Moliya va soliqlar


Солиқ Кодексининг 338-моддасига кўра фойда солиғи бўйича календарь йил солиқ даври бўлса, йилнинг чораги ҳисобот давридир



Yüklə 0,93 Mb.
səhifə114/214
tarix24.10.2022
ölçüsü0,93 Mb.
#66084
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   214
Moliya va soliqlar

Солиқ Кодексининг 338-моддасига кўра фойда солиғи бўйича календарь йил солиқ даври бўлса, йилнинг чораги ҳисобот давридир.
Солиқ Кодексининг 339-моддага асосан фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби белгиланган бўлиб, хисобот (солиқ) даврининг якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан аниқланади.
Ҳисобот даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ даврининг бошидан ошиб борувчи якун билан (кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса), солиқ базасининг солиқ ставкасига мувофиқ бўлган фоизлардаги улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммаси қуйидаги тартибда аниқланади.

Bu yerda:
FS - budjetga to‘lanadigan soliq summasi;
SSB – soliq solinadigan baza;
SS – soliq stavkasi;
Солиқ тўловчи солиқ Кодекснинг 342-моддасида белгиланган ҳолларда ва тартибда фойда солиғини ёки чет давлатда тўланган даромадлардан олинадиган худди шундай турдаги тўланган солиқни ҳисобга ўтказиш йўли билан солиқ суммасини камайтиришга ҳақли.
Foyda solig‘i bo‘yicha hisobotlar qachon taqdim etiladi?
Солиқ ҳисоботи барча солиқ тўловчилар томонидан ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври ўтганидан кейин солиқ бўйича ҳисобда турган жойидаги солиқ органига тақдим этилади.
Фойда солиғи ҳисоботи солиқ идорасига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
1) ҳисобот даври якунлари бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай;
2) солиқ даври якунлари бўйича — солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.
Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан солиқ бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно. Бунда ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.
Солиқ Кодексининг 340-моддасига кўра фойда солиғини тўлаш ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича, тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳисобот даври ҳар бир ойининг йигирма учинчи кунидан кечиктирмай тўлайди.
Жорий солиқ даврининг биринчи чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси ўтган солиқ даврининг охирги чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўлови суммасига тенг этиб қабул қилинади. Жорий солиқ даврининг иккинчи чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси жорий йилнинг биринчи ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғи суммасининг учдан бирига тенг этиб қабул қилинади.
Жорий солиқ даврининг учинчи чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси ярим йиллик якунларига кўра солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ва биринчи чорак якунлари бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ўртасидаги фарқнинг учдан бирига тенг этиб қабул қилинади.
Жорий солиқ даврининг тўртинчи чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси тўққиз ойлик якунларига кўра солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ва ярим йиллик якунлари бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғининг суммаси ўртасидаги фарқнинг учдан бирига тенг этиб қабул қилинади.
Жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида беш миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди. Ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Солиқ Кодексининг 342-моддасига асосан чет давлатнинг қонун ҳужжатларига ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига мувофиқ ҳақиқатда тўланган (ушлаб қолинган) фойда солиғининг суммаси ҳисобга олиниши лозим. Чет давлатда олинган даромадлардан олинадиган айнан ўхшаш турдаги солиқ Ўзбекистон Республикасида фойда солиғини тўлаш ҳисобидан солиқ тўловчида белгиланган тартибда ва миқдорларда ҳисобга олиниши лозим.
Фойда солиғи суммаси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлардан олинадиган айнан ўхшаш турдаги солиқни ҳисобга олиш бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:
1) Ўзбекистон Республикасида солиқ солиниши лозим бўлган даромад бўйича;
2) Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартнома мавжуд бўлганда;
3) бундай солиқ тўланганлигини (ушлаб қолинганлигини) тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда.
Фойда солиғининг ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган (ушлаб қолинган), айнан ўхшаш турдаги солиқ ҳисобга олинадиган суммасининг миқдори солиқ тўловчи кўрсатилган даромад олиниши лозим бўлган (олинган) солиқ даври учун тўлаши лозим бўлган фойда солиғи суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Чет давлат ваколатли органининг маълумотномаси ёки солиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тўланганлиги фактини тасдиқловчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойда солиғи ёки айнан ўхшаш турдаги солиқ тўланганлигини (ушлаб қолинганлигини) тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Солиқ Кодексининг 345-моддасига кўра дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларни тўловчи юридик шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилиб, бу дивидентлар ва фоизлар бўйича солиқ хисоби юритилиши, хисоботни ДСИга тақдим этилиши ва бюджетга тўланиши солиқ агенти зиммасига юклатилган.
Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади. Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади.
Солиқ агенти дивидендлар ва фоизларни олувчининг талабига кўра, ушбу шахсга солиқ даври учун даромад суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклдаги маълумотнома тақдим этиши шарт.
Солиқ суммаси тўлов манбаида ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти солиқнинг ушлаб қолинмаган суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга ўтказиши шарт.
Солиқ Кодексини 353-моддасида норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланган:


Yüklə 0,93 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   214




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin