2-вазифа.Ўзбек тили этимологик ва энциклопедик луғатларининг
тузилиш принциплари
Аввалги мавзулардан бирида этимологик ва энциклопедик луғатлар тузиш
борасида ўзбек лексикографияси қўлга киритган ютуқларни тилга олган эдик.
Энциклопедик луғатлар тузиш бўйича қилинган ишлар ўзбек тилининг
этимологик луғатини яратишга нисбатан анча илгарилаб кетганлиги айни ҳақиқат.
Бу борада шубҳага ўрин йўқ. Бундай ҳолатнинг ўзига хос объектив ва субъектив
сабаблари мавжуд. Мадомики, ўзбек тили этимологик луғатларининг тузилиш
принциплари хусусида фикр юритилар экан, биз албатта ҳозирча ўзбек тилида
яратилган ягона этимологик луғат, яъни Ш.Раҳматуллаев томонидан тузилган
“Ўзбек тилининг этимологик луғати”га мурожаат қиламиз.
76
Луғат мақолалари талқин қилинаётган сўз билан ёки ҳавола сўз билан
бошланади ва улар қатъий алифбо тартибида жойланиб, бош ҳарфлар билан
терилган.
Талқин қилинаётган сўз ва ҳавола сўз амалдаги ўзбек кирилл алифбосида
ёзилган, е, ё, ю,я ҳарфлари ўрнига икки товушни ифодалашига кўра икки ҳарф
ёзилган; аксинча, бир товушни ифодалашига кўра нг ҳарф тизмаси ўрнига н
ҳарфи берилган: ойоқ, уйал-; ан, жан, сон каби.
Луғат мақоласида талқин қилинаётган сўзларни ва уларнинг қисмларини
ёзишда кирилл алифбосидан туркий луғатшунослик анъаналарига кўра
қуйидагича фойдаланилган:
1) А ҳарфи билан қадимги туркий тилдаги бироз кенг унли товуш
ифодаланган: байрақ ва ҳ.к;
2) Й ҳарфи билан олдинги қатор унли товуш ифодаланган: байрам ва ҳ.к;
3) О ҳарфи билан ортқи қатор ўрта кенг унли товуш ифодаланган: бойин ва
ҳ.к.
Бош сўз феъл бўлган тақдирда, туркий тиллар луғатларида мавжуд анъанага
биноан кетига чизиқ (-) қўйилган: бела-, бура- ва ҳ.к. Агар талқин қилинаётган
сўз кўп маъноли бўлса, асосан бош маъноси, зарур ўринларда икки маъноси
берилган. Маъно тарифлари Ўзбек тилининг изоҳли луғатига суянган ҳолда
келтирилган. Маъно таърифидан кейин айни шу маънони тасдиқловчи жумла
келтирилади. Бу жумла курсив билан ёзилиб, унинг таркибидаги сўз-мисол ёйиб
терилган. Шундай кейин этимологик талқин бошланади. Талқин қилинаётган сўз
ҳозирги ўзбек тилида ҳам, қадимги туркий тилда ҳам туб бўлса, бундай сўз
биринчи навбатда товуш таркиби жиҳатидан юз берган ўзгаришлар кўрсатилган.
Бкндай товуш ўзгаришлари таркибили сўзларда ҳам таъкидланган.
Этимологик талқини берилаётган сўз маъно жиҳатидан ўзгарган бўлса, бундай
маъно тараққиёти қандай маъно асосида рўй бергани изоҳланган. Ясама сўзлар
талқин қилинган мақолаларда ясаш қандай маънодан амалга оширилгани
кўрсатилган.
Этимологик талқин берилаётган сўзлар доирасидаги омонимлар рим рақалари
қўйиб фарқланган: ўт -1, ўт-П, ўта-1, ўта-П сингари.
Қўшимча ёрдамида ясалган сўздан кейин “ясалган”, грамматик шакл юзага
келса “ҳосил қилинган” сўзлари ишлатилган. Асос била қўшимча орасига
баробар(=) аломати қўйилган. Сўз қисмлари орасидаги муносабатни кўрсатишда
қавслардан истифода этилган. Товуш жиҳатидан ўзгарган сўзларнинг олдинги ва
кейинги шакллари ўтиш белгиси (>) ёрдамида берилган. Изоҳланаётган сўз, асос
ва қўшимчалар қора кичик ҳарфларда келтирилган. Этимологик луғат хусусидаги
фикрларни ундан келтирилган қуйидаги намуна билан якунлаймиз : АРИҚ “кичик
оқин сув йўли”. Баҳорда бу ариқларга сув сиғмай кетади. Бу от асл қадимги
туркий тилдаги “оқ-“ маъносини англатган а:р- феълидан –(ы)қ қўшимчаси билан
ясалган (ЭСТЯ,1,188); кейинроқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган
(Девон,1,96); ўзбек тилида а унлиси а унлисига алмашган, ы унлисининг
қаттиқлик белгиси йўқолган: а:р+ық=а:рық>ариқ (1,32).
Энциклопедик луғатларнинг тузилиши хусусида сўз борган кезда биринчи
77
галда “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, “Болалар энциклопедияси”.
“Тошкент энциклопедияси” каби қомусий асарларни назарда тутамиз. Ўзбек
луғатшунослари эришган сўнгги ютуқлардан бири, шубҳасиз, 2014 йилда Шарқ
нашриётида чоп этилган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси”
асаридир. Сал кам 64 босма табоқдан иборат бу асар Бобур номидаги халқаро
жамоат фонди томонидан тайёрланган бўлиб, Бобур меросини илмий нуқтаи
назардан таҳлил қилиш, тизимга солиш, изоҳлар билан таъминлаш ва тарғиб этиш
мақсадида нашр қилинди. Бобур энциклопедияси (БЭ) мақолаларини тайёрлашда
умуман илмий энциклопедиялар учун қабул қилинган ёндашув ва баён услубига
риоя этилган. Сўзларни беришда уларни аслига яқинлаштиришга эътибор
қаратилган. Арабча изофаларни беришда ўзбекча талаффузга мос вариант
сифатида Хазойинул-маъоний каби шакл қабул қилинган. Луғатда шахслар
ҳақидаги мақолаларни номлашда қуйидаги қоидаларга асосланилган: 1) шахсни
идентификациялаш – ном “БЭ”нинг қаерида тилга олинган бўлмасин, тегишли
шахс ким эканлигини бир қийматли тарзда аниқлаш мумкин бўлиши: Жаҳонгир –
Амир Темурнинг ўғли, Жаҳонгир мирзо Бобурнинг укаси, Жаҳонгиршоҳ –
Бобурнинг 4-авлоди ва ҳ.к.; 2) биринчи принципга амал қилинган ҳолда шахснинг
исми имкон қадар ихчам бўлиши (Амир Темур, Алишер Навоий, Иброҳим Сору
ва ҳ.к.; 3) мир, мирзо, саййид, хожа каби сўзлар исмларнинг сифати ёки
хитоб(титул) бўлганда ажратилиб, исмнинг таркибий қисми бўлса, қўшиб ёзиш;
4) ном идентификациясини янада аниқлаштириш мақсадида унга нисба, лақаб
каби қўшимчалар мақола номидан сўнг, тўлиқроқ исми шариф ва бошқа
маълумотлар қавс ичида келтирилган. Амалдаги қоидалардан фарқли равишда (
лекин инглиз тилида қабул қилинганидек) хито, лақаб каби қўшимчалар исмнинг
таркибий қисми сифатида бош ҳарфлар билан берилган. Бу қоида сулолалар
номига нисбатан ҳам қўлланган. М.: САЙЙИДҚОСИМ ЭШИКОҒА (412),
ДЎСТ МУҲРДОР (231) ва ҳ.к. Библиографик материал ўзбек ўқувчисига
мўлжалланган бўлиб, мавзуга тегишли адабиётни қамраб олишни мақсад
қилмаган. У асосан, мақолага қўшимча вазифани ўташ учун йўналтирилган.
Биографик мақолаларга илова қилинган асарлар рўйхати асосан, Бобурга
бағишланган ёки бобуршуносликка алоқадор. Назарий аҳамиятга молик, махсус
тадқиқот талаб қилган мақолаларда айрим библиографик маълумотлар матн ичида
кўрсатилган. Сўз ва ибораларнинг асл вариантлари ва бошқа баъзи маълумотлар
“Сўзлик” деб номланган Илова тарзида берилган. БЭ имкон даражасида
иллюстрация ва хариталар билан таъминланган. БЭ Заҳириддин Муҳаммад Бобур
исмининг кирилл ва лотин алифбосидаги нашрларда ёзилиши, Заҳириддин
Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти мавзусида ёқланган диссертациялар,
“Бобурнома” хранологияси, Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларида арабча
ибора ва жумларлар, Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг Ўзбекистонда
нашр этилиши ва “Бобур энциклопедияси сўзлиги” каби иловалар, Исмлар
кўрсаткичи, “БЭ”га мақола, харита, библиографик маълумот ва иллюстрация
тайёрлаганлар ҳамда рус ва инглиз тилидаги Резюме билан якунланган.
Истиқлол йилларида Амир Темур тарихи баён этилган кўпгина манбалар
дунё юзини кўрди. Чунончи, Низомуддин Шомий, Ғиёсуддин Али, Шарафуддин
Али Яздий, Ибн Арабшоҳ, Ҳофизи Абрў, Муинуддин Натанзий, Фасиҳ Хавофий,
78
Абрураззоқ Самарқандий, Улуғбек мирзо, Хондамир, Муҳаммад Али ибн Дарвеш
Али Бухорий, Заҳируддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Ҳайдар мирзо каби
муаррихларнинг бебаҳо асарлари халқимизга тақдим этилди.
Номлари қайд этилган муаррихларнинг асарларида Амир Темур ҳаёти ва
фаолиятига қайсидир даражада алоқадор бўлган кўпдан-кўп инсонлар, хусусан,
машҳур шахслар билан бир қаторда оддий халқ вакиллари, тасодифий учраган
кишилар исмлари, насаби, мансабу лавозими, касби кори, жамиятда тутган ўрни,
феъл – атвори, ҳулқи ва ҳ.к. хусусида қимматли маълумотлар келтирилган. Ушбу
маълумотларга суянган ҳолда Темурбек даврдошлари портретини чизиш,
уларнинг инсоний фазилатлари, ички ва ташқи дунёси ҳақида тасаввурга эга
бўлиш мумкин бўлади. Шуларни ҳисобга олиб биз томондан “Амир Темур
замондошларининг мўъжаз энциклопедияси”ни яратилди.
Илмий энциклопедиялар талабларига риоя қилинган ҳолда тузилган мазкур
луғатдан ўрин олган мақолалар ҳажман, табиий, бир биридан фарқ қилади.Зотан,
муайян шахс тўғрисидаги мақоланинг катта ёки кичиклиги шу шахсга доир
маълумотнинг тарихий манбаларда нисбатан кенг ёхуд ўта қисқа берилгани билан
изоҳланади.
Луғат алифбо тартибида тузилган бўлиб, ички алифбо тартибига ҳам риоя
қилинди. Шу ўринда ўқувчи диққатини бир жиҳатга қаратишни мақсадга
мувофиқ деб билдик. Луғат материалларини тегишли манбалардан тўплаш,
тартибга солиш жараёнида бирон бир шахснинг исми, шарифи, қайси қавмга
мансублигини ифодаловчи маълумотларнинг ранг- баранглиги, баъзан улар
ўртасида тафовутларнинг борлиги кўзга ташланди. Шундай ўринларда
антропонимнинг
варианти
қавс
ичида
келтирилди:
Али(Алибек),
Бойсунғур(Бойсунқур), Мироншоҳ(Амираншоҳ) ва ҳ.к.
Луғатдан ўрин олган шахсларнинг сулоласи: Шоҳрух мирзо, Искандар ўғлон,
Сарой Мулк хоним, Султон Бахт бегим, мансаби, лавозими, рутбаси : Аббос
баҳодур, Калон тавачи, Лолам қурчи, касби : Мавлоно Бадруддин мунажжим,
Тўкал бавурчи, қавми, уруғи: Ёдгор арлот, Баҳром жалойир, Баён қавчин, Қизил
Мир Али ўйрат, Зиндачашм апарди, Идику манғит, Элчибўға ўзбек, лақаби: Апачи
калта ва ҳ.к. кичик ҳарфлар билан ёзилди.
Луғатдаги Худайдоди Ҳусайний, Шамсуддин Аббос,Саййидхожаи Шайх Али
баҳодур сингари бирикмаларни Ҳусайннинг ўғли Худайдод, Аббоснинг ўғли
Шамсуддин, Шайх Али баҳодурнинг ўғли Саййидхожа тарзида тушунмоқ лозим.
Назорат саволлари
1. Этимологик луғатлар тузиш иши қаерда ва қачон бошланган?
2. Қайси қардош туркий тилларнинг этимологик луғатлари тузилган?
3. “Туркий тилларнинг этимологик луғати” ким томондан тузилган?
4. “Туркий тиллар этимологик луғати”нинг кейинги йилларда нашр қилинган
жилдлари хусусида мулоҳаза юритинг.
5. Турк тилининг этимологик луғатини ким яратган?
6. Этимологик луғатнинг тузилиш принципи қандай ва бошқа луғатлардан
нимаси билан фарқланади?
7. Ўзбек тилининг этимологик луғатини тузишда қандай йўл танланган?
79
8. Энциклопедик луғатлар тузиш ибтидоси қайси даврга бориб тақалади?
9. Ўзбек тилидаги дастлабки энциклопедик луғати қачон тузилган?
10 .Собиқ шўролар даврида тузилган “Ўзбек совет энциклопедияси” хусусида
бахс юритинг.
11.“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” нинг мамлакат ижтимоий-
маданий ҳаётида тутган ўрни қандай?
12.“Бобур энциклопедияси” нинг Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш, тарғиб
қилиш борасидаги аҳамиятини очиб беринг.
Фойдаланилган адабиёт
Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси.Тошкент:Шарқ.2014.
Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг этимологик луғати.I-III. Тошкент:
Университет, 2000-2009.
Севортян Э.В. Этимологический словарь тюркских языков. I-VII. М.,1974-
2014.
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси.I-ХII. Тошкент. 2000-2006.
2-Амалий машғулот.
Ўзбек терминологиясини такомиллаштириш борасида амалга
оширилаётган ишлар
Ишдан мақсад: Мустақилликдан кейин ўзбек тили терминологияси тизимини
такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича эгалланган асосий
кўникмаларни такрорлаш. Соҳа термиологиясида кечаётган сезиларли
ўзгаришлар, чунончи, терминларни тартибга солиш, бир хилликка келтириш
хусусида керакли кўникмага эга бўлиш.
Масаланинг қўйилиши: Ушбу амалий иш давомида тингловчи
қуйидагиларни бажариши лозим:
- луғатларда берилган мотивланмаган терминларни изоҳлаши
- луғатлар ёрдамида мотивланган терминларни талқин қилиши
- терминологик луғатлардан рус тилидан ўзлашган суффиксли терминларни
топиши
- рус тилида сўз ясовчи аффикслар билан ясалган терминларнинг ўзбекча – чи
аффикси билан алмаштирилишига мисоллар келтириши
- русча-байнанлмилан қўшма термнларнинг ўзбек тилига ўзлашиш
принципларини изоҳлаши
- чет тили ясама терминларининг ўзбек тилига калькалаш орқали ўзлашиши
йўлларини билиши
- ўзбек тили терминологиясида русча префиксоидлар ёрдамида ясалган
термин-калькаларни шарҳлаши
80
- “Ўзбек тили изоҳли луғати” тузилиш тартибидан хабардор бўлиши
- изоҳли луғатларда омонимларнинг берилишини талқин қилиши.
Ишни бажариш учун намуна.
1-вазифа.Соҳа
терминологиясида
рўй
бераётган
ўзгаришлар.
Терминларни унификациялаш ва тартибга солиш.
Терминологияга доир адабиётларда таъкидланишича, мотивланмаган, яъни
белгили терминлар ўз таркибига тилда мавжуд туб лексик бирликлар,бошқа
тиллардан кирган ўзлашмалар, калькалар, шунингдек ўз сўзлардан семантик
(метонимик) кўчим орқали ҳосил бўлган терминларни қамраб олади.
Ўзлашмаларнинг ҳар қандай тил тараққиёти ва бойиши қонуниятининг
манбаларидан бири эканлиги сир эмас. Ўзлаштириш жараёни мураккаб ҳодиса
бўлиб, лингвистик ҳамда экстралингвистик омиллар билан чамбарчас боғланган.
Ижтимоий – сиёсий, тижорий-иқтисодий, диний муносабатлар, маданий алоқалар,
бир тилдан бошқа тилга қилинадиган адабий таржималар ва ҳ.к. натижасида у ёки
бу тил луғат таркибида ўзлашмалар пайдо бўлади. Табиий, ушбу ҳодиса бошқа
қариндош бўлмаган тиллардан кирган катта миқдордаги ўзлашмаларга эга ўзбек
адабий тили учун ҳам тааллуқлидир.
Узоқ муддатли тарихий тараққиёт давомида ўзбек халқи ўзга халқ ва
миллатлар билан мустаҳкам сиёсий, иқтисодий, маданий, илмий ва лисоний
муносабатларда бўлган. Бундай алоқлар натижасида ўзбек адабий тилининг луғат
таркиби янги тушунчалар ҳамда реалиялар ҳисобига яна-да бойиди ва бойиб
бормоқда. Ўзбек адабий тилига келиб чиқиши нуқтаи назаридан турфа ва ранг-
бараранг сўзлар ўзлашган.
Калькалаш сўз ўзлаштиришнинг олий шакли бўлиб, унинг тилнинг
бугунги кундаги луғат таркиби кенгайиши ва бойишида жуда фаоллиги аллақачон
аниқланган.
Калькалаш жараёни ўзбек тилининг барча терминологик тизимларига хос
бўлиб (Шоаҳмедов 1974), асосан икки маълум, яъни: а) стуруктур (сўз ясаш), б)
семантик калька тури орқали реаллашади. Бу тизимда, шубҳасиз, структур
калькалар етакчилик қилади. Структур (сўз ясаш) калькалар сирасига ўзбек
адабий тили воситалари ёрдамида бошқа тилларга оид моделлардан, уларнинг
морфологик қисмларини таржима қилиш билан ясалган терминлар киради.
Муайян тилнинг лексик – сўз ясаш материаллари негизида ҳосил қилинган
структур калькалар том маънодаги ўзлашма ҳисобланмайди (Тихонов 1991; 136).
Ҳозирги ўзбек терминологияси тизимида чет тилларга хос элементларнинг
алоҳида миқдори мавжуд бўлиб, уларни калькалашга ҳеч қандай ҳожат йўқ.
Масалан, телефон, телеграф, трактор, танк, изотоп, индикатор, орден, болт,
арфа, ринг, хоккей, департамент, парламент, мина, импорт, экспорт, антенна,
арматура, прокурор, аэробус, автобус, метро, амперметр, мотор, дизель,
астронавт, механик, радиотехник, протон, нейтрон, электрон каби Русча-
байналминал характердаги кўпгина терминлар таркибан ўта ранг –баранг бўлиб,
техника, илм-фан, маданият, санъатнинг ҳамма соҳаларини қамраб олган. Бундай
81
юзага келишни ифодаловчи ҳамда муттасил ривожланувчи терминлар қатлами
ўзбек тилининг мулкига айланган. Ҳозирги пайтда ҳам тайёр терминларни
ўзлаштириш жараёни ўз фаоллигини сақлаб қолмоқда.
Айни чоғда, ўзбек тили ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва
ҳ.к. соҳалари терминологияси тизимида ўзбек тили қонунларига бўйсунган ҳолда
муайян қисми ўзбек тилининг сўз ясовчи элементлари билан алмаштирилган
улкан миқдордаги Русча-байналминал терминлар қўлланмоқда.
Сўз ясовчи суффикси ўзбек тили аффикси билан алмаштирилган ўзлашма -
терминлар
Рус тили терминологияси таркибининг салмоқли улушини сўз ясовчи
суффикслар билан ясалган, мотивланган терминлар ташкил қилади (История
лексики русского литературного языка 1981; 152-166).
Сўз ўзлаштириш жараёнида кам миқдордаги терминлар сўз ясовчи
суффикслари билан бирга ўзлаштирилади (металлист, милитарист, моторист,
нигилист, социалист ва ҳ.к.). Бироқ аксарият ҳолларда терминлар ясашда
қатнашган суффикслар ўзбек тилининг айнан бир хилдаги, ўхшаш аффикслари
билан алмаштирилади.
Сўз ясовчи суффикслари –чи аффикси билан алмаштирилган терминлар
а) - ист: танк-чи (танкист), трактор-чи (такторист) штанга –чи
(штангист) , парашют-чи (парашютист), роман-чи (романист), торпеда-чи
(торпедист), радиометр-чи (радиометрист), монархия-чи (монархист), футбол-
чи (футболист) ва ҳ. к.;
б) - ник: транспорт-чи (транспортник), монтаж-чи (монтажник), нефт-
чи ( нефтяник), десант-чи (десантник) ва ҳ. к.;
в) - щик: арматура – чи (арматурщик), туннел-чи (туннельщик),
трамвай-чи
(трамвайщик),
фальцовка–чи
(фальцовщик;
фальцовщица),
постановка-чи ( постановщик), сигнал-чи (с игнальщик), арматура-чи
(арматурщик) ва ҳ. к.;
г) - чик: – проход-чи (проходчик), ракета-чи (ракетчик), разведка-чи
(разведчик), прокат-чи (прокатчик), паркетчи (паркетчик) ва ҳ. к.;
д) - овщик// -льщик: кран-чи (крановщик), сеялька-чи (сеяльщик),
нивелировка-чи ( нивелировщик), штамп-ловчи, штамповка-чи ( штамповщик) ва
ҳ.к.;
е) – ёр: лифт-чи ( лифтёр), башня-чи ( башнёр), экспорт-чи ( экспортёр),
импорт-чи (импортёр), бокс-чи ( боксёр) ва ҳ. к.;
ё) – тор: авиация-чи (авиатор), эксперимент-чи (экспериментатор),
экспроприация-чи ( экспроприатор), эвакуация-чи ( эвакуатор), декорациячи
(декоратор) ва ҳ.к.;
ж) - ск (ий): гвардия-чи (гвардейский; гвардеец), полиция-чи
(полицейский) ва ҳ.к.;
з) - смен: рекорд-чи (рекордсмен), спорт-чи (спортсмен), полиция-чи
(полисмен), яхта-чи (яхтсмен) ва ҳ. к.
и) - ант: диверсия-чи (диверсант) ва ҳ. к.
Шундай қилиб, шахс оти, муайян касб-ҳунар эгаси номи ҳамда шахснинг
ҳолати, аҳволи, вазиятини ифодаловчи русча суффиксларни ўзбекча (туркий)ча –
82
чи аффикси билан алмаштириш натижасида қуйидаги жиҳатлар воқеланади: а)
русча-байлалмиал сўзнинг асоси ўзгармаган ҳолда янги термин ясалади(
республика-чи – республиканец, дозиметр-чи - дозиметрист); б) ўзлашма асос
шакли тўла тиклангандан сўнг янги термин юзага келади( селекция - чи –
селекционер,сеялька - чи – сеяльщик) ва ҳ.к.
Ўзбек тилига ўзлашган феълдан ясалган от - терминлар
Маълумки, рус тилида феълдан ясалган исмлар – ни(е), -к(а), -аци(я),-
изаци(я), -фикация сингари суффикслар кўмагида ҳосил қилинади. Мазкур
суффиксли терминлар ўзбек тили терминологияси тизимига ўзлари ифодаловчи
реалиялар ва тушунчалар билан биргаликда тайёр тил бирликлари сифатида
кириб келади. Масалан, амортизация, аннексия, ассимиляция, артикуляция,
аллитерация, аэронавигация,кооператив,книминалистика, криминология ва ҳ.к.
Шу билан бир қаторда, феълдан ясалган от – терминлар ўзлаштириш
жараёнида ўзбек тили таъсирига учрайди ва феълдан от ясовчи суффикслар ҳеч
бир қийинчиликсиз ўзбекча –лаш, лаштириш каби фаол аффикслар билан
алмаштирилади. Баъзи бир ашёвий материалларга мурожаат қиламиз:
а) - ни (е): аккредит-лаш (аккредитование), код-лаш (кодирование), асфальт-
лаш (асфальтирование), автомат-лаштириш (автоматизация) ва ҳ.к.
Торможение, кооперирование, изолирование сингари ўзлашма терминларнинг
асоси ўзбек тилида мустақил маъно ифодаламайди. Бундай вазиятларда ўзбек
тилида ўзлашманинг асоси қайта тикланади ва унга ўзбекча аффикс қўшилади.
Масалан, тормиз-лаш от (торможение), абстракт-лаш от (абстрагирование) ва
ҳ.к.;
б) – аци(я), -изация, -фикация, -к(а): циан-лаш (цианизация), ион-лаш
( ионизация), менаника-лаш ( механизация), газ-лаштириш ( газификация), гермет-
лаш ( герметизация), конденс-лаш ( конденсация), табул-лаш ( табуляция), вальц-
лаш ( вальцовка), фрез-лаш ( фрезеровка), легал-лаштириш(легализация), паспорт-
лаштириш (паспортизация) ва ҳ.к.
Ўзбек тилига ўзлашган Русча-байналминал терминлар
Русча сўз + русча сўз ёки байналминал сўз + русча сўз структурали қўшма
терминлар ўзлашиш жараёнида ўзбек тили қонуниятларига бўйсунади.
Русча-байналминал қўшма терминларнинг ўзбек тилида ўзлашиши
тубандаги усуллар билан амалга ошади:
1. Русча-байналминал терминларнинг рус тилига хос иккинчи компоненти
ўзбек тилидаги мос сўз билан эмас, балки сўз ясовчи аффикс билан
алмаштирилади. Оқибатда, Русча-байналминал қўшма термин ўзбек тилида
ясама терминга айланади:
- соз: машина-соз (машиностроитель), вагон-соз (вагоностроитель), самолёт-
соз (самолётостроитель), ракета-соз (ракетостроитель), шаҳар-соз
(градостроитель) ва ҳ.к.;
-созлик: машина-созлик (машиностроение), вагон-созлик (вагоностроение),
прибор-созлик (приборостроение), ракета-созлик (ракетостроение) ва ҳ. к.;
-шунос: материал-шунос (материаловед), машина-шунос (машиновед) ва ҳ.к.;
83
- шунослик:
материал-шунослик
(материаловедение),
машинашунослик
(машиноведение) ва ҳ. к.
2. Русча-байналминал қўшма терминларнинг иккинчи компоненти ўзбекча айни
мутаносиби билан алмаштирилади ёхуд калька усули билан таржима қилинади:
бомба - қидиргич ( бомбоискатель), бомба -пана ( бомбоубежище), гипер – товуш
(гиперзвук),
кино – қурилма ( киноустановка), электр - ҳисоблагич
(электросчетчик),
электр–сим
(электропровод),
радио-ниқоблаш
(радиомаскировка)
ва
ҳ.к.
Ушбу
метод Русча-байналминал характердаги қисқартма қўшма
терминларни ўзлаштириш жараёнида ҳам қўл келади: аэро-чана (аэросани), теле-
марказ ( телецентр), термо–қаршилик ( термосопротивление), гелио-қурилма
(гелиоустановка), теле-шарҳловчи (телекомментатор, авиа– соз (авиастроение),
авто–йўл (автодорога) ва ҳ.к.
3. Русча – байналминал терминнинг ҳар икки компоненти ўзбекча мутаносиби
билан алмаштирилади (ёки калька қилинади): ҳавоиситгич (воздухонагреватель)
ҳақосовутгич (воздухоохладитель), ҳавотозалагич (воздухоочиститель) ва ҳ.к.
Dostları ilə paylaş: |