Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Yüklə 1,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə3/11
tarix19.11.2019
ölçüsü1,21 Mb.
#29612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
6.3 Zamonaviy o'zbek leksikografiyasi va terminologiyasi


Назорат саволлари 

1. Терминнинг сўздан нима фарқи бор? 

2. Лексикографиянинг тилшуносликдаги ўрни қандай? 

3. Ўзбек 

терминологиясининг 

нечта 


шаклланиш 

ва 


ривожланиш 

босқичларини биласиз? 

4. Ўзбек луғатчилигига асос бўлган қандай асарларни келтира оласиз? 

5. Ўзбек терминологияси  қайси манбалар ҳисобига шаклланган? 

6. Ўзбек  терминологиясининг  шаклланиши  ва  тараққиётида  ўз  қатламнинг 

роли қандай? 

7. Ўзбек  терминологиясининг  шаклланиши  ва  ривожланишида  қайси  чет 

тилларининг таъсири кучли бўлган? 

8. Ўзбек  лексикографияси  қандай  анъанлар  ва  принципларга  суянган  тарзда 

шаклланди? 

9. Ўзбек луғатчилигининг шаклланишида “Девону луғотит турк”нинг қайдай 

улуши бор? 

10.  “Муқаддимат ул-адаб”  неча тиллик луғат? 

11. ХIV  асрда  Мамлюклар  давлатида  араб  тилида  ёзилган  рисолаларни 

тавсифланг. 

12.  ХV-ХХ аср боши эски ўзбек адабий тили вакиллари асарларига тузилган 

қандай луғатлар бор? 

13. Ўзбек терминологиясининг бугунги аҳволи хусусида нима дейсиз? 



 

20

 



14. Мустақиллик  даврида  ўзбек  луғатшунослиги  қандай  ютуқларни  қўлга 

киритди? 

 

Фойдаланилган адабиёт: 

 

1. Абдушукуров Б. Эски туркий тил лексикаси. Тошкент, 2015. 



2. Алишер  Навоий  асарлари  тилининг  изоҳли  луғати.  I-IV.  Тошкент:  Фан, 

1983-1985. 

3. Бафоев Б. Навоий асарлари лексикаси. Тошкент,1983. 

4. Бектемиров Ҳ., Бегматов Э. Мустақиллик даври атамалари. Тошкент, 2002. 

5. Боровков  А.К.  Узбекский  литературный  язык  в  период  1905-1917  гг. 

Ташкент, 1940. 

6. Дадабаев  Х.  Военная  лексика  в  староузбекском  языке/Дадабаев  Х., 

Насыров  И.,  Хусанов  Н.  Проблемы  лексики  староузбекского  языка.  Ташкент: 

Фан, 1990. – С. 3-83. 

7. Дадабаев  Х.  Обественно-политическая  и  социально-экономическая 

терминология  в  тюркоязычных  письменных  памятниках  ХI-ХIV  вв.  Ташкент: 

Ёзувчи, 1991. 

8. Дониёров Р.Ўзбек тили илмий-техникавий терминлар тарихидан.Тошкент, 

1974. 


9. Дониёров  Р.  Ўзбек  тили  техник  терминологиясининг  айрим  масалалари. 

Тошкент, 1977. 

10. “Таржумон”-ХIV аср ёзма обидаси. Тошкент: Фан. 1980. 

11. Усмонов  О.,  Ҳамидов  Ш.  Ўзбек  тили  лексикаси  тарихидан.  Тошкент: 

Фан, 1981. 

12. Қосимов  Н.  Ўзбек  тили  илмий-техникавий  терминологияси  масалалари. 

Тошкент,1985. 

13. Ҳасанов Б. Жавоҳир хазиналари.Тошкент: Ғафур Ғулом, 1989. 

 

                           



 

 


 

21

 



        

 

 

                                    

 

 

Таянч  иборалар:  эски  туркий  тил,  илк  эски  туркий  тил,  товуш  ўзгариши, 

инлаут,  фонема,  лексик  фонд,  рудимент  шакл,  ўз  қатлам,  лексикографик 

манбалар,  исмлар,  феъллар,  феъллардан  ясалган  исмлар,  истеъмолдан  чиққан 

сўзлар, эскирган сўзлар, истилоҳ.  

 

2.1.  Эски  туркий  тил  ва  эски  ўзбек  адабий  тили  сўз  бойлигининг 



лексикографик асарларда акс этиши.  

