Savol: Коммуникатив қобилият қандай қобилият?
Javob: Бошқаларнинг руҳий ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик муносабатида бўлиш асосида таълим ва тарбия бера олиш қобилиятидир
Savol: Маҳоратнинг шаклланиш босқичлари тўғри кўрсатилган қаторни кўрсатинг
Javob: Репрудуктивлик, ижодий новаторлик, изланувчанлик
Savol: Темперамент нима?
Javob: Одамнинг индивидуал психологик хусусиятларидан бўлиб, унинг хаяжонларида, эмоционал таассуротларида, мувозанатлилигида ва психик фаолиятининг тезлигида намоён бўлади.
Savol: Ҳар қандай объектнинг тизим сифатида белгиловчи 4 хоссаси:
|
Javob: бутунлик ва бўлиниш, алоқалар мажудлиги, ташкиллашиш, интегративлик
Savol: Тизимли таҳлил асосланадиган умумий принциплар
Javob: дедуктив изчилллик, интегратив кўриб чиқиш, ресурсларни келишиш ва мақсадларини кўриб чиқиш, тизимни долбзарлаштириш, конфликтларнинг бўлмаслиги.
Savol: Инсоннинг индивидуал психологик хусусиятларига асосан нималар киради?
Javob: Темперамент, характер, қобилият
Savol: Креатив қарор қабул қилиш нимани назарда тутади?
Javob: Барча жавоблар тўғри
Savol: Конформлилик бу-
Javob: Индивиднинг гуруҳ фикрларига ташқи томондан қўшилиб, ички томондан эса ўз фикрида қолиши
Savol: Декомпозиция
Javob: структуравий ва функционал, компонентлик, қора қутини тасвирлаш, ривожланиш тенденциясини тасвирлаш, таъсир этувчи омилларни тасвирлаш, муҳитдан тизимни ажратиб олиш, умумий мақсадни аниқлаш ва декомпозиция ўтказиш
Savol: Қарор қабул қилишда олдин қайси модель шакллантирилади?
Javob: Информацион модель
Savol: Анализ
Javob: функционал - структуравий, генетик, ўхшашликлар анализи, морфологик, омиллар ва индикатив, самарадорлик анализи, талабларни шакллантириш
Янги Тест топшириқлари!
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг мақсади?
А.* Фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлаш
2. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби томонидан белгиланади?
А.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
3.Таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш қайси органнинг ваколати доирасига киради?
А.*Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларининг
4. Олий ва махсус таълим вазирлигининг қайси хайъат қарорида олий таълим муассасаларида талабалар давомати ва ўзлаштириши хар бир кафедра йиғилиши, факультет илмий кенгаши, олий таълим муассасаси илмий кенгашида кўриб чиқилиши кўрсатилган?
А.* 06.09.2008 йилдаги № 8/3 сонли
5. Класификаторда хозирги кунда нечта билим сохаси назарда тутилган?
С.* 6 та
6. Бакалавриат таълим йўналишларида ўқув жараёни неча хафтани ўз ичига олади?
Д.* 204 хафта.
7. Бакалавриат таълим йўналишларида аттестация жараёни неча фоизни ташкил этади?
А.* 9-10 %
8. Бакалавриат таълим йўналишларида назарий таълим неча фоизни ташкил этади?
Д.* 65-70 %
9. Магистратура мутахассисликларида илмий фаолият неча фоизни ташкил этади?
Д.* 50 %
10. Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом қачон қабул қилинган?
С. *2009 йил
11. Қабул комиссиясида ишлаш ўқув юкламаларини қайси бўлимига киради?
Д.* Ташкилий - услубий.
12. Математика бакалавриат таълим йўналиши ва математика (йўналишлар бўйича), эҳтимоллар назарияси ва математик статистика магистратура мутахасисликлари қайси билим сохасига киради?
А.* Гуманитар соха
13. Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича) бакалавриат таълим йўналиши қайси билим сохасига киради?
В.* Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот
14. Фан номзоди илмий даражасига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган айнан бир шахс кафедра мудири лавозимига танловда кетма кет неча марта сайланиши мумкин ?
А.* 1 марта
15. Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда тегишли илмий унвонга ва илмий даражага эга бўлмаган шахслар қатнашиши мумкинми?
