7-модда. Давлат таълим стандартлари Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий
таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Давлат таълим стандартларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг
барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.
8-модда. Таълим бериш тили Таълим муассасаларида таълим бериш тилидан фойдаланиш тартиби Давлат
тили ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни
билан тартибга солинади.
II. ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВА ТУРЛАРИ 9-модда. Таълим тизими Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига
олади:
давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи
давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш
учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар;
таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли
159
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.