3-модда. Таълим соҳасидаги давлат сиѐсатининг асосий принциплари Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиѐти соҳасида устувор
деб эълон қилинади.
Таълим
соҳасидаги
давлат
сиѐсатининг
асосий
принциплари
қуйидагилардан иборат:
таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;
таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг
мажбурийлиги;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини: академик лицейда ѐки касб-
ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиѐрийлиги;
таълим тизимининг дунѐвий характерда эканлиги;
давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун
очиқлиги;
таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ѐндашув;
билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.