Д.* Камида 3 йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган, кафедранинг таълим йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари муаллифи бўлган юқори малакали мутахассис қатнашиши мумкин.
16. Олий таълим муассасаларига ўқитувчи лавозимига қайси шахслар танловсиз, ректор буйруғи билан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади?
Д.* Соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида ишга кираётган шахслар.
17. Олий таълим муассасасининг кенгашида ёки факультетнинг кенгашида сайланадиган лавозимларни белгилаш ҳуқуқи кимга тегишли?
В.* Олий таълим муассасасининг ректорига
18. Ходим меҳнат шартномаси тузилгандан кейин ишга киришиши шарт бўлган муддат томонларнинг келишувига кўра белгиланади ушбу муддат неча ойдан ошиши мумкин эмас?
С.* 3 ойдан
19. Кафедралар бирлаштирилганда ёки кафедра бўлинганда профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича танловлар қачон ўтказилади?
Д.* Танловлар ўтказилмайди.
20. Кафедра мудири билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши мумкинми?
Д.*Ўзига юклатилган функционал вазифаларни бажармаганлиги сабабли Кенгаш қарорига биноан.
21. Олий таълим бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари классификатори қайси хужжатга асосан тузилган?
Д.*Юнесконинг таълимнинг халқаро стандарт классификацияси принципларига асосан.
22. Давлат таълим стандарти сифатида Классификатор нималарни тартибга солади?
Д.* Олий таълимнинг йўналишлари ва мутахассисликларини.
23. Классификаторда таълим босқичлари, билим ва таълим соҳалари, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари қандай белгиланади?
Д.* Еттита рақамли код билан.
24. Олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши тўғрисидаги намунавий Низом қайси орган томонидан тасдиқланади?
Д.* Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан.
25. Олий таълим муассасалари талабаларини ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги тартиби қайси таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди?
С.* Ҳарбий олий таълим муассасаларига;
26. Кимлар бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг битирув малакавий ишларига рахбарлик қилади?
С.* ОТМ профессор ва доцентлари ёки илмий ходимлари, бошқа муассаса ва корхоналарнинг юқори малакали мутахассислари;
27. Олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг битирув малакавий ишлари кимлар томонидан бажарилади?
Д.* Битирув малакавий иш берилган берилган топшириқ асосида шахсан талаба томонидан.
28. Олий таълим муассасаларида битирув малакавий ишларининг тушинтириш қисми қанча сўз хажмида белгиланади?
Д.* 10-15 минг сўз хажмида.
29. Олий таълим муассасаларида битирув малакавий ишлари неча йил сақланади?
Д.* Камида 10 йил.
30. Назорат турлари уни ўтказиш тартиби ва мезонлари қайси кенгашда мухокама этилади ва тасдиқланади?
В.* Факультет ўқув-услубий Кенгашида;
31. Олий таълим муассасасида юридик шахс билан тузилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг ўқишини кўчириш мумкинми?
Д.* Юридик шахснинг розилиги билан.
32. Оралиқ ва якуний назорат турлари нималарга асосан ўтказилади?
Д.* Календар тематик режа асосида деканат томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида.
33. Таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш қайси органнинг ваколати доирасига киради?
А.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
34. Бир ўқитувчи нисбатига тўғри келадиган талабалар сони нисбати тиббиёт таълим йўналишида қанча меъёрни ташкил этади?
Д.* 6,8
35. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари сифатида нималар белгиланган?
Д.* Шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш.
36. Олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклашига асос бўлган барча хужжатлар неча йил сақланади?
В.* 3 йил
37. ДТС хамда ўқув режаларни бажарилишини кўрсатиб турувчи хужжат нима?
А.* Дарс жадвали
38. Компетенция қайси жавобда тўғри берилган?
А.* Маълум соҳада муваффақиятли фаолият юритиш учун билимлар, амалий малакалар ва шахсий сифатларни қўллаш қобилияти;
39. Модуль қайси жавобда тўғри берилган?
А.*Тарбиялаш, ўқитишга ўрнатилган мақсадлар ва натижаларга нисбатан муайян мантиқий тугалланганликка эга бўлган ўқув фани (курси) ёки ўқув фанлари (курслари) қисмларининг мажмуаси;
40. Ўқув режаси билан назарда тутилган малака амалиётлари ва таътиллар даврида талабаларнинг стипендия олиш ҳуқуқи қандай бўлади?
А.* Стипендия олиш ҳуқуқи сақланади
41. Пенсия оладиган талабаларга стипендия қандай асосларда тайинланади?
А.* Умумий асосларда тайинланади
42. Талаба академик таътилдан қайтганидан кейин унга стипендия тўлаш............................?
А.* Аввалги миқдорларда жорий ўқув семестрининг охирига қадар тикланади
43.Илгари маъмурият ташаббуси билан Олий таълим муассасасидан чиқарилган талабалар ўқишга тикланганда стипендия тайинланадими?
А.*Мазкур ўқув семестри учун стипендия, стипендия базавий миқдоридан 0,5 коэффициентини қўллаган ҳолда тайинланади.
44. Талабаларга стипендияни тўғри тайинлаш ва тўлаш устидан назорат қилиш кимнинг зиммасига юкланади?
А.* Олий таълим муассасасининг стипендия комиссиясига юкланади
45.“Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом қайси давлат органи томонидан тасдиқланган?
Д.* Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланмаган.
47. Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш қайси ваколатли органнинг асосий вазифалари ҳисобланади?
А.* Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
48. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз фаолиятини қандай амалга оширади?
Д.*Давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
49.Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг неча нафар ўринбосарлари бўлади?
А.* Тўрт нафар ўринбосари ва икки нафар биринчи ўринбосарлари
50. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъатининг аъзолари сони ва шахсий таркиби қайси орган томонидан тасдиқланади?
А.* Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
51. Таълим бериш тили таълим муассасаларида қайси норматив хужжат билан тартибга солинади?
А.* Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни билан
52.Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига неча соат қилиб белгиланади.
А.* 54 соат
53. Классификатор қайси норматив хужжатларга асосан ишлаб чиқилган?
А.* Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига асосан
54. Давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари бакалавр ва магистр талабалари қайси ўқув йилидан бошлаб мажбурий тартибда ишга тақсимланмоқда?
А.* 2005/2006 ўқув йилидан
55. Иш берувчилар кадрларга бўлган эҳтиёжни, мавжуд бўш иш жойлари ҳақидаги маълумотларни ҳар йили қайси вақтга қадар аниқлайдилар?
А.* Ҳар йили 1- апрелга қадар
56. Олий таълим муассасаларида битирувчиларни ишга тақсимлаш қачон ўтказилади?
А.* Олий таълим муассасасини битиришидан камида 1 ой олдин
57. Олий таълим муассасаси битирувчиларини ишга тақсимланиш жараёнидан олдин қандай тадбир ўтказилади?
А.* Битирувчилардан қаерда ишлашни хоҳлаши тўғрисида сўров-анкеталари тўлдириб олинади.
58. Битирувчилар ўқишни тамомлагандан сўнг қанча муддатда иш жойига етиб келишлари ва иш бошлашлари лозим?
А.* Кўпи билан уч ойгача бўлган муддатда
59. Битирув малакавий ишни ҳимоя килиш тартиби қайси норматив хужжат билан белгиланади?
А.*Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Низом билан
60. Олий таълим муассасаларида кафедра мудири билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши мумкинми?
А.* Кенгаш қарорига биноан тўхтатилиши мумкин
61. Озодликдан махрум қилиш тариқасида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таълим олиши учун шароитлар яратиладими?
А.*Қонунчиликда белгиланган тартибда шароитлар яратилади
62. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқувчилари қандай таъминотда бўлади?
А.* Тўла давлат таъминотида бўлади
63. Етим болаларни, ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш ким томонидан амалга оширилади?
А.* Давлатнинг тўла таъминоти асосида қонун хужжатларига асосан амалга оширилади
64. Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида олишга ҳақлидирлар. Ушбу жумла қайси хужжатдан олинган?
А.* Таълим тўғрисидаги қонундан
65. Олий таълим таълим муассасасида илмий ишлар бўйича проректор лавозими талабаларнинг келтирилган контингенти неча нафардан зиёд бўлганда киритилади?
А.* Талабалар контингенти 1000 нафардан зиёд бўлганда
66. ОТМ Кенгашининг ваколат муддати неча йил?
А.* 5 йил
67. ОТМ Кенгаши ўз фаолиятини қайси хужжатга асосан олиб боради?
А.* Ҳар ўқув йили учун ишлаб чиқиладиган иш режасига
68. ОТМ Кенгаши қарорлари қачон кучга киради?
А.* ОТМ ректори томонидан тасдиқлангандан сўнг
69. Таълим олиш жараёнида шахс қандай талабларни бажариши шарт?
А.* Давлат таълим стандартларида ифода этилган талабларни
70. ОЎМТВ грифига асосан ўқув қўлланма ёзиш ва нашрга тайёрлаш учун неча соат ажратилади?
А.* Босма тобоғи 30 соат
71. ОЎМТВ грифига асосан дарслик ёзиш ва нашрга тайёрлаш учун меъёрий хужжатда неча соат ажратилади?
А.* Босма табоғига 50 соат
72. ОТМ қабул комиссиясида ишлаш учун меъёрий хужжатда неча соат ажратилган?
А.* 100 соат
73. ОТМларда ўриндошлик тартибида декан ва декан муовинлари вазифасида фаолият олиб борган шахслар қачондан бошлаб ўз вазифаларидан озод этилган?
А.* 1998 йил 1 ноябрдан
74. Амалдаги меъёрий хужжатларда маъруза, амалий машғулот, семинар ва лаборатория машғулотларига тайёргарлик кўриш учун неча соат ажратилади?
А.*Ўқитилаётган курсга ажратилган жами соатлар миқдорининг 30% миқдорида
75.Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторининг эталонини қайси ваколатли орган олиб боради?
А.* Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
76. ОТМ факулътет декани қайси меъёрий хужжатга асосан соҳавий вазирлик билан келишилган ҳолда ОТМ ректори томонидан тайинланади?
А.* Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишига
77. Олий таълим муассасалари фанлар блоклари бўйича ўқув дастурини ўзлаштириш учун ажратилган соатлар хажмини неча фоизга ўзгартириши мумкин?
А.* 5 фоиз
78. ОТМларнинг штат жадвалига декан ва декан муовинлари штат бирликлари қачон киритилган?
А.* 1998 йил 1 октябрдан
79. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими бакалавриат йўналиши қайси билим соҳасига киради?
А.* Гуманитар соҳа
80. ОТМларда амалиётни тахлил этиш ва ўтказиш учун жавобгарлик кимнинг зиммасига юкланади?
А.* ОТМ ректори
81. ОТМлардаги кафедра мудирларининг хонаси қандай майдон жумласига киради?
А.* Ўқув-ёрдамчи майдон
82. ОТМлардаги ёпиқ спорт бинолари майдонлари қандай майдон жумласига киради?
С.* Ўқув майдони
83. ОТМлардаги тиббий пунктлар қандай майдон жумласига киради?
В.* Ёрдамчи майдон
84. Бошқа олий таълим муассасасига ижарага берилган майдон қандай майдон жумласига киради?
Д.* Умумий майдон
85. Педагог, илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш қайси давлат органининг ваколати доирасига киради?
А.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси
86. Педагог ходимларни тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ва қайта тайёрлашни ташкил этиш қайси давлат органининг ваколати доирасига киради?
А.* Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
87. Нодавлат таълим муассасаларига фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун қанча миқдорда давлат божи ундирилади?
А.* Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида
88.Таълим муассасасини аккредитациялаш учун Аттестация комиссияси томонидан Аккредитация комиссиясига қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
А.*Ўқув концепцияси, ўқув режалари ва дастурлари, таълим муассасаси аттестацияси хулосаси, нодавлат таълим муассасасига берилган лицензия нусхаси;
89. Тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар аттестация жадвалини ҳамда аттестация текширувига оид ҳужжатларни аттестация бошланишидан неча ой олдин Давлат тест марказидан оладилар?
А.* 3 ой олдин
90. Қандай лавозимларга танлов эълон қилинмайди?
А.*Ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бўлган аёллар эгаллаб турган лавозимларга
91. Олий таълим муассасаларига қандай шахслар танловсиз, ректор буйруғи билан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади?
А.* Ўқитувчи лавозимига соатбай ҳақ тўлаш шартларида ишга кираётган шахслар
92. Олий таълим муассасасини битирган мутахассис тақсимот бўйича ўқитувчи лавозимига танловдан ташқари неча йил муддатга тайинланади?
С.* 3 йил муддатга
93. ОТМларда профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича муддатидан олдин танловлар ўтказишга қачон йўл қўйилмайди?
А.* Кафедралар бирлаштирилганда ёки кафедра бўлинганда
94. Кафедралар бирлаштирилган тақдирда янгидан ташкил этилган кафедра мудири лавозимини эгаллаш тўғрисидаги масала қандай хал этилади?
Д.* Олий таълим муассасасининг илмий кенгаши олдиндан танлов эълон қилмасдан, яширин овоз бериш йўли билан ҳал қилади
95. Таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қайси давлат органининг ваколати доирасига киради?
А.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси
96. Давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш қайси давлат органининг ваколати доирасига киради?
Д.* Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари
97. Таълим муассасалари фаолиятининг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлаш қайси давлат органининг ваколати доирасига киради?
С.* Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
98. Магистрлик диссертацияси мавзусини белгилаш олий таълим муассасасида ким томонидан расмийлаштирилади?
А.* ОТМ ректори томонидан
99. Давлат таълим стандартини билиш ...............................?
Д.* Профессор-ўқитувчилар таркибини танлов асосида саралаш шартларидан бири ҳисобланади
100. Давлат таълим стандартларини такомиллаштириш бўйича асосий тамойиллардан қайси бири нотўғри?
Д.*Малакавий талабларда келтирилмаган сифатларни шакллантирувчи энг зарур фанларнинг киритилиши, уларнинг ҳажмлари ва кетма-кетлиги узлуксиз таълим турлари билан узвийлигини инобатга олган ҳолда илмий асослаш.
101. Талабалик гувоҳномасининг шакли ва тайёрланиш қоидалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қайси буйруғи билан қачон тасдиқланган?
Д.* Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 23 июлдаги № 200-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
102. Рейтинг дафтарчаси Олий таълим муассасаларида ким томонидан расмийлаштирилади?
Д.*Рейтинг дафтарчаси деканат масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилади
103. Олий таълим муассасасини тугатганлик ва диплом берилганликни қайд этиш китоби неча йил сақланади?
Д.* Доимий сақланади
104. ОТМларда талабалар контингенти ҳаракатини ҳисобга олиш тўғрисида маълумот ким томонидан юритилади?
Д.* Факультет томонидан юритилади
105.Профессор-ўқитувчининг журнали қандай хужжат хисобланади?
Д.* Тавсия этиладиган ҳужжат ҳисобланади
106. Олий таълим муассасаларида юритиладиган таълим жараёнига тааллуқли асосий ҳужжатларнинг шакллари ва уларни юритиш бўйича йўриқнома қачон тасдиқланган?
Д.* Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги № 114- сонли буйруғи билан тасдиқланган.
107. Катта илмий ходимлар-изланувчилар учун назарий ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўқув юкламаси ҳажми ҳафтасига неча соат бўлиши керак?
А.* 36 соат
108.Катта илмий ходимлар-изланувчилар учун аудитория машғулотларига неча соат ажратилади?
А.* 12 соат
109. Мустақил изланувчилар учун ўқув юкламаси ҳажми ҳафтасига неча соатни ташкил қилади?
А.* 12 соат
110. Мустақил изланувчилар учун аудитория машғулотларига неча соат ажратилади?
А.* 4 соат
111. Катта илмий ходимлар-изланувчилар диссертацияни ҳимоя қилгунгача таълим муассасаларида неча соат ҳажмида педагогик иш тажрибасига эга бўлиши керак?
А.* Камида 300 соат
112. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 24.07.2012 йилдаги Фармонида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига неча ой муддат ичида мазкур Фармоннинг ижроси бўйича тегишли Ҳукумат қарорини қабул қилиш юклатилган?
А.* 3 ой муддат ичида
Dostları ilə paylaş: |