СТАНОК – кўп планли ширмада ишлаш учун актёр учун махсус мослама.
СОЯЛИ ҚЎҒИРЧОҚ – инсон ёки ҳайвонни экрандаги тасвирини ифодалайди. Соявий театр Осиё мамлакатларида кенг тарқалган бўлиб оммавий характерга эга. Европада XIX асрда пайдо бўлган, лекин у ерда кенг тарқалмади. Европада асосан Хитой сояси номи кенг тарқалган. Россияда соявий театрнинг асосчилари рассом ва қўғрчоқбозлар Н.Я. ва И.С. Ефимовлардир.
ТРОСТЛИ ҚЎҒИРЧОҚ – бу қўғирчоқ кенг тарқалишида яна бир номга эга у ҳам бўла явали. Унинг иккинчи номини олиши Индонезиядаги Ява оролида пайдо бўлишидадир. Индонезия театрида тростлар олтин ранг билан қопланади. Замонавий театрларда тростлар қўғирчоқ кийимлари билан беркитилади. Бош қисми гапитга ўрнатилган ва у билан биргаликда қўғирчоқни елкаси ва қўли ўзини пропорцияси билан инсон пропорциясига яқиндир.