 

Туркийшуносликда  эски  туркий  тил  тушунчаси  остида  ХI-ХIV  асрларда 

туркий тил хусусиятларини акс эттиришга йўналтирилган нафақат туркий, балки 

нотуркий  тилларда  яратилган  манбалар  ҳам  назарда  тутилади.  Эски  туркий  тил 

манбалари муайян тил қоидалари, уларда юз берган жараёнлар, қолаверса ёзилиш 

тарихи  нуқтаи  назаридан  илк  эски  туркий  тил  (ХI-II)  ва  ХIII-ХIV  асрларда 

қўлланган эски туркий тил тарзида таснифланади. Илк эски туркий тил обидалари 

сирасига асосан  қорахонийлар сулоласи ҳукмронлик  қилган вақтда юзага келган 

Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит 

турк”,  Аҳмад  адиб  Югнакийнинг  “Ҳибат  ул-ҳақойиқ”,  Аҳмад  Яссавийнинг 

“Ҳикматлари”,  Маҳмуд  Замахшарийнинг  “Муқаддимат  ул-адаб”,  муаллифи 

номаълум  “Ўғузнома”  сингари  асрлар  тааллуқлидир.  Бу  асарлар  шунингдек  дз 

тилли  манбалар  деб  юритилади.    Маълумки,  қадимги  туркий  тилнинг  ўзига  хос 

жиҳатларидан  бири    йадағ  “яёв,  пиёда”,  адағ  “оёқ”,  адгу  “эзгу”,  қадғу  “қайғу, 

алам, изтироб”сингари лексемаларнинг инлаутида д фонемаси ишлатилган. Х-ХI 

асрлардан эътиборан мазкур фонеманинг дз шаклига ўтиши қонуният тусини ола 

бошлаган ва келтирилган сўзлар йадзағ, адзағ, адзгу, қадзғу тарзида қўлланишда 

бўлган.  ХIII-ХIV  асрга  келиб  дз  товушининг  секин-аста  й  товуши  билан 

алмашилиш  жараёни  кузатилади.  Ушбу  жараён  тахминан  ХV  аср  бошларига 

қадар давом этган. Яъни йадзағ, адзағ, адзгу, қадзғу каби соф туркий сўзлар йайағ, 

айағ, эзгу, қайғу шакллари дам қўлланаверган. Баъзи манбалар матнида ҳар учала 

 

2-мавзу:  VII-ХХ асрнинг 20-йилларигача бўлган давр ўзбек 

терминологияси ва лексикографияси 

 

РЕЖА: 

 

1. Эски  туркий  тил  ва  эски  ўзбек  адабий  тили  сўз  бойлигининг 

лексикографик асарларда акс этиши.  

2. Алишер Навоий ва бошқа ўзбек адиблари асарларига бағишланган 



мумтоз луғатларнинг тузилиш принциплари.  

 

 

22

 



шаклли  сўзларнинг  ишлатилганининг  гувоҳи  бўламиз,  Масалан:  Носируддин 

Рабғузийнинг  1310  йилда  Работўғуз  беки  Носируддин  Тўқбўғабек  илтимосига 

кўра  яратилган  “Қисас  Рабғузий”  асари  тилида  “қудуқ”  маъносини  ифодалаш 

учун  нафақат  сўзнинг  асар  яратилган  даврга  оид  қудзуқ,  қуйуқ  шакллари  балки 

қадимги қудуқ шакли ҳам ифодасини  топган. Мазкур ашёвий материал ХIV асрда 

Хоразмда д товушининг дз товушига ўтиш жараёни тўла-тўкис якунламаганлиги, 

айни  чоғда  тилда  етакчилик  қилган  дз  товушининг  й  товушига  ўрини  бўшатиб 

бера бошлаганидан далолатдир. Маълумки, ҳозирги ўзбек адабий тилида юқорида 

таҳлилга тортилган лексеманининг қудуқ рудимент шакли сақланиб қолган.  

Назарий  машғулoтнинг  биринчи  мавзусида  таъкидланганидек,  ўзбек 

лексикографияси ўзоқ шаклланиш ва ривожланишнинг уч босқичини кечирган.  

   Қорахонийлар  ҳукмронлиги  даврида  фотиҳ  араблар  ҳамда  салкам  юз  йил 

тахт  тепасида  турган  сомонийлар  вақтида  қадди  дол  ҳолатига  тушиб  қолган 

туркий  тилнинг  қомати  маълум  даражада  ростланди,  унда  бир  қатор  бадиий, 

дидактик,  диний,  тарихий  асарлар  яратилди.  Бизнинг  кунимизга  етиб  келган 

обидалар  матнидан  эски  туркий  тил  сўз  бойлигининг  ўта  ранг-баранг,  миқдор 

жиҳатдан  салмоқли,  асосан,  ўз  қатламдан  иборат  бўлганлигини  илғаш 

қийинчилик  туғдирмайди.  Айни  чоғда  эски  туркий  тил  сўз  бойлигининг 

ривожланишда  араб,  форс-тожик  тилларининг  ҳам  сезиларли  таъсири 

бўлганлигини инкор этиш мумкин эмас, албатта. Эски туркий тил лексикасининг 

ўзига хос жиҳатлари ўша даврларда тузилган лексикографик манбаларда равшан 

аксини топган. Бой маданий меросга эга бўлган туркий халқлар, жумладан, ўзбек 

халқининг тарихида Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари алоҳида 

аҳамиятга  молик.  “Девон”  ўз  давридаги  туркий  қабилаларнинг  сўз  бойлиги, 

луғатини изоҳлашга, сўзларнинг маъно ва маъно нозикликларини очиб беришга, 

турли қабила тиллари ўртасидаги характерли фонетик ва морфологик фарқларни 

кўрсатишга  мўлжалланган.  Бу  жиҳатдан  луғат  С.Муталлибов  таъкидлаганидек, 

фақат изоҳли луғатгтна бўлиб қолмай, ХI аср тилининг фонетика ва грамматикаси 

ҳамдир. 

“Девон”  ХI  асрда  Марказий  Осиёда  истиқомат  қилган  туркий  қабиларлар, 

уруғлар,  қавмлар  ва  уларнинг  тил  хусусиятларини  ўрганишда,  изланишлар  олиб 

боришда  ҳамда  ҳозирги  туркий  халқларнинг  шаклланиш  ва  қарор  топишини 

белгилашда муҳим сиёсий-ижтимоий аҳамиятга эга. Маҳмуд Кошғарийнинг саъй- 

ҳаракати,  она  тилига  бўлган  чексиз  муҳаббати,  қолаверса,  элга,  юртга  бўлган 

фидойлиги  натижаси  ўлароқ  дунё  юзини  кўрган  бу  луғат  қадимги  туркий  тил, 

эски туркий ва эски ўзбек адабий тили обидаларини тушуниш ва ўрганиш йўлида 

қимматли қўлланма вазифасини ўтади, ўтамоқда ва ўтайди ҳам. 

 “Девон” Муқаддима ва Луғат қисмидан иборат бўлиб, муқаддимада муаллиф 

турк  тилининг  аҳамияти  ва  хусусиятлари,  ўз  олдига  қўйган  мақсади,  асарнинг 

структураси  ва  тартиби,  қўлланилган  ёзув-алифбо,  феъллардан  ясалган  исмлар, 

сўзларнинг  тузилиши  ва  ўзгариши,  тилга  олинмаган  сифатлар,  масдарлар 

хусусида, турк табақалари ва қабилалари борасида қисқача маълумот келтиради, 

уларнинг яшаш жойларини доира(харита)да тасвирлайди.   

 Луғат  қисмида  луғатнавис  ўша  даврда  қўлланишда  бўлган  барча  туркийча 

сўзларни  қамраб  олишга,  изоҳлашга  ҳаракат  қилган,  уларни  етарли  даражада 


 

23

 



илмий,  тарихий  аспектларда  кенг  ва  тўлиқ  ёритиб  берган.  Луғатчининг 

таъкидлашича,    тилда  истеъмодан  чиққан  сўзлар  луғатга  киритилмаган,  Зеро, 

ишлатишдан  қолган    рақа,  ақуз,  зиқи,  зиқ  каби  сўз(историзм)ларни  изоҳлашга 

ҳожат  бўлмаган.Айни  пайтда  Маҳмуд  Кошғарий  эскирган  (архаизм)  сўз 

намунасини  кўрсатиб,  уларнинг  адад  жиҳатдан  кўплигини  эътироф  этган.  Бу 

ҳолат “Девон”да изоҳланган тилнинг жуда қадимийлигини белгилайди. 

