IV. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ 25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги
ваколатларига қуйидагилар киради:
таълим соҳасида ягона давлат сиѐсатини амалга ошириш;
таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш;
таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш
тартибини белгилаш;
таълим муассасаларини аккредитациядан, педагог, илмий кадрларни
аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;
бошқа давлатларнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикасининг
ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар
бериш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги
ҳужжатларини тан олиш ва ҳужжатларнинг эквивалент эканлигини қайд этиш
тартибини белгилаш;
давлат таълим стандартларини тасдиқлаш;
давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги
ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш;
давлат грантлари миқдори ва таълим муассасаларига қабул қилиш
тартибини белгилаш;
давлат олий таълим муассасасининг ректорларини тайинлаш;
таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим муассасасидан
бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.