III. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ 20-модда. Таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш Таълим муассасасида таълим олувчилар қонун ҳужжатларига ва норматив
ҳужжатларга мувофиқ имтиѐзлар, стипендия ва ѐтоқхонада жой билан
таъминланади.
21-модда. Таълим муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш Таълим муассасалари ходимларига иш вақтининг қисқартирилган муддати
белгиланади, ҳақи тўланадиган йиллик узайтирилган таътиллар ҳамда қонун
ҳужжатларида назарда тутилган имтиѐзлар берилади.
Таълим муассасалари иш ҳақига мўлжалланган мавжуд маблағлар
доирасида мустақил равишда ставкалар, мансаб окладларига табақалаштирилган
устама белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришнинг турли
шаклларини қўллашга ҳақли.