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар;
6) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган моддий ёрдам;
7) хайрия ёрдами тарзида берилган маблағлар;
8) қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалардан ортиқча тарзда атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари;
9) лойиҳалар ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунига қадар юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этишга доир харажатлар, коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар туфайли тафтиш ўтказиш (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) харажатлари ҳамда ушбу харажатларнинг ўрнини камчиликлар, бузилишлар ёки зарарлар учун жавобгар бўлган маҳсулот етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан қоплаш имкони бўлмаган миқдордаги бошқа шунга ўхшаш харажатлар;
10) айбдорлари аниқланмаган талон-тарож қилишлар ва камомадлардан ёки айбдор тараф ҳисобидан зарур суммаларнинг ўрнини қоплаш имкони бўлмаган тақдирда кўрилган зарарлар;
11) бошқа шахслар учун тўланган солиқлар;
12) солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар;
13) солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга (соғлиқни сақлашга оид, спорт ва маданий тадбирлар, дам олишни ташкил этиш ҳамда бошқа шунга ўхшаш тадбирларга) доир харажатлари, бундан тадбирларни ўтказишга доир мажбуриятлар қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган ҳоллар мустасно;
14) касаба уюшмалари қўмиталарига ёрдам кўрсатиш;
15) маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган хизматлар (шаҳарларни ва шаҳарчаларни ободонлаштириш бўйича хизматлар, қишлоқ хўжалигига ёрдамлашиш ва хизматларнинг бошқа турлари) кўрсатганлик учун қилинган харажатлар;
16) ушбу бўлимда назарда тутилган ҳоллардан ташқари солиқ солинмайдиган даромад олиш билан боғлиқ харажатлар;
17) ҳақиқатда хизматлар кўрсатмасдан, товарларни жўнатмасдан туриб амалга оширилган операциялар бўйича харажатлар, агар бундай факт суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган ва унда ушбу харажатларни амалга оширган солиқ тўловчининг номи кўрсатилган бўлса;
18) даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса;
19) бюджет тизимига киритилиши лозим бўлган (киритилган) пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар;
20) сотиб олишга, ишлаб чиқаришга, қурилишга, монтаж қилишга, ўрнатишга доир ва амортизация қилинадиган активларнинг қийматига қўшиладиган бошқа харажатлар, шу жумладан қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳолларида амалга ошириладиган, амортизация чегирмалари воситасидаги харажатлар жумласига киритиладиган харажатлар;
21) солиқ тўловчининг амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг бошланғич қийматига бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ киритиладиган харажатлари;
22) ушбу Кодексда чегирмалар жумласига киритиш нормалари белгиланган харажатларнинг мазкур нормалар қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган чегирманинг энг юқори суммасидан ортиқ бўлган сумма;
23) шакллантирилиши ушбу бўлимда ва (ёки) қонун ҳужжатлари талабларида назарда тутилмаган захираларга, захира фондлари ва бошқа фондларга ажратмалар (бундан Солиқ Кодекснинг 315, 316 ва 326-моддаларида назарда тутилган нормалар доирасидаги харажатлар мустасно);
24) солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган дивидендлар суммалари;
25) солиқ тўловчи томонидан бошқа шахсларнинг фойдасига тўланадиган ихтиёрий суғурта бадаллари;
26) солиқ тўловчи томонидан солиқ Кодекснинг 310-моддасига мувофиқ солиқ солиш мақсадларида харажатлар деб эътироф этиладиган харажатларнинг суммасидан ортиқча ҳисобланган фоизлар ва айрим чиқимлар;
27) текин берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва бундай бериш билан боғлиқ бўлган (шу жумладан қўшилган қиймат солиғи суммаси киритилган) харажатлар, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра мол-мулкни ўтказиш, шунингдек телекоммуникация тармоқларидаги тезкор-қидирув тизимининг техник воситаларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш мустасно;
28) ишончли бошқарув муассисининг ишончли бошқарув шартномасини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатлари, агар ишончли бошқарув шартномасига кўра муассис наф олувчи бўлмаса;
29) нотижорат ташкилотларига ва халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар, йиғимлар ва бошқа тўловлар, бундан бундай бадалларни, йиғимларни ва бошқа тўловларни тўлаш қонун ҳужжатларида (шу жумладан чет давлатларнинг қонун ҳужжатларида) назарда тутилган ва (ёки) ушбу бадалларни, йиғимларни ва бошқа тўловларни тўлаган солиқ тўловчилар томонидан фаолиятни амалга оширишнинг шарти ёхуд мазкур ташкилотлар томонидан солиқ тўловчилар ўз фаолиятини юритиши учун зарур хизматлар тақдим этишнинг шарти бўлган ҳоллар мустасно;
30) солиқ тўловчи томонидан ташкил этилган захира маблағлари ҳисобига амалга оширилган харажатлар, агар бундай захираларни ташкил этишга доир харажатлар ушбу Кодексда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чегирмалар жумласига киритилган бўлса;
31) мол-мулк нархининг пасайиш (қадрсизланиш) суммалари;
32) оддий ширкат шартномаси доирасида шериклар (иштирокчилар) томонидан шартнома шерикларининг (иштирокчиларининг) умумий мулкдаги улушни қайтариш ёки бундай мол-мулкни бўлиш чоғида кўрилган зарарлар;
33) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси томонидан ушбу гуруҳнинг масъул иштирокчисига солиқни (бўнак тўловларини, жорий тўловларни, пеняларни, жарималарни) ушбу Кодексда солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи учун белгиланган тартибда тўлаш учун берилган пул маблағлари, шунингдек солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан шу гуруҳнинг иштирокчисига ушбу солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳи бўйича тўланиши лозим бўлган солиқ (бўнак тўловлари, жорий тўловлар, пенялар, жарималар) суммаси аниқлаштирилиши муносабати билан берилган пул маблағлари;
34) товар-моддий қимматликларни яроқсизлиги сабабли (сақлаш муддати ўтганлиги, жисмоний ва (ёки) маънавий эскирганлиги, шунга ўхшаш бошқа сабабларга кўра) ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, бундан фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва ҳоказолар) оқибатида кўрилган зарарлар мустасно);
35) муддати ўтган ва кечиктирилган кредитлар (қарзлар) бўйича муддатли қарз учун кредит шартномасида назарда тутилган ставкалардан ортиқча фоизлар;
36) хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган жарималар, пенялар ва санкцияларнинг бошқа турлари.

Солиқ Кодекснинг 58-моддасида кўрсатилган шартларга риоя этилган тақдирда нотижорат ташкилотининг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди:


1) нотижорат ташкилотларининг таъминоти ва солиқ Кодекснинг 48-моддасида кўрсатилган устав фаолиятини амалга ошириши учун мақсадли тушумлар;
2) курсдаги ижобий фарқ суммасининг курсдаги салбий фарқ суммасидан ортиқ қисми;
3) аҳолининг диний мақсадда фойдаланиши учун мўлжалланган товарларни реализация қилишдан олинган даромад.
Солиқ Кодексида назарда тутилган ҳисоб мавжуд бўлмаган ва (ёки) белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда (бюджет маблағлари бундан мустасно), солиқ тўловчи томонидан олинган мақсадли маблағлар ушбу солиқ тўловчининг жами даромади таркибига киритилади ва унга умумий белгиланган тартибда солиқ солинади. Мақсадли фойдаланилмаган бюджет маблағларига нисбатан бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари қўлланилади. Ушбу қоидалар фаолиятни ижтимоий соҳада амалга оширувчи нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳисобот (солиқ) давридаги даромад (харажатлар) миқдорининг солиқ базасини аниқлашда илгари даромад (харажат) деб эътироф этилган сумма доирасида кўпайиши ёки камайиши тузатиш киритиш деб эътироф этилади.
Солиқ Кодексининг 332-моддасига кўра даромадлар ва харажатларга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилиши лозим:
1) товарлар, шунингдек суғурталанувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) битим шартлари ўзгартирилганда;
3) нархлар ўзгартирилганда, сотиб олувчи томонидан чегирмадан фойдаланилганда;
4) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.
Солиқ Кодексида (СК-333 модда) назарда тутилган даромадлар ва харажатларга киритилган тузатишларни инобатга олган ҳолда чегирилиши лозим бўлган харажатларнинг жами даромаддан ошиб кетиши солиқ тўловчининг зарари деб эътироф этилади ва бу зарарлар кейинги 5-йиллик солиқ даври мобайнида, аммо солиқ давридаги солиқ солиш базасининг 50%дан ошмаган миқдорда чегирилиши мумкин.
Солиқ Кодексининг 337-моддасига асосан фойда солиғи бўйича солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланган:


Yüklə 0,93 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   214




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin