15-модда. Олий ўқув юртидан кейинги таълим
Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг илмий ва илмий-педагогик
кадрларга бўлган эҳтиѐжларини таъминлашга қаратилгандир. Олий ўқув юртидан
кейинги таълим олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида
(аспирантура, адъюнктура, докторантура, мустақил тадқиқотчилик) олиниши
мумкин.
Илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайѐрлаш, илмий даражалар ва
унвонлар бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
16-модда. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш касб билимлари ва
кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
17-модда. Мактабдан ташқари таълим
Болалар ва ўсмирларнинг якка тартибдаги эҳтиѐжларини қондириш,
уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, жамоат
бирлашмалари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий-эстетик,
илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан ташқари таълим
муассасаларини ташкил этишлари мумкин.
Мактабдан ташқари таълим муассасаларига болалар, ўсмирлар ижодиѐти
саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари,
санъат
мактаблари,
мусиқа
мактаблари,
студиялар,
кутубхоналар,
соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар киради.
Мактабдан ташқари таълим муассасаларининг фаолият кўрсатиш тартиби
қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Dostları ilə paylaş: |