Луғатдадан  ўрин  олган  сўзлар  икки,  яъни  исм  ва  феълларга  тақсимланган 

ҳолда  изоҳланган.  Дастлаб  исмлар,  сўнгра  феъллар  берилган.  Исмларда  ҳам, 

феълларда  ҳам  олдин  ҳамза  (у,  o,  а)  ҳарфлари  билан  бошлаган  сўзлар,  кейин 

махсус  алифбо  тартибида  б,  т  ба  ҳ.к.  ҳарфлар  билан  бошланган  лексемалар 

изоҳини топган. “Девонда” оз ҳарфли сўзлар олдин, кўп ҳарфли сўзлар эса кейин 

берилган.  Луғат  муаллифи  энг  кам  ҳарфли  исм  икки,  энг  кўп  ҳарфли  исм  етти 

ҳарфли деб кўрсатади.  Маҳмуд Кошғарий луғат материалларини йиғиш асносида 

нафақат  жонли  сўзлашув  тили  материаллари,  шунингдек  эски  туркий  тил 

терминологияси  тизимига  доир  кўпдан-кўп  истилоҳларни  ҳам  тўплаган  ва 

изоҳлаган. Чунончи,  су “лашкар, армия”,  оқ “ўқ”, им “пароль”, алп “қаҳрамон, 

ботир”, сунгу “найза”, уруш “жанг”, атлиғ “суворийлар”, тутғақ “айғоқчи қисм” 

ва  ҳ.к.,  қаған  “хоқон”,  хан  “хон”,  йафғу  “олий  лавозим  эгаси”,  тутуқ  “ҳарбий 

губернатор сингари ижтимоий-сиёсий истилоҳлар шулар жумласидандир ва ҳ.к.  

Эски туркий ва эски ўзбек адабий тили сўз бойлигини ўзида мужассам этган 

лексиграфик  манбалар  сирасига  аввалги  мавзуда  таъкидлаганидек  араб  тилида 

яратилган  бир  қатор  рисолаларни  киритиш  ўзини  оқлайди.  Зотан,  “Китоб  ул-

идрок”,  “Таржумон”,  “Ат-туҳфа”,  “Китоб  –ул-булғот”,  “Ал-қавонин”  сингари 

филологик рисолалар асосан турк тилини ўргатиш учун мўлжалланган  қўлланма 

вазифасини ўтаган бўлса-да, бироқ бу асарларда туркий тилларнинг сўз бойлиги, 

уларнинг  структураси,  тематик  гуруҳларига  оид  қимматли  маълумотлар  аксини 

топган. 

  Ашёвий 

материалларга  мурожаат  қиламиз.  Туркий-қипчоқ  тили 

фонетикаси, лексик бойлиги, морфологиясини араб миллати вакилларига таништи 

риш  учун  юзага  чиққан  “Таржумон  турки  ва  ажами  ва  мўғали”рисоласи  тўрт 

қисмдан  иборат  бўлиб,  биринчи  қисмда  исмлар,  иккинчи  қисмда  феъл  масдари 

буйруқ  майли,  учинчи  қисмда  сўзларнинг  турланиши  ва  феълларининг 

тусланиши,  тўртинчи  қисмда  сўзларнинг  қўлланиш  қоидалар    ҳақида    мулоҳаза 

юритиган.  Асарнинг  биринчи  исмлар  ҳақидаги  қисми  26  фаслни  ўз  ичига 

олган.Булар:  осон  ва  унга  тегишли  нарсалар,  ер  ва  ундагт  жойлар,  дарахтлар, 

мевалар, ўсимликлар, экин ва донлар, қушлар ва уларга ўхшаш нарсалар, йиртқич 

ҳайвонлар,  ҳашоратлар,  отлар  ва  уларнинг  турлари,  от  абзали,  қурол-аслаҳа  ва 

уруш  асбоблари,  туя  ва  қорамоллар,  қўй  ва  эчкилар,  озиқ-овқат  ва  сутлар,  уй 

асбоб-анжомлари,  палос,  аёлларга  хос  нарсалар,  кийим-кечак,  газмол,  унинг 

хиллари, инсоннинг ташқи ва ички аъзолари, сон ва саноқ сонлар, ҳунар турлари, 

мартабалар, кишиларнинг сифатлари,  ҳар бир нарсанинг номи ва уларнинг зиди, 

вақт, турки ва туркий бўлмаган исмларнинг изоҳи, ранглар ва уларнинг орттирма 

даражалари, маъданлар, қариндош уруғлар, хўжайин, қул-чўри, таниш-билишлар 

ва  дард-касалликлар,  дори-дармонлар  ва  ўлим  ҳақидаги  фасллардан  ташкил 

топтирилган.  Рисолада  туркий  тил  сўз бойлигининг  қайд  этилган  усулда  тақдим 



 

24

 



этилиши бугунги кунда шаклланган тезаурус луғатлари тузиш принципларги мос 

тушади. 


Айни шунга яқин фикрни  “Ат-туҳфа”нинг тузилиши борасида ҳам билдириш 

мумкин.  Ҳарфлар бўлимидан кейин бевосита сўзларнинг изоҳи, маъноси очилган. 

Изоҳланаётган 

сўзлар 


қандай 

ҳарф 


билан 

бошланиши 

жиҳатидан 

гуруҳлаштирилган:  ҳамза  ҳафи  билан  бошланувчи  сўзлар-тангри  “Оллоҳ”,  кичи 

“киши”, қадаш “ака”, тул “тул”, йалмағай, сақалсиз “сақолсиз”, солагай “чапақай”, 

тумав,  тумағ  “тумов”  ва  ҳ.к.,  б/п  ҳарфли  сўзлар  қарин  “эгов”,  қизлиқ  “қизлик, 

бокиралик”, қут “бахт”,  қизғанш “бахил”, абдал “аҳмоқ”, кол “кўл” ва ҳ.к.  Асар  

бой  лексик материални қамраб олган бўлиб, унда катта миқдордаги синонимлар, 

антонимлар,  омонимлар  қатори  бошқа  филологик  рисолларда  қайд  этилмаган 

лексемаларнинг  ҳам  м  авжудлиги  билан  аҳамият  касб  этади.    Асарнинг  лексик 

таркиби  тахминан  8000га  яқин  сўзлардан  иборат  бўлиб,  1729  таси  от,  1185  таси 

феъл,  313  таси  сифат,  92  таси  сон,  53  таси  олмош,  34  равиш,  22  таси  боғловчи, 

32таси  кўмакчи,  7  таси  юклама,  6таси  ундовлардир.  Асарнинг  луғат  қисми  36 

тематик  гуруҳни  ташкил  қилади.  Асар  муаллифи  ва  бошқа  тадқиқотчиларнинг 

таъкидлашича, “Ат-туҳфа”нинг тил материаллари туркий тиллар ва шеваларга хос 

бўлиб, аралаш тилнинг қипчоқ-ўғуз типи хусусиятларини ифодалайди. 

 

2.2.  Алишер  Навоий  ва  бошқа  ўзбек  адиблари  асарларига  бағишланган 



мумтоз луғатларнинг тузилиш принциплари. 

   ХУ  асрнинг  бошларидан  эски  ўзбек  адабий  тили  тўлалигича  й  тилига 

айланди, яъни олдинги асрларда қўлланган бир қатор сўзларнинг инлаутидаги дз 

товушининг й товушига ўтиш жараёни узил-кесил якунига етди. Айни ҳодисанинг 

юз  берганини  эски  ўзбек  адабий  тилида  яратилган  дастлабки  асар  ҳисобланмиш 

Дурбекнинг “Юсуф ва Зулайҳо” достони яққол намойиш этади.  

Эски  ўзбек  адабий  тилининг  шаклланиш  ва  ривожланишига  бебаҳо  улуш 

қўшган  Яқиний,  Лутфий,  Отоий,  Саккокий,  Муқимий,  Гадоий  сингари 

шоирларнинг назамий асарларида ХV аср ўзбек адабий тили сўз бойлиги маълум 

даражада  ифодасини  топган.  Бироқ  ўзбек  тилининг  бундан  тахминан  беш  аср 

муқаддам  қўлланишда  бўлган  луғат  хазинаси,  муболағасиз,  тилимизнинг  том 

маънодаги  асосчиси,  улуғ  шоир  ва  мутафаккир,  йирик  давлат  арбоби,  эл-юрт 

ҳомийси  ҳазрат  Низомуддин  Мир  Алишер  Навоийнинг  ҳам  назм,  ҳам  насрда 

битилган 32дан ортиқ бадиий, тарихий, илмий, дидактик асарларида қайд этилган. 

Турли  жанрларда  ижод  қилган  Навоий  ўзбек  тилининг  жозибаси,  қудрати, 

имкониятларидан истифода этган  ҳолда 26 мингдан ортиқ сўз, сўз бирикмалари, 

ибораларни  қўллаб, тилимизнинг на  қадар бой, серқирра, ҳар қандай тушунчани 

ифодалаш имкониятига эга эканлигини жаҳон афкор оммасига рўй-рост кўрсатди. 

Алишер  Навоий  эски  ўзбек  тили  сўз  фондида  мавжуд  бўлган,  кундалик  турмуш 

тарзида фаол ишлатилган сўзларни асарларида ишлатиш, уларга турли маъновий 

вазифалар  юклаш  билан  чекланиб  қолмади,балки    она  тилининг  кенг 

имкониятларини  ишга  солиб  кўпдан-кўп  янги  сўзлар  яратди,  тил  луғат 

таркибининг  бойишига  салмоқли  хисса  қўшди.  Таъкидлаш  жоизки,  Навоий 

асарларида  омма  учун  маъноси  тушунарли  бўлган  сўзлар  қатори,  мазмун-

моҳиятини  англаш  мураккаб  ёки  қийин  ҳисобланган  лексик  бирликлар  ҳам 


 

25

 



анчагина эди. Мана шу вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида шоир вафотидан сўнг 

унинг асарларига луғатлар тузиш масаласи кун тартибидан ўрин олган эди. Ушбу 

йўналишдаги дастлабки иш сифатида 1505 йили шахсан Султон Ҳусайн Бойқаро 

мирзо  ташаббуси  билан  Толи  Имони  Ҳиравий  томонидан  тузилган  “Бадое  ул-

луғат”  саналади.  Мазкур  луғатнинг  тузилиш  принциплари,  унда  изоҳланган 

сўзлар,  тасдиқловчи  фактик  материаллар  хусусида  туркологияда  А.К.Боровков, 

Б.Ҳасанов,  Э.Умаров  каби  олимларнинг  изланишларида  керакли  маълумотлар 

берилган.  Шуни  алоҳида  таъкидлаш  лозимки,  луғат  асосан    Навоий  асарларида 

ишлатилган  соф  туркий(эски  ўзбек)ча,  мўғулча  ва  жуда  оз  миқдорда  арабча 

сўзларнинг  форсча-тожикча  изоҳини  беришга  қаратилган.Шу  жиҳати  билан 

“Бадое  ул-луғат”  икки  тилли  луғатлар  турига  мансубдир.  Бу  даврга  келиб  икки 

тилли луғатлар тузиш борасида муайян тажрибага эришилган эди, арабча-форсча, 

форсча-туркча, туркча-арабча луғатлар тузиган бўлиб, лексикографик ан-анганинг 

м  авжудлиги  Толи  Имони  Ҳиравийга  сифатли  луғат  яратиш  имконини  берди. 

Асардан жами 854 сўз ўрин олган. 

Ушбу луғат мақолаларининг тузилиш схемаси қуйидаги босқичларни ўз ичига 

олган: 

1. Луғат  мақоланинг  бош  сўзи  –  у  феъл,  от,  сифат,  сон,  олмош,  равиш, 



сифатдош, ундовлар, юклама ва қўшимчалар бўлиши мумкин. 

2. Сўзнинг ёзилиши ва ўқилишига оид фонетик қайдлар. 

3. Сўзнинг  форсча  таржимаси  ёки  кенгайтирилган  изоҳи  .  Бу  ерда  сўзнинг 

этимологияси, ишлатилишига доир турли маълумотлар келтирилади. 

4. Сўзнинг шакли бўйича грамматик қайдлар. 

5. Бош сўз ва ундан ясалган сўз шаклларининг ҳар бири маъносини тасдиқлаш 

учун келтирилган шеърий парчалар. 

“Бадое  ул-луғат”нинг  1705-1706  йилда  кўчирилган  ягона  нусхаси  Санк-

Петербургдаги Салтиков-Шчедрин кутубхонасида сақламоқда. 

Румий  томонидан  тузилган  “Абушқа”  луғатининг    ҳозир  8  та  қўлёзма 

нусхасидан  5таси  Санкт-Петербургда,  32таси  ЎзФА  Шарқшунослик  илмий-

текшириш  марказида  сақланмоқда.Луғатнинг  кенг  тарқалган  номи  унинг  ичига 

кирган сўзларнинг биринчиси, яъни “Абушқа” (қария, кекса) дан олинган. Луғат 

дастлаб  Ҳ.  Вамбери,  ундан  кейин  В.Вельяминов-Зернов  томонидан  1869  йилди 

Петербургда нашр қилинган. 

“Абушқа”  ўз  ичига  2054  сўз  ва  сўз  шаклларини  қаираб  олган.  Сўзлар 

бошланиш  ҳарфларига  кўра  21  бобга  ажратилган.  Боблар  ўз  ичига  кирган 

сўзларининг биринчи ҳарфи номи билан,  масалан, ал-ҳарф ал-алиф, ал-ҳарф ал-



бо  тарзида  номланган.  Бошланиш  ҳарфи  п  ва  г  бўлган  сўзлар  б  ва  к  бобларига 

киритилган. Бойи арабиц (б), бойи ажами (п), кофи арабий (к) ва кофи ажамий (г) 

ишоралари бу ҳарфларнинг жарангли ёки жарангсизлигини билди ради. Ч  ҳарфи 

билан  бошланувчи  сўзлар  ж  бобида    ва  улар  уч  нуқтаси  билан  ёзилани  учун 

фонетик  қайдсиз  келтирилган.  21  бобнинг  ҳар  бири  ўз  навбатида  3  қисмга 

бўлинган.  Аввлги  қисмда  биринчи  ҳарфи  фатҳали,  сўнг  касрали  ва  боб  охирида 

биринчи  ҳарфи  даммали  сўзлар  келади.  Қуйидаги  жадвалда  “Абушқа”  боблари, 

уларнинг тартиби ва бобларига кирган сўзлар аксини топган: 



 

26

 



Боблар тартиби   алиф  бо  то  жим  ҳо  хо  дол  ро зо  син  шин  Сўзлар сони          

560    204  350 122  1    4     61   5    1    165   12 

Боблар тартиби    то      ғайн   фо   қоф  коф   лом  мим  нун ҳо йо 

               Сўзлар сони         3        10       11   187  144     6     45       21   4   138 

Шуни  қайд  этиш  зарурки,  луғатда  алифбо  тартиби  қатъий  сақланган  эмас. 

Масалан,  луғат  бошланишида  сўзларнинг  кетма-кетлдиги  тубандагича:  абушқа, 



абаға, аталди, атқади, атап, атағил, атип ва ҳ.к. Бу сўзларни жойлашти ришда 

алифе  тартиби  сақланганда  улар  абаға,  абушқа,  ат,  атап,  атағил  тартибида 

келиши  лозим  бўлар  эди.”Абушқа”    лексик  материални  қамраб  олиши  нуқтаи 

назаридан  “Бадое  ул-луғат”га  нисбатан  анча  бойлиги  билан  аҳамият  касб  этади. 

Луғатда  иллюстратив  материаллар  рубоий  бўлса  тўлалигича,  қазалландан  эса 

фақт бир байт келтирилган. 

“Абушқа”дан  сўнг  икки  аср  давомидаАлишер  Навоий  ва  мумтоз  ўзбек 

адиблари, шоирлари асарларига бағишлаб тузилган луғатлар кўзга ташланмайди. 

Эски  ўзбекса-форсича  луғатнавислик  анъаналарининг  ХVIII  асрдаги  тараққиёти 

Мирза  Муҳаммад  Маҳдийхон  номи  билан  боғлиқ.  Маҳдийхон  Нодиршоҳ(1688-

1747)нинг шахсий муншийси ва сарой тарихчи сифати фаолият юритган. Стилист 

ёзувчи,  шоир  ҳам  бўлган  Маҳдийхон  кейинчалик  Тахмосп  II  хизматига  кирган.  

1748  “Тарихи  Нодирий”  асарини  битади.  Ордан  11  йил  ўтгач,яъни  1759  йилда 

“Санглох” ни поёнига етказади. Луғатнинг мўътабар нусхалари Британия музейи 

ва  Бодлен  кутубхонасида  сақланадию  Айни  нусхалар  асосида  1960  йили 

Ж.Клосон асарни нашр  қилган эди. “Санглох” таркиб  жиҳатдан Алишер Навоий 

асарларига тузилган бошқа луғатлардан фарқ қилади.  Унининг таркибига диққат 

қаратамиз: Санглох: Муқаддима ва Мабони ал-луғат (1б -26а), -луғат (27а-353а) -

Тушунилмаган сўз ва байтлар- тазйил (353а-367а).Муаллиф луғатнинг киришида 

Навоий  асарлари  лексикаси  ва  ибораларининг  салобати  ва  қийин  (қаттиқлиги) 

боис  китодга  “Санглох”  (тошлоқ)  ном  қўйганини  айтади.  “Бадое  ул-луғат”, 

“Абушқа”дан  ташқари  иккинчи  Румий,  Фароғий,  Надр  Али,  Мирзо  Абдулжалил 

Насрийларнинг бизгача етиб келмаган луғатлари бўлганлиги хусусида маълумот 

беради. 


Асарниг  “Мабони  ал-луғат”  қисми    эски  ўзбек  тилининг  грамматикасига 

бағишланган.    Навоий  асарларидаги  баъзи  қийин  арабий  ва  форсий  сўз  ва 

ибораларни  тушунишда  луғат  сўнггида  илова  қилинган  “Зайл”  кўм  ак  беради. 

Китобнинг асосий луғат қисми 5 жузвга тақсимланган. Жузм(қисм)лар китодлар 

бўлинган.  Буларнинг ичига кирган ҳар бир ҳарф мустақил китобни ташкил этади. 

Ҳар  бир  китоб  ичига  кирган  сўзлар  биринчи  ҳарфларининг  ҳаракасига  кўра 

аввал мафтуҳот, сўнг м азмумот ва ниҳоят максурот бобларига йиғилган. Биринчи 

ҳарфи алиф, вов ёки йо ҳарфли сўзлар ҳам мазкур боб номлари билан номланган. 

Луғатдан жами 6181 луғат мақоласи ўрин олган. Луғат мақолаларининг кенглиги, 

сўз шаклларини луғат мақола ичида ва уларнинг маъноларини мумкин қадар тўла 

ва  мисоллар  билан  изоҳлаш  жиҳатидан  “Санглох”  Навоий  асарларига  тузилган 

бошқа  луғатлардан  беқиёс  даражада  устун  туради.  Унда  араб  ва  форс 

лексикографиясининг  узоқ  вақтлар  давомида  эришган  ютуқларининг  татбиқини 

кўрамиз. 



 

27

 



 Фатҳали  Кожар  томонидан  тузилган  “Луғати  атрокия”нинг  ҳозирга  қадар 

фақат икки қўлёзма нусхаси етиб келган. Бир нусхасини А.Ромаскевич 1914 йилда 

Теҳронда  сотиб  олган.  “Ромаскевич  нусхаси  “деб  аталувчи  бу  нусха  Салтиков-

Шчедрин кутубхонасида 1177 рақми остида сақланмоқда. 

Луғат 4 қисмдан иборат: Муқаддима (1-12 варақлар), Луғат (13-104 варақлар), 

“Санглох”  муаллифи  Маҳдийхон  ечиб  бера  солмаган  12  сўз  изоҳлари  (405-407 

варақлар).  Луғат  жами  28  бобдан  иборат  бўлиб,  7694  сўзни  қамраб  олган.  Бу 

сўзларнинг  учдан  бир  (3/1)  қисми  бир  ўзакдан  ясалган  сўз  шаклларидан  иборат. 

Масалан,  кўрмак  феълидан  ясалган  кўрар,  кўрасиз,  кўрдинг,  кўргали,  кўрган, 

кўринг, кўрмадук, кўрмасун, кўрмайдур шулар жумласидандир.  Луғатда сўзларни 

алифбе  тартибига  солишда  принцип  йўқ:  асрабан,  андақ,  абаға,  авучлабан,  ара, 



алтун тамға ва ҳ.к. 

 Луғатда  нафақат  туркийча,  шунингдек    429  та  арабча,  форсча  ва  200  чамаси 

мўғулча  сўзларнинг  ҳам  маъноси  изоҳланган.  Муаллиф  ажар,  улта,  эдур,  байағ, 

чапун, санатин, қаримчи каби сўзларнинг маъносини тушунмаганини айтиб ўтган. 

 


Yüklə 1